Шу кеча-кундузда меҳнатсевар, яратувчан халқимиз миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлида шахдам қадамлар билан олға бормоқда. Давлат сарварининг мамлакат ҳаётига дахлдор турли соҳалардаги мавжуд камчиликларни ҳал этишга доир илғор ташаббуслари у киши ҳамиша халқнинг турмуш тарзини яхшилаш фикрида эканлигидан дарак беради. Чунончи, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): -"Кимки мўмин
биродарини қўллаб-қувватлаш фикрида бўлса, Аллоҳ унинг ўзини қўллаб-қувватлайди", - деганлар. Яна бир бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади: -"Ҳоким Аллоҳнинг ердаги соясидир. Кимки ҳокимга иззат-икром кўрсатса, Парвардигор уни мукаррам қилади. Кимки ҳокимни ҳақорат қилса, Аллоҳ уни таҳқирлайди".
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқ билан бўлган мулоқотларидан бирида шундай деганди: - Дарвоқе, ҳар қандай тараққиёт ва ривожланиш тинчлик-осойишталик бўлгандагина қўлга киритилади. Азиз халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан бизга ушбу бебаҳо неъмат насиб этди. Бугун шарафли халқимиз бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мамлакат осойишталиги ҳамда тараққиётининг энг муҳим омили ҳисоблаб, миллий давлатчиликни асраш ва унинг қудратини ошириш учун астойдил меҳнат қилмоқда.
Имоми Аъзам шундай деганлар: -Подшоҳга ва ҳокимга ҳурмат бажо келтир. Унинг шахсини улуғ, деб бил. Унинг ҳузурида ёлғон гапирма!.
Биз ўз Президентимиз билан фахрланамиз. Парвардигор миллатимизга марҳамат айлаб, шундай халқпарвар етакчини муносиб кўргани учун беадад шукроналар айтамиз.
Абдураҳим РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жоме масжиди бош имом-хатиби ўринбосари.
**
ПРЕЗИДЕНТ – МИЛЛАТ ИФТИХОРИ
Башарият давлатчилик тарихи ХХ аср охири ХХI асрнинг бошларида жаҳон миқёсида рўй берган жиддий ўзгаришларни бошдан кечирди. Бир қатор давлатларнинг мустақиликка эришуви ва айрим мустақил давлатларда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий инқирозлар туфайли, ҳокимиятнинг фалажлашуви ҳоллари вужудга келди. Дунё халқлари дунёқараши ва маданиятидаги эврилишлар бир қатор оламшумул муаммоларни юзага келтирди. Бу ҳол давлат бошқарувида истеъдодли, сиёсий баркамол, жасоратли, миллий манфаатларни ҳимоя қиладиган шахсларни тақозо этарди.
Улуғ кишилар, асосан, кўпроқ тарихнинг бурилиш, озодлик ҳаракатлари ва ижтимоий инқилоблар даврларида, айниқса, кўпроқ майдонга келадилар. Тарих буни аллақачонлар кўрсатиб берган: буюк инқилоблар улуғ кишиларни майдонга чиқаради ва оддий халқ ичидан истеъдодларни тарбиялаб етиштиради.
Шундай забардаст шахслардан бири - жаҳон сиёсий саҳнасида ўз мақоми ва иқтидори билан ўрин олган, давлат мустақиллигини таъминлаш ва юксалтиришга эришган, юртимиз фахри - Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси -Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмондир. Бугунги кунда Тожикистон Республикаси Президенти иқтидорли сиёсий сарвар сифатида дунё давлатлари бошлиқлари, халқаро сиёсий институтлар томонидан эътироф этилган.
Юксак маданият ва тамаддунга эришган давлатларда ўз Президентлари билан фахрланадилар ва алоҳида нишонлайдилар. 2016 йил 15 апрелда Тожикистон Миллий Мажлис Намояндалар мажлиси Президент сайланган ва қасамёд қилган кун бўлганлиги боис, 16 ноябрни Президент айёми сифатида белгилашга қарор қилди. Бу йил бу сана тарихий воқеа - йирик иншоот Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши, мамлакат Президентининг жасорати ва мустақиллик учун кураш самараси сифатида нишонланади.
Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, ички ва ташқи кучларнинг манфаатлари соясида сиёсий-ижтимоий инқирозлар гирдобида қолди. Арбоб қасридаги тарихий тақдирсоз сессия ёш ва жасоратли сарварини танлади. Жонфидоликка ҳар киши ҳам қодир бўлавермайди. Сарварнинг мардона сўзлари янгради: "Мен Сизларга тинчлик олиб келаман!"
Ёш раҳбар хавф-хатар бўлишига қарамасдан, келишув сари дадил қадам ташлади. Қуролли тўқнашувлар давом этаётган Афғонистонда, бошқа марказий шаҳар ва давлатларда ўтказилган музокаралар ўз самарасини берди. Президент сиймосида 27 июн 1997 йилда Тинчлик шартномаси имзоланиб, у тарихга Ваҳдат - миллий бирлик куни сифатида кирди. Бу Давлат сарварининг давлат бошқарув сиёсатида оламшумул ғалабаси эди.
