Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Июн 2016 Кӯришлар: 1619
Печат

 ёхуд  ота-онасини  қариялар  уйига жойлаган  фарзандларга  деганларим…

mehrrr

Раҳматлик қиблагоҳимнинг дорулбақога рихлат қилганларига ҳали бир йил тўлгани йўқ. Ўтган вақт давомида айрилиқ дарди нақадар оғир эканлигини оила аъзоларимиз билан яхши англаб етдик. Халқ ибораси билан айтганда, «Ёшини яшаб, ошини ошаган» падари бузрукворимиз баракали умр кўрдилар,

невара-чеварали бўлдилар, яхши фарзандлар вояга етказиш, уларнинг орзу-ҳавасларини кўриш бахтига муяссар бўлиб, муборак 81 ёшларида бу оламни тарк этдилар. Солиҳ фарзандлар сафида ота-онанинг дуосини олишдек бахтга сазовор қилган Парвардигорга шукроналар айтиб, волидайи муҳтарамамиз ёнларида ўтирибмиз. Хом сут эмган бандамиз. Гоҳида бир ишни қилганимдан кейин: «Нега шундай қилмабман-а?»- дея афсус қиламан. Онажонимиз таскин берадилар: «Раҳмат болаларим, фарзанд сифатида кўп хизматлар қилдингиз ва мудом кўнглимни авайлаб, атрофимда гирди-капалак бўласизлар. Илоҳо, умрларингдан барака топиб, сизлар ҳам фарзандларинг роҳатини кўринглар».

Дам олиш фурсатларида доимий ҳамроҳим «Халқ овози» газетаси билан «суҳбат қураман». «Халқ овози» - «тўқсон ёшни қаршилаётган бу нуроний отахон»нинг ҳикматли сўзларидан баҳраманд бўлишга одатланганман.

Мана, шу йилнинг 18 февралида чиққан сонидаги журналист Гулчеҳра Сотиболдиеванинг «Меҳр, шафқат, эъзоз…» мақоласини ўқиб, кўзларим ёшга тўлди. Қариялар ва ногиронлар интернат-уйида умргузаронлик қилаётган қариялару ногиронларнинг меҳрга интиқ сиймолари худди кинодагидек кўз ўнгимдан ўтаверади, ўтаверади…

Қариялар уйида умргузаронлик қилаётган чолу кампир. Меҳрга зор чолу кампир. Икки ўғиллари бор чолу кампир. «Ишлари кўп» фарзандлари йўлига интиқлик билан кўз тикаётган чолу кампир…

Бу қандай пасткашлик?! Бу қандай даҳшат?! Меҳмондўстлиги, сахийлиги, меҳр-оқибатлилиги билан довруғи бутун оламга кетган халқнинг зурриётлари-я? Ўзини дунёга келтирган, оқ ювиб-оқ тараган, минг бир орзу-ҳаваслар билан вояга етказган кишиларини қариялар уйига элтиб ташлашса-я?

Давлатимиз аҳолига нисбатан ғоят ғамхўрдир. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Давлат бошлиғи ва мамлакат Ҳукуматининг доимий диққат марказидадир. Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон уруш ва меҳнат фахрийлари, ногиронлар, етимлару кимсасиз ёлғиз кишиларга қарата: «Мен сизларни ҳеч қачон ёлғиз қолишга, хору зор бўлишингизга йўл қўймайман»,- дея такрор-такрор айтадилар. Мамлакат миқёсида қариялар, етим ва ногирон болалар интернат-уйлари фаолият юритаётганлиги фикримизнинг далилидир. Аммо ота-онасидан безор бу фарзандлар уларни қариялар уйларига элтиб қўйишсин, дегани эмас-ку, ахир.

Йўлдан адашган бундай пасткаш кимсаларга нисбатан нега бефарқ қараймиз? Ахир, улар ҳам ўрмонда яшаётгани йўқ-ку. Бутун қишлоққа иснод келтирган бу кимсалар яшаётган маҳаллада ҳам кўпни кўрган оқсоқоллар, фаол шахслар бор-ку. Нега улар тубанликка юз тутган маҳалладошларини тўғри йўлга солишмади экан, дея ўйга толаман.

