Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи қадимий
қўлёзмалар миниатюралари асосида муаллиф узоқ даврлар одамларининг ҳақиқий қиёфаси қандай кўрингани ҳақида аниқ далилларни келтириб ўтган. "Миниатюра - сарой санъати бўлиб, у асосан, ҳукмдорлар устахоналарида яратилган. Ўрта асрларда, айнан, бу ерда, ҳукмдорлар саройида мода шаклланган. Сўнгра у пойтахт шаҳри атрофида ва кейинроқ бутун минтақа бўйлаб тарқалган. Либосларда пайдо бўлган барча янгиликлар шу ернинг ўзида соҳибқирон, уларни ўраб турган зодагонлар, дин арбоблари, ҳарбийлар, хизмат қилувчилар буюртмачиларини тасвирловчи сарой миниатюрачилари томонидан акс эттириларди. Миниатюраларда жамиятнинг барча ижтимоий қатламлари либосларининг асосий турлари кўрсатиб ўтилган".
М.Ашрафийнинг ўзига хос тавсиялари либосдаги қора ранг ва юзни ёпувчи бош кийимлари жуда қадимдан тожик аёлларига хос бўлмаганини исботлайди. Азалдан аёллар либослари оч рангли ички кийим (пироҳан), устки кийим, лозим ёки узун юбкадан иборат бўлган. Бошқа кийимлар устидан бел қисмидан бошлаб кенгайиб кетган қопчасимон либос кийилган. Этакнинг олд томони тиззадан бироз ошган, орқаси эса, янада узунроқ бўлган. Лозимлар катак-катак ёки тор чизиқли матолардан тикилган. Дастлаб аёллар бош кийим кийишмаган. Баъзан улар бошлари атрофини марварид ипи билан ўраш орқали ўзларини ясатишган. "Бошлари учига кичкина шапка (қалпоқ) кийган қизлар сочларининг гўзаллигини кўрсатишиб, уларни бош кийими остида яширмаганлар". Фақатгина кекса аёллар боши, бўйни ва елкаларини ёпувчи рўмол ўрашиб, ўз сочларини яширганлар. Аёллар либосида фақатгина "нафис, учи тортилган туфлилар", ковушлар ("тилли" туфли) ёки маҳсилар қора рангда бўлган. Кейинроқ этиклар ҳам турли ранглар: оқ, сариқ, қизил, яшилга бўялди. Аёллар либоси бичими тепаси ёпишиб турувчи, белдан пастки қисми кенгайиб кетган эди. Уларнинг гуллари "тўртбурчак, доира ёки турли рангдаги тор чизиқлар"дан ташкил топганди. Кейинроқ ўсимликлар ёки ҳайвонлар нақшлари (бугунги таъбир билан айтилса, принтлар) пайдо бўлди. Аёллар қадимий либоси "ранглар уйғунлиги, безаклар турли-туманлиги, бичимлар нафосати билан ҳайратда қолдирарди".
Ислом давригача бўлган анъанавий либосга хорижий босқинчилар (мўғуллар, хитойликлар, араблар) ўз таъсирини кўрсатган бўлиб, улар Мовароуннаҳр ва Эрон маданиятига ўзларининг узоқ ва яқин шарқона анъаналарини зўрлик билан ўрнатишди. Бироқ ўшанда ва кейинроқ ҳам оч ва ёрқин (тўқ сариқ, қизил, яшил, кўк, сариқ, оч сариқ, пушти, оч ложувард, ложувард, фируза) ранглар ва нақшлар замонавий тожиклар момо-бувиларининг либосларида устун бўлган. Фойдаланиладиган матолар оч ранг, нақшли, кичик катак ёки чизиқлардан иборат бўлган. Либосларнинг безаклари олтин иплар билан тикиш, қимматбаҳо аксессуарлар орқали ифодаланган. Бошга ҳошия билан безатилган катта рўмол ўралган, рангли пешонабанд ёки шапка кийишган. Самарқанд аёллари бош кийимлари оқ ёки олтин ранг - сариқ рўмол билан фарқ қиларди. Келиб чиқиши шоҳона бўлган аёллар олтин тикилган оқ рўмоллари устидан уч тишли олтин тож кийишарди. Кейинроқ тож ўрнини тепасида металл қопламаси бўлган ва қимматбаҳо тош қўндирилган кичкина, нафис шапкалар эгаллади. "Уйдан чиқишда аёллар бошларига узун, енглари озод осилиб турган халат ташлашган бўлиб, юзлари эса, қоидага биноан, очиқ турарди". М. Ашрафийнинг тадқиқотларида нашр этилган барча қадимий миниатюраларда аёллар очиқ юз билан тасвирланган.
