Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 4256
Печат

 

onaaТўйхона. Келин-куёв давранинг энг тўрида бамисоли Фарход-Шириндек, савлат тўкиб ўтиришибди. Хонанда берилиб қўшиқ ижро этмоқда. Ҳа, қўшиқ қанча дилларнинг рози, ғурури ва илтижоси бўлиб янграмоқда:

Ўғил бунёд бўлар ота жонидан,

Қиз дунёга келар кўнгил қонидан...

Бундай жозибали қўшиқни тинглаб ҳордиқ чиқарсак, барчамиз ақл-идрок билан фикр юритсак, бамаслаҳат иш қилсак, улуғ зотларимиз бўлмиш ота-она олдида биз фарзандлар нечоғли бурчли эканлигимизни англаймиз. Фарзанд бўлиб ота-она қадрига етдикми, уларнинг мушкулини енгил қила олдикми?  Байрам кунларида эса, уларни йўқладикми? Балки юмушларимизни, тирикчилигимизни-да, баҳона қилиб, ўзимизни овутиб юрганларимиз ноўриндир.

Аммо, ўзимизда хоҳиш бўлса, ўзимиз истасак, ҳамиша вақт топилади. Ахир, ўткинчи енгил-елпи кўнгилочар роҳатлар учун қимматли вақтимизни бекорга сарфламоқдамиз-ку!..

Фарзанд тирноғига зор ота-оналар эса, туну кун Яратганга минг бора илтижо қилиб, фарзанд ато этишларини сўрайдилар.

Чунончи, ҳар бир инсон, бу ёруғ оламда чироғим ўчмасин, умрим боғи сарғайиб хазон бўлмасин, деб зурриёт ниҳолининг камолига бутун умрини бахшида этиб яшайди. Афсуски, баъзи фарзандлар дунёга келтирган ота-онасининг қадрига етмай, улар ҳурматини ўз ўрнига қўя билмайдилар.

Келинг, яхшиси ичкилик касофати туфайли тўғри йўлдан адашиб, боши берк, тор ва қоронғу кўчага кириб қолиб, пушаймонда қолган ноқобил бир фарзанднинг аччиқ қисмати ҳақида сизларга сўзлаб берай.

Вояга етган, куч-қувватга тўлган ўғил ичиб келди. Отаси унга кўринган замон “Менга ақл ўргатма, кўринма кўзимга, қоч...”, - дея ўшқириб, падари бузрукворини бир мушт уриб ерга ағнатди. Шу пайт онаси ўғлининг қилмишини кўриб, чолига ёлворди:

-Жон отаси, шайтонга ҳай беринг, ўғлингизни зинҳор қарғаманг!

Ота! Минг бўлса ҳам ота-да! Ўз жигаргўшасига ёмонликни раво кўрармиди?! Ёшлик қилгандир, ичиб ақлини йўқотган бўлса, бир кун ақли кириб қолар, деб қўя қолди. Йўқ! Бироқ, унинг ақли кирмади, бу ўғил ноқобил чиқди. У ҳеч қаерда ишламас, ота-онасининг топган пулига ичиб келиб, уйда жанжал кўтарадиган одатини канда қилмасди. Ундан укалари ҳам безор бўлганди.

Ҳар қандай зулмнинг, хўрликларнинг чегараси бор. Бир кун ўғлининг муштумзўрлигидан оғзи-бурни қон билан бўялган ота, ерга юзтубан йиқилган ҳолда: “Илоҳим, ўсмагин, кўкармагин”, - деб йиғлаб, ўғлини қарғади...

Орадан йиллар ўтди. Ўша йигит икки марта уйланди, лекин фарзанд кўрмади. Бормаган жойи, учрамаган табиби қолмади. Укалари эса, уйли-жойли, фарзандли бўлди. Ҳатто, туғмасликда айблаб ҳайдаган хотинлари ҳам бошқа турмуш қуриб, қўша-қўша фарзандли бўлишди.

Йигит ҳамма гуноҳ ўзида эканлигини англаб, ич-ичидан эзилди. Кунларнинг бирида, қишлоқнинг нуроний оқсоқолига дил дардини тўкди. У киши: “Отанг билан онанг сендан розими?” - деб сўради. Йигит эса, ўн икки йилдан буён улар билан гаплашмаслигини айтди. Оқсоқол бу гапни эшитиб, қаттиқ хафа бўлди ва узоқ жим қолди. Сўнгра, унга ота-онасидан кечирим сўраб, уларнинг дуоларини олишини маслаҳат берди.

Бу сўзни эшитган йигит, отасининг ҳузурига бош эгиб келганда отаси кенжа ўғлини ёнига чақириб, сўнгги васиятини баён этмоқда эди. У отасининг оёғига тиз чўкиб: “Отажон, мендай гумроҳ ўғлингизни кечиринг”, -  дея ялиниб-ёлвориб кўп йиғлади.

Шунда, кўзлари хира тортиб қолган жабрдийда отаси чуқур хўрсиниб: “Эҳ, ўғлим! Отилган ўқ ҳеч қачон қайтиб ўқдонга кирмайди. Сен жуда ҳам кеч қолдинг, болам!” - деди-ю, шифтга термулганча, омонатини ўз эгасига топширди.

Шундай қилиб, бу йигитнинг бири ҳеч қачон икки бўлмади...

Бу воқеани, сиз азиз газетхонларга ҳикоя қилишдан мақсад: «Эй ёшлар, билаги кучга ва қувватга тўлган йигитлар, хонадонимизнинг дилбар қизлари, ҳеч қачон, ҳа, ҳеч қачон ота-она юзига тик боқманг!

Ота-онага тик боқмоқлик эътиқодсизлик, имонсизлик ҳамда инсофсизликдир. Онангизни зор-зор йиғлатманг, бағрини ғам-қайғу оташида куйдирманг. Доимо ота-онанинг дуосини олиб, уларни кўз қорачиғингиздек эҳтиёт қилинг, асраб-авайланг ва эъзозланг!»-дея бу буюк зотлар олдидаги бурч – қарзимизни яна бир эслатиб қўйишдир.

 

Абдурашид БУРГУТОВ,

Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Шукрким, муҳаббат яшар кўнглимда!

 

Акбар Абдулло 1950 йил 9 июнда Хатлон вилоятининг Шўрообод (ҳозирги Шамсиддин Шоҳин) ноҳияси Даштижум қишлоғида туғилган. Восе ноҳиясидаги ўрта умутаълим муассасасини тугатгач, Душанбе шаҳридаги Индустриал педагогика техникумида таҳсил олган. 1972-1976 йилларда Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Олий мактабини битирган.

Муфассал...

Бахт қасри

 

Турмуш - тўрт мушт, дегани.  Унга чидасанг бахт сеники… (Қулоққа чалинган гап).

-Бахт нима?

-Бахт – эрталаб туриб, кўм-кўк осмонни кўрганинг.

-Яна-чи?

-Субҳидамда волидаи муҳтарамангга салом бериб, меҳр билан жавобини олганинг.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2404645

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9595274
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3462
4639
11690
9537691
94410
140751
9595274

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.244
Бугун: 20-05-2026 17:56:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015