Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Январ 2015 Кӯришлар: 2300
Печат

 

svetokУшбу сатрлар танишим, такси ҳайдовчиси Раимжоннинг таклифига кўра, оқ қоғоз бетига жо бўлди. Кейинги пайтларда матбуот саҳифаларида чин севгини улуғловчи, дўстликни тараннум этгувчи мақолалар камайиб кетаётганлигини айтди.

Мен Раимжоннинг айтган сўзлари хусусида кўп ўйладим. Шу ҳақда ёзмасам, гўё ўзимни гуноҳкордек ҳис қилдим.

Хизмат юзасидан кўпгина жойларда бўлишга тўғри келади. Бир куни менга дарвишнамо киши ўз дарду ҳасратини айтиб қолди.

 

Унинг ёши ҳисобга олинадиган бўлса, кўп нарсаларни кўриб қўйгани, аниқ. Суҳбатимиз қизғин давом этарди. У бир вақтлари жонажон дўстидан айрилиб қолганлигини юраги куйиб айтар, мен эса ҳамдардлик билан тинглардим.

*  *  * 

У билан техникумда ўқиган кезларимда иноқлашиб қолдим. Қиёматли дўст бўламиз, деб онт ичганимиз йўқ, албатта. Бироқ, бир-биримизга бўлган муносабатимиз бу сўздан ҳам кучли эди.

Ночор оиладан чиққанлигим боис ўқиш даврида моддий жиҳатдан қийналардим. Курсдошларимизнинг баъзиси тўй қилиб қолар, туғилган кунлари бўлиб турарди. Бундай пайтларда, одатда совға-саломга пул йиғиларди. Изза бўлиб қолмаслик учун чойчақа ишлаш учун станцияга бориб, ишлаб келардим.

Солижон буни зимдан кузатиб юрар экан. Кутилмаганда у қишки таътилда уйланадиган бўлиб қолди. Бориб уч-тўрт кун тўй ташвишларига қарашдим. Тўй тугаб, энди йўлга чиқмоқчи бўлиб турганимда, дўстимнинг онаси (худо раҳмат қилсин!) қўлида тугун билан чиқиб қолди. (Солижоннинг ҳам отаси йўқ).

-Бизда тўйга келган киши қуруқ кетмаслиги керак,-деди у меҳрибон кўзларини менга тикиб,-ўғлим туфайли ўғлимдай бўлиб қолдингиз.

Тўғриси, бунақа бўлишини сира кутмагандим. Шошиб қолдим:

-Қўйсангиз-чи, онажон! Ахир мен… мен…

Томоғимга нимадир тиқилди. Гапира олмасдим…

Йўлда қизиқиб тугунни очдим. Ичидан дўппи ва палто, нон, қанд-қурс чиқди. Шу пайт кўзларимга ёш тўлди. Билмадиму, негадир тўйиб-тўйиб йиғлагим келди. Енгил кийинганимни кўриб шундай қилишган. Буни дўстимдан кўрдим. Ўқишга келганида ундан боисини сўрадим. У кулди: «Бизда тўй пайти яқин кишиларига дурустроқ совға беришмаса, кулишади».

Юрагим, назаримда, гумбирлаб кетди. Дилимни қандайдир ифтихор туйғуси эгаллаб олди. Энди мен нафақат Солижонга, қолаверса, уларнинг оиласига ҳам яқин киши эканман-да!?

Ўқишни тугатдик. Сўнг иккимиз ҳам ҳарбий хизматга кетдик. Солижонни бир йилдан сўнг уйига қайтаришди, чунки у иккинчи фарзандига ота бўлган эди. Эшитиб шодлигим кўкка етди. Нақадар яхши, бир ўғилу бир қизи бор дўстимнинг.

Хизмат даврида дўстимдан тез-тез мактуб олиб турардим. Ҳаётимда шундай қадрдон дўст топганимдан беҳад шод эдим.

Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳатто оддий аскар ҳам ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, уйига портфел билан қайтарди. Хизматим тугагач, дўстимдан келган пулга совға ва портфел олдим.

Биз яна учрашдик. Дунёда энг ширин нарса дўст дийдори эканлигига яна бир бор иқрор бўлдим.

Заводга ишга кирдим. Биринчи маошимдан дўстимнинг болаларига ўйинчоқлар олиб бордим. Гапдан-гап чиқиб, маош олганим ва армияга юборган пулини олиб келганимни айтдим. Миннатдорчилик билдириб, пулни олдига қўйдим.

-Ўйинчоқлар учун раҳмат. Лекин пулни олмайман. Агар олсам, дўстликни узиб қўйсак ҳам бўлади,-аччиқланди Солижон.

-Бола-чақанг бор. Керак бўлади. Мен бўйдоқ бўлсам, ошиқча пулни нима қиламан?

