Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Декабр 2015 Кӯришлар: 1675
Печат

 

ota-onaaФарзанд ота-она учун улуғ неъматдир. Муқаддас Қуръонда ҳам фарзанд инсон ҳаётини безатувчи зийнатга тенглаштирилган. Айни бир пайтда фарзанд ота-она учун омонат ҳамдир. Фарзанддек неъматга сазовор бўлган ота-оналар ўғил-қизларининг қадрига етиб, шукр айлаганча иш тутишлари зарурдир. Улар фарзанд олдидаги бурчларини беками-кўст адо этишлари зарур бўлади. Аввало, болага чиройли, маъноли исм қўйиш, унга таълим-тарбия бериш ана шу бурч сирасига киради.

Униб-ўсаётган фарзанднинг Ватанига, халқига содиқ, меҳнатсевар, хушхулқ, одобли, билимли, маданиятли бўлиб камолга етиши учун ота ҳам, она ҳам ўз масъулиятини бир лаҳза бўлса-да, унутмаслиги шарт.

Муқаддас ҳадислардан бирида шундай дейилган: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаши кўп миқдорда қилинган нафл садақасидан яхшироқдир». Шу ўринда бир ибратли ривоятни келтиришни лозим топдик.

Мажлисларнинг бирида Ҳасан Басрий суҳбатдошларидан сўрабдилар:

- Экин пишиб етилгандан кейин нима қилинади?

- Ҳосил йиғиб-териб олинади, - дея жавоб беришибди суҳбатдошлар.

-Шуни билинглар: гоҳида экин яхши пишиб-етилмаслиги мумкин. Чунки унга офат, касаллик таъсир кўрсатиши мумкин, - дебдилар Ҳасан Басрий.

У киши  бу билан фарзанд тарбиясига лоқайд бўлишнинг оқибати яхшиликка олиб бормаслигига нозик ишора қилган эканлар.

Афсус, мактаб бор, муаллимлар ўқитишади, тарбия беришади, деб болалари тақдирига панжа орасидан қараётган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Ана шундай оталардан бири мактабни энди битирган ўғлига енгил машина олиб берди. Машинали бўлди-ю, эрка ўғил кўчадан бери келмай қўйди. Қўни-қўшнилар икки-уч марта отага ўғлининг машинани ҳаддан ташқари тез ҳайдаши, ёш бола кўчага ўйнаб чиқиши мумкин, йўлдан қадамини зўрға босадиган қариялар кесиб ўтишлари мумкин, дея айтишди. Лекин бу гаплар отанинг ўнг қулоғидан кириб, чап қулоғидан чиқиб кетди. Орадан икки ой ўтди-ёв, отага беморхонанинг жонлантириш бўлимидан қўнғироқ қилишди. Етиб борса, ўғлининг боши боғланган, беҳуш ётибди. У машинасини тез ҳайдаб келаётиб, бир кампирни уриб юборибди. Машина дарахтга бориб урилибди. Ана энди, кампирнинг икки оёғи синган, ўғил бу аҳволда...

Ота хатосини англаб етди. Ўғлининг тарбияси учун биринчи навбатда ўзи масъул бўлиши зарур эканлигини тушунди.  Лекин энди кеч эди...

Жамиятимизда ақлли, одобли, маданиятли, илмли ёшлар кўп. Афсуски, Ватанга, халққа зарар етказаётган нотўғри йўлларга кириб кетаётган, Ислом динини ниқоб қилиб олиб, қўпорувчилик, одамларнинг тинч ҳаётини бузиш, ноҳақ қон тўкиш каби разил ишларга қўл ураётганлар, шунингдек, гиёҳванд моддага муккасидан кетиб, банги бўлиб қолаётган йигитлар ҳам йўқ эмас. Бу тоифалар орасида айрим қизларнинг ҳам учраётганлиги янада ташвишланарли ҳолдир.

Менинг фикримча, агар ота-оналар болаларининг юриш-туришларини кузатишса, ким билан бирга ўтириб-тураётганликларига эътибор беришса, уларнинг дунёқарашларида ёмон ниятли одамларнинг таъсири бор-йўқлигини билиш учун вақти-вақтида дилдан суҳбат қуриб туришса, бу каби кўнгилсиз ҳоллар юз бермасди. Сўнгги пушаймон эса, ўзингга душман, дейдилар.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: «Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қиладиган фитрат билан туғилади. Лекин уни яҳудийга ё насронийга ёки маъжусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир». Бу ўринда пайғамбаримиз (с.а.в.) боланинг тўғри йўлдан тойиб кетишида асосий масъулият ота-онанинг бўйнига тушишини таъкидлаганлар.

Худди ана шу масъулиятни яхши ҳис қилмаслик натижасида айрим ота-оналар ўғилларининг террорчилар сафига қўшилиб кетганларидан сўнг ғафлатда қолишмоқда. Ўзини «Исломий давлат» деб атаган, лекин аслида жирканч мақсадлари йўлида Исломни ниқоб қилиб олган, ишлари бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, қўпорувчилик, тинчгина дам олаётган инсонларни портлатиб юбориш, бу билан кўпчилик кўнглига қўрқув солиб, ҳукмронликка эришишга уринаётган туллаклар алдовига учганларни мен ота-онасидан тўғри, яхши тарбия олишмаган, деб ўйлайман.

Тўғри, ҳеч қайси ота-она фарзандининг бахтсиз бўлишини, ҳаётининг бир гули очилмасдан сўлишини истамайди. Айниқса, террорчиликдай манфур ишга қўл урган фарзанд ота-онасининг қандай аҳволга тушиши маълум. Тасаввур қилинг: ота ўғлим Россияда ишлаб юрибди, дея хотиржам. Лекин бирдан тинч осмонда момогулдурак гулдурагандек хабар келади: ўғлингиз Суриядаги жангларда ҳалок бўлибди! Ота лол бўлиб қолган - Сурия қаерда-ю, Тожикистон қаерда? У аламини кимдан олишни билмайди. Лекин яхшироқ ўйлаб кўргач, ўзини айблайди? Нега энди йигирма бирга кирган ўғлини бегона юртга жўнатиб қўйиб, у жўнатаётган пулни санаб олишни билди-ю, болам нима қилиб юрибди, ким билан  ўтириб, ким билан турибди, дея заррача қизиқмади.

Қишлоғимизда бир йигитнинг Афғонистонгами, Покистонгами, Суриягами кетиб қолиб, террорчилар сафига қўшилгани ҳақида гап тарқалди. Ҳозир ана шу йигит отасининг боши эгик, одамлар кўзига қараёлмайди, юз-кўзини қайғу қоплаган. Агар ота ўғлининг қаерга, нима мақсадда кетаётганини яхшилаб суриштирганда, бу аҳволга тушмасмиди, балким. Балки ҳозир у ўғлига вақтида тўғри тарбия бермаётганини тушуниб етгандир. Лекин тўйдан кейин ноғора чалишнинг нима кераги бор, дейдилар.

Мен, бошқа ота-оналарнинг ана шундай аянчли ҳолга тушиб қолмасликлари учун мактабни битирган ўғил-қизларини энди оқ-қорани таниди, мустақил бўлиб қолди, дея, асло хотиржамликка берилмасликларини истайман.

Шу ўринда муҳожирликда юрган йигит-қизларга ҳам айтадиган гапим бор: болажонлар, сизларни ота-оналаринг олис юртга не-не яхши умидлар билан ишга юборишган. Топган пулларингга ўзларининг йиққан-терганларини қўшиб сиз учун янги уй қуриш, уйлантириш ё турмушга узатишдек яхши мақсадлари бор уларнинг. Сиз бу умидни пучга чиқарманг! Билиб қўйинг, «Исломий давлат» бўладими, «Ҳизбут таҳрир» бўладими, ё бошқа террорчи, экстремистик гуруҳлар бўладими, ҳаммасининг мақсади бир – давлат бошига чиқиш! Давлат бошига чиқиб олиб, мол-дунё тўплаш, зўравонлик қилиш, ўз ҳукмини ўтказиш! Улар ўзларининг бу яширин мақсадларини сизга билдирмасдан иш кўришади, бу йўлда сиздан фойдаланишади. Кимдир белига портлатадиган модда боғлаб ўзини ва тинч одамларни портлатиб юборади, кимдир ўқ узиб, ёш болаларни, аёлларни ўлдиради. Бу бегуноҳ қон тўкишни на Аллоҳ, на Ватан, на халқ кечиради!

  Қўлимга бир шеър тушиб қолди. У қора байроқ кўтариб, Исломни ҳаммага ёмон кўрсатиб юрган, ўзини «Исломий давлат» даб атаётган жиноятчи гуруҳ ҳақида экан.

 

Қолиб кетмай десанг агар надоматда,

Сен Исломни ўрган аввал соф ҳолатда.    

Аҳли суннат олимлари айтадилар:

«Қора байроқ» соҳиблари залолатда.

Аҳли Ислом зиёнига туҳмат улар,

Улардайин ваҳшийлик йўқ ҳайвонотда.

Мусулмонлик номига туҳматчилар,

«Қора байроқ» соҳиблари залолатда.

На бола-ю, на кекса ва на аёл дерлар,

Золим зулми ила қолди адоватда.

Мусулмонга тиғ кўтарган дўзахийдир,

«Қора байроқ» соҳиблари залолатда.

 

Азиз ота-оналардан ҳушёрликни қўлдан бермасликларини, фарзандларининг залолатда юрганлар сафига қўшилиб қолишлари олдини олишларини сўрайман. Ҳаммамиз бир бўлиб, миллатимиз пешвоси Эмомали Раҳмон атрофига мустаҳкам жипслашиб, террорчи ва бузғунчиларга нисбатан бор кучимизни сарфлаб, ақл-идрокни устун қўйиб, уларга қарши курашайлик! Ва албатта, фарзандларимиз тарбиясини асло эсдан чиқармайлик! Бир лаҳзага ҳам!

 

Абдураҳим Раҳматуллоҳ,

Бобожон Ғафуров ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик умр баҳори, хазонли кузга айланмасин…

 

Умр - ўткинчи…

Шиддатла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу жараён -тирикликка йўғрилиб, инсонга ато этилган бир сиқимгина ҳаёт парчаси.

Ёшлик - бандасига берилган умрнинг гуллаб-яшнаган фасли, тақдир яратувчи палласи. 

Муфассал...

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛГАН ЭКСТРЕМИСТЛАР…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига юборган навбатдаги Паёмини барча ватандошларимиз қатори биз Имом Абуҳанифа (р.) номли Тожикистон Ислом олийгоҳи ўқитувчилари жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, сўнгра чоп шаклидагисини мутолаа қилдик. У кишининг ҳар бир айтган маъноли сўзларида ҳаёт акс этаётганини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991114

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478734
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4662
4027
22347
7426653
100378
114875
7478734

Сизнинг IPнгиз: 18.220.206.141
Бугун: 23-11-2024 17:50:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015