Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 01 Феврал 2019 Кӯришлар: 1847
Печат

4-2019

Янги йилнинг дастлабки кунларида барча соҳаларда ўтган йилда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниши ҳамда янги режалар тасдиқланиши одат тусига кирган. Шундай бўлиши ҳам керак. Аллақачон, тарих саҳифаларига битилган йил ҳаётимизнинг бир бўлагини ўзида мужассам этганлиги - рост. Олдинда турган йил бизни янги нурли чўққилар сари бошлаши, саодатга элтишини чин кўнгилдан истаймиз. Тинчлик ва миллий

бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 26 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгиланган вазифалар, Давлат бошлиғининг бунёдкорлик ва ободончилик ишларини ривожлантиришга қаратилган топшириқ ва кўрсатмалари фаолиятимиз мезонига айланиши эса, бизни янги ютуқлар сари бошлаши табиий.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашрияси - "Халқ овози" газетаси учун ўтган 2018 йил унутилмас бўлиб, янги 2019 йил омадлар билан бошланди. Энг аввало, газета ходимлари йил бошида тузган фаолият режаларида кўзлаган ишларни мукаммал уддалашди. Газета саҳифаларида босилган ранг-баранг, долзарб мавзулардаги мақолалар, мамлакатимиз сиёсий ҳаётига тегишли хабарлар, мамлакат Президентининг фармонлари, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, мажлислар ўз вақтида ўқувчилар диққатига етказилди. Давлатимиз сарварининг мамлакат турли гўшалари ва хорижга сафарлари кенг ёритиб борилди. Газетамиздаги етакчи "Паём - ҳаётимиз дастури", "2018-2028 йиллар - "Сув - устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги", "2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили", "Президент кўрсатмалари замирида", "Ҳукумат қарорлари - амалда" каби рукнлар остида берилган мақолаларда республикамиз халқ хўжалиги ва саноатда қўлга киритилаётган ютуқлар ёритилиб, ечимини кутаётган муаммолар очиқ-ойдин кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, ўтган йили Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар ташаббуси билан янгича маъно касб этган тожик-ўзбек халқлари дўстлиги тараннумига бағишланган кўплаб публицистик мақолалар, иккала дўст халқ ижодкорлари қаламига мансуб бадиий битиклар ўқувчилар ҳукмига мунтазам ҳавола этиб келинди. Шунингдек, танқидий-таҳлилий мақолаларда жамиятимизда кўзга ташланаётган муаммолар очиб берилди ва танқид остига олинди. Бу мақолалар тегишли идора ва вазирликларга жўнатилиб, улардан кўпига мавжуд муаммолар бартараф этилганлиги юзасидан редакцияга масъуллардан жавоблар олинди.

Шунингдек, йил давомида газетамиз муштарийлари мамлакатимизда юз бераётган янгиликлар, жаҳонда рўй бераётган сиёсий воқеаларга тегишли хабарлар билан ўз вақтида танишиш имконига эга бўлишди. Ўқувчиларимиз орасида машҳур бўлиб кетган "Сўраган эдингиз..." рукни остида фуқароларимизни ташвишлантираётган кўплаб саволларга жавоб бера олганлигимиздан мамнунмиз. Бир сўз билан айтганда, "Халқ овози" газетаси таҳрир ҳайъати ўтган - 2018 йил барчамиз учун омадли келганлигини алоҳида таъкидлашни истайди.

Янги 2019 йил ҳам "Халқ овози" газетаси ходимлари ва ҳам газетамиз муштарийлари учун қувончли воқеалар билан бошланди, десак муболаға бўлмайди. Газетамизнинг тиражи 8 мингдан ошганлиги сизу бизнинг ютуғимиз, азиз муштарий. Қолаверса, жорий йил газетамиз ташкил топганлигига 90 йил тўлади. Бу табаррук сана ҳар биримиз учун қувонч манбаига айланиши турган гап. "Қизил Тожикистон" номи билан дастлабки сони 1929 йилнинг 15 февралида чопдан чиққан газетамиз кейинчалик узоқ йиллар давомида "Совет Тожикистони" номи билан муштарийлар севиб мутолаа қиладиган газетага айланган. Жорий йилнинг январ ойидан бошлаб "Халқ овози" газетаси 8 минг тиражда чоп этила бошланди. Албатта, бу ютуққа эришишда сиз - азиз ўқувчиларнинг ҳар бирингизнинг алоҳида ҳиссангиз борлигини таъкидлаймиз. Истиқлолиятга эришгандан буён газетамиз жорий йил шунча катта тиражда чопдан чиқаяпти. Бу - катта ютуқ.

