Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 07 Сентябр 2017 Кӯришлар: 5557
Печат

 

Ёки бир экиндан икки ҳосил олиш тўғрисида

supurgi 2017Деҳқончилик борасида гап кетганда, супурги етиштирувчиларнинг меҳнати, дарҳақиқат, машаққатли эканлигини таъкидлаш ўринли бўлади. Супурги етиштириш, унинг нозикликлари ва машаққатлари хусусида, нафақат, Хатлон вилояти, балки мамлакатимиз пойтахти бозорларини ҳам хушбичим, чиройли ва бежирим боғланган супургилар билан таъминлаб келаётган Хуросон ноҳиясининг Уяли қишлоқ жамоатидаги Қайтмас қишлоғида яшовчи Султонали ака Тўхтаев

билан суҳбатлашдик.

Султонали ака янги ўзлаштирилаётган Уяли массивига кўчиб келганда, елкалари тўлишиб, билаклари кучга тўлган пайт эди.

Мустақиллик йилларида йирик хўжаликлар бўлиниб, деҳқон ёки фермер хўжаликлари ташкил этилгандан сўнг, миришкор деҳқонлар сафи кенгая борди. Уларнинг қаторида Султонали ака Тўхтаев ҳам бор эди. Ярим асрлик умри давомида она-Замин билан тиллашиб, деҳқончилик борасида бой тажриба орттирган Султонали Тўхтаев билан суҳбатимизнинг бош мавзуси супурги етиштириш борасида бўлди.

- Супурги етиштириш - биз учун ота мерос касб. Шу боисдан, уни ҳамиша ардоқлаб келамиз. – дейди С. Тўхтаев. – Деҳқон тили билан айтганда, супурги жуда беор ўсимлик бўлиб, у ер ва иқлим танламайди. Аксинча, ҳар қандай ер ва шароитда ҳам ўсаверади. Фақат уни ўз вақтида яганалаб, яхши озиқа берсангиз, йил мобайнида бемалол икки марта ҳосил олишнинг имкони бор. Илгарилари супурги фақат томорқаларда етиштириларди. Истиқлолият шарофати билан бу ўсимлик ҳам далаларда гектарлаб етиштирилаётганлиги яхши самара бермоқда.

Одамзот барча бойликларга ҳалол меҳнат туфайли эришади. Ота-боболаримиз: - «Меҳнат қилмай – роҳат бўлмас, уруғ сепмай – экин ўрмас», - деб бежиз айтишмаган. Айни пайтда биз супурги уруғини янги усулда, яъни чигит экиш сеялкасида йўлга қўйганмиз. Бу ўсимлик уруғи майда бўлганлиги боис, унга элликка-эллик шоли қипиғини ёки опилка - ёғоч қипиғи аралаштирган ҳолда, гектар бошига 40 килограммдан экилади.

supurgi 2017 1Текис униб чиққан ниҳолларни вақтида яганалаб, тагига тупроқ бостириб чопиқдан чиқарилгач, трактор воситасида жўякларга озиқа берилади. Март ойининг охирларида экилган уруғ, июл ойининг бошларида пишиб етилади. Қип-қизил бўлиб етилган супургининг юқори дон қисмини 1,5 метр узунликда ўриб олинади. Пастки қисмини зудлик билан «КИР-1,5» комбайни орқали ўриб, силос тайёрланади. Янчилган супурги қолдиқлари чорва учун тўйимли озиқа ҳисобланади.

Ҳосилдан бўшаган ерни култивация қилиб, минерал озиқа берилса ва сув қўйилса, ерда мустаҳкам турган супурги илдизларидан янги новдалар ўсиб чиқади. Бу новдалар октябр ойида қайтадан ҳосил беради.

Супурги етиштириш замирида машаққатли меҳнат ётади. Супургининг донини сидириб олиш – жуда мушкул иш. Супурги донини сидириш пайтидаги чангдан бир марта «баҳраманд» одам, бу ишга бошқа қўл уришга журъати етишмаса керак.

Бир гектар супурги экилган майдондан 20-25 центнердан уруғ ва 3 минг донагача ойим супурги боғлаб олинади. Албатта, бу ишни бир киши уддалай олмайди. Унга кўп қўл кучи талаб қилинади. Шунинг учун ҳам, супурги етиштиришни оилавий ҳамжиҳатликда йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Айни пайтда ўғилларим - Пўлатжон, Собиржон, Толибжон, Содиқжон ва келинларим – Хуморой, Наргизалар, аллақачон, бу касбда шогирдлик чегарасидан ўтиб кетишган.

Бир сўз билан айтганда, супурги етиштириш яхши даромад, тозалик воситаси бўлибгина қолмай, балки рўзғор фаровонлиги омили, чорва учун беминнат озиқа ва ерни алмашлаб экиш маданиятида ҳам муҳим рол ўйнайди.

Султонали Тўхтаев узоқ йиллар давомида Қайтмас қишлоқ ҳудудидаги қўриқ ерларни ўзлаштирилишининг дастлабки 70 гектаридан бошлаб, унинг 800 гектарга етказилишида катта ҳисса қўшган деҳқонлар сирасига киради. У киши бригада бошлиғидан участка агрономи лавозимларигача ишлаб, элу юрт орасида обрў-эътибор қозонди. Миришкор деҳқоннинг меҳнатларини инобатга олган хўжалик маъмурияти у кишини «Меҳнат Қизил Байроқ» ва «Ҳурмат белгиси»  орденларига сазовор, деб топди. С. Тўхтаев уч марта Социалистик мусобақа ғолиби бўлган. Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг олтин ва кумуш медалларига сазовор, деб топилган. У киши бир неча марта ноҳия халқ вакиллари мажлиси депутатлигига сайланган.

Султонали ака Тўхтаев бугун кексалик гаштини сураётган бўлишига қарамай, масъулиятдан ўзини олиб қочмайди. Қишлоқ хўжалиги ишларида ҳамиша шогирдларига раҳнамо ва дуогўй…

 

Давронбек КАРИМОВ, Хуросон ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди

 

Аҳолини дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг бевосита ташаббуси билан Ҳиндистон Республикасидан Тожикистон Республикасига махсус чартер рейс ташкил этилди. Келтирилган зарурий воситалар Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда унинг тузилмаларига пойтахт ва республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида юқумли касалликлар,

Муфассал...

Она фарзандини қалби билан тинглайди

 

Ишдан қайтсангиз, салом-аликдан сўнг, фарзандларингиз: -Дада, шакалат опкелдингизми?”- дейишади сабрсизлик билан. Шоколадни олишади-ю кўнгиллари жойига тушади. Аёлингиз: -“Рўзғорнинг камчиликларини олиб келдингизми, дадаси?”- дея қўлингизга қарайди. Селлофан халталарни рафиқангизга узатасиз. Унинг ҳам кўнгли жойига тушади. Онангиз эса: -“Яхши бориб келдингми, болам?!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073514

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064220
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
280
3030
5760
8024732
3310
108045
8064220

Сизнинг IPнгиз: 18.226.150.251
Бугун: 02-04-2025 02:11:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015