Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Март 2016 Кӯришлар: 2369
Печат

u sherxonТожик матбуоти 104 ёшга тўлди. Ўзининг босиб ўтган йўлида у ҳамиша халқ ва миллат хизматига камарбаста бўлиб, меҳнаткашни мадҳ этиб, қаллобу фирибгарга қарши аёвсиз курашиб келган. Мустақиллик давридаги журналистлар ҳам ўз ўтмишдошлари бошлаган ишни давом эттириб, ҳар қандай вазияту шароитга қарамай, ўзларини мардонавор тутиб, қалам ва каломга бўлган садоқатларини амалда исботлаб келмоқдалар. 

Касбий байрам арафасида бугунги кунимизда сизу биз билан бир ҳаводан нафас олиб, журналист деган шарафли номга доғ туширмай, ўз муқаддас бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган қатор ҳамкасб дўстларимизга касбий байрам арафасида атиги биттадан савол билан мурожаат этдик.

Савол:

- Устоз, матбуот Сиз учун нима, унинг ҳаётингиздаги роли ҳақида икки оғиз сўз айтсангиз.

Умари Шерхон, «Шарқи озод» нашриёти директор ўринбосари:

- Матбуот мен учун ҳамма нарса, у – ҳаётим мазмуни. Ҳаётимни усиз тасаввур ҳам этолмайман. Қўлим келишиб, у-бу нарса қоралай олган кунимдан буёғига қоғоз-қалам ҳамроҳим. Мени олис Данғарадан пойтахт сари етаклаган ҳам, тунлари уйқу-роҳатимни ўғирлаб нимадир ёзишга ундаган ҳам азалий орзуим - қаламга ошно тутиниб, билганларимни қоғозга тушириш дарди бўлса, эҳтимол. Шунингдек, ёзиш менга мерос ҳамдир.

Зотан, аждодларимнинг бари ўз даврининг билимдон кишилари, қалам аҳлидан бўлишган. Ҳаётимда нимага эришган бўлсам, ҳалол меҳнатим ва тиним билмас қаламим маҳсули ижодим туфайли эришганман, деб ўйлайман.

**

Савол:

- Давлат ва миллат қадриятларини ҳимоя этишда журналистлар ўрни?

Сангин Гулов,  Тожикистон Миллий университети халқаро журналистика кафедраси мудири:

- Оммавий ахборот воситаларининг бирламчи вазифаси бу ўз миллий, ахлоқий, маданий ва бошқа  қадриятларини муҳофаза қилишдир. Агар матбуот тарихига назар солсак, у  зиммасидаги вазифани ҳамиша қойилмақом қилиб бажариб келган. Агар биз тожик матбуотининг бундан 100 йил бурунги, ундан кейинги ва мустақиллик давридаги 25 йиллик тарихига назар солсак ҳам, бу ҳолни янада аниқроқ мушоҳада этамиз, яъни матбуот ҳамиша ўз миллий қадриятларини ҳимоя қилиб келган. Шунингдек, диёримизда миллий ваҳдат ва келишув жараёнида фаол иштирок этиб, тожик халқи учун миллий бирликнинг сув ва ҳаводек зарур эканлигини тушунтириб берган ҳам тожик матбуоти саналади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари матбуотнинг жамиятдаги ролини юксак баҳолаб, ОАВ вакилларига кенг миқёсда шароитлар яратиб бераётганлигини ҳам ўз мавридида таъкидламоқчиман.

**

Савол:

- Журналист бўлиш учун ўқиб-ўрганишдан ташқари яна нималар лозим бўлади?

Қурбон Аламшоев, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги «Кўҳҳои Помир» жамоатчилик ташкилоти  раиси, тарих фанлари номзоди, журналист:

q alamshoev- Ўқиб-ўрганиш журналистликнинг бош мезони саналади, албатта. Бироқ ҳақиқий журналистда ўзгача ғайрат-шижоат, ўз касбига садоқат ва юксак дид, сўз бойлиги, мушоҳадакорлик, тоқатлилик бўлмоғи шарт ва лозим. Дейлик, бир киши журналистика фанини ипидан-игнасигача «сув қилиб ичиб юборган», бир сўз билан айтганда, соҳа билимдони. Бироқ унда табиий завқу шавқ, сўз бойлиги,  дид ва мушоҳадакорлик, тоқатлилик  бўлмаса, унинг ёзганлари жуда саёз бўлиб қолиши табиий.

Овчи ўз овини топиш илинжида узоқ масофани босиб ўтиши ва унинг инидан чиқишини соатлаб кутиб ўтириши ортидан муваффақиятга эришиши ҳақиқат. Шу маънода айтиш мумкинки, журналист ҳам ёзажак мавзуси, қаҳрамони овчисидир… Бизларни – ўтган аср саксонинчи йиллар студентларидан 20 нафарни Ленинград шаҳрига журналистика факултетига ўқишга юборишди. Ана шу 20 кишидан 2 кишигина  Суғд вилоятидан Ўлмаси Одил ва камина журналистликнинг оғир ва масъулиятли юкини кўтаришга муваффақ бўла олдик, холос.

**

Савол:

- Илк ёзган мақолангизни эслай оласизми ва у қайси газетада чоп этилган?

