Раҳматова Дилором Каримовна, 1958 йилнинг 6 февралида Душанбе шаҳрида таваллуд топган. 1975 йили пойтахтдаги 7-мактабни тугатгач, В. И. Ленин номли Тожикистон Давлат университети (ҳозирги Тожикистон Миллий университети) механика-математика факултетида таҳсилни давом эттирди ва 1980 йили уни аъло баҳолар билан битиришга муваффақ бўлди. Ўша йилнинг ўзидаёқ илғор битирувчи сифатида Тожикистон Совет Социалистик Республикаси Госплани қошидаги Ҳисоблаш маркази Илмий-тадқиқот институтининг
иқтисод ва иқтисодий-математик методларини планлаштириш идорасига муҳандис-иқтисодчи сифатида ишга юборилди. 1994 йилнинг 21 февралида мазкур идора Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқот марказига айлантирилди. Давлатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ва маданий прогнозлаштиришга ихтисослашган муҳим идорасида фаолиятини оддий ишчиликдан бошлаган Дилором Каримовна айни пайтда бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида хизмат қилмоқда. Оилали, уч нафар фарзанднинг онаси.
8 март - Оналар байрами арафасида мухбиримиз у кишига бир қатор саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ўша суҳбат мазмуни билан танишасиз.
- Дилором Каримовна, аввало, Сизни ва Сизнинг сиймонгизда мамлакатимиз барча хотин-қизларини Оналар байрами билан табриклайман. Сўнгра, айтинг-чи, сизнинг-ча, жамиятда аёл роли қандай бўлмоғи лозим?
- Табрик учун раҳмат. Мен жамиятда тожик аёли тутган ўрнини кўпроқ маърифатли, тарбиячи-мураббия, фаол ва ўз оиласи ғамхўри сифатида намоён бўлишида биламан. Бугунги жамиятимизда аёлларни барча соҳаларда, айниқса, маориф ва соғлиқни сақлаш, маҳаллий бошқарув идораларида, ҳатто, сиёсату иқтисод соҳаларида ҳам анча фаол эканликларини мушоҳада қилиш мумкин. Улар фаолияти барча соҳаларни қамраб олишини, хусусан, тарбиячи-мураббия, бой тожик миллий маданияту анъаналари тарғиботчиси, ёш қизлар касбий маърифий даражаларини юқори кўтарувчилари бўлишларини истайман. Зеро, давлату миллатимиз келажаги ёшларимиз қўлидадир. Шу боис, аёллару қизларимизнинг жамиятдаги роли янада юксак бўлишини орзу қиламан.
- Бир куни келиб, давлат идорасида масъул ходим сифатида хизмат қилишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмидингиз?
- Эндигина ишга келган чоғларим юксак касбий маҳорату мартаба эгаси бўлсаму ота-онам бундан ифтихор этсалар, дея орзу қилардим. Бугунги кунда ўша орзуларимга етганман, деб ўйлайман, зеро, елкамда давлат вазифасидек масъулият бор. Бунга етишиш учун мамлакат ичкариси ҳамда ташқарисида - Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон республикаларида ва Австрия, Тайланд каби чет давлатларда билим ва малака ошириш курсларида таҳсил олдим, устозлардан касб нозикликларини ўргандим.
- Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жамиятда аёллар мавқеини юксалтириш борасидаги сиёсати тўғрисидаги фикрингиз?
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жамиятда аёллар мавқеини юксалтиришда жуда кўп ишларни амалга ошираётганлиги, бу масалага алоҳида диққат-эътибор бераётганлигини эслатиб ўтмоқчиман. Бунга тегишли қонунлару дастурлар қабули, иш жойи ва ўқув квоталари жорий этиш, аёллар соҳибкорлигини ривожлантириш, етакчилик хислатларини тараққий топтириш мактаблари таъсис этиш буларнинг бари жамиятда хотин-қизларимиз мавқеини юксалтириш йўлида заҳмат чекаётган давлатимиз сарварининг ғамхўрлиги нишонасидир. Бу ҳол мамлакат хотин-қизлари томонидан барча мулоқоту учрашувларда мамнуният билан тилга олиниб, миннатдорчилик изҳор этилишига сабаб бўлмоқда.
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий йилги Паёмидан нималар ололдингиз?
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг бу йилги Паёми ўзининг ҳамма томонлама мукаммаллиги ва жамият барча табақалари, шунингдек, Президент ва мамлакат Ҳукуматининг аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, янги, доимий иш ўринлари билан таъминлаш, илму маориф, соғлиқни сақлаш соҳалари тараққиёти борасидаги афзалиятли сиёсатини қамраб олишлиги билан ҳам алоҳида диққатга сазовордир. Айниқса, Паёмда ... Фақат саводли миллатгина маърифатли авлодни тарбиялайди..., - дея илм тараққиётининг ижтимоий ҳаёт муҳим соҳаси ўлароқ кўрсатилиши ва уни ҳал этиш йўлларининг махсус таъкидланиши халқимиз кўнглида мамлакат эртасига, хусусан, унинг Раҳбарига бўлган ишончни янада орттирди.
