Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 2739
Печат

 

МУТАСАДДИЛАР: - ЙЎҚ, ОДАМЛАР: - БОР, - ДЕЙИШАДИ… АСЛИДА-ЧИ?

kartofelnaya-molТожикистон аграр мамлакат бўлганлиги сабаб, қишлоқ хўжалиги соҳасига катта эътибор қаратиб келинади. Ҳукумат томонидан қабул қилинган ва қилинаётган қонун, қарор ва дастурлар бу соҳани ислоҳ қилиш ҳамда даромадлилигини оширишга йўналтирилганлиги, шубҳасиз.

Картошкапарварлик Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,

мамлакат экспорт иқтидорини ошириш ва қишлоқ жойларда аҳолини доимий иш жойи билан таъминлаш борасида муҳим ўрин тутади. Картошкапарварлик соҳасини ривожлантириш мақсадида, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳияси, Суғд вилоятининг Тоғли Мастчоҳ ноҳиясига иш сафарлари ҳамда Шириншоҳ Шоҳтемур номидаги Тожикистон Аграр университетидаги "Меҳргон - 2011" байрамидаги нутқида картошка етиштириш майдонлари ва ҳосилдорлигини йилдан-йилга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Шу мақсадда, 2012 йил Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан "2012-2016 йиллар учун Тожикистон Республикасида картошкапарварлик соҳасини ривожлантириш давлат дастури" қабул қилинди. Давлат дастурига кўра, 2016 йили республика бўйлаб картошка ҳосили бир миллион тоннага етказилиши кўзда тутилганди.

Ушбу дастур ижроси доирасида мамлакатимизда картошка етиштириш майдонлари кенгайтирилди. Рақамларга юзланадиган бўлсак, 2018 йилнинг биринчи июн ҳолатига кўра, республика бўйлаб 27 минг 976 гектарга картошка экилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида эса, картошка ҳосили 217 минг 437 тоннани ташкил этган. Албатта, ҳосилнинг мўл бўлиши халқ дастурхони фаровонлиги омилидир. Бу йил бозорларда картошка нархининг пастлиги ҳам деҳқонларимизнинг мўл ҳосил олишганидан дарак беради.

Картошкапарварлик соҳасида эришилаётган ютуқлар таҳсинга сазовор, албатта. Бироқ панжакентлик деҳқонлар уч-тўрт йилдан буён, картошка етиштириш борасида бир муаммога дуч келишмоқда. Бу "бош оғриғи" - картошка куяси.

Соҳа мутахассисларининг сўзларига кўра, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида кузатилмайдиган бу зараркунанда илк бор Панжакент шаҳрининг Саразм қишлоқ жамоати ерларида қайд этилган. Шу ўринда картошка куяси ҳақида қисқагина маълумот: картошка куяси - картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка бўлиб, уни дастлаб техаслик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган. Бугунги кунда дунёнинг 70дан ортиқ давлатида кенг тарқалганлиги кузатилган.

Зараркунанда капалаклар бир-икки дона уруғни картошка баргларига, очилиб қолган туганакларига, агар картошка кўмилган бўлса, тупроққа ҳам қўяди.

Тухумдан чиққан қуртлар картошка баргининг, туганакнинг ичига кириб олиб озиқланади. Улар битта картошкада 15тагача бўлади. Айниқса, эртачи картошка ўрнига такрорий картошка экилса, ўсимлик кучли зарарланиши мумкин. Шунинг учун ҳам, картошка куясини ҳосил кушандаси ҳам дейишади.

Деҳқонлар унга қарши курашишнинг самарали усулларини ҳали ўзлаштиришмаган бўлса-да, ҳар ҳолда уруғликни дорилаб экишмоқда ва картошка баргларига тушган куяга қарши ҳам аёвсиз курашишади. Лекин натижа қувонарли эмас. Яна ҳосил зарар кўрган.

Мисол учун, ўтган ойда Панжакент шаҳридаги Саразм қишлоқ жамоатининг "Роҳи абрешим" деҳқон хўжалиги ерларида картошка ҳосилини йиғиб олиш жараёнига шахсан гувоҳ бўлиб қайтдим. Ушбу деҳқон хўжалиги меҳнаткашлари томонидан экилган картошка куядан катта зарар кўрган.

Афсуски, мана шундай ҳолатда соҳа мутасаддилари деҳқонларга ёрдам қўлини чўзиб, муаммони биргаликда ҳал этиш ўрнига уни яширишга уринишмоқда.

Бу масала юзасидан Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ташкил этилган матбуот анжуманида вазирлик раҳбари Иззатулло Сатторийга савол билан мурожаат қилдик.

- Бугун республикамизда картошка куяси йўқ. Фақат бир йил олдин Панжакентнинг биродар Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош ерларида куя пайдо бўлган эди. Ўз вақтида бу куяга қарши кураш олиб борилди ва ушбу зарарли ҳашарот йўқ қилинди. Олимлар ва мутахассисларнинг тадқиқотлари асосида айтиш мумкинки, бугун республикамизда картошка куяси йўқ. Бу масалада Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олимлари тавсиялар нашр этишди ва деҳқонларга етказиб берилди.

