Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2024
Печат

 

tib 20182018 йилнинг 1 сентябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳиясида тантанали вазиятда Абу Али ибн Сино ҳайкалини очиб, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетида Билимлар куни байрамида қатнашди ва Тинчлик дарсини ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети янги марказий ва таълим корпуси қурилиши учун тамал тоши 2017 йилнинг 28 апрелида мамлакат Президенти томонидан қўйилганди.

tib 2018 2Лойиҳа бўйича Тиббиёт университетининг янги шаҳарчаси 11 гектарга яқин майдонда жойлашган.

Бош режага биноан, иншоот ҳудудида ўқитувчилар учун кўп қаватли уйлар, талабалар учун ётоқхоналар биноси, спорт зали, ёпиқ ҳовуз, лабораториялар, ошхона, учта қўшимча таълим биноси, стадион, мажлислар залига эга кўп қаватли маъмурий ва таълим биноси ҳамда буюк олим Абу Али ибн Сино ёдгорлиги жойлашган.

Маъмурий бино ва таълим корпусида қурилиш-монтажлаш ишлари муваффақиятли давом этмоқда.

Агар университет ташкил этилиши ва унинг давлат мустақиллиги давридаги ривожи тарихи таҳлил қилинса, ушбу илм даргоҳи Тожикистон Республикасининг энг яхши олий касбий таълим муассасаларидан бири сифатида соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббиёт фани тараққиёти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишини яхшилаш борасида ўзига хос ўринни эгаллашини кўриш мумкин.

Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт институти 1939 йили фаолиятини бошлаган бўлиб, 1992 йили Тожикистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин, мамлакат Ҳукумати қарори билан университет мақомини олган.

Қарийб 80 йилдан буён ушбу олий таълим муассасаси республика соғлиқни сақлаш муассасалари учун мутахассислар тайёрлаётган бўлиб, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг асосий таълим ва илмий-методик базаси ҳисобланади.

Университетда 3 нафар академик, 4 нафар Фанлар академияси ва Тиббиёт фанлари академияси аъзо мухбири, 83 нафар фан доктори ва профессор ва 229 нафар фан номзоди, доцент ва 325 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар илмий-педагогик фаолият билан шуғулланишмоқда. Ўз фаолияти даврида университет 42 мингдан зиёд врач тайёрлаган, улардан, 1500дан зиёди 36та давлат фуқароларидир.

Айни пайтда университетда Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Латвия, Озарбайжон, Афғонистон, Яман, Дания ва Америка Қўшма Штатлари каби мамлакатлардан 790 нафар студент таҳсил билан қамраб олинган. Жорий йилдан бошлаб квоталар асосида Ўзбекистон Республикаси студентлари таҳсил ола бошлашади.

Сўнгги 10 йилда университетга 1445 нафар студент Президент квотаси бўйича қабул қилинган.

Университетда турли мутахассисликларга мувофиқ, 5та – тиббий, педиатрия, стоматология, жамоатчилик соғлиғини сақлаш, фармацевтика факултетлари мавжуд. Дипломдан кейинги таҳсил 39 хил мутахассислиги бўйича биринчи махсус, магистратура, аспирантура, докторантура ва қўшимча таълим йўлга қўйилган.

Тузилмада 10та бўлим, 11та марказ, 11та кенгаш, 27та лаборатория муваффақиятли амал қилмоқда. Университет тузилмасида сўнгги 10 йилда 11та марказ, 5та алоҳида бўлим ва 1та лаборатория таъсис этилган бўлиб, улар таълим жараёни ва университет фаолияти самарадорлигини таъминлайди.

Абу Али ибн Сино ёдгорлиги очилганидан кейин, Миллат пешвоси эзгу анъанага кўра, Билимлар куни байрамида иштирок этиб, Тинчлик дарсини ўтди ҳамда Давлат тиббиёт университети ўқитувчилари ва студентлари, республика зиёлилари, маориф ва соғлиқни сақлаш намояндалари олдида мазмунли нутқ сўзлади.

Мамлакат Президентидан кейин, бир гуруҳ ўқитувчилар ва студентлар, жумладан, Маликабону Наимзода, Набижон Ҳамидов, Нурали Зарифзода, Сабрина Садирова, Гулнора Хожиева ва Фуруғ Ҳайдаровалар сўзга чиқиб, Давлат бошлиғига тинчлик, барқарорлик, миллий бирлик ва мамлакат яхлитлигини таъминлаш, халқни муносиб ҳаёт билан таъминлаш, илм ва маориф ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси тараққиёти учун миннатдорчилик билдиришди.

Учрашув охирида мамлакат Президенти Билимлар куни, Тинчлик дарси ва янги ўқув йили бошланиши шарафига белгиланган тадбирга якун ясар экан, жамиятнинг муҳим масалалари юзасидан фикр билдирди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда жамоатчилик олдига аниқ вазифалар қўйди.

