2020 йили, нафақат, Тожикистон, балки бутун Марказий Осиёнинг қадимий обидаларидан бири - Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллиги кенг нишонланади.
Ўтган асрнинг 70-йилларида ушбу қишлоқда яшовчи Ашурали Тайлонов томонидан топилган болта ҳамда кейинчалик тарихчи олим ва археолог Абдулложон Исҳоқов изланишлари сабабли кашф этилган Саразм шаҳарчаси
мустақиллик йилларида жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди.
2001 йилнинг 21 сентябрида халқимизнинг қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва шаҳарсозлик маданияти шаклланган марказ сифатидаги кўҳна Саразм ёдгорлигида "Саразм" тарихий-археологик қўриқхонаси ташкил этилди ҳамда уни ҳимоялаш мақсадида, қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилди.
Шу жумладан, ушбу ноёб обидани дунё аҳлига танитиш учун мамлакат Ҳукумати, хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббус ва таклифи билан Саразм шаҳарчаси ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилди.
Давлатимиз раҳбари ўз ташаббусининг мантиқий давоми сифатида ўтган йили Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2020 йили қадимий Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллиги нишонланишини маълум қилди.
Бугунги кунда саразмликлар Миллат пешвосининг ташаббусидан илҳомланган ҳолда, мазкур юбилей сана ҳамда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кенг кўламли ободончилик ва бунёдкорлик ишларини олиб боришмоқда.
Яқинда Панжакент шаҳрига сафаримиз давомида Саразм қишлоқ жамоати ҳамда "Саразм" тарихий-археологик қўриқхонасида бўлиб, у ердаги қурилиш ва яратувчанлик ишлари жараёни билан яқиндан танишдик.
- Саразмликлар мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда қадимий Саразмнинг 5500 йиллигини кўтаринки руҳда ва муносиб меҳнат ютуқлари билан кутиб олишни мақсад қилишган, - дейди Саразм қишлоқ жамоати раиси Низомиддин Ботиров. - Бугунги кунда жамоатимиздаги барча қишлоқларда юбилейга бағишланган бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, Панжакент шаҳридан 15 километр ғарбда ҳамда "Панжакент-Сармарқанд" халқаро автомобил йўлининг бўйида жойлашган Саразм қишлоқ жамоатига кириб борар экансиз, ободончилик ишларининг гувоҳи бўласиз. Халқаро аҳамиятга молик йўлнинг икки четидаги саксондан зиёд уйлар оқланиб, атрофида цемент блоклар билан девор кўтарилмоқда ҳамда дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.
Албатта, йўл бўйидаги шу каби ободончилик ишлари, аввало, қишлоқлар кўркига кўрк қўшади, қолаверса, Саразмга ташриф буюрадиган меҳмонлар ва хорижий сайёҳларга ҳам ўзгача кайфият бағишлайди.
"Саразм" тарихий-археологик қўриқхонасидаги қурилиш ишлари ҳам таҳсинга лойиқ.
Қўриқхона ходимларининг сўзларига кўра, Давлат раҳбарининг Саразмнинг 5500 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги кўрсатмасига биноан, ёдгорлик ҳудудида ободончилик ва бир қатор иншоотлар қурилиши бошлаб юборилган. Жумладан, қўриқхона ҳудудида уч қаватли замонавий музей ҳамда ҳашаматли дарвоза қурилиши тез суръатларда олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, байрамгача бу ерда шарқ ва миллий меъморчилик анъаналари асосидаги замонавий меҳмонхона ва қўшимча бинолар бунёд этилиши кўзда тутилган. Бу, албатта, кўҳна шаҳарчага ташриф буюрадиган меҳмонлар ҳамда хорижий сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида режалаштирилган.
Юқорида зикр этилган иншоотлар Саразмнинг 5500 йиллиги тантаналари арафасида фойдаланишга топширилади.
Бундан ташқари, жамоатнинг бошқа қишлоқларида ҳам ижтимоий соҳаларнинг бир қанча иншоотлари қурилиши бошлаб юборилган.
- Мустақиллик халқимизнинг энг улуғ байрамларидан биридир, - дейди Саразм қишлоқ жамоати раиси ўринбосари Намозбой Жалилов. - Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг шонли 30 йиллик байрамини эса, ўзгача руҳда кутиб олишимиз керак. Бунинг учун тайёргарликни бугундан бошлашимиз лозим. Шу мақсадда, бизнинг қишлоқ жамоатимизда ҳам ижтимоий соҳаларнинг қатор иншоотлари бунёд этилиши режага олинган.
Мисол учун, қишлоқларимизда таълим муассасалари, тиббий пунктлар, замонавий спорт майдончалари ва сартарошхоналар қуриляпти. Иншоотларнинг аксарияти ҳашар йўли билан қолаверса, саховатли тадбиркорларимиз томонидан бунёд этилаяпти.
Умуман олганда, Саразм қишлоқ жамоатида истиқлолиятнинг 30 йиллиги шарафига тўртта умумтаълим муассасаси, учта тиббий пункт, олтита сартарошхона ва битта спорт майдончаси қурилиши бир маромда давом этаяпти.
Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан шулардан бир қисми, жумладан, иккита умумтаълим муассасаси, иккита тиббий пункт ва спорт майдончаси фойдаланишга топширилади.
Саразм қишлоқ жамоатида қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам ривожланиб бормоқда. Жамоат экин майдонларида, асосан, картошка ва шоли экилиб, уларнинг майдони ва ҳосилдорлигини ошириш бўйича масъуллар томонидан қатор чоралар кўрилмоқда.
- Жамоатимиз ҳудудида мустақиллик йилларида боғ ва узумзорлар майдони ҳам кенгайтирилди. Натижада, янги интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этилди, - дейди Саразм қишлоқ жамоати раиси ўринбосари Нормат Тайманов. - Бу, ўз навбатида, лалми ерлардан самарали фойдаланиш, янги боғлар яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижасидир.
Юбилей саналар - Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда қадимий Саразм шаҳарчасининг 5500 йиллигига тайёргарлик ишлари мана шундай кўтаринкилик ва тез суръатларда йўлга қўйилган.
Халқимизнинг шарафли ўтмишига ҳурмат, бизгача етиб келган тарихий обидаларни асраб-авайлаш, уларни дунё аҳлига ҳар томонлама тарғиб қилиш, аввало, ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш ҳамда юртимизга келадиган сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади.
Саразмнинг 5500 йиллигига тайёргарлик ва уни ўтказиш эса, бу борадаги муҳим қадамдир.
Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".
ДИЁРИМ ЭЛЧИСИ
Ойим юборган олмалар орасида чумоли
ҳам Москвага келибди…
Олис юртим митти жонли элчиси,
Ташрифингдан кўзларимда нур-зиё.
Муфассал...
Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани, хусусан, вазир ташаббуси билан янгича услубда бўлиб ўтди. Видео пресс-конференцияда Хатлон, Суғд, Тоғли Бадахшон, Рашт минтақаси журналистлари ҳам бевосита иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири, милиция генерал- полковниги Рамазон Раҳимзоданинг бу ташаббусини бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўлласа
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015