Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2917
Печат

 

k.nasrulloТожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

То-жи-кис-тон… Тингланг, бу сўзда булбул хониш этгандек, гўё. Қуёш таровати, гуллар ифори, булоқлар софлиги, қушлар ноласини, барча шукуҳу тетиклик, файзу фараҳни  ўзида жамлаган бу мамлакат сўзида, ҳақиқатдан ҳам,  мусиқа садоси янграйди, гўё.

Қачонки, биз Тожикистон сўзини тилга олсак, қадимги, маданиятли бир  миллатнинг яхши анъаналари, барча ҳунару ҳикматлари, ўзига ром этадиган мангу урф-одатлари  кўз олдимизда гавдаланади. Тожикистон, Тожикистон – дил навоси, жон навоси бор бу сўзда. Тожикистон,Тожикистон – она қўшиғи бор бу  сўзда.

Бугун Ватан, Тожикистон сўзи биз учун минг мартадан кўра кўпроқ қадрга эга.  Худодан кейинги муқаддас сўз, агар Ватан бўлса,  энг қадрли инсоний ютуқ бу ҳар бир миллатнинг озодлигию мустақиллигидир.  Албатта, бизнинг Ватанимиз бор ва Ватанимиз - мустақил. Бундан ўзга улуғ бахт бўладими-а?!  Озодлик, мустақиллик - бу жафокаш, неча марта  талону торож қилинган, барча хазинасини қўлдан берган халқнинг минг йиллик армонидир.

Бугун ўз мустақиллиги, еру суви, шараф ва ор номусининг эгаси бўлган тожиклардек миллат учун, қўлга киритилган ютуқлардан-да муҳимроқ, қимматлироқ шукрона айтадиган нарсанинг ўзи борми?!

Бугун Ватанга нисбатан ўз фарзанди томонидан тарихий ютуқ, миллатимизнинг ютуғи бўлган – давлат мустақиллигига зиён етказишдан, бирлигимизга рахна солишданда ёмонроқ хиёнат бўлмаса керак.

Тарих неча  марта, ерларимиз кўп қисмининг қўлдан кетиши, аждодларимизнинг бебаҳо хазиналари  талон-тарож қилинганлиги, халқимизнинг минг-минглаб қурбонлари, аскарларимизнинг узилган бошлари билан тикланган миноралар, буларнинг барчаси бизнинг бирлашмай, титилиб кетганлигимиз, бахтсизлигимиз сабаби эканлиги ҳақида сабоқ берган ва бериб келмоқда.

vatanОхирги марта: Парвардигор бизга ато этган мустақилликдан сўнг, тарих яна бир марта эй одамлар,  эй тожиклар, бу тарқаб кетишлик, бу бирлашмаслик,  ўртангиздаги бу душманлик  сизларни йўқликка олиб боради, - деган сабоқни берди. Фақат бирдамлик, фақат бирлик, фақат бир ёқадан бош чиқариш бизнинг миллатимизни фалокат ёқасидан нажот бера олади, халос. Бу сабоқ, шубҳасиз, фуқаролик уруши, аниқроғи, мамлакатимизни неча йилларга ортга сурган шармандалик эмасмиди? Булар ҳам кифоя бўлмадими?

Нега биз ўз-ўзимиз билан уришишимиз керак? Нега бир-биримизнинг қўлимиздан тутмаймиз, йўл кўрсатмаймиз? Агар Тожикистон Она бўлса-ю, биз шу онанинг фарзандлари, унда келинглар ака-укачилик қарзу фарзимизни унутмайлик.  Агар биз аҳил-иноқ бўлсак, агар жаннатмакон Тожикистонни ҳақиқий жаннатга айлантирсак, бирор-бир оқимга кириб кетишнинг ҳожати йўқ. Бирор киши келиб биз учун уйимизни ободонлаштирмайди. Фақатгина ўзимиз  ободончилигимиз кафолати бўла оламиз.

Агар сиз яна: нега бу ер обод эмас, нега бу ерда камчилик бор, нега бу йўл, бу иншоот хароба, нега фасод, фириб, найранг бизнинг жамиятимизга йўл топа олди десангиз ва ўзингиз бирор чора ўйламасангиз, бирор киши келиб жойингизни обод қилади, деб кутсангиз, ҳеч қачон ўз-ўзидан обод бўлиб қолмайди. Фақат, сиз, сизнинг ўзингиз, ўзимиз, ҳар бир киши, йўқ биринчи мендан бошлансин ва бошқаларга намуна бўлай деб, ишни бошламасак, ҳеч қачон ободлик, яхши турмуш шароити ўз-ўзидан маҳайё бўлиб қолмайди.