Абдумудассир Аҳмадзода, «Тожикистон»  ҳафтаномаси бош муҳаррири:

abdumudassir- Ўшанда иш ўрганувчи эдим ва Айний ноҳиясининг «Ўзбекистон» колхозида меҳнат қилаётган бир оддий киши ҳақида  ёзган илк мақолам «Зарбдор деҳқон» дея номланган бўлиб, у 1975 йили «Ҳақиқати Ленинобод» газетасида чоп этилганди. Гарчи бунгача кўплаб кичик-кичик хабарларим матбуот юзини кўрган бўлса-да, менда келажакда журналист бўлишимга ишонч ҳисси айнан шу мақолам чоп этилгандан сўнг пайдо бўлган. Мана, 40 йилдирки, ушбу касб менга ва мен бу касбга содиқ бўлиб келмоқдамиз.

**

Савол:

- Сизнинг-ча, касбий журналист ва матбуот котиблиги ўртасида тавофут борми?

Дилшоди Абдумажид, Тожикистон Миллий банки матбуот хизмати ходими:

d abdumajid- Камина узоқ йиллар даврий матбуотнинг турли поғоналарини босиб ўтган ва республикамизда ўз ўрни ва салоҳиятига эга газеталардан бирига бош муҳаррирлик қилган ва айни пайтда мамлакат улкан идораларининг бири матбуот хизматида ўз касбий вазифасини бажараётган киши сифатида айтишим мумкинки, касбий журналист ва матбуот котиблиги ўртасида ҳеч қандай фарқ ва меъёр йўқ. Уларнинг иш самарадорлиги шахсий маҳорату истеъдод ва қобилият даражасига боғлиқ, деб ўйлайман. Матбуот котиби  ҳам бевосита даврий матбуот билан алоқадор, ўзи хизмат қилаётган идора фаолиятидан келиб чиққан ҳолда мақола тайёрлайди, нашр эттиради ва ҳоказо. Шу боис, улар ўртасига сунъий равишда тўсиқ ўрнатмаслик лозим.

**

Савол:

-Бугунги кундаги журналист қандай сифатлари билан устун бўлмоғи лозим?

Фарҳод  Жўраев, Суғд вилоятининг «Суғд ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири:

f juraev-Бугун биз яшаётган шиддатли ХХI асрда замоннинг ўзи, ҳаётимизга кескин суръатлар билан кириб келаётган глобаллашув  жараёнлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар олдига бизнинг эзгу мақсадимиз бўлган демократик, ҳуқуқий ва дунёвий жамият барпо этиш йўлида ғоят муҳим, долзарб вазифа ва талабларни қўймоқда.

Эзгу фикр, эзгу орзу-ният билан яшайдиган журналист ҳаётни олдиндан кўра билиши лозим. У ҳаётдан бир қадам олдинда фикрлаши ва ёзиши мақсадли, деб биламан. Бугунги кунда ҳар қандай журналист замон билан ҳамнафас, жамият билан ҳамқадам бўлмоқлиги ҳамда ихтисослашган бўлиши давр ва соҳа талабидир. Бир вақтнинг ўзида янгиликларни ёза оладиган, суҳбат қила оладиган, фото ва видеога тушириш маҳоратига эга бўлган, чоп этадиган, сўзамоллик билан эфирга узата оладиган, блог ва сайтга жойлаштира оладиган универсал журналист бўлиши давр талаби ва тақозосидир. Бугун касбдошларимиз касб малакаси, ижодий маҳоратини ошириш, жаҳон журналистикаси илғор тажрибаларини пухта ўзлаштириши учун тараққий топган мамлакатлардаги ҳамкасблари билан алоқаларини кучайтириш, содда қилиб айтганда, ўзаро борди-келдиларни тиклашдек муҳим вазифалар ҳам ўз ечимини топмоғи лозим.

***

Савол:

- Журналистларни партиявий, ғайрипартиявий, ҳукуматники-ю, хусусий деб номлаб, улар ўртасига қандайдир тўсиқ қўйиш мумкинми? Бу ҳақдаги фикрингиз?

 Маъруфи Боборажаб, «Минбари халқ» ҳафтаномаси масъул котиби:

m boborajab- Аслида турли касб эгаларини табақаларга бўлишликнинг ўзи эҳтиромсизликдир. Бу ерда сўз журналистика ҳақида борар экан,  давлатга тегишли идорами ёки нодавлат ташкилот, партиявий ёки ғайрипартиявий, соҳавийми ёки хусусий идорада хизмат қилаётган журналист биринчи ўринда ўз билими сатҳи,  малака-ю  маҳорати ортидан нонини ҳалол қилиб ейди. Умуман, соҳибқалам журналист учун қайси идорада ишлашнинг фарқи бўлмаслиги керак. Минг шукрки, бугун азиз Тожикистонимизда илгари Совет давлатида бўлгани каби цензура амал қилмайди. Модомики, шундай экан, майдонга тушган қаламкашнинг маҳорати билади-ю, унинг минган оти… Бироқ унинг қалами ва каломи ўт қўювчи-ёндирувчи эмас, балки бунёдкор бўлмоғи бирламчи вазифа сифатида қолиши шарт!

Абдулло Саид суҳбатлашди. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

Ёш амалдорлар келажакда мансабпараст бўлиб қолишмайдими?

 

- Ёшларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида, комитет ва унинг мамлакат шаҳру ноҳияларидаги маҳаллий тузилмалари Меҳнат, муҳожирлик ва аҳоли бандлиги агентлиги бўлимлари билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиб келмоқда, - дейди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990655

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477883
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3811
4027
21496
7426653
99527
114875
7477883

Сизнинг IPнгиз: 18.188.219.131
Бугун: 23-11-2024 17:05:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015