Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 2881
Печат

 

m isoМуҳаммад  Исо (Маматисо Абдуллоев) узоқ йиллардан буён Қабодиён ноҳиясининг «Тахти Қубод» рўзномасида фаолият юритиб келмоқда. Кўплаб ҳикоя ва шеърлари республика нашрияларида чоп этилган.

Иқтидорли шоир Муҳаммад Исо бу йил муборак 60 ёшни қаршилаётир. Шоир акамизга камолот ёшида комёблик тилаймиз.

Сутдай оқ субҳидамда,

Андак  ухлаб супада.

Онамни тушда кўрдим,

Ҳарир кўйлак эгнида.

Гулзор оралаб юрмиш,

Табассум бор юзида.

Ажиб ўт бор кўзида

Рози кўринди биздан -

Тўрт ўғилу беш қиздан.

Атрофида булбуллар,

Бўй кўрсатмиш кўп гуллар.

Токлар  чирмашиб кетган,

Дарахтлар бўйин эккан.

Тагидан оқар сувлар,

Турфа қушлар «ку-ку»лар.

Дилга  ёқмиш наволар,

Ғир-ғир  эсмиш саболар.

Онам бошим силарди,

"Бардам бўл, болам",- дерди.

Жигарларинг  ҳали ёш,

Уларга бўл, энди бош.

Ҳам  кўз бўлгину ҳам қош,

Сенга берсин, - деб бардош.

Ногоҳ уйғониб кетдим,

Бунга кўп афсус этдим.

Кошки онамни тағин,

Тушларимда кўрсайдим.

Ўксик бу кўнглим ўсиб,

Шоду хурсанд юрсайдим...

                            ***

Наврўз сени соғиндим жуда,

Дўсту ёрни соғинган мисол.

Йўлларингга қарадим бот-бот,

Умид қилдим, яқин деб висол.

Қаҳратон қиш қилдими асар,

Кечикдинг сен гўзалим баҳор?

Қумри билан қишда биз кўп бор,

Дилдан айтдик номингни такрор.

Жондан ўтди аёзнинг заҳри,

Асар қилди чилланинг қаҳри.

Дардларимга малҳам бўл, дея,

Яна айтдим сендан ҳикоя.

Эрта қайтган қалдирғочга мен,

Садоқатли учқур бу  қушга,

Ихлосим зўр, йўқдир ниҳоя.

Садоқатга тимсол бўлиб у,

Яна қайтди уйим тўрига.

Обод бўлсин  шу Ватан, халқим,

Тоғу тошдан кетсанг ҳам, Наврўз,

Ўрнашиб қол, қалбнинг қўрига.

                              ***

Ифор сочиб ариқда ялпиз,

Наврўз мана ёзиб қулочин -

Дала-даштга сепини ёйди,

Ер уйғониб, ёшарди очун.

Қалбларда ҳам муҳаббат ёнди,

Чаккаларда нафис бойчечак.

Тинмай айтиб Худога шукр,

Зув арғимчоқ учар келинчак.

Кўнгилларга бериб бир сурур,

Товланади кўкда камалак,

Қанотларин ёзиб, ўйноқлаб,

Гулдан -гулга қўнар капалак.

Ифор сочиб ариқда ялпиз,

Замин узра отади илдиз.

Наврўз қалбда уйғотгандан ҳис,

Энтикади масрур йигит-қиз.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қишки неъматлар кўпаймоқда

 

Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан

Муфассал...

Заргарлик – қадимий санъат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Дарҳақиқат, жаннатмакон Тожикистонимизнинг бебаҳо табиий бойликлари юртимизда сайёҳликнинг истиқболи порлоқ бўлишига имконият туғдиради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2561021

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10124350
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1329
3492
4821
10082592
21443
138877
10124350

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.105
Бугун: 06-10-2026 07:26:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015