- Латиф жинс вакилларидан бўлган қайси таниқли сиёсатчилар Сизга маъқул?
- Тарихда Индира Ганди, Маргарет Тэтчер каби оламшумул, мамлакатимизда эса, Бозгул Додхудоева, Ибодат Раҳимова, З.Зарипова ва улар каби таниқли сиёсатчилар жуда кўп. Хоҳ сиёсатчи бўладими ёки фаол етакчи бўладими, мен уларнинг аксарида хоксорлик, Ватанни севиш, ҳаётга реал қараш, энг аввало, миллий қадриятларга содиқ қолиш каби умумлаштирувчи туйғуларни қадрлайман. Менимча, шахс юксак мартабалар эгаси бўлиш баробарида энг яхши инсоний хислат, тарбия ва мақтовли хулқ соҳиби бўлишлиги, чунончи, тожик раҳбар аёли номи ва шарафини сақлай олиши жуда муҳимдир.
- Сиз яхши кўрган таом? Ўзингиз қайси таомларни тайёрлашни ёқтирасиз?
- Менинг яхши кўрган таомим бу - палов. Барча миллий таомларни-да, пишира оламан. Умуман олганда, хилма-хил таомларни тайёрлашни хуш кўраман. Турли имкониятлардан фойдаланиб, дўсту қариндошларимни ҳар хил ширин таомлар билан сийлашга ҳаракат қиламан. Талабалик давримдан турли таомномаларни ёзиб олиш одатим бўлиб, уни ҳанузгача тарк этганим йўқ, аксинча ҳар хил рецептлар билан бойитиб келмоқдаман.
- Ўтган йил мамлакат Президенти ташаббуслари билан Оила йили, дея эълон қилинганди. Сизнинг-ча, жорий йил қандай номланса яхши бўлади?
- Дарҳақиқат, ўтган 2015 йил - Оила йили, дея эълон қилиниб, бу борада жуда ҳам кўп ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўлдик. Энг муҳими, мафкурамизда оила муқаддасдир, деган улуғ тушунча янада мустаҳкам ўрин олди. Жорий йилни маҳалла ободлиги йили, кексаларни эъзозлаш йили, десак ҳам бўлади. Бироқ, менимча, жорий йилни Оналар йили, деб номласак, яхши бўларди. Зеро, Она тинчлигу ободчилик, оила ҳамда жамият осойишталигу осудалик устуворлиги рамзидир. Бу кўп қиррали фаолиятни талаб қилиб, бугунги жамиятимизда ечимини кутаётган масалалар ҳам бир талай бўлиб, ушбу йўналишда аёл-она мавқеи алоҳида салмоқли ўринга эга. Зеро, она - саодат ва қувонч, барча яхшиликлар манбаи.
- Сиз фаолият юритаётган Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқот марказида келажакда аёл-она ёки она-болага доир стратегия ишлаб чиқиш назарда тутилганми?
- Бизнинг идорамизда, хусусан, ўзим фаолият юритаётган бошқармада аёл-она масаласи, фарзанд тарбияси-ю касб ўрганиш асосий ўринни эгаллайди. Илмий-таҳлилий иш жараёнида тушунтириш ишлари, ўқув-ўрганиш дастурлари каби масалаларга жиддий эътибор қаратилади.
- Кўнгил қатидаги тилакларингиз...
- Оналар байрами муносабати билан мамлакатимиз барча аёлларини чин дилдан табриклаб, уларга, энг аввало, соғлик-саломатлик, обод рўзғор, хотиржамлигу соф осмон тилайман. Ҳар бир хонадонда оналаримиз соғ-омон бўлсинлару ўз фарзандларини поклик, Ватанни севиш, касбу кор эгаллаш, жавонмардлик каби олий инсоний туйғуларга ҳидоят этсалар, дейман, токим улар наинки азиз Тожикистонимиз, балки жаҳон миқёсида миллатимиз ифтихорига айлансин!
- Самимий суҳбат учун ташаккур!
Абдулло Саидов суҳбатлашди.
Шаҳристон ноҳияси раиси Умар Ёқубзоданинг топшириғи билан менга ҳамроҳ бўлган Уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашининг раиси Сулаймонқул Асрорқулов ноҳиянинг масъул вазифаларида ишлаган, биринчи раҳбарнинг ўринбосарлигигача фаолият кўрсатган. Нафақага чиққач, эл тилаган жойда азиз, деганларидек, ветеранлар сарварлигини ишонч билан топширишди.
Муфассал...Айрилиқ либосин кийган дарахтлар,
Қошида сарсона юрган дайдиман.
Киши билмас маним сиру асрорим,
Котибул тақдирнинг нозик қайдиман.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015