Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 867
Печат

 

futbol 2ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) жаҳон миллий терма жамоаларининг ўтган 2017 йилнинг сўнгги ойи-декабр учун рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси 255 очко билан ўзининг аввалги 126-ўрнида муқим қолган.

Мамлакатимиз бош жамоаси яқин орада бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган.

Тожикистон терма жамоаси Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатлар ўртасида 23-ўринни ишғол этиб турибди.

Ҳаким Фузайлов шогирдлари янги мавсумдаги биринчи расмий ўйинларини 2018 йилнинг 27 февралида, «Осиё кубоги-2019» турнири гуруҳ саралаш босқичининг «Ғ» квартетида Филиппинга қарши ўтказишади.

ФИФА навбатдаги рейтинг варақасини 2018 йилнинг 15 февралида эълон қилади.

------------    Футбол    ------------

ТОЖИКИСТОНЛИК ҲАКАМЛАР ОФК ХИЗМАТИДА

Тожикистонлик ФИФА реферилари, нораклик Насрулло Кабиров ва душанбелик Гулмуроди Саъдуллолар 2018 йилда Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигаси турнирида хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатига киритилишди.

Насрулло Кабиров Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «В» тўртлигидаги «Ал-Ваҳда» (Бирлашган Араб Амирликлари) ва «Ал-Дуҳайл» (Қатар) жуфтлиги ўртасида, 19 феврал куни бўлиб ўтадиган учрашувда захирадаги ҳакам вазифасини бажаради.

Гулмуроди Саъдулло эса, «Н» гуруҳида 21 февралда Шанхай шаҳрида ўтказиладиган «Шанхай Шэнхуа» (Хитой) ҳамда «Сидней» (Австралия) жамоалари учрашувида тўртинчи ҳакам ролини ижро этади.

 

=======    Жаҳонда    =======

-----------    Биатлон    -----------

ТАЪҚИБ ЭТИШ ПОЙГАСИ ҒОЛИБЛАРИ

Италиянинг Антхолц шаҳрида қишки спортнинг биатлон тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаларининг олтинчи босқичи давом этмоқда.

Қизғин курашлар асосида ўтган таъқиб этиш пойгасида норвегиялик Йоханнес Бе 12 сониялик фарқ билан ғолиб чиқди.

Иккинчи ўрин эса, франциялик машҳур биатлончи Мартен Фуркадга насиб этди.

Ўқ отиш майдончасида Франция вакили йўл қўйган хато унинг чемпион бўлишига тўсқинлик қилди. Йоханнес Бе бу жараённи юз фоиз тўғри бажаришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, кучли учликдан россиялик Антон Шипулин ҳам жой олди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда германиялик Лаура Далмайернинг қўли баланд келди.

Майдон эгаси Доротея Вирер ва белоруслик Даря Домрачёвалар иккинчи-учинчи ўринларни ўзаро тақсимлаб олишди.

-----------    Бокс    -----------

ЧЕМПИОНЛИК КАМАРИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида касбий бокс кечаси ташкил этилди.

Унинг марказий жангида IBF (Халқаро бокс федерацияси) йўналиши бўйича ярим ўрта вазндаги спортчилараро жаҳон чемпиони Эррол Спенс ва икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Ламонт Питерслар ўзаро муштлашишди.

Ўн икки раундга мўлжалланган жангнинг бешинчи уч дақиқалигида, амалдаги чемпион рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Шундан сўнг, унинг рингдаги устунлиги кучайиб борди.

Саккизинчи раунд олдидан, Ламонт Питерс мураббийлари шогирдлари саломатлигини ўйлаб, жангни тўхтатишга мажбур бўлишди.

------------    Футбол    ------------

«РЕАЛ» РОНАЛДУНИ СОТИБ ЮБОРМОҚЧИ

Мадриднинг «Реал» (Испания) клуби президенти Флоретина Перес мавсум тугагач, жамоанинг етакчи футболчиси, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотишга тайёр эканлигини маълум қилди.

«Қироллик клуби» ва 32 ёшли футболчи ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг нархи бир миллиард еврога баҳоланган.

Криштиану клуб раҳбариятидан ўзини юз миллион евродан арзонга сотмасликни сўрамоқда.

Футболчини харид қилишга Франциянинг ПСЖ, Хитойнинг «Тянцзин Цюанцзян» ва Криштиану Роналдунинг собиқ жамоаси Англиянинг «Манчестр Юнайтед» клублари тайёр эканлиги айтиб ўтилмоқда.

------------    Яккакураш    ------------

ЖАНГНИНГ САНАСИ ВА МАНЗИЛИ АНИҚ

Аралаш қоидали жангнинг Bellator компанияси россиялик таниқли спортчи Фёдор Емеляненко ва оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнк Мир ўртасида кечадиган жангнинг санаси ва манзилини расман эълон қилди.

Компаниядаги манба тарқатган хабарга кўра, мазкур нуфузли жанг Bellator-192 турнири доирасида, 2018 йилнинг 28 апрели куни Америка Қўшма Штатларининг Чикаго шаҳрида ташкиллаштирилади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Август 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Шоҳона Одиназода: «Газета – бу инсон учун маънавий озуқа…»

 

Баҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани

 

Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
818259

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3273127
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
34
2837
19380
3219967
63361
138308
3273127

Сизнинг IPнгиз: 3.228.11.9
Бугун: 15-08-2020 00:13:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015