Бир суҳбат доирасида менинг қиблагоҳим ўн тўрт ёшлигида етим қолиб, бир умр ака-ука, амаки ва тоға, амакиларим ўғиллари-ю бошқаларга садоқат билан хизмат қилиб, хотиржам ҳаёт кўрмадим, деди…
Суҳбатдошим лабларига табассум югуриб, акасининг олдидаги аҳдига устувору содиқ бўлган кишини биламан, ундан-да арзирли-ю вафодор кишини шу вақтгача эшитмаганман ҳам кўрмаганман ҳам, деди…
Йиғилганлар диққатларини бир жойга жамлаб, қулоқ солишди…
1941 йилнинг баҳори. Балжувон тоғларида буғдойлар эндигина қизариб қолганди. Катта-ю кичик, эркак-аёл барча Ғундиён қишлоғидаги Кафлезак тепалигида буғдой ўришарди. Тепалик бошидан Сафар бобонинг хушовоз ва ёқимли овози узоқ-узоқларга эшитилиб турарди:
-Мен куйдиму ёр…
Ўша пайтларда Борон махсум буғдой ўриш бобида ҳаммадан олдинда-ю моҳир эди. Ҳеч ким ундан ўзиб кетолмасди. Ғундиёнлик Маҳмуд амаки кези келганда ҳазил қилиб:
-Махсум ёмону яхши ўроқчи…
Шунинг учун ҳам, хўжалик раҳбарлари уни фронтдан олиб қолишганди. Чунки ўша йилларда буғдой ўрадиган комбайнлар кам бўлиб, бори ҳам етмасди. Барча иш қўлда бажариларди…
Кимдар баланд овозда:
-Бир аёл йиғлаб, баландликка югуриб келмоқда…
-Махсумнинг синглисига ўхшайди…-деди бошқаси…
Борон қоматини кўтариб, қўлини пешонасига соябон қилди. Синчликлаб тикилди-ю синглисини таниди. Кўнглида хавотир, нима бўлган бўлса? Нега у куннинг шу пайтида тепаликка қараб югуриб келмоқда. Борон ўзи бугун эрталаб ўроқ, сув ва яримта нонни белбоғига боғлаб келган эдику…
Синглиси етиб келди-да, ёнига ўтирди. Нафасини бир зум ростлагач, узиб-узиб деди:
-Акам-ни о-либ кетдилар…
-Нима?
-Акам-ни, Одил махсумни урушга олиб кетдилар…
-Тушунмадим,- деди гаранг бўлиб қолган Борон…
-Акамни…
Бир зум жим қолди-ю ўзига келгач, деди:
-Сен тезда уйга бор!... мен ҳозир…-деб, катта-катта қадам ташлаб, кўздан ғойиб бўлди.
Қўлини ерда турган сув қутининг ёнига қўйди-ю яримта нонни ўзи билан олиб, рўмолчасини қаттиқроқ боғлади. Бошида минг бир фикр айланарди. Йўл-йўлакай ўз-ўзига акам мартабали, қавмимиз бошлиғи, Бухорода ўқиб келган киши, дерди. Қавм бошлиқсиз бўлмайди. Ким халққа бош бўлади, йўқ, бўлмайди. Худо кўрсатмасин урушда бирор-бир кўнгилсиз воқеа рўй берса, эгасиз қоламиз. Мен, ҳа, мен акамнинг ўрнига урушга боришим керак. Агар ҳалок бўладиган бўлсам ҳам ҳеч гап эмас. Акам шу ерда қолиши керак. Ахир, биз қондош ака-укамиз. Бир ота-ю бир онанинг фарзандларимиз…
Чақирилганлар қаторини Тоҳир дарёси лабидан топиб, Балжувон ноҳияси ҳарбий комиссариати вакили- офицерга қарата:
-Ўртоқ командир, акамга жавоб беринг, ўрнига аскарликка мен бораман.
-Қандай қилиб?- чайналди офицер.
