Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 1786
Печат

 

uygonishУ тимдалай-тимдалай кўзларини очишга тиришарди. Атрофида таралаётган  ажиб ширин бўй энтикаётган димоғини қитиқлар, ўзига беназир завқ бераётган оламни кўриш учун ошиқарди. Лекин энди бўрта бошлаганда, қулоқлари остида таҳдид эшитилди: «Шошма, агар шошаверсанг, бир умр куртаклигингча қотиб қоласан. Ҳали шундай совуқлар, қақшатқич совуқлар бор...» У худди туш кўраётган мисол бир нималарни эслагандай бўлди...

Кимсасиз боғ ногоҳ жарангдор кулгидан силкиниб кетди. Дарахтлар қизиқсиниб тўрт томонга жовдирадилар. Боққа кириб келаётган йигит-қизлар бир нималар дейишар, яйраб-яйраб кулишарди. Ҳайрат тўла кўзларда завқ, теваракдаги ҳар бир мавжудотга, дарахтлар, ўсимликларга тўйиб-тўйиб тикилардилар. Ўрик шохчаларида бўртиб бораётган куртаклардан бири хуш-хандон йигит-қизларнинг завқига завқ қўшишга чоғланди. У аввалига аста кўз очиб, борлиққа меҳр билан тикилди: «Эҳ, нега илгарироқ кўз очмаган эканман-а?!..» Олдинроқда келаётган қувноқ қизнинг нигоҳи унга тушди: «Қаранглар, ўрик гуллаяпти...» Ҳалиги жарангдор кулги ўз-ўзидан тинди. Қизлар, йигитлар ҳозиргина кўз очган ўрик гулига сўзсиз термулишар, юраклари эса, ғалати бир ҳаяжонга тўлиб борарди. «Эсиз, бевақт гуллади, ҳалок бўлиши мумкин». Бу гапни пичирлаб айтган йигитнинг овози ҳазин, алланечук бир ҳадикка тўла эди. Куртакнинг ғунчага, сўнг гулга айланаётганини биринчи бўлиб кўрган ҳалиги қиз завқли бир сукунатни бузган йигитга норози боқди-да, шоша-пиша пушти гулни тўсди. «Сен... сен нега бундай деяпсан? Балки уни ўзинг узиб олмоқчидирсан?!» Йигит синиқ жилмайди-да, нари кетди. У ҳали тунги совуқлар борлигини, қуёшнинг ухлашидан фойдаланиб, куртакларни музлатиш, очилмасдан турибоқ қурумга айлантириш учун бор ситамларини солишга чираниши, ундан сўнг офтоб нурларини интизорлик билан кутаверганликлари боис оқ, қизғиш, пушти гуллардан ўч олишга уринадиган қора булутлар сузиб келиши мумкинлигини қизга айтгиси келмади. Аввал шариллатиб ёмғир ёғдириб, ортидан аёз юбориб, гулкосаларни музлатиб, қовжиратадиган ёвуз кучлар ҳақида гапиргиси келмади. Майли, ҳозир у истаганча завқланаверсин. Аслида ҳалиги гапини ҳам ўринсиз айтди. Инсон юрагидаги завқни юлиб олиш, унинг кўкрагига пичоқ солишдан қанчалик фарқи бор?!» Мен ҳазиллашдим, дея боғни бошига кўтаргудек бақиргиси, боягина завққа тўлган кўзларига ташвиш инган қизгинани ҳаммаёқ анвойи гулларга тўлган жаннатий бир маконга бошлаб боргиси келди. Қизга қўл узатмоқчи бўлиб ортига ўгирилганди... унинг кўзларида ёш кўрди. Ёшли кўзлар ҳалигина завқ билан тикилиб турган инсоннинг ғамга ботганидан ҳайрон, лекин ҳамон шод-хуррам пушти гулга тикилганича қолган...