Вазирнинг берган жавобидан қониқмай, панжакентлик деҳқонлар ҳолатини тушунтиришга уриндик. Лекин фойдасиз… Жавоб: -Куя йўқ.

Шу ўринда бир факт: 2017 йилнинг 18 апрелида давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи нашри бўлган "Ҳақиқати Суғд" газетасининг интернетдаги расмий саҳифасида эълон қилинган мақолада Панжакент шаҳрида картошка куяси борлиги ва деҳқонлар шу боис кўнгилдагидек ҳосил йиға олмаганликлари айтилади. Жумладан, журналистнинг "Маълумки, панжакентлик деҳқонлар картошкадан кўнгилдагидек даромад олишмади…" - деган саволига давлат ҳокимияти Панжакент шаҳар ижроия органи қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ғолибжон Гадоев қуйидагича жавоб қайтарган экан:

- Тўғри. Косатарош ва Саразм қишлоқ жамоатларида бу ўсимлик майдонлари картошка куяси касаллигига чалиниб, ҳосилдорлик кўнгилдагидек бўлмади. Бу ҳолат ташвишланиш боисидир. Шунингдек, у умумий ҳосилга ўз таъсирини кўрсатди: ўтган йили картошканинг 2111 гектар умумий майдонидан 44 минг 242 тонна ҳосил қўлга киритилди. Ҳосилдорлик 2015 йилга нисбатан камайган.

Ушбу мавзеларнинг тупроғи ташхисдан ўтказилгандан сўнг, бу ерларда картошка экилмасдан муҳим агротехник тадбирлар ўтказилиши лозимлиги тавсия этилди. Яъни кейинги бир неча йил давомида ушбу ерларда бу ўсимлик экилмайди.

Бу маълумотни ўқиганимиздан кейин, Ғолибжон Гадоев билан боғландик.

- Бизда куя йўқ. Билмаймиз. Йўқ, - деди у телефон орқали суҳбатда.

Маҳаллий ҳокимият мутасаддисининг бу жавобидан янада ҳайратга тушдик. Саразм қишлоқ жамоатининг "Роҳи абрешим" деҳқон хўжалиги, хусусан, Пастки Шўрнова қишлоғида бўлиб, деҳқонлар ҳолати ва картошка куясини ўз кўзимиз билан кўрганимизни айтдик.

- Келган бўлсангиз нега чақирмадингиз. Бу ҳақда ҳеч ким мурожаат қилгани йўқ, - деди яна қатъийлашиб.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: бир йил олдин бўлган куя ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкинми ёки бу мутасаддининг муаммони яширишга уринишими?!.

Бундай жавобни эшитиб, юқоридаги мансабдорлардан фарқли ўлароқ деҳқон ёнида туриб, вазиятдан бевосита хабардор бўлган Саразм қишлоқ жамоати раиси билан суҳбатда бўлдик.

- Бу йил картошкаларга унчалик кўп куя тушгани йўқ. Одамлар ҳаммасини дорилаб экди, уруғини янгилади, яхши, ёмон эмас. Бу йил картошкани эрта экдик. Ҳозирча ҳеч ким шикоят қилгани йўқ, - дейди Саразм қишлоқ жамоати раиси Баҳром Сатториён.

Қишлоқ жамоати раисининг сўзларига кўра, бу йил жамоат бўйича 418 гектар майдонга картошка экилган ва одамлар ундан яхши ҳосил олишмоқда. Агар раис айтганидек, бу йил унчалик кўп куя тушмаган бўлса, куяни, умуман йўқ, дейиш мумкинми? Агар 418 гектардан ярмида картошка куяси кузатилган бўлса, бу кўз юмиб кетадиган масала эмас-ку, ахир.

Бир қишлоқ ёки жамоат миқёсидаги картошка куяси муаммоси баъзилар учун жиддий туюлмас, бироқ у кейинчалик кенгайиб, ноҳия ва вилоят даражасига етганида, унинг ечимини топиш анча қийинлашиб кетиши, турган гап.

Бу йил деҳқонлар куя уруғлаб кетган ҳосилни бир амаллаб йиғиб олишди. Бироқ кейинги йил тараддудини ҳозирдан кўрмоқ лозим.

Мутасадди раҳбарлар соҳадаги бу муаммони яширишдан кўра, унинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш борасида деҳқонлар билан елкама-елка туриб иш олиб борсалар мақсадга мувофиқ бўларди, аслида.

Шундай эмасми?!.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Мол-дунё топилур, дўст-ёр топилмас...

 

ҚАЛЪА АСРОРИ

Ҳисор қалъасининг 3000 йиллигига

Боқсангиз муқаддас кўҳна қалъага,

Олис мозийдан у унсиз сўзлайди.

Минг йиллик тарихдан ернинг қаърида

Муфассал...

Гул ўстириш завқи

 

Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991054

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478593
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4521
4027
22206
7426653
100237
114875
7478593

Сизнинг IPнгиз: 3.142.43.244
Бугун: 23-11-2024 17:45:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015