Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 01 Феврал 2019 Кӯришлар: 2052
Печат

 

bog 2019Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

– Кўриб турган нок дарахтингизга етарлича ўғит берилмаяпти. Шу билан бирга суғориш усули ҳам сал бошқачароқ. Яъни томчилатиб суғориш усулини қўлласангиз, иш осон бўлади. Нега дейсизми? Чунки нок дарахтининг илдизлари ер тагига чуқур кириб бормаган. Бу илдизлар жуда ҳам саёз қатламда жойлашган. Нок дарахтига комплекс ўғитлар бериш илмий асосланган тарзда амалга оширилади: ортиқча ёки кам ўғит нок дарахти тақдирини белгилаб қўйиши мумкин.

Суҳбатдошимиз амалий семинарларда ўрганган назарий билимлари билан ўртоқлашди:

- Қаранг, бизнинг серқуёш ўлкамизда ҳам ҳудди Европа, Америка Қўшма Штатлари, Бразилия ва бошқа мамлакатлардаги сингари интенсив боғлар яратилмоқда. Чунки интенсив боғ ўз самарасини кўрсатаяпти. Аввало оддий боғлардан тубдан фарқ қилиб, интенсив йўналишдаги боғларда ишлар жадал олиб борилади. Масалан, Украина боғларидаги ниҳоллар орасида тракторлар бир мавсумда 40 мартагача ерга ишлов беришда қатнашади. Барглардан озиқлантирилади, яъни улар азот ва макроэлементлар билан таъминланади. Ниҳоллар атрофини гербицидлар билан ишлов беришади. Ниҳолларнинг бир-биридан маълум узоқ-яқинлиги даражаси ҳосилдорликка таъсир этади. Мевали дарахтларнинг химиявий муҳофазасини таъминлаш мақсадида уларга 10-15 марта химиявий аралашмалар билан ишлов берилади. Тупроқ унумдорлигини ошириш учун кесилган шох-шаббалар ҳам майдаланиб, сепилар экан. Дарахтларнинг қатор ораларидаги ўт-ўланлар тракторлар ёрдамида ўрилади. Ана шундай парвариш жараёнлари ҳосил кўпайишига олиб келади, маҳсулот сифатини белгилаб берадиган омилга айланади.

Интенсив боғни яратиш ибтидосида боғбонлар аввалига мураккаб вазиятларни бошдан кечиришларига тўғри келади. Бироқ ана шу қийинчиликлардан шараф билан ўта олганлар учун боғ кони фойдадир. Ахир, боғбон меҳнати олинган ҳосил билан ўлчанади. Интенсив боғлар мамлакатимиз аҳолисининг мевага бўлган талаботларини тўла-тўкис қондира олади, халқнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини оширади, энг муҳими – бозорларимиздаги шу турдаги маҳсулотларнинг нархини кескин равишда пасайтиради. Шу билан бирга республикамизда янги иш ўринлари пайдо бўлади. Агросаноат тузимида эса, янги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари вужудга келади.

Яна бир жиҳати эса, мевалар кўплаб миқдорда етиштирилади, пировардида, интенсив боғ иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўзини оқлайди.

Ҳосилни йиғиштириб олиш ва уни истеъмолчиларга етказиш борасида чет элликлар тажрибаси юртимизда ҳам қўлланилади.

Ана шундай орзу-умидларни амалга ошираётган юртдошларимизнинг шу кеча-кундуздаги ишлари фаровонлик сари йўналтирилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимизда аграр соҳани янада ривожлантиришга қаратилган доно сиёсатини халқимиз қўллаб-қувватламоқда.

Ҳа, республикамизнинг қайси гўшасида бўлсангиз ҳам она-заминга меҳрини бераётган, у билан сирлашаётган қадоқ қўлли боғбонларимизни учратасиз. Улар эл-юрт равнақи йўлида яратувчанлик ва ободончиликка етакловчи эзгу ишларда бош-қош бўлаяптилар.

 

Толмас Бўриев,

Хатлон вилояти.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил…

 

ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Муфассал...

Туйғулар

 

СЕН МЕНИНГ УМРИМСАН

Азизам!

Мен бугун англаган ҳақиқатлар ичра бир теранликни ҳис этдим. Сен менинг умримга айланиб қолибсан. Мен то ҳануз, бу ҳақиқатни ҳис этгунча қандай яшадим? Ўзимга ишонгим келмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2294079

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9037205
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1130
2826
3956
9008465
41026
126949
9037205

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.104
Бугун: 13-01-2026 09:18:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015