Президент мустақиллик ақидаси билан майдонга чиқди: миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий давлатчилик ғояси; қабул қилинган Конституцияда давлат тузилиши аниқланди: демократик, ҳуқуқий ва дунёвий.
Тинчлик барқарор бўлгандан кейин, Миллат пешвоси халқни бунёдкорлик сари бошлади. 2030 йилга қадар қисқа ва ўрта муҳлатли Давлат миллий стратегияси қабул қилинди: бу уч асосий мақсадни қамраб олади: энергетика мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
Энергетик мустақиллик йўлида энг азим қурилиш - Роғун ГЭСи саналиб, 3600 мегаваттли олти агрегатдан иборат, йиллик ишлаб чиқариш иқтидори 13, 0 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади. Норак ГЭСи таъмирланиб, "Помир-1", "Сангтўда-1", "Сангтўда-2" ГЭСлари ишга туширилиб, 220 киловаттли "Лолазор -Хатлон" ва 500 киловаттли "Жануб-Шимол" электр узатиш линиялари ишга туширилди. CASA -1000 халқаро энергетика тармоқлари Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Покистонни электр тармоқлари орқали боғлайди.
Коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш учун амалга оширилган ишлар ҳам асл ҳақиқат. "Кўлоб-Хоруғ-Кулма -Қароқурум" автомобил йўли, Шўролар даврида олти ой давомида мавсумий тақиқланган "Душанбе-Хўжанд-Чаноқ" йўли доимий қатнови йўлга қўйилди. Бадахшон автомобил йўли, Хатлону Кўлоб темир йўли, "Истиқлол", "Шаҳристон", "Чормағзак" туннеллари, Тожикистон ва Афғонистон чегараси ўртасида бешта кўприк икки давлатни боғлашга хизмат қилади.
Давлат раҳбари ўз Паёмларида озиқ-овқат билан таъминлашга эришилганлигини айтди. Мамлакат Ҳукумати 2012 йил 1 августда 2012-2020 йиллар учун "Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалик соҳаси ислоҳоти дастури"ни тасдиқлади. Мамлакат Президенти "аграр-саноат" моделидан "саноат-аграр" моделига ўтишни белгилаб берди. Чорвачилик соҳасини агросаноат комплекслари ташкил этиш асосида ҳар йили кичик ва йирик шохли моллар, от, парранда сони кўпайтирилди ва илгари эътибордан четда қолган асаларичилик сердаромад соҳага айланди.
Мамлакат Президенти Олий Мажлисга йўллаган Паёмларидан бирида таъкидлаган эди: "Мустақил давлатимиз тараққиётини ҳисобга олиб, мамлакат олимларининг муҳим вазифаси шарафли миллат тарихи, фалсафа муаммолари адабиёт, бой ва кўп қиррали тожиклар маданиятини тадқиқ этиш, давлат тили мақомини мустаҳкамлаш ва покизалигини, муошират тили тозалигини сақлаш, илмий тилни қайта тиклаш ва ижод қилиш, тарихий қадриятларни эҳтиром қилиш, олам аҳлига аждодларимиз эришган ютуқларни арзирли тақдим этишдан иборатдир…"
Тожикистон Республикаси демократик ва ҳуқуқий давлат сифатида бир қатор инсон ҳуқуқларига доир ҳужжатларни қабул қилди. "Ирқий дискриминациянинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақида халқаро конвенция" (1996), "Аёлларга нисбатан дискриминациянинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақида халқаро конвенция" (1979), "Муҳожирлар ва улар оилаларининг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги халқаро конвенция" (1990) сингари муҳим ҳужжатлар ва Тожикистон Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари мустақиллик туфайли эришилган ютуқларга киритиш мумкин.
Тожикистон Президент сиймосида ташаббускор давлат сифатида танилган. Дунё миқёсида ичимлик суви етишмаслиги боис, халқаро минбардан қабул қилинган "Сув - ҳаёт учун" (2005-2015 йиллар) "Сув -устувор тараққиёт учун" (2018 -2028 йиллар) глобал муаммолар ечимига урилган бонгдир.
Тожикистон Республикаси Президенти айёми - мустақиллик ифодаси, миллий қадриятлар, миллий бирлик инъикоси, минг йиллик тамаддун эгаси бўлган миллат ва халқларнинг ўз Сарварига эҳтироми ва ифтихоридир.
Б.Шеронов,
Б. Турсунов,
Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес, сиёсат университети сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар (дипломатия) факултетининг ижтимоий фанлар кафедраси доцентлари.
Ўтган асрнинг 90-йиллари аввалида Тожикистон баъзи хорижий мамлакатларнинг жамиятни демократиялаштириш шиори остида амалга оