Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Июл 2018 Кӯришлар: 2137
Печат

 

vahdat 2018«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Конференцияда сўз олган олимлар Ваҳдат – миллий бирликнинг бошқа мамлакатлар учун ибрат намунаси бўлишига урғу беришди. Конференцияга йиғилганлар тарих фанлари доктори, академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни профессори Ваҳоб Набиевнинг «Ёшлар ва тожиклар сулҳи ҳамда бирлиги», ҳуқуқшунослик фанлари номзоди Зарина Раҳматованинг «Миллий бирлик – Тожикистон Республикаси қонунчилиги тараққиётидаги муҳим омил» каби мавзулардаги чиқишларини қизиқиш билан тинглашди.

 

Аштда тош қайта ишланади

Ашт ноҳиясида «Санги хоро» тошни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилди. У тадбиркор Абдулҳақ Бобожонов томонидан бунёд этилган бўлиб, унинг таъсиси учун 1 миллион 400 минг сомонийлик маблағ сарфланди.

Янги корхонада йилига 3 минг квадрат метргача тошни қайта ишлаш мумкин. Абдулҳақ Бобожоновнинг айтишича, ноҳия ҳудудидаги хом ашё захираси узоқ йилларга етади.

«Санги хоро»да ишлатилаётган замонавий жиҳозлар Хитойдан келтирилган. Корхонанинг очилиши аштлик 20 кишини доимий иш билан таъминлаш имконини берди. Улар яхши иш ҳақи олишади ва шунингдек, иссиқ овқат билан таъминланадилар.

Янги корхона очилишида қатнашган Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода «Санги хоро» раҳбарларига унинг фаолият доирасини босқичма-босқич кенгайтириб бориш, қўшимча иш ўринлари яратиш тадбирларини кўриш тавсиясини берди.

 

Йўллар обод – диллар шод

Мамлакатимизда Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ободончилик ишлари давом этар экан, Жаббор Расулов ноҳиясидаги қатор кўчаларга мум ётқизилиб, ҳаракат учун қулайлаштирилмоқда.

Жумладан, Гулхона қишлоқ жамоатидаги Саидмурод Тошматов номли кўчада 1 километрдан ортиқ масофа асфалтланди. Сомониён қишлоқ жамоатида эса, 600 метр йўлга мум ётқизилди.

Ноҳия маркази – Меҳробод шаҳарчасидаги Лоҳутий кўчасидан қатнаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилар янги асфалтланган йўлдаги қулайликдан мамнун бўлишмоқда. Бу кўчага мум ётқизиш ҳашар тариқасида амалга оширилди.

Ноҳия аҳолиси кейинги икки йилда ноҳия маркази ва қишлоқлардаги 20 километрдан ортиқ йўлнинг асфалтланиб, ўзлари учун қулайлик яратилганидан бу муҳим ишни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётган ноҳия раиси Комил Салимзодадан миннатдор бўлишмоқда.

 

Мукофотлар эгаларига интизор

Вилоятда олий ўқув юртлари ва касбий ўрта таълим муассасалари талабаларини чуқурроқ илм олиш, малакали ҳунар ўрганишга чорлаш, лаёқатли ёшларни рағбатлантириш мақсадида янги танлов ўтказиладиган бўлди. «Йил талабаси» деб аталадиган мазкур танловни ўтказиш борасида вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг қарори эълон қилинди. Танлов ғолиблари йил охири – декабр ойида аниқланади.

Икки босқичда ўтказиладиган янги танловда олий ўқув юртларининг 2, 3 ва 4-курсларида, касбий ўрта таълим муассасаларининг 2 ва 3-курсларида ўқиётган талабалар қатнаша оладилар.

«Олий касбий таълим муассасалари йил талабаси» номини олиш учун курашган ва энг юқори уч ўринни эгаллаган ёшлар мутаносиб равишда 3 минг, 2 минг ва бир минг сомонийлик мукофотлар билан тақдирланадилар. “Касбий ўрта таълим муассасалари йил талабаси» фахрли унвонини оладиган уч нафар энг билимли йигит-қизни эса, 2 минг, бир минг ва 800 сомонийлик мукофотлар кутмоқда.

Айни бир пайтда вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг қарори билан халқаро олимпиадаларда энг яхши натижаларга эришадиган умумтаълим муассасалари ўқувчилари ҳам рағбатлантириладиган бўлди.

Маълум фан бўйича халқаро олимпиадада қатнашиб, олтин медални қўлга киритадиган ўқувчига 10 минг сомоний берилади. Кумуш медал соҳибини 7 минг сомонийлик ва бронза медалига эга бўлган иқтидорли ўқувчини 2 минг сомонийлик мукофот кутади.

Шунингдек, республика фан олимпиадаларида ғолиб чиқадиган суғдлик ўқувчилар учун 2 минг, бир минг ва 500 сомонийлик мукофотлар белгиланди. Олимпиадаларда ғолиб чиққан ўқувчиларнинг муаллимлари учун ҳам мукофотлар таъсис этилди. Бу мукофотлар 2 минг сомонийдан 6 минг сомонийгача қилиб белгиланди. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида энг кўп қатнашган ва фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар таҳсил олаётган таълим муассасалари ҳисобига эса, 3 минг сомонийдан 10 минг сомонийгача пул ўтказилади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ватанпарварлик – бош ғоя

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини тинглаб, унда белгиланган асосий вазифалар ҳаётимизнинг мезони эканлигига амин бўлдик. Давлатимиз сарвари мустақил Тожикистонимиз жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлиб, дунёдаги глобал ўзгаришлардан четда қолмаслигини алоҳида

Муфассал...

«Халқ овози» … ва шоирларнинг мирзоси

 

«Халқ овози» газетаси табаррук тўқсон ёшга тўлди! Газетанинг салкам бир асрлик шарафли тарихи зарҳал варақларга тўла эканлиги шубҳасиз. Албатта, газета тарихини журналистлар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимдир бу муқаддас даргоҳда озроқ фаолият юритган бўлса, кимлардир умри азизларини маърифат масканига бағишлаганликларига тасанно айтмай бўлмайди.

Албатта, халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси ҳақида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2428630

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9692320
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3538
3533
3538
9654609
59403
132053
9692320

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 15-06-2026 23:21:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015