uygonish 1Йигит бирон-бир арзигули юпатувчи сўз топа олмади.  Қасд қилгандайин бисотидаги ширин сўзларнинг ҳаммаси аразлаб қочиб кетганди. Қизни эмас, ўзини юпата олди: «Майли, ҳозир уни яшариш фаслини кўриб, завқланишдан маҳрум этган бўлсам-да, озгина, ҳа, фақат озгина ҳаёт ҳақиқатини англатиб қўйдим-ку!» У ўзига таскин-тасалли беришга уринар, лекин минг уриниб топган сўзлари кўксига ханжар бўлиб санчиларди. Бемажол оёқлари уни қиз томон етаклади. Шалвираётган қўллари қиз қўлига яқинлашди. Қиз қўлларни силтаб ташлади-да, югурганча боғдан чиқиб кетди. «Қачон қарама, ўзингга ўхшаган совуқ сўзларни топиб юрасан-да, - деди қиз ортидан хавотирланганча қараб қолган йигитлардан бири. – Нима ҳаққинг бор: бировнинг завқини тортиб олишга!» У кўзларини олиб қочаётган йигитга ўқрайганича қизнинг ортидан югурди. Унга бошқа йигит-қизлар эргашишди. Ўзини ўйламасдан гапирганликда айблаётган, лекин ҳақ гапни айтишнинг нимаси ёмон, дея таскин излаётган йигит эса, ҳамон бағрини тилкалаётган ханжарлар азобидан қийналар, на ҳувиллаб қолган боғда қолишини, на ўртоқларининг ортидан эргашишини биларди... Бир лаҳза ўтдими, икки лаҳзами, қўққисдан кўзи ҳалиги гулга тушиб қолди. Унинг атрофини ўнлаб оқ-пушти гуллар ўраб олганди. Қулоқларини бир нарса ўйиб олгандайин бўлди: «Уйғонаётган нимаики бор, совуқ-повуқ, аёз-паёз деб йўлидан қайтариб бўлармикан?!»

Куртак биринчи марта дунёга келаётганлигини, лекин ҳалиги воқеанинг аниқ-тиниқ гувоҳи бўлганлигини эслаётиб, боши қотди. Тушида кўрдимикан? Йўқ, ўнгида юз бергандайин-ку! Илкис бошқа бир воқеани эслаб, вужуди қақшаб кетди. Қуёшнинг ётоғига кириб кетишини пойлаб турган аёз боққа изғирин шамолини жўнатди. «Бор, тезроқ адабини бериб қўйгин уларни, ҳали уйғонгилари келиб қолибдими, менинг измимдан чиқиб бўпти. Ухлайсан, дедимми, қулоқ қимирлатмасдан ухлашсин! Боққа кириб, изиллаб, ваҳима солгин, битта-иккита қулоқсизи чиқиб қолса, қоп-қора кўмирга айлантир, унинг бошига тушган азобдан бошқалари сабоқ олишсин!» Изиллаган шамол гулларни тортқилади, шохларни қарсиллатди. Нозик бандларни узиб, нурга интизор гулларни ерга ирғитди. Қуёш чиққунча қора ишини битириб олишга шошилди. Лекин улгура олмади. Аёзнинг қаҳри келиб, боққа қора булутларини жўнатди. «Аямасдан жала қуйинглар, дўл билан саваланглар, қулоқсизларнинг бағрини илма-тешик қилиб ташланглар, чиритинглар, саситинглар!» Булутлар ерга лашкарини тўхтовсиз тўкди. На гулни, на ғунчани аяди...

Қуёш қуюқ қора булутларни ҳайдаб юборганда, боғда одамлар маъюс бош чайқаб юришарди. Қуёшнинг бағри эзилиб кетди. Ер билан битта гуллар лойга қоришиб кетган, дарахтда жон асраб қолганлари гулкосаларидаги совуқ сувни тўка олмасдан қийналардилар. Одамлар маъюс кезишарди. Маъюс...

Бу маъюсликка қуёш чидаб тура олмади. Нур ёғдириб, лойларни қуритди. Ҳамон ухлаб ётган куртакларни илиқ ипаклари билан қитиқлади. Ўрик шохчаларида янги гулчалар кўринди...

Куртак бу воқеанинг ҳам ўнги ё туши эканлигини аниқ ажрата олмади. Дунёга биринчи марта келаётган бўлса, қачон туш кўришга улгурдийкин? У ўйига етиб улгурмасдан ёнгинасидан шитирлаб ўтган шамол шипшиб кетди: сенинг бошингга ҳам акаларингнинг, опаларингнинг куни тушади, жимгина ёт! Куртакнинг бағрини тирнаётган бир ўт бўғзини куйдириб ўтди: «Йўқ, мен уйғоняпман, уйғонаман. Ҳей совуқ шамол, ҳей даҳшатли аёз, ҳей ёмғир ва қор, мен сизлардан қўрқмайман! Мен яшамоқчиман!»

Боққа кириб келган йигит-қизлар кўзлари завққа тўлиб, оқ-пушти гуллар яшнаб турган ўрик томон югуришди...

 

Ўринбой УСМОН.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Обуна - 2019» - муҳим маърака

 

Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна

Муфассал...

СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

 

2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» амалиёт ўн йиллиги

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан тавсия этилгач, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган  2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси яна бир марта жаҳон ҳамжамияти диққатини  умумбашарий масалалар, жумладан озон қатлами емирилиши ва сайёра иқлимининг ўзгариши, дунё аҳолисини тоза ичимлик суви

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990942

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478323
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4251
4027
21936
7426653
99967
114875
7478323

Сизнинг IPнгиз: 3.16.70.99
Бугун: 23-11-2024 17:34:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015