- Газетанинг ўқимишлилиги, чоп этилаётган мақолаларнинг долзарблиги, халқ дардини мужассам этаётганлиги, қолаверса, ўқувчиларимиз маънавий дунёқарашининг кун сайин кенгайиб бораётганлиги - муштарийлар сонининг ошиши омили бўлиб хизмат қилмоқда, - дейди ўн икки йилдан буён Исфара шаҳри алоқа хизмати бўлимини бошқариб келаётган Саҳобахон Ҳусейнова. - Шаҳримизда 2019 йил учун "Халқ овози" газетасига обуна жуда яхши ташкил этилди ва кўзлаган режамиздагидек, 300 нафар исфараликлар газетани бир йил ўқиш имкониятини қўлга киритишди.

"Халқ овози" газетасига 2019 йил учун обуна бўлишда Турсунзода шаҳри, Рўдакий, Лахш ноҳиялари, Исфара, Гулистон шаҳарлари, Бобожон Ғафуров, Спитамен, Бохтар, Ёвон, Қабодиён, Носир Хусрав, Темурмалик ва Фархор ноҳиялари етакчи бўлганликларини мамнуният билан тилга оламиз. Эслатиб ўтилган шаҳар ва ноҳияларнинг маҳаллий ҳокимият, алоқа хизмати раҳбарлари, обунани ташкил этиш масъуллари маърифатининг юксаклиги, ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганликлари ҳамда ўқувчиларнинг фаолликлари яхши натижалар қўлга киритилиши омили бўлиб хизмат қилганлигига шубҳамиз йўқ. Айниқса, қатор йиллардан буён обуна маъракасини ўтказишда фидойилик кўрсатиб келаётган Қабодиён, Фархор, Бобожон Ғафуров, Рўдакий, Ёвон ноҳиялари, Исфара шаҳри масъуллари хизматини алоҳида таъкидлашни истардик.

Йил давомида хизмат сафарлари билан, шунингдек, обуна маъракаси жараёнида ҳам турли минтақаларда бўламиз. Ўқувчилар билан учрашамиз, обуна масъуллари билан суҳбатлашамиз. Ўтган йили шундай сафарлардан бирида Ёвон ноҳияси почта бўлимига келганимизда, ноҳия раисининг ўринбосари Гулрухсор Саидзодани учратдик. Масъулият ҳисси баланд бўлган раиса шахсан ўзи почта идорасида ўтириб, почта бўлими бошлиғи Тожинисо Шарипова билан обуна маъракаси юзасидан ишлаб ўтирганди. Гулрухсор Саидзода қишлоқ жамоатлари, муассаса ва ташкилотларга қўнғироқ қилиб, маърака масъулларидан натижа талаб қиларди. Албатта, иш тўғри йўлга қўйилган жойда натижа ҳам яхши бўлади. Мана, бир неча йилдирки, Ёвон ноҳияси обунани ташкил қилишда бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Ноҳия раиси Амирбек Темурнинг юксак маданияти, маънавий тушунчаси бойлиги эса, оммавий ахборот воситаларига катта эътибор қаратишидан ҳам маълум. Маърифатпарвар Амирбек Темур маънавий бўшлиқнинг моддий етишмовчиликдан зарари кўпроқ бўлишини жуда яхши англаб етган раислар сирасига киради.

Рўдакий ноҳияси алоқа хизмати бўлими бошлиғи Абдумажид Яхшибековдек раҳбарларнинг фидойиликлари алоҳида тилга олишга арзийди. Маърифатпарвар ва дунёқараши кенг бўлган Абдумажид Яхшибеков обунани ташкил этишда шахсан жонкуярлик қилиши, қатор йиллардан буён обуна маъракасида ноҳиянинг етакчилигини таъминлаб келмоқда. Халқнинг маънавиятини ошириш йўлида тиним билмай хизмат қилаётган бундай замонавий раҳбарларимиз борлиги билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

