Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2658
Печат

 

limon 2019Вахш водийси лимон етиштиришда республикамизнинг бошқа минтақаларидан фарқ қилади.

Бир неча ўн йиллар муқаддам лимон етиштиришда водийнинг саховатли ҳамда танти халқи республикамиз миқёсида етакчи мавқени қўлга киритган эди. Фуқаролар уруши ва унинг мудҳиш жараёнлари туфайли лимон етиштириш суръати кескин равишда пасайиб, соҳага эътибор бериш ёддан кўтарилиб кетди,

гўё. Энг ачинарлиси-лимон плантациялари йўқотилди. Лимонзорлар ўрнида бошқа экинлар экилди. Охир-оқибат, водийда лимон кам етиштирила бошланди ва унинг таннархи ҳам кескин ошди. Бозорларда бир дона лимоннинг нархи ўша давр савдосига нисбатан анча қиммат эди.

Шахсий ер участкаларида оддий тадбиркорлар ғайрат-шижоати туфайли водийда лимон етиштириш учун мўлжалланган иссиқхоналар қайта тикланди. Уларда йилнинг ўн икки ойида ҳам пишиб етиладиган турли-туман иссиқхона экинлари етиштирила бошланди. Ана шундай тажрибалар лимончилик соҳасини ҳам янада ривожлантиришга туртки бўлди. Ҳозирги кунда биргина Жайҳун ноҳиясида одамлар шахсий томорқаларида ташкил этилган лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар майдони 105 гектардан иборатдир. Шу кеча-кундузда ноҳияда лимоннинг сермаҳсул навлари етиштирилмоқда. 2018 йил ноҳияда деҳқон хўжаликлари ташаббуси билан 20 гектар майдонда лимонзорлар ташкил этилганлиги қувонарлидир.

Лимон ҳосилини йиғиштириш, унинг савдоси билан жиддий шуғулланиш ва даромад манбалари ҳисобланган лимонарийларнинг сонини кўпайтириш вилоят лимонпарварларининг севимли машғулотига айланди. Айни пайтда Хатлон вилояти деҳқон бозорлари пештахталарида Вахш водийсида етиштирилган нок, узум, олма, анор ва бошқа сархил мевалар қаторида лимонлар ҳам сотилаётганлиги, бу цитрус меванинг нархи мўътадиллиги қалбларга қувонч бағишламоқда. Лимон етиштирувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қараганда, бу йил лимон ҳосили ҳар йилгидан мўл бўлди. Тожикистонда етиштирилган лимон маҳсулотига Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон республикаларида талобот ошиб бормоқда. Шунинг натижаси ўлароқ, бу хуштаъм мевани керакли манзилларга етказиб бериш йўлида пайдо бўлаётган муаммолар бартараф этилмоқда. Балхий, Дўстий, Вахш ноҳиялари лимон етиштирувчилари ҳар йилгидан кўпроқ меҳнат қилишиб, маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлаштирилган бу турдаги цитрус ўсимлигини хорижга экспорт қилишга азму қарор этганлар. Республика Ҳукуматининг аграр соҳани янада ривожлантиришга мўлжалланган доно сиёсатининг амалга оширилаётганлиги лимон парвариши билан жиддий шуғулланаётган тадбиркорларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда. Лимон етиштираётганлар сони ҳар йили ошиб бормоқда. Улар лимонни қайта ишлаш, цитрус мева етиштиришнинг даромадлилигини ошириш йўлларини қидирмоқдалар.

Ана шундай эзгу ниятларни кўнгилларида жо этаётган тадбиркорларнинг азму шижоатларига таҳсинлар бўлсин.

 

Толмас Бўриев,

Хатлон вилояти.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

КЎКЛАМ КЕЛДИ

 

Бойчечак қаддини кўтарар ердан,

Баҳорнинг нафаси сочилди ҳар ён.

Заминда жаннатий ҳаёт яратиб,

Кўкламнинг қадами етди биз томон.

Муфассал...

ҒАФУР ҒУЛОМ: - «Ассалому алайкум, муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий!»

 

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2604911

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10326773
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
867
5477
10226
10274571
62285
161581
10326773

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.138
Бугун: 11-11-2026 03:32:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015