Аёлларнинг тугмасиз халатлари ҳам байрамона матолардан тикилган. "Аёллар либоси учун ранг-баранглик ўзига хос хусусият бўлган. Либосларда ранглар асосий ролни ўйнай бошлади. У кескин фарқ принципи эмас, балки бир рангнинг турли кўринишлари уйғунлиги билан ҳам танлана бошланди",- ёзади олима. Айтгандай, профессорнинг гувоҳлик беришича, ёш эркаклар соқолсиз бўлишган. Фақатгина ёшлари улуғ кишилар "осилиб турувчи, учлари қайрилган узун мўйлов ва қисқа соқоллар" қўйиб юришган. Ташқи диндорлик "енгларнинг устки қисмига Аллоҳ номи ёзилган боғичлар тикилиши билан ифодаланган".
Бошқа илмий манбалар ҳам тожик халқи миллий либосларининг ўзига хослигидан дарак беради. Тожикистон энциклопедияси ва "Тожикистон ССР" луғатида Тожикистоннинг турли минтақалари аёллари ва эркакларининг чизилган миллий либослари нашр этилган. Барча аёлларнинг бошлари салла, рўмоллар ёки ёпинғичлар билан ёпилган. Халқ услубидаги либослар байрамона, ёрқин ва ранг-баранг кўринади. Либосларнинг биронтаси бугун машҳур бўлган қора ранглардаги ҳижоб ёки сатрларни эслатмайди.
1929 йили "Ма'ариф Азама Гарха" журналида илк бор нашрдан чиққан "Либослар тўғрисидаги масалалар" фундаментал ижод маҳсулининг "Шариат нуқтаи назаридан" номли бобида шундай дейилади: "Ислом одамни аниқ бир либосни кийиш ва аниқ бир ҳаёт тарзини танлашга мажбур қилмайди. Ислом бир нечта принципларни шакллантиради ҳамда ҳар бир миллатдан ҳаёт тарзи ва либосларини уларга мувофиқ тарзда яхшилашни талаб қилади".
Либослар келиб чиқиши ва турлари ҳақида юқорида зикр этилган бадиий асар муаллифи Ислом қонунлари, Шариат қоидаларини асос қилиб олган ҳолда, уларни Қуръондан мисоллар, Пайғамбар ва халифаларнинг сўзлари билан тасдиқлаб, ҳар бир халқ миллий либоси қиймати ва ўзига хослигини исботлайди. Улар ёрдамида авлодлар ўз аждодларидан ҳаёт ва либосларнинг аниқ услубини мерос сифатида қабул қилиб оладиган ўзига хослиги, анъанавийлиги ва бир-бирига ўхшамаслиги муҳимлигини қайд қилади. Либос миллат асосий таянчини шакллантирувчи руҳни ўзида акс эттиради. Айнан либослар воситасида миллат ўз миллийлигини кўрсатиб, дунёга ўзининг яхлит жамоа эканлигини маълум қилади.
"Бошқа бир миллатнинг либоси ва ҳаёт тарзини қабул қилган миллат, ҳақиқатдан ҳам, ўзининг тўла қимматга эга бўлмаганини кўрсатади. У чеклангани ва нафратга лойиқ эканлиги, фахрлана олишга арзигулик бирор нарсага эга эмаслигини тан олган бўлади. Бу билан ушбу миллат вакиллари ўз аждодлари келгуси авлодларининг ўзларига уялмай сақлай оладиган бирон-бир нарса қолдириб кетишга қодир бўлмаганликларини тан олган бўлади". Бу сўзлар бегоналар либосларини кийиб кўриш муаммоси вужудга келган бугунги кунда, айниқса, долзарбдир.