-У бизнинг катта акамиз…
Офицер бундай илтимосни биринчи марта эшитиши эди. Яхшилаб ўйлаб кўрди-ю рози бўлди…
Шу ерли халқдан бўлган офицер Одил махсумнинг шасхияти ва у кишининг бу жойлардаги мартабасидан огоҳ эди. Тинч ва сабрлилик билан деди:
-Ихтиёр сиз-ака-укаларнинг қўлингизда…
-Бахтига тушунган ҳарбийлардан экан,-деди сафда турган бақувват йигитлардан бири…
Катта ака рухсат билан сафдан чиқди. Борон оби даралик Карим Маҳдум ва Токак қишлоғидан бўлган Абдуалим билан сафга туришди.
Бу тоғли воҳада у кишига ўхшаган маълумотли, хусусан, диний масалаларни биладиган кишилар кам учрарди. Одил маҳсум Ислом оламининг бу минтақадаги етук вакилларидан бўлиб, у кишини қавм аҳли, маҳаллий халқ ва бу ерда яшовчилар ҳурмат қилишарди…
Янги чақирилган аскарлар ҳайрон бўлиб қолишди. Бундай манзарани кузатиб туриб, ҳурматли бу ака-ука, ота ўғилларига қойил қолишиб, кўзларида ёш ҳалқаланарди. Асрлар ўтса-да, бу водийда мардликнинг ҳали-ҳамон борлигига шукроналар айтишарди...
Ака-ука бир-бирларини бағрига босиб, жимгина йиғларди. Одил махсум укасига хайрли дуони кўнглидан ўтказди. Видолашиш пайтида шундай деди:
-Сен, албатта, ўз оёғинг билан соғ-саломат қайтиб келасан, Худога топширдим!..
-Қиёматда учрашгунча,-деди Борон махсум.
Янги чақирилган аскарлар пиёда йўлга чиқишди. Балжувондан Кангурту Гули Зиндон, Пули Сангину Кофарниҳон йўли орқали Сталинободга етиб келишди. Поезд орқали Тошкентга ва у ердан урушга…
Борон Совет офицерлари-ю аскарлари билан бир сафда ёвуз душманга қарши курашарди. Ўз кучини гитлерчиларни, ёвуз душманни йўқ қилиш учун сарфларди. Танида жони борича малъун гитлерчилар билан урушди. Ўқ ва тўпларнинг жабридан еру осмон ларзага тушарди…
Бу жанг эмас, даҳшат эди, даҳшат. Тоғлик Диловар маҳшар кунини Смоленск урушида бошидан ўтказди. Ўқ дўл мисоли ёғиларди, бош кўтаришнинг иложи йўқ эди. Икки томондан ҳам кўп кишилар ҳалок бўлишди.
Улуғ Ватан уруши тарихида Смоленск уруши энг оғир тўқнашувлардан бири хисобланади…
Немис аскари кундалигидан парча
«28 декабр. Отларни едик. Фақат генералнинг самани қолди. Унга эса, на қўл теккизиб бўлади, на тиш. Наҳотки, у шу от билан қамалдан қочиб кетишига умид қилса. Бизнинг аскарларимиз ўликларга ўхшаб қолган ва васвасага тушиб, қўлга илинган нарсани ейишга уринишади. Снарядлардан қочишмайди, йўл юришга, эгилишга ва қочиб қутулишга мадорлари йўқ.
Лаънат бўлсин урушга!..».
* * *
Борон Исмоилов 1943 йилда ўта оғир кечган тўқнашувлардан бирида фашистлар авиацияси зарбасидан оғир жароҳат олди. Ўқ танасининг бир неча жойини яралаганди. Уни жарроҳлик қилишди. Жасур аскар чап қўлининг иккита бармоғидан айрилди...
Даволангандан кейин, уйига жавоб беришди. Жангчининг келганидан оила аъзолари, қариндош-уруғ, юртдошлари хурсанд бўлишди. Уй эгаси борини дастурхонга тўкди. Бу уйдан бир неча ҳафта кўпчиликнинг оёғи узилмади.
Ҳаммадан кўра, Одил махсум суюнди. Болалардек хурсанд эди. Худонинг марҳамати билан укаси ўз оёғи билан ўз манзилу маконига қайтгани учун шукр қиларди.
Махсум Бороннинг урушдан қайтиб келгунича ҳар куни дастурхон бошида жигарбандларига шундай таъкид қиларди:
Ҳеҷ макун, эй писар, зи даҳр гила,
К-аз вай шукр аст сад ҳазор маро.
