Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 1627
Печат

 

Ёки беш кунга етмайдиган бензин пули

tez yordam 2019Эрталаб ишга бораётган эдим. Кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Кўриниши маъюс, тажанг, нимадандир норозига ўхшарди. Саломлашиб, ўтиб кетмоқчи эдим, у: -Шошаётганингизни кўриб турибман, лекин озгина вақтингизни оламан, - деди. Мен унинг гапларига қулоқ тутдим.

- Кеча тунда онам иссиқ чиқариб, қийналиб нафас ола бошлади. Уйдаги дорилардан бердик, лекин таъсир қилмади. Ҳароратини ўлчасак, ўттиз тўққизга

қараб боряпти. «Тез ёрдам» чақиришга мажбур бўлдик. Танишлардан «Тез ёрдам»га тушиш қийинлиги, ҳадеганда телефонни кўтаришмасликларини эшитгандим. Йўқ, биринчи мартадаёқ омадим чопди. Лекин телефонни кўтарган аёл ким оғриб қолганини, уй манзилимизни шошмасдан сўраб олгандан кейин, бироз кутиб туришга тўғри келишини айтди. Мен «Тез ёрдам»да ишлайдиганлар чақириқ бўйича кетишган бўлишса керак, деб ўйлагандим. Лекин аёл нимагадир ишора қилаётгандайин гапирди: -Ҳайдовчи бензин олишга кетди. Ҳар доим шунақа. Битта-иккита чақириққа бориб-келгач, бензин тугайди. Бориб, пулига сотиб олади. Бензин йўқ, деб ўтира олмаймиз-ку. Беморлардан биттаси тушунса, иккитаси тушунмайди. Ана кейин дод-войни кўринг…

Хуллас, мен унинг гапидан бензин пулини тўлаш шартлигини тушундим. Машинани тезроқ юборишни, кўча бошида кутиб туришимни айтдим…

Элликларга бориб қолган танишим дўпписини олиб, бошини қашлаганча, ютинди.

- Холам яхши бўлиб қолдиларми? – сўрадим унинг ўйланиб қолганини кўриб.

- Ҳа, анча тузук. Ҳозир беморхонага ётқизиб келяпман. Сиздан бир нарсани сўрайин: мен «Тез ёрдам» халққа бепул хизмат кўрсатади, деб эшитганман. Шу ростми?

Мен худди шундай эканлигини айтдим. У сўраётганда, худди шу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига матбуот йиғинида айни «Тез ёрдам» хизмати ҳақида савол берганим ва унинг жавобини эсладим.

- Ана, сиз ҳам биларкансиз. Лекин нега «Тез ёрдам»дагилар пул талаб қилишади? Майли, яқин одаминг соғлиги учун қанча сарфласанг арзийди. Лекин одам дегани ҳар хил ҳолатда бўларкан. Кеча мендан бензин ҳақи учун ўн сомоний сўрашди. Чўнтакларимни ағдариб чиқдим. Пул йўқ. Биттагина укол қилиб қўйган ҳамшира шошиб турганлигини таъкидлашдан тўхтамайди. Ярим кечада пул сўраб қайси қўшниникига чиқаман, энди? Шунда онам кўзларини очиб қолди. Ёстиғининг остидан битта йигирма сомонийлик олиб, менга узатди. Ҳамширага пулни берарканман, унинг кўзлари порлаб кетди. Негадир, тили тутилиб қолди. «Онажонимизнинг пули табаррук. Фақат… фақат… майдам йўғу… Эртага опкелиб берарман». Онам қайтими керак эмаслигини айтди. Ҳамшира лабини кулгидан йиғиштира олмасдан, онамнинг тез тузалиб кетишини тилагандай бўлди. Дарвозадан чиқаётиб эса, менга қараб жилмайди: Қачон зарур бўлсак, чақираверинг, бирпасда етиб келамиз.

Танишимнинг айтишича, онасини беморхонага жойлаганидан сўнг, «Тез ёрдам» хизмати бошлиғининг олдига кирибди. «Тез ёрдам»нинг бепул хизмат кўрсатиши зарурлигини айтган экан, бошлиқ «ичини ёрибди»: Ака, бизга бир ой учун бензинга ажратадиган пуллари беш кунга етмайди. Қолган йигирма беш кунда нима қилайлик? Касалларнинг ўзидан бензин пули олишга мажбурмиз-да.