Ривоят қилишларича, донишмандлар мажлисда ўтирган тақводордан: «Ҳазрат, бу не сирки, бугун пешонангиздан нур ёғилиб турибди?»- дея сўрашибди. Камтарлик ила жим ўтирган ул зот, суҳбатдошлари жон-ҳолига қўйишмагач, жавоб берган эканлар:

-Эй биродарларим, менинг саксон ёшлик волидайи муҳтарамам борлар. Ҳовлидан чиқишимда уларнинг дуоларини оламан. Ҳовлига кирган заҳоти, авваламбор, онажонимни зиёрат қиламан. Шу ерга келишдан аввал дуоларини олиш мақсадида хоналарига киргандим. Ул зот ширингина ухлаётган эканлар. Уйқусига озор бермай дедиму товонларини секингина пешонамга сурдиму йўлга чиқдим, бор гап - шу.

«Жаннат – оналар оёғи остида» - бу гапни ҳар биримиз жуда кўплаб эшитганмиз ва ҳануз эшитиб турибмиз. Миллат пешвоси, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ҳар бир чиқишларида бу гапни тилга олишларига барчамиз гувоҳмиз.

 Ўрни келганда, биз юқорида тилга олган шахсларнинг акси бўлган, меҳри дарё, асл ногиронлар ҳаётидан мисол келтириш ўринли деб ўйлайман. Қишлоқдошларимдан эшитишимча, Жайҳун (собиқ Қумсангир) ноҳиясида яшовчи бир киши Ёвонга иккинчи бор турмушга чиққан бефарзанд холасининг турмуш ўртоғи оламдан ўтгач, уйига бориб кампирнинг ўгай фарзандига холасини ўз қарамоғига олиб кетиш нияти борлигини айтади. Хонадон соҳиби босиқлик ва ўта меҳрибонлик билан:

-Азиз биродарим, биз қариндош эдик, шундай бўлиб қоламиз. Онамизни олиб кетаман, деб бизни ранжитиб қўйдингиз. Хонадонимиз чироғи, меҳрибонимизни ҳеч қаёққа жилдирмаймиз,- деган экан.

Кампир ўгай ўғлини дуолар қилиб, узоқ йиллар яшаб оламдан кўз юмган экан.

Тубанлик ботқоғига ботган бундай кимсаларга қарата: «Эй, йўлдан адашганлар! Кўзингизни очинг, ҳалиям вақт бор. Хатоларингизни дарҳол тузатинг. Ота-онангиз оёғига бош уриб, узр сўранг. Уларнинг қалблари дарё, сизларни, албатта, кечиришади. Шунда жуда яхши иш қилган бўласиз, - дея ҳайқиргим келади.

Яна бир гап, дунёнинг сарҳисоби бор. Ривоят қилишларича, бир ўғил отасининг соқолидан тортганича, то ҳовли дарвозасигача судраб келиб, дарвозадан ташқарига улоқтирмоқчи бўлганида, отаси жон ҳолатда ерга ёпишиб: «Қўй болам, бир зум сабр қил, мен ўз оёғим билан чиқиб кетай»,- дея илтижо қилган экан. Нокас фарзанд: «Бунинг нима аҳамияти бор?»- дея қаҳ-қаҳ отиб кулганида, отаси: «Мен ҳам отамни то дарвозагача судраб келгандим. Отам дарвозадан ўз оёғи билан чиқиб кетганди-да, болам»,- деган экан.

Шундай экан, вақти-соати келиб, бундай бағритош фарзандлар ҳам қариялар уйида яшаш «бахти»га муяссар бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Келинг, азизлар! Парвардигордан барча фарзандларнинг ота-оналар ва инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббатларини зиёда қилишини сўраб, дуо қилайлик.

 

Хайрулло Мирзоназаров,

Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, Тожикистон матбуоти аълочиси, Жайҳун ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТАРКИ ОДАТ ҚИЛОЛМАЙДИ

 

Ким бўлса нафсига қарам,

Фарқ қилмайди ҳалол-ҳаром,

Заққум есада, дам-бадам,

Тарки одат қилолмаскан.

Муфассал...

«Мен ўша сиз кўриб, олқишлаган Маҳмуджон»

 

Таниқли актёр ва бошловчи Маҳмуджон Воҳидов жуда қисқа - 38 йил умр кўрган. Афсуски, у бизни айни ижодий камолот даврида фожиали тарзда тарк этди. Мумтоз актёр ўзининг қисқа умри мобайнида театр ва кино, концерт эстрадаси, радио ва телевидениега катта янгиликлар билан кириб келиб, халқимизнинг маданий жиҳатдан ривожланишида ўз ҳиссасини қўшди.

Бетакрор актёр ҳаёти ва фаолиятига оид олимлар, актёрлар, адиблар,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990975

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478397
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4325
4027
22010
7426653
100041
114875
7478397

Сизнинг IPнгиз: 3.137.164.229
Бугун: 23-11-2024 17:37:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015