-Ҳақиқий дўстлар орасида бунақанги гаплар бўлмаслиги керак,-деди бир чеккада бизни кузатиб турган дўстимнинг онаси мулойимлик билан. -Ўғлим, гапимга қулоқ солинг. Энди сизлар аввалгидек ёш бола эмассизлар. Шукрки, кўзим очиқлигида ўғлим уйланиб, неварали бўлдим. Энди сизнинг ҳам тўйингизни кўрсак девдим.

Икки йил ўтиб, уйланмоқчи бўлдим. Калта қўллигим учун кўп нарсаларни етказиб беролмадим. Бўлажак қайнонам таниш-билишлардан қарз олиб туришимни маслаҳат берди. «Қарз кетиб, хотин фойдага қолади»,-деб кулди.

Солижон жонимга оро кирди. Аммо катта миқдорда қарзимиз борлигини эшитган хотинимнинг кечалари кўзига уйқу келмасди. Бахтим чопмади. Икки ой турмуш қурдик, холос…

Менинг омадсизлигим, қайғум дўстимга ҳам юк бўлиб тушди. Менга далда берди. «Ҳали ҳамма нарса олдинда»,-деб кўнглимни кўтарди. Ишлаб қарзимни батамом уздим. Лекин яна бир хатога йўл қўйдим. Иккинчи марта уйланганимда Солижонга хабар қилмадим.

Ҳозир бинойидек турмуш кечиряпмиз. Солижонни кўп эслайман. Сўққабошликда уларникига кўп бориб турардим…

Унчалик оқибатсиз эмасман. Дўстим узоқда яшашига қарамай, бир неча бор оилам билан, гоҳо ёлғиз ўзим уларникига бориб турардим. Солижон эса танҳо ўзи келар, оиласини олиб келмаганига доимо бирор сабаб, важ кўрсатарди.

Солижон совхозда гидротехник бўлиб ишларди. Кейинчалик раҳбари билан келиша олмай, шаҳардаги қандайдир базага таъминотчи бўлиб ишга кирди. Мен унинг феъл-атворида қандайдир ўзгаришлар юз бераётганлигини пайқаб қолдим ўша пайтларда.

Гапнинг очиғи, ошиғи олчи экан…

Кутилмаганда Солижон каттагина қарз бериб туришимни сўради. У жуда ҳам ғамгин эди. Анчагина камомадга йўл қўйибди.

Мен омонат кассага қўйган бор пулимни олиб, унинг қўлига тутдим.

-Бошинг омон бўлса, бас, дўстим. Фақат бундан кейин ҳушёр бўл!

Солижон пулни олди-да, раҳмат айтиб чиқиб кетди. Анчага довур ундан хавотир олиб юрдим. Совхозга бориб, уни неча марта учрата олмай сарсон бўлиб қайтардим. Техникумда бирга ўқиган бир курсдошим Солижон шаҳар қассобхонасида ишлаётганлигини айтиб қолди. Буни эшитиб ҳайрон бўлдим…

Зарур иш билан катта шаҳарга бормоқчи бўлдим. Бозор ёнидаги бекатда «Машрутка» дан тушаётган одамлар ичидан таниш бир чеҳрага кўзим тушиб бақириб юбордим: «Солижон!»

Биз қучоқлашиб кўришдик. Бир оздан сўнг «Йўл бўлсин!» деди. Катта шаҳарга кетаётганлигимни айтдим. «Кейинроқ борасан, юр, бир оз суҳбатлашайлик,» деди. Солижон ишлаётган қассобхонага келдик. Гапдан-гап чиқиб, у қизини турмушга узатаётганини айтди. «Тўйга, албатта, кел», деди. «Махсус таклиф қиласан. Бола-чақа билан борамиз», дедим.

Эру хотин Солижоннинг тўй хабарини кўп кутдик. Ундан дарак бўлмади. Изза тортиб қолдим. Чунки, унинг келишига рафиқамни ишонтиргандим-да.

Кейинги суҳбатимиз асносида, унинг носамимий муносабатларидан дилим ларзага келганди. Ўша чоғда орамизда тубсиз, катта жар пайдо бўлганлигини ҳис этгандим. Назаримда, етти ёт бегонадек эдик. Биз бир-биримизга, энди сира-сира керак эмасдек. Мен билан ўша қалби беғубор, меҳрибон дўстим Солижон гаплашмаётганди…

 

Эгам ДАНГАЛ,

Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА: - БИЗ КЎНГИЛ ОДАМЛАРИМИЗ

Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари бизнинг китобхонларимиз томонидан ҳам севиб ўқилган ва ўқилмоқда. Мен илгарилари ҳам Ҳалима опа билан кўп учрашганман. У киши «Саодат» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига раис бўлиб ишлаётганларида ҳам суҳбатлашишга вақт топа олар эдилар. Кабинетларида устозлари Зулфия опа портрети осиғлиқ турарди. Ҳалима опанинг қабулидан хурсанд бўлиб чиққан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990625

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477843
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3771
4027
21456
7426653
99487
114875
7477843

Сизнинг IPнгиз: 13.58.203.255
Бугун: 23-11-2024 17:01:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015