Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Миллат пешвоси жаҳон ҳамжамиятининг бугунги вазиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб, республикамизнинг миллий манфаатларни татбиқ этиш асосида танлаган
йўлининг тўғрилигини яна бир марта таъкидлаб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти ўз Паёмида ташқи сиёсатнинг бир неча асосий йўналишларига диққат қаратди.
Биринчи. Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва Марказий Осиё давлатлари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ўзига хос ўрин тутади. Мамлакатимиз ташқи сиёсатида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш стратегик мавқега эга. Миллат пешвоси 2017 йилнинг 26 декабрида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат бошлиқларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Ташкилот принципларига кўра, 2018 йилги Ҳамдўстлик саммити раислиги Тожикистон Республикасига ўтди.
Шунингдек, ташкилот аъзоларини ташвишга солган масалалардан бири, бу, Афғонистоннинг баъзи минтақаларида авж олган нотинчликдир. Шу боисдан ҳам, Ҳамдўстлик ва Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни кучайтириб, минтақада янги глобал таҳдиду хатарларга қарши биргаликда курашишлари лозим. Минтақавий бунёдкорлик интеграцияси Марказий Осиёнинг барча давлат ва халқлари манфаатига хизмат қилади.
Иккинчи. Барчага маълумки, Тожикистон Республикаси Президентининг 2018-2028 йилларни «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, дея эълон қилиш ташаббуси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан маъқулланди. 2018 йилда Тожикистоннинг янги глобал ташаббуси – 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этиш жараёни халқаро Наврўз байрами ва 22-март – Халқаро сув кунида расман бошланади. Шу муносабат билан, дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, республикамизда ҳам бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилади. Мамлакатимизда мазкур тадбирларнинг ўтказилиши, аввало, жаҳон ҳамжамияти олдида Тожикистоннинг ташаббусчи ва инсонпарварлик обрўсини оширади. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида, 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан республикамиз халқаро миқёсидаги тадбирларда сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги имкониятларини тарғиб этиши мумкин.
Учинчи. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бугун Осиё минтақасида муҳим ўринга эга. Тожикистон мазкур ташкилот билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келади. 2018 йил юртимизда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари бошлиқларининг йиғилиши ўтказилади.
Сўнгги вақтларда дунёнинг турли бурчакларидаги нотинчлик қулоч ёзиб, бугун глобал таҳдиду хатарлар жаҳон мамлакатларини ташвишга солмоқда. Хусусан, терроризму экстремизм балоси ташкилотга аъзо баъзи мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам, ташкилот аъзолари ҳамкорликларни янада кенгайтириб, ўз аъзолари хавфсизлиги-ю барқарорлигини таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишлари зарур.
Тўртинчи. Давлатимиз Осиё минтақасида жойлашгани боис, қитъанинг асосий мамлакатлари билан муносабат Тожикистон Ҳукуматининг бунёдкорлик мақсадларидан бири ҳисобланади. Бугун мамлакатимизнинг Осиёнинг қудратли давлатлари, жумладан Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Ҳиндистон, Покистон Ислом Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлиги ташқи сиёсатда устувор мавқега эга. Биз бугун бу мамлакатлар билан сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий-ижтимоий ва маданий-илмий алоқалар доирасида бир қанча меморандум ва шартномалар имзолаганмиз. Миллат пешвоси таъкидлаганидек: - Биз бундан кейин ҳам, Осиёнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорликларни ана шундай бунёдкорона руҳда давом эттирамиз.
Бешинчи. Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳар доим Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати билан хавфсизлик ва сиёсий соҳаларда беғараз ҳамкорликларни йўлга қўйишга ҳаракат қилади. Хусусан, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқаро майдондаги тадбирлар минбарларидаги нутқи ва таъкидлари шундан дарак берадики, мамлакатимиз Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоридир.
Ушбу давлатда тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши, нафақат, Марказий Осиё, балки Европа ва Америка мамлакатлари учун ҳам жуда муҳимдир.
Олтинчи. Тожикистон Европа ва Америка мамлакатлари билан самарали ҳамкорликларни бундан кейин ҳам, ривожлантириш тарафдори. Бугун Тожикистон Республикасининг ушбу давлатлар билан алоқалари ривожланиб, бир неча икки ва кўп томонлама ҳукуматлараро ва парламентлараро шартномалар асосида амал қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, республикамиз АҚШ ва Европанинг баъзи мамлакатлари билан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида иқтисодий, хавфсизлик, илмий ва маданий соҳаларда алоқаларни йўлга қўйган.
Еттинчи. Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташқи сиёсат йўналишида таъкидлаб ўтган яна бир масаласи, бу жанубий Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан муносабат ва ҳамкорликларни фаоллаштириш эди. Республикамиз иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг турли йўналишларида Лотин Америкаси мамлакатлари, жумладан Бразилия Федератив Республикаси, Аргентина Республикаси, Перу, Чили ва бошқалар билан ҳамкорликларни кенгайтириб, ушбу давлатларда ўз намояндалигини очиши мумкин.
Саккизинчи. Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Миллат пешвоси Паёмида бу йўналишга ҳам жиддий эътибор қаратилди. Тожикистон Республикаси бундан кейин ҳам, иқтисодий дипломатиянинг янги усулларини қайта ишлаб, миллий ва давлат стратегик мақсадларига эришиш учун дипломатиянинг бу туридан кенг фойдаланади.
Шундай қилиб, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёми мамлакат ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда ўз навбатида, давлат органлари ва жамиятимизнинг фаолият йўналишини белгилаб берди.
Унда таъкидланган топшириқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш мамлакат устувор ривожи ва ёрқин келажаги учун жиддий туртки сифатида хизмат қилади.
Табассум АЗИМЗОДА,
Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази ташқи сиёсатни таҳлил этиш ва прогнози бошқармаси етакчи мутахассиси.
Интернет, уяли телефонлар кундалик ҳаётимизга тўлиқ кириб келди. Эндиликда бу матаҳлардан мактаб болалари ҳам бемалол фойдалана олишади, десак унчалик ҳам муболаға бўлмас.
Кундалик турмуш тарзимизнинг бир қисмига айланиб улгурган уяли телефонларнинг инсон организмига зарари ҳақида жуда кўп ва хўб айтилган ва айтилмоқда. Аммо инсоният ҳамиша тараққиёт сари интилиб яшаган ва яшайверади ҳам. Шу боис, ҳар қанча зарарли бўлмасин, тараққиётдан ортда қолгиси келмайди инсоннинг.
Муфассал...
Ният Ҳаёт 1966 йилда Айний ноҳиясининг Хушекат қишлоғида туғилган.
"Иш юритиш ҳужжатлари намуналари" (1992), "Халқ дунёси" (2002, Г. Калонова билан ҳамкорликда), "Галамайдонлик саховатпеша" (2003), "Ғўлакандоз кеча, бугун, эртага" (А. Раҳматзод билан ҳамкорликда), "Шеър таровати" каби насрий, публицистик, "Арча киприги" (2002) номли шеърий
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015