Улуғ Ватан уруши тугаши билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида Чубек (Ҳамадоний) ва Фархор ерларини ободонлаштириш мақсадида Балжувон, Сари Хосор, Ховалинг, Даштижум ва Шўрообод ноҳиялари аҳолисини бу ерга муҳожир қилишди.
Борон махсумнинг оила аъзолари 50-йилларнинг бошида Москва (ҳозирги Ҳамадоний) ноҳиясининг «Қаҳрамон» жамоатидаги Дараи Калот қишлоғига ўрнашди.
Жасур аскар Борон Исмоилов узоқ йиллар Кўлоб вилоятининг Москва ноҳиясидаги «Правда» колхозида садоқат билан меҳнат қилиб, халқ орасида ўзининг меҳнатсеварлиги билан обрў топди…
Ховалинг ноҳиясига кўчган Одил махсум хоҳлаган пайтида Москва ноҳиясига укасини кўриш учун келиб, ҳаттоки, ҳафталаб унинг ҳовлисида қолиб кетарди. Ҳаётлигида Одил махсумнинг олдида бирор киши укаси ҳақида ўринсиз гап айтишга журъат қилолмасди. У укасига шундай бир ҳурмат билан гапирардики, атрофдагилар бу ҳолатдан таажжубланишарди.
Кўпчилик бундай муносабатни уларнинг юқори мартабасидан деб билишарди…
Жасур аскар Борон Исмоиловнинг урушдаги меҳнатлари бир неча ордену медал ва ифтихорномалар билан қадрланган…
Бародар он бувад, к-ў рўзи сахтї,
Туро ёрї кунад дар тангбахтї.
Носир Хусрав.
* * *
Ховалинг ноҳиясининг Жонбахт қишлоғида яшовчи аскар фарзанди Қурбонали Боронов хотираси:
-Қиблагоҳимизнинг уруш йилларидаги ҳаётидан бир хотира эсимда. Совет аскарлар ҳужум қилишдан олдин хандақ ичида ҳар ким ўзи хоҳлаганча вақт ўтказарди. Дам олиш пайтида отам қуролдоши Абдуалим (Балжувон ноҳиясининг Такок қишлоғидан) билан дилдан суҳбатлашади. Агар уруш вақтида бирор-бир кўнгилсизлик рўй берадиган бўлса, унинг хабарини Ватанга бир-биримизнинг ота-онамизга етказайлик…
Иккала ҳамшаҳарнинг суҳбати пайтида командирнинг овози эшитилади:
-Ҳужумга!...
-Олға, Ватан учун, Сталин учун!... Ур-ра!...-дея эшитилади аскарларнинг овози…
Абдуалим ирғиб хандақдан чиқди-ю сафда бир-икки қадам ташлайди. Таниш аскарнинг жасади пора-пора бўлиб, титилиб кетади…
Бу манзарани кўз олдимга келтирган пайт ўзимни бошқача сезаман…
Балжувон ноҳиясидаги Оби Дара қишлоғида яшовчи, Борон Исмоиловнинг хизматдоши Карим Маҳмадийнинг ҳикояси:
-Борон ҳар доим пилоткасини (ёзги ҳарбий бош кийими -У.Ш.) ё телпагини қийшайтириб (ХХ асрнинг 60-80 йилларидаги Кўлоб ёшларининг қалпоқ кийиш усули) киярди ва ҳар гал командирдан танбеҳ эшитарди:
-Рядовой Исмаилов, поправьте головной убор (оддий аскар Исмоилов, бош кийимингни тўғри кий)…
- Есть, товарищ командир! (Хўп бўлади, ўртоқ командир!..).
Умар Шерхон, Тожикистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Дарҳақиқат, жаннатмакон Тожикистонимизнинг бебаҳо табиий бойликлари юртимизда сайёҳликнинг истиқболи порлоқ бўлишига имконият туғдиради.
Муфассал...
Тожикистонда коронавирус (COVID-19) тарқалиши олдини олиш мақсадида 17 апрел куни Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгашининг 2-қарори имзоланди. Қуйида унинг матни билан танишасиз.
- Коронавирус юқумли касаллиги тарқалишига доир вужудга келган вазият билан боғлиқ ҳолда, масжидларда намоз ўқишни ман қилган исломий мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони, Туркия Республикаси, Эрон Ислом
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015