Ёшларнинг турли террорчи гуруҳларга кириб кетиши фақат Тожикистонгагина хос ҳолат эмас. Мамлакат ичидаги мансаб ва бойлик учун курашадиганлар бошқа чет эл мамлакатларида ҳам  кўплаб учрайди. Ишлари одамлар ичида норозилик уйғотиш, жангга тортиш ва қотиллигу вайроналик бўлган,  ёвуз ниятли ажнабий ташкилотлар доим бўлган ва мақсадлари баъзи миллатларни йўқ қилиш, ер юзи аҳолиси сонини камайтириш ва ниҳоят ер юзига эгалик қилишдир. Лекин нама қилмоқ керак? Бу жангзада ва одамкуш муҳитда қандай қилиб яшаб бўлади?  Албатта, устувор бўлган миллатгина бундай оқимларга қарши кураша олади. Иттифоқ, оқил, маданиятли, маърифатли, донишманд, санъатсевар ва янгилик киритувчи миллатгина устувор қолади. Буларнинг асоси миллий бирликдадир.

Шу боис, Давлатимиз бошлиғи ҳар бир нутқида «Шукр қилинг, бу ер, бу сувнинг қадрига етинг» деган гапларини қайта-қайта такрорлайдилар. Мактаб, маориф, тарбия, таълим доим у кишининг тилларида.  Тожикистонда мактаб, оила  равнақига қаратилаётган аҳамият бежизга эмас.  Мамлакатимиз бошлиғи миллий келажагимизнинг эртасини оила ва мактабда кўради, чунки буларнинг барчасига асосий пойдевор шу ерда қўйилади.

Биз, адиблар, мамлакат зиёлилари заррача бўлса-да, мустақиллик ва  Ватанимизга нисбатан қилинган таҳдидларни  қоралаймиз. Лекин фақат маҳкум қилиш билангина бўлмайди. Биз, албатта, бугун ўзимизга савол қўяйлик ва шу саволга жавоб берайлик.

Нега ёшларимиз террорчилик гуруҳлар оқимига кириб кетишмоқда?!  Уларни ким, нега йўлдан урди ва нега улар бунга гирифтор бўлишди?

Нега баъзилар Ислом динининг поклик, яхшилик ва донолик мезонини бир четга суриб, нотўғри диний тушунча томон боришмоқда?

Нега 24 йиллик мустақилликдан кейин қўлга киритилган шунча ютуқлар, тинчлик, осойишталик ва ободончиликни бир томонга суриб қўйиб, бизнинг ичимиздан қўлига қурол олиб Ҳукуматга қарши чиқадиган кишилар пайдо бўлди?

Бизнинг социолог ва сиёсатшуносларимиз бундай бўлишнинг асосий сабабларини  ўрганиб, аниқламоқлари керак. Табиблар инсон вужудидаги бирор-бир касалликни даволашдан олдин, дастлаб ҳамма томонлама ташхис ўтказиб, бу касаллик пайдо бўлишининг асосий сабабини излашади. Чунки касалликка чалинишининг асосий сабаблари аниқланмагунча, касалнинг даволаниши қийин ва имконсиз бўлиб қолаверади. Биз, мамлакатимиз ватанпарвар бошлиғи, янги бунёд этилган Тожикистон, жон эвазига қўлга киритилган Мустақиллик ва Ваҳдатга заррача зарар етказмаслигига ишонамиз.

Хулоса ўрнида шу нарсани таъкидламоқчиман, давлат, мустақиллик ва миллатнинг қадрига етайлик. Биз ва фарзандларимизнинг бугуни-ю эртаси, мамлакатимиз ва миллатимизнинг бахти, ватандорлик тушунчаси ва унинг юқори масъулиятига чамбарчас боғлиқдир.

Камол НАСРУЛЛО,

Тожикистон халқ шоири.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАРДОШЛИК АДАБИЁТИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ

 

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулғани Мирзоевнинг муносиб хизмати шундан иборатки, у XV асрдан бошлаб, яъни Жомий ва Навоийдан кейин Марказий Осиёда бадиий тафаккур сўнган қабилидаги фикрларни илгари сурувчи айрим тадқиқотчиларга қарши ўзининг фундаментал асарлари орқали Мовароуннаҳрда ҳеч қачон адабиёт томири уришдан тўхтамаганини исботлаб берди. Натижада, кейинги асрларда бадиий

Муфассал...

КЎП НОЛИМА, АМАЛ ҚИЛ, ҲОСИЛ СЕНГА ИНТИЗОР

 

*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.

*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.

*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990365

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477262
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3190
4027
20875
7426653
98906
114875
7477262

Сизнинг IPнгиз: 3.143.5.161
Бугун: 23-11-2024 16:38:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015