Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 22 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2968
Печат

 

Турмуш - тўрт мушт, дегани.  Унга чидасанг бахт сеники… (Қулоққа чалинган гап).

baxt 2017-Бахт нима?

-Бахт – эрталаб туриб, кўм-кўк осмонни кўрганинг.

-Яна-чи?

-Субҳидамда волидаи муҳтарамангга салом бериб, меҳр билан жавобини олганинг.

-Яна?

-Янами? Севган ёринг чеҳрасидаги табассум…

-Бўлди, бўлди. Уйингдаги хотиржамлик, соғлиғинг, ота-онанг дуоси, севган ёринг вафоси-ю садоқати, фарзандларинг кулгилари…

Қўшни қишлоқда яшовчи турмуш машаққатларидан юзлари рангпаргина бўлиб қолган Севара ўз қалб сўзлари ва ички кечинмаларини менга ҳикоя қилар экан, катак дафтарга ёзиб олган бахт тушунчасини  қўлимга тутқазди.

«…Бир вақтлар онажоним, дугонам Назокатнинг олдига дарс тайёрлаш учун бормоқчи бўлганимда: -Ўқиб дунёни олиб берармидинг? - дея раъйимни қайтарса, дадамга арз қилардим.

-Ўқи, қизим. Ўқисанг дунё сеники, - дерди дадам меҳрибонлик билан. 

Мана, ўқидим, уйли-жойли бўлдим. Турмуш икир-чикирларини кулиб-кулиб енгдим. Кўз ёш тўкиб, «дийдиё» қилмадим. Чунки дадамнинг бир гапларини ҳали ҳам унутолмайман.

-Инсон ўзи учун, айниқса, қиз бола ўзи учун бахт қасри қурмаса, яшашнинг маъноси йўқ. Ҳаёт қай ҳолатда бўлмасин, оиласи учун бахт қасрини қуришга интилиши лозим, - деган эди дадажоним.

-Дада, бахт қасри нимадан қурилади? – билиб-билмай ҳазил қилардим.

Дадам бироз ўйлаб турарди-да: -Қилдан, - деб жавоб берарди.

-А?

-Ҳа, худди шундай.

-Унда... менинг сочларим қалин, қуришим осон бўлар экан-да, - дедим яна ўйламай.

-Ҳа, қурасан, аммо қилдан. Аниқроғи, сочларингдан қурилган қаср шамолга бардош берармикан?

-Шамол ҳам бўладими?

-Шамол ҳам, тўфон ҳам бўлади. Буни турмуш қурсанг биласан, болажоним…

Бугун ўйлаб қарасам, ана шу дадам айтган қаср пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлмасин, ҳамма вақт ҳаётнинг тўфону тўзонларига бардош бермас экан. Икки ўғил кўрдим, оилам тинч-тотув эди. Афсусларким, ана шу тотувлик, аҳилликни кўролмайдиган ичи қора, қолаверса, бировнинг мусибатидан ҳам лаззатланадиган инсонлар бор экан.

-Эшитдингми? У… касал, умри узоқ эмас…

Бу гапга қўшилиб, оиламга рахна тушди, дарз кетди. Бу гапни эшитган умр йўлдошим ҳам руҳан эзилди. Ўзимни қўяверасиз… Умр йўлдошим тушунган киши, меҳрибон. Бирга шифокорга бордик. Бу ҳам ўша ғаламислар учун бир олам гап бўлди. Охир-оқибат бир вақтлар мени еру кўкка ишонмайдиган қайнонаму қайнотамга ҳам ёқмай қолдим. Нега деганда, гап болалаб, янгича «мазмун» олди. Қандай разил кишилар-а? Қуруқ туҳматдан ўзи асрасин экан-да. Бу иғво-ю ғийбатлар олдида ота-онам ҳам ожиз қолишди.

Бир куни бошим айланиб, ўзимдан кетибман. Совуқдан ўзимга келсам, икки фарзандим бошимда қон қақшаб турибди. Уларни бағримга босдим, уйга кириб, тонг отгунча йиғладим. Тонг отди. Умр йўлдошим ота-онаси олдидан келди.

- Кечир, ҳақиқатни айта олмадим. Бу гаплар қаердан чиққанини ҳам аниқладим. Сени бахтсиз қилдим. Нима қилай? Мени ҳам тушун-да. Мен ва  икки фарзандимиз учун яшашинг керак. Худо хоҳласа, узоқ-узоқларга олиб бориб даволатаман. Ҳали бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасан…

Меҳрга йўғрилган бу гапларни эшитиб, ҳаётга қайтгандай бўлдим. Лекин бу орада мен ҳақимдаги гапларни эшитган меҳрибон отажоним икки марта юрак оғриғидан азият чекди. Тиғ захми битар экану тил захми кетмас экан. Мана, умр йўлдошим билан яшаб келаяпман. Болаларим бағримда. Яқинда шифокор кўригидан ўтиб келдим. Натижа яхши. Яқин вақтда дарддан тамоман халос бўлар эканман. Бу Аллоҳнинг раҳми, меҳрибонлиги эмасми?

Оиламнинг қарийб барбод бўлиши ва гулдай фарзандларим тирик етим қолишига сабабчи бўлганлар бундан сабоқ олармикан? Шундай экан, атрофингизда ширин ҳаётингизга оғу солувчи кимсалар борлигидан огоҳ бўлинг. Қалбингизга қулоқ солинг. Бу гапларим тўрт мушт бўлган турмуш остонасига илк қадам қўйган ёшларга ибрат бўлса деган эдим…»

Севара яна анча гапирди. Ўзича ёзган шеърий сатрларини ўқиди. Мен унинг дардли кечинмаларини, аёл қалбини тасаввур қилган ҳолда тингладим ва муштарийларга ҳавола қилишни лозим топдим.

 

Холида Саримсоқова,

Деваштич ноҳияси.  

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Умр – бебаҳо неъмат

 

Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Муфассал...

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2491680

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9894218
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1305
2934
22726
9846677
30779
107749
9894218

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.67
Бугун: 09-08-2026 11:51:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015