Улар қарийб бир аср аввал ёзилган бўлишига қарамасдан, Тожикистон Республикасининг бугунги кундаги Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фикри билан уйғундир: -"Миллат қила оладиган, ҳақиқатдан ҳам, қилиши керак бўлган ягона нарса - бу бошқа миллатлардан илмий тадқиқотлар натижалари, ижодий фаоллик самараси ҳамда бошқа миллатни муваффақият сари бошлаган амалий усулларини ўзлаштириш ҳисобланади".
"Имитация" бобининг бир миллатнинг бошқа миллатга тақлид қилиш тўғрисидаги фаразлари бугунги раҳбарларнинг ҳаракатларини ўзида акс эттиради: -"Баъзан миллат ягона бир бутун бўлиб, бошқа миллат услуби ва ташқи кўринишини қабул қилади. Бундай ёндашув Ислом томонидан қатъий назоратга олинади. Маданий муносабатда бундай ҳаракат тўғри эмас. Чунки бегона миллатни ўз идеали, деб қабул қилувчи кишилар илдизларидан айриладилар ва охир-оқибат, ўзларининг миллатларига ҳам, ўхшашни истаган миллатларига ҳам тегишли бўлмай қолишади. Ислом дини тақлид қилишни қоралайди ва тақиқлайди. Миллат ақлий муносабат ва ахлоқан ортга томон ривожлана бошлаган ҳолатдагина, ўз миллий хислатларидан воз кечади".
Баъзи хотин-қизларнинг таълим даражаси ҳозирча аждодлар адабий мерослари билан танишиш ва у ерда ифодаланган миллий анъаналарга риоя этишга имкон бермади. Юз йиллар аввал паранжиларини ташлаган ўз момоларидан фарқли ўлароқ, бугун кўпгина маҳаллий қизлар ўз ихтиёрлари ёки дугоналари, ё бўлмаса, қариндошларининг маслаҳатлари билан уларни қайта кийишаётган бўлиб, бу билан ўрта аср тожик аёлларига бегона бўлган урфга эҳтиром кўрсатишмоқда. Бундай кийинишни тожикистонликлар 90-йиллардаги фуқаролик уруши даврида исломчилар томонидан босиб олинган телевидение орқали биринчи марта кўришди. Ўшанда ўз дастурлари мавжуд бўлмагани сабабли, қорага ўралган эронлик дикторлар билан тасмалар ва кичкина мактаб ўқувчилари учун викториналар дастурлари кун бўйи телевидениеда айлантириларди. Бунга ўхшашроғини биз "Норд-ост" спектаклида террорчилик ҳужуми чоғида кўрдик. Бу ҳолатда қора ҳижоблар остидаги шаҳид аёллар таналари портловчи моддалар билан тўлдирилганди.
"Орёл и решка" теледастури эфиридан кейин, бошловчининг, гарчи унинг фикрлари хафа қилиш учун эмас, балки маҳаллий экзотика ва ўзига хос хусусиятдан завқланишни ифодалаган бўлса-да, бу ердаги қизларнинг турли рангдаги миллий кўйлаклар ва лозимлар кийиб юргани тўғрисидаги таассуротлари кўпчилик тожикистонликларнинг кўнглини оғритди. Замонавийлик ва янгилик сари интилувчи ёшлар ўзларини оқлаш ва урфга мувофиқ, европача кийинишларини исботлай бошладилар. Бегона урф ва анъаналар ортидан эргашиб, бошидан оёғигача қорага ўралган ёш ватандош хотин-қизларимизнинг ташқи кўринишлари нима учун бизни хафа қилмайди ёки ташвишга солмайди?
Самад Мирмаҳмадов.
Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусейн 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига расмий сафар билан келди.
Олиймақом меҳмон шарафига байрамона ясатилган Миллат қасри майдонида Покистон Ислом Республикаси Президентини расмий кутиб олиш
Муфассал...
Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Бу икки қондош, жондош бўлган халқ бир дарёдан сув ичиб, бир ҳудудда яшаб, бир қориндан тушган оға-инилардек эт билан тирноқ бўлиб кетишган. Бу икки қадимий халқнинг урф-одатлари, расм-русумлари, миллий анъаналари шундай умумлашиб кетганки, уни асло фарқлаб бўлмайди. Мирзо Турсунзоданинг қадрдон дўсти академик шоир Ғафур Ғулом бу икки ажойиб
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015