Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 2396
Печат

 

anorёхуд хориждан келтирилган мевалар хусусида

Яқинда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтган йил фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вазир Маҳмадтоир Зокирзода оммавий ахборот воситалари намояндаларини ўтган йил ҳисоботи билан қисқача таништириб ўтганидан кейин савол-жавоб бошланди. Унда қишлоқ хўжалиги энг муҳим маҳсулотларидан бири бўлган пахта парваришига алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Маҳмадтоир Зокирзоданинг маълум қилишича,  ўтган йили мамлакатимизда аввалги йилларга нисбатан қарийб 100 минг тонна кам пахта жамғарилган. Юртимиз пахтакорлари томонидан ҳисобот йилида 270 минг тоннадан бироз кўпроқ ҳосил жамғарилган бўлиб, бу 2014 йил кўрсаткичидан 99 минг тоннага камдир.

Пахта етиштириш ҳажми камайганини вазир бу маҳсулотнинг жаҳон бозорларида нархи пасайгани билан боғлайди. Шунингдек, сув етказиб бериш мушкулликлари, минерал ўғитлар қиймати ва бошқа муаммоларга таянади.

Зокирзода ўтган йили йиғиштирилган ҳосил ҳажми эълон қилинганидан анча кўпроқ бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди. У аксар деҳқонлар пахта нархи паст бўлгани сабабли, ўз ҳосилини қайта ишлаш корхоналарига етказиб беришдан тўхтаб туришларини тушунтирди. Ҳосил йиғиштириш бўйича статистик маълумотлар эса вазирнинг сўзларига кўра қайта ишлаш корхоналарига келиб тушган маҳсулотлар ҳажмидан ташкил топади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатимизда 180 минг гектар майдонга пахта экилганди.

Бу йил баҳорда пахта майдонларини 30 минг гектарга кенгайтириш режалаштириляпти.

Матбуот анжуманида бу йил мамлакатимизда кузатилаётган илиқ об-ҳаво ҳақида ҳам сўз юритилди.

«Қиш фаслининг илиқ келиши нафақат вазирлик, балки мамлакат барча деҳқонларини ҳам ташвишга солмоқда. Деҳқонлар фақат шу ҳақда гапиришяпти»,- деди Қишлоқ хўжалиги вазири Маҳмадтоир Зокирзода. -Гап шундаки, кузги ёғингарчиликлар натижасида ерда тўпланган намлик бундай обу ҳаво шароитида тўлиқ буғланиб кетиши мумкин. Лалми ерлардаги намлик эса етарли эмас. Агар баҳорда ҳам об-ҳаво шундай келса, бу йил мўлжаллаганимиздек ҳосил жамғара олмаслигимиз мумкин. Бироқ, ҳали энди январ ойи. Қиш ҳали олдинда деб ўйлайман»,- дея умид билдирди вазир.

-Мамлакатимизда шунча паррандачилик фабрикалари фаолият юритаётганига қарамасдан, нима учун ҳалигача магазинларимизда хориждан келтирилган товуқ гўштлари, балиқ кўп, деган саволга: «Агар эътибор берсангиз, магазинларда хориждан келтирилган парранда гўштлари билан ўзимизда тайёрланганлари ҳам сотиляпти. Ўтган йили  юртимизга аввалги йилларга нисбатан 7 минг тонна кам парранда гўшти келтирилди. Шунингдек, мамлакатимизда балиқ парвариши ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Республикамизни 95 фоиз ўз балиғимиз билан таъминлай оламиз»,- дея жавоб берилди.

Хориждан келтириладиган мевалар ҳақида гап кетганида Қишлоқ хўжалиги вазири:

-Киви, банан, мандарин, апелсинга талабот мавжудлиги боис, хориждан келтириляпти. Чунки мамлакатимиз иқлими бундай цитрус меваларини етиштиришга мувофиқ эмас. Бошқа меваларга келадиган бўлсак, мамлакат аҳолисини тўлиқ таъминлаш билан бир қаторда, чет давлатларга ҳам экспорт қилиш қудратига эгамиз. Бозорларимизда хориж анорлари сотилаётганига эса, Хатлон вилоятининг анор парвариши билан шуғулланадиган Жиликўл, Қабодиён каби ноҳиялари плантацияларини совуқ ургани сабаб бўлди. Янги кўчатлар ҳосилга киргунча орадан 2-3 йил вақт ўтиши керак,- деди Маҳмадтоир Зокирзода.

Ўтган йили 1 миллион 392,7 минг тонна ғалла, 270041 тонна пахта, 887399 тонна картошка, 1 миллион 667,8 минг тонна сабзавот, 592436 тонна полиз экинлари, 299257 тонна мева, 203771 тонна узум, 217701 тонна гўшт, 888960 тонна сут, 7033 тонна жун, 3853 тонна асал, 2023 тонна балиқ ва 357 миллион 241 минг дона тухум олинди.

Шунингдек, ўтган йили Тожикистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси олимлари 8 хил қишлоқ хўжалиги экини, жумладан, пахтанинг икки нави, буғдойнинг тўрт нави ва картошканинг икки навини минтақамизга мослаштиришди.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

Пахтанинг янги нави

 

- Ҳар бир илмий ходим селекция-илмий кузатишлар натижасида эришилган муваффақиятларда ўз самарасини кўрганда, кўнгли ҳузур топади, - дейди Хатлон вилояти зироатчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, янги «Нодир» пахта навини яратган Муйдин Абдуллоев биз билан суҳбатда.

- Муйдин Назирович, янги пахта нави яратилиши йиллари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2454094

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9792046
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
635
3003
18276
9749197
36356
122773
9792046

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 12-07-2026 06:23:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015