Ўзбекистон Республикасининг шоирлар юрти - Марғилондан бўлган устоз шоир Исмоил Маҳмуд "Шуъла", "Келажакка ишониб", "Эътироф", "Ишқ саодати", "Гулзор қилур", "Саодат манзари" каби бир қатор шеърий тўпламлар ва "Дилда васлинг муддао" номли девон соҳибидир. У киши бенгал шоири Назрул Исломнинг "Инсон", чех адиби Эдуард Воврушканинг "Изқувар Брок" номли асарлари таржимони ҳамдир.
Исмоил Маҳмуд Марғилон шаҳридаги Жаҳон отин Увайсий номли ёшлар адабий тўгарагига ҳам узоқ йиллардан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.
Яқинда ўзининг 70 йиллик муборак санасини қайд қилган устозга бундан-да юксак ижодий камолот ва сўнмас илҳом
тилаб қоламиз.
Дўст ила суҳбатда ҳаргиз қилмагил кибру ҳаво,
Қолмагил охирда бир ўзинг шайтон аро.
Дўст томон аввал қадам қўй сенга юрмасдан туриб,
Қўймагил нарху наво ҳеч дўстга сен виждон аро.
Дўстга дўст фикри билан тур оқибат саҳнида сен,
Дўст билан тутгил йўлингни бу улуғ майдон аро.
Молу мулк, шуҳрат билан ҳеч ўлчама дўст қадрини,
Ўлчаганлар охири дод чекдилар тўфон аро.
Икки олам ҳикмати бу: дўст азиз, инсон азиз,
Бу мукаррамлик била тур, эй кўнгил, даврон аро.
Қасру вайрон ичра бир ҳис, бил, азиз бўлгай абад,
Дўст тафти бирла ул бўлса ёруғ иймон аро.
Яхши дўстлар, Маҳмудо, билгил, саодат дастидур,
Ул борар йўлингни ҳар дам айлагай бўстон аро.
ххх
Бўлма ғофил бу ҳаётда, ҳар нафасдан топ зиё,
Кеча, кундуз, шоҳ, гадо ё хору хасдан топ зиё.
Офтобу ойнинг зиёси барчага бирдек аён,
Қудрати Ҳақдан таралган турфа сасдан топ зиё.
Қумрию булбул овози чун азалдан хуш турур,
Анга жўр пойингдаги фарёдрасдан топ зиё.
Яхши-ёмон ичра олам эврилур билмай тўзим,
Иккисидан ранж-алам чеккан у касдан топ зиё.
Боғми ё ёбон қолурким босган издан, эй рафиқ,
Ғойиби руҳда шараф топган ҳавасдан топ зиё.
Ожиз ақлинг олмагай, бахш этмаса ёр нурини,
Фурсати берган зиё, бору абасдан топ зиё.
Дил аро, Маҳмуд, саодат изла ишқ майдонида,
Неъмати бирла Худо берган жарасдан топ зиё.
ххх
Эй кўнгил, ҳаддингда тур, билгил, ҳаё иймондадур,
Жон қуши - руҳга фароғат шу гўзал имкондадур.
Ким ибодатлар ила этгай ҳаётин файзиёб,
Бил, йўли олиймақом, ажри анинг осмондадур.
Ҳаққа дўстлик риштасин топди жаноби Мустафо,
Мўмину муслимга ибрат шу набий, султондадур.
Ким Худонинг дўстидур ҳақдин ҳаё ичра турур,
Бокира, ғоят афифа ҳам салим гирёндадур.
Аҳли комиллар фасоҳат ичра топгай умрини,
Ибтидоси, интиҳоси, бил, асл фармондадур.
Оқибат кўнглида ортгай ул ҳаёдин, эй рафиқ,
Жаннат ул-маъво ғизоси сарвари эҳсондадур.
Ҳақ ризоси бирла иш тут ҳар нафас, Маҳмуд, тугал,
Демасин ҳеч ким сани: "Бу беҳаё майдондадур".
ххх
Соғ-омон юрмоқ сенга, дўст, катта бир давлат эрур,
Тандурустликда расо турмоқ ажиб талъат эрур.
Ҳар нафас, билки, саодат, ҳар қадам, билки азиз,
Хушҳаво борлиқда бўлмоғинг ўзи ҳикмат эрур.
Юзқаролик бирла кетди қанчалар йўлдан озиб,
Беҳижолат доимо ҳол сўрмоғинг ҳурмат эрур.