- Менинг уйим «Тез ёрдам» хизматидан бор-йўғи тўрт юз метр нарида. Ўзимча борди-келдига кетадиган бензин пулини ҳисоблаб чиқдим. Негадир, агар машинада бензин бўлмаса, шифокорларнинг ўзлари пиёда келиб-кетишлари мумкинлиги ҳақида ўйладим…

Ишга кета-кетгунимча танишимнинг мулоҳазаларини эслаб бордим. Агар биргина у «Тез ёрдам» хизматидан норози бўлиб гапирганида, балки бунчалик ўйга толмасдим. Яқиндагина бир аёл:

- «Тез ёрдам»да ишлайдиганлар таъмагир бўлиб кетишган, пулингиз бўлмаса, тузук қарашмайди,- дея ёзғирганди.

Россиядан отасининг жанозасига етиб кела олмаган йигит эса, марҳумни «Тез ёрдам»га олиб боришгани, укол қилишганда, ўзини буткул йўқотганини, тезда беморхонага етказишгани, лекин у жонлантириш бўлимига ётқизишар-ётқизишмас жон берганлигини йиғлагудай бўлиб айтди. Акамнинг айтишича, унга алам қилгани «Тез ёрдам» машинасида дадамни ўликхонага олиб боришгач, ҳамшира йўлкира беришларини талаб қилибди!- деди йигит аламини боса олмасдан.

Бир ўқитувчи аёл эса, икки ёшли неварасининг ҳарорати кўтарилиб, ичи кетганда «Тез ёрдам» чақиришгани, шифокор йигит боланинг иссиғини ўлчаб кўриб, апил-тапил укол қилиб, пулини олиб, жўнаб қолганини айтганди.

-Барака топкур, ақалли яна бир марта неварамнинг иссиғини ўлчаб кўрмади-я. Бир соат ўтар-ўтмас, болажонимнинг аҳволи оғирлашиб, ярим тунда беморхонага олиб бордик, - деганди ўқитувчи аёл.

У кўзида ёш ғилтиллаб сўзлар экан, бундан 33 йил олдинги воқеани эсладим. Хўжандда, кўп қаватли уйда яшаймиз. Қиш, ташқари қаттиқ совуқ.Тунги ўн иккилардан ошган. Бир ярим яшар ўғилчамизнинг иситмаси ошиб, тез-тез йўтала бошлади. «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилгандик, ҳаял ўтмай, етиб келишди. Кўринишидан эллик ёшлардаги врач аёл ўғлимизнинг иссиғини ўлчади, обдан текширди ва биринчи навбатда, ҳароратни тушириш чорасини кўрди. Иссиқ пасайтирадиган укол қилди, боланинг баданига спирт суркади. У ҳар йигирма-ўттиз дақиқада ўғлимизнинг иссиғини ўлчаб турди. Шу тарзда икки соат боланинг бошида ўтирди. Унинг иссиғи буткул тушиб, йўтали ҳам тўхтагач, зарур дориларни ёзиб берди-да, хайрлашиб кетди. «Шамоллаб қолибди-да, эртага поликлиникага олиб боринглар»,- деди жилмайганча.

Мен кўпинча ўз касбининг фидойиси бўлган, биринчи навбатда, инсон соғлигини ўйлайдиган, заррача таъма қилмайдиган, ҳатто, бу сўз нималигини билмайдиган ўша врач аёл каби шифокорларни эслайман. Истасам-истамасам, ҳозирги айрим таъмагир «шифокорлар» билан уларни қиёслайман…

Мен одамлар норози бўлган «Тез ёрдам» хизмати ҳақида аниқ-таниқ маълумотлар келтиришим мумкин эди. Қаерда жойлашгани, таъмагир ҳамшира ва медбратнинг исми-шарифини… Лекин ўйланиб қолдим: бу «Тез ёрдам» хизмати биттагина бўлса экан…

 

Ўринбой УСМОН,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Истиқболи порлоқ ватаним

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси парламентига йўллаган навбатдаги Паёмига ҳам бир йил тўлиб, мамлакатимиз тарихи саҳифасига 2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея битилди.

Муфассал...

Муҳаббатга ошуфта кўнгил изтироби

 

Тун… нақадар сокин. Мен эса, сени излайман, эй ишқ. Эй менинг бевафо севгим, нега ташлаб кетдинг ёки ранжидингми. Не сабаб бўлдики,  сен мендан ранжиб, озор топдинг. Сўзлагин ахир, бутун вужудим билан тинглайман сени. Эй Худо, бу қандай шафқатсизлик… Мен ва менинг севгимга нисбатан раво кўрдинг бу азобни. Буни қандай қабул қилай Худойим... Тақдир дейму ёки ҳаёт имтиҳони. Бу сукунатли кечада жавоб излайман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990608

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477825
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3753
4027
21438
7426653
99469
114875
7477825

Сизнинг IPнгиз: 18.216.42.225
Бугун: 23-11-2024 17:00:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015