«Ховар» ТМАА.

 

**

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ МАЖЛИСИ

30 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Дастлаб Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги «Аҳоли ижтимоий ҳимояланганлик даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет муассасалари, ташкилотлари ходимларининг амалдаги вазифавий маошлари, нафақалар ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1084-сонли фармони татбиқи ҳамда Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг 2018 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Мамлакат Президенти Тожикистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ижтимоий ҳимояланганлик даражасини кучайтириш ҳамда давлат хизматчилари, бюджет муассасалари, ташкилотлари ходимларининг амалдаги вазифавий маошлари, нафақалар ва стипендиялар ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони аҳамияти ва мақсадларини аҳолига батафсил тушунтириш ҳамда давлат бюджети даромади ва харажати билан боғлиқ режалар татбиқи устидан назоратни кучайтириш борасида кўрсатма берди.

Сўнгра мамлакат Ҳукумати аъзолари Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг олтита хулосаси, жумладан, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномалари давлат қайди тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикасининг «Нарх қўйиш давлат томонидан тартибга солиниши тўғрисида», Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Паррандачилик тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларига хулосасини муҳокама қилганларидан сўнг, ушбу ҳужжатларни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун йўналтирдилар.

Мажлисда, шунингдек, «Тожикистон Республикаси ҳуқуқий сиёсати концепцияси» татбиқи бўйича 2018-2019 йиллар учун чора-тадбирлар режаси тўғрисида» тегишли қарор қабул қилинди.

Мажлис охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукумати навбатдаги мажлиси кун тартибидаги масалаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича аниқ топшириқлар ҳамда кўрсатмалар берди.

Мамлакат шаҳру ноҳияларида ҳукумат гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, бунёдкорлик ишларини кенгайтириш, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун турли иншоотлар қурилиши, ҳар бир шаҳар ва ноҳияда турар жой-коммунал корхоналар асосида ўсимликпарварлик хўжаликларини ташкил этиш, йўллар четига декоратив гул кўчатлари ўтқазиш бўйича махсус дастурни ишлаб чиқиш, ов, чорвачилик ва балиқчилик соҳалари тараққиёти йўлида турли нодир ҳайвонларни парваришлаш бўйича бошқа кўрсатмалар берилди.

Тожикистон Республикаси Президенти тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларига мобил телефонлар сим-карталари нархи оширилишини 2019 йилнинг 1 январигача тўхтатиб туриш борасида кўрсатма берди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари Раҳмон Озода Эмомалига ушбу муддатда Тожикистон Республикаси Ҳукуматига мобил телефонлари сим-карталари нархи ва фойдаланиш тартиби билан боғлиқ масалалар ҳақида таклифларини тавсия этиш топшириғи берилди.

 

«Ховар» ТМАА.

***

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ

30 август куни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон турли касб намояндалари, жумладан, маориф, илм, маданият ва соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари, давлат ҳокимияти ижроия органлари, ишчи ва қурувчилар, давлат хизматчилари, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ва қудратли тузилмалар офицер ва аскарларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорликда юксак ютуқлар, давлат хизматида самарали фаолият, мамлакат илм ва маданияти тараққиёти, тинчлик, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликлар мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун давлат мукофотлари, совринлари билан мукофотлаб, ҳарбий ва махсус унвонлар берди.

Давлат мукофотларини топшириш маросими олдидан мамлакат Президенти барча иштирокчиларни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги, давлат мукофотларини олиш ва унвонлар берилиши муносабати билан табриклади.

Давлат бошлиғи мустақиллик ва тожик халқи бирлиги туфайли ҳар биримизда давлатчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш имконияти мавжудлигини қайд қилди. Ҳар бир қадамимиз бу фарзандларимиз келажаги ва келажак авлод учун муҳим қадамдир.

Давлат ва мамлакат Ҳукумати раҳбарияти барча яратувчанлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, муносиб шахсларни мунтазам тақдирлаб келиши қайд қилинди. Бу мукофотлар хизматлар эътироф этилишидан дарак беради.

Навбатдаги маросимда турли соҳаларда давлат ва халққа содиқ хизмат қилган ўқитувчилар ва дўхтирлар, маданият ва санъат арбоблари, ишчилар ва қурувчилар, тадбиркорлар, давлат ва ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотлари топширилди.

Мамлакат Президенти давлат мукофотига сазовор этилган ҳар бир ходимнинг мустақилликнинг 27 йили мобайнида мамлакат тараққиётига шахсий ҳиссаси ҳақида гапирар экан, халқ Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини янада кўпроқ ютуқлар билан кутиб олишига умид билдирди.

Тожикистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат мустақиллигининг 27 йиллиги шарафига мамлакат намояндаларига қуйидаги мукофотлар топширилди: II даражали «Зарринтож» ордени, «Дўстлик» ордени, II даражали «Шараф» ордени, «Тожикистон Халқ артисти» фахрий унвони, «Тожикистон илм ва техника арбоби», «Тожикистонда хизмат кўрсатган артист», «Тожикистонда хизмат кўрсатган арбоб», «Муносиб хизмати учун» медали, Тожикистон Республикаси Ифтихорномаси, II даражали «Спитамен» ордени, «Жасорат», «Тожикистоннинг жасур чегарачиси» медаллари.

Ҳуқуқ муҳофазаси ва ҳуқуқ тартиботи органлари, мудофаа, хавфсизлик, судлар, агентликлар ходимларига навбатдаги ҳарбий, даражавий ва махсус унвонлар, ёш олимларга Тожикистон Республикаси Президентининг маориф соҳасидаги 2018 йил учун мукофотлари, илм ва техника соҳасида Тожикистон Республикасининг Абу Али ибн Сино номидаги давлат мукофотлари, 2018 йил учун Исмоил Сомоний номидаги мукофотлар топширилди.

Тожикистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи раиси Рустами Эмомали муносиб ва самарали фаолияти учун II даражали «Зарринтож» ордени билан тақдирланди.

Тожикистон Республикаси Президенти фармони билан бошқа турли касб намояндалари давлат мукофотларига сазовор этилди. Бир киши «Дўстлик» ордени, ўн киши II даражали «Шараф» ордени, бир киши «Тожикистон Халқ артисти» фахрий унвони, бир киши «Тожикистон илм ва техника арбоби» фахрий унвони, икки киши «Тожикистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони, ўн саккиз киши «Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони, 64 киши «Муносиб хизматлари учун» медали, тўрт киши Тожикистон Республикаси Ифтихорномаси билан тақдирландилар.

Фуқаролар конституцион ҳуқуқлари ҳимояланишини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамият тартиботини сақлаш йўлидаги намунали хизмат ва муносиб ҳисса қўшиш ҳамда фидокорлигу қаҳрамонлик учун ҳуқуқ муҳофазаси, суд ҳокимияти органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга қуйидаги мукофотлар топширилди: тўрт кишига II даражали «Спитамен» ордени, беш кишига II даражали «Шараф» ордени, 12 – «Жасорат» медали, 10 – «Муносиб хизматлари учун» медали, 1 – «Тожикистоннинг жасур чегарачиси», 19 кишига навбатдаги ҳарбий унвонлар, жумладан, ички хизмат генерал-полковниги, гвардия генерал-майори, II даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти, милиция генерал-лейтенанти, икки кишига генерал-лейтенант, тўрт кишига милиция генерал-майори, наркотиклар устидан назорат хизмати генерал-майори, адлия генерал-майори, III даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-майори, уч кишига генерал-майор унвонлари берилди.

Тожикистон Республикаси Президенти амри билан беш киши Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил учун маориф соҳасидаги мукофотлари, уч киши Тожикистон Республикасининг илм ва техник соҳасида 2018 йил учун Абу Али ибн Сино номидаги давлат мукофотлари, 12 киши 2018 йил учун Исмоил Сомоний мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотлаш маросими охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ва Ҳукумат раҳбарияти томонидан жамиятни ривожлантириш йўлидаги самарали фаолияти учун давлат мукофотлари билан тақдирланган барча шахсларни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги билан яна бир марта табриклаб, уларга саломатлик, муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.

Миллат пешвоси мукофотланган шахслар келажакда ҳам ўз ҳаракатлари, тажриба ва билимларини мамлакатни ободонлаштириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтириб, мамлакат иқтисодий тараққиёти ва бошқа бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Буюклар камол топган даргоҳ

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимда, бир куни келиб, "Халқ овози"дек нуфузли газетада фаолият юритиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. "Замондош" газетасига ишга келгунимча, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри - "Халқ овози" ва хусусий "Замондош" газеталари мавжудлиги ҳақида, ҳатто, тасаввурга ҳам эга эмасдим.

…Мактабни битириш арафасида олий маълумот олиш масаласи

Муфассал...

«Мен жилғаман, дарё бўлиб тошгим келади…»

 

Дуторнинг ҳазин оҳанги кузда япроқларнинг шивирлашидек, ариқда шилдираб оқаётган сув овозидек оромбахш ҳамда тингловчини гоҳ у, гоҳ бу ҳолга солиб, унга мозийдан хабар келтиргувчи садодек гўё.

Миллий мусиқа чолғуси – дуторнинг ана шундай сеҳрли оҳангини ҳаётининг мазмуни, деб билган ва нозик бармоқлари фақат дутор чертишга муносиб муғанний қизларимиздан Ҳуррият Ҳасановани суҳбатга чорладик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990318

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477160
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3088
4027
20773
7426653
98804
114875
7477160

Сизнинг IPнгиз: 18.188.13.127
Бугун: 23-11-2024 16:34:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015