Давлат ҳокимияти Бобожон Ғафуров ноҳияси ижроия органи масъуллари, ноҳия алоқа хизмати бўлими мутасаддилари қатор йиллардан буён обуна маъракасини намунали ташкил этишиб, биринчилар қаторида "Халқ овози" газетаси учун обунани йўлга қўяётганликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Шу билан бирга, айрим шаҳар ва ноҳиялар масъуллари ўз вазифаларига панжа орасидан қараб келаётганликларини эслатмай иложимиз йўқ. Ҳар йили обуна маъракаси пайтида Абдураҳмон Жомий ноҳияси почта бўлимидагилар билан учрашамиз. Афсуски, қатор йиллардан буён бу ноҳиянинг обуна масъуллари "кўрамиз"дан нарига ўтолмайдилар. Йил охиридаги натижа эса, аянчли аҳволда бўлади. Ахир, Абдураҳмон Жомий ноҳиясидан 2019 йил учун "Халқ овози" газетесига ҳаммаси бўлиб, 31 нусха обуна бўлганлигини қандай тушунса бўлади? Бизнингча, ноҳия умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўзбекзабон ўқитувчиларнинг сони ҳам бундан кўп бўлса керак.

Негадир, 2019 йил учун "Халқ овози" газетасига обуна маъракаси Ваҳдат, Панжакент, Левакант шаҳарлари, Зафаробод, Кўшониён, Жайҳун, Шаҳритуз ноҳиялари, Кўлоб минтақаси ноҳияларида эса, Фархор ва Темурмалик ноҳиясидан ташқари, барча ноҳияларда жуда суст ташкил қилинди. Бу йил якунидаги натижалардан шундай кўзга ташланиб турибди. Наҳотки, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясидан фақат етти кишигина "Халқ овози"ни ўқиса? Ахир, тегишли идоралардаги масъуллар учун ҳам бу камлик қилади-ку. Ёки бу масъулият ҳиссининг ўта пастлиги нишонасимикан? Ҳамадонийлик ўзбеклар ўз она тилларида газета мутолаа қилишмайдими?

Саволлар жуда кўп. Фақат уларга жавоб берадиган кишининг ўзи йўқ. Ўзбеклар жуда гавжум яшайдиган Шаҳритуз ноҳияси учун "Халқ овози" газетасига 80 нусха обуна бўлиш мантиққа тўғри келмайди. Қўшни Носир Хусрав ноҳияси 138 нусха, Қабодиён ноҳияси 250 нусха "Халқ овози" олса-ю, шаҳритузликлар бор-йўғи 80 нусхага обуна бўлишлари бизни ўйга толдиради. Шу ўринда Зафаробод ноҳиясидан фақат 24 киши газетамизга обуна бўлганлигининг сабаби ҳам бизга қоронғилигича қолмоқда. Албатта, газета таҳрир ҳайъати жойларда обуна ташкил этилишини янада чуқур таҳлил қилади. Биз ўз навбатида, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратига тақдим этиладиган ҳисоботимизда буларни кўрсатиб ўтмасликдан бошқа иложимиз ҳам йўқлигини эслатмоқчимиз, холос. Обуна маъракасини ўтказишга масъул шахслар нега "Халқ овози" газетасига обуначилар сони бунчалик кам эканлиги сабабини ошкор этишар, балки…

"Халқ овози" таҳрир ҳайъати саккиз минг нафардан ортиқ муштарийларимиз, обуна маъракасини яхши ташкил этган масъуллар, шунингдек, биз билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган идора, вазирлик, ташкилот ва муассасаларга миннатдорчилик билдиради. Шу билан бирга, биз газетамиз мазмун ва сифатини янада яхшилашга интилиб, "Халқ овози"нинг том маънода халқ минбарига айланиши йўлида саъй-ҳаракат қилаверамиз. Барча тожикистонликларнинг энг олий мақсади - Ватан ободлиги йўлида газетамиз ходимлари заҳмат чекаверадилар. Зеро, Тожикистон - барчамизнинг умид уйимиз!

 

Ёқубжон АБДУМАНОНЗОДА,

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БОСҚОНЧИ – КУМУШ МЕДАЛ СОҲИБИ

 

Индонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Муфассал...

СИЗ КАБИ БЎЛГИМ КЕЛАР, АЗИЗЛАР!

 

Яқинда Бобожон Ғафуров ноҳияси Исфисор қишлоқ жамоатига қарашли 7-шаҳарчадаги кўчага Шарифжон Рустамов номи берилди. Шу муносабат билан ўтказилган кўча байрамида мен ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ноҳия ҳукумати раҳбарларининг кўчага бу номни бериш борасида қарор чиқарганлари учун, шу кўчада яшаётган инсонларнинг буни қўллаб-қувватлаганликлари учун гўё осмонда учиб юрардим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991146

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478797
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4725
4027
22410
7426653
100441
114875
7478797

Сизнинг IPнгиз: 3.145.56.150
Бугун: 23-11-2024 17:53:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015