Тўқ юриб ғафлатда қолгандан кўра камлик аро,
Бас, ёруғ юз бирла жим ўтган кунинг раҳмат эрур.
Кўрмадим ҳою ҳавас деб иштибоҳга берма дил,
Ким анинг комида қолса, чиқмоғи ғурбат эрур.
Паст-баланд отгай азалдан бу ҳаёт офтоблари,
Тўғрилик расмида қилган ҳар ишинг рағбат эрур.
Бу саодат ичра, Маҳмуд, мағфират йўлини топ,
Икки оламни гўзал этмоқ улуғ ҳикмат эрур.
ххх
Кишига келса файз, икром, итоат неъматидандир,
Бу йўлда топса яхши ном, итоат неъматидандир.
Ражо-ю хавф била кўнгил саодат манзилин кўзлар,
Кулиб боқса кима пайғом, итоат неъматидандир.
Ўзин англаб, камол топмоқки ориф матлаби, шаксиз,
Бу йўлда топса ким ором, итоат неъматидандир.
Баланду паст, узун-қисқа қадамлар ҳам амонатдур
Ки, Ҳақдин топса ҳар аҳком, итоат неъматидандир.
Ямон-яхши билан ўтгай, вафо қилмас бу даҳри дун
Ки, келса яхши бир инъом, итоат неъматидандир.
Итоат неъматин билмайки Одам чиқди жаннатдан,
Ким истар жаннат ичра ком, итоат неъматидандир.
Итоат неъмати, Маҳмуд, эрур битмас саодатдур,
Дилингда бўлса бу айём, итоат неъматидандир.
ххх
Ҳар ёмоннинг феъли, албат, бошига бир кун етар,
Қилмиши қайтиб ўзига юзқаро айлаб кетар.
Қилса ким элга ёмонлик жабрини тортар аниқ,
Вақти келгач, бил, яқодин ҳар иши ногоҳ тутар.
Зўрга зўрдан келгай офат, бу азалдан бор масал,
Қудрати Ҳақдан ёмонга бордир, албатта, хатар.
Кўрди олам, қанча золим кимса ноҳақ зулм этиб,
Сўнгра таърих саҳнасида оҳ чекиб қонлар ютар.
Қалбни дерлар Каъба, ҳаргиз айлама вайрон уни,
Билгил, озор етса дилга, титрагай аҳли башар.
Кимки таҳдид айлар элга зулму фисқу зўр ила,
Оқибат сўнгги макони бўлгуси, албат, сақар.
Бу ҳаёт ҳар кимга, билсанг, бир синов дунёсидир,
Кимки нени экса, албат, ҳосилин ўрмай нетар?
Маҳмудо, Ҳақдан нажот бор яхшиларга ҳар қачон,
Ҳар ёмонни қилмиши-чун Ул Ҳисоб кунда тутар.
ххх
Ортадур тобора ишқим шу улуғ ёшимда ҳам,
Кун сайин бисёр дардим кўздаги ёшимда ҳам.
Дил висол кўйини излар туну кун ҳажрингда, ёр,
Айлагай ҳолимни афгор дард ичу тошимда ҳам.
Бебақо дамларда ўтди бу кўнгил ғафлат аро,
Қолмади ҳеч сабру тоқат барча бардошимда ҳам.
Найлайин, ожиз бу ақлим олмади ёшликда наф,
Энди фойда борми бул кун қадри йўқ лошимда ҳам?
Қайси юз ҳам дард ила қошига боргумдир У Кун,
Бормукин қалбида учқун менга сирдошимда ҳам?
Бу кўнгил файзу чиройи дилда, ёр, танҳо ўзинг,
Пойинга кўзни суришлик бормукин бошимда ҳам?
Қанча тортмайким азобин, озга ўхшар, Маҳмудо,
Шунча меҳри кўп эрурму менга Наққошимда ҳам?
Бош мураббий Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон терма жамоаси декабр ойида Яман, Уммон ва Баҳрайн термаларига қарши бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирди.
Бу ҳақда Тожикистон футбол федерациясидаги манба хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, мамлакатимиз бош жамоаси 9 декабр куни
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг жорий йил биринчи ярми якуни натижаларига бағишланган матбуот анжумани комитет раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий иштирокида бўлиб ўтди. Миллийлик тарғиботида асосий идора бўлган комитет ходимлари бир хил ранг ва бичимдаги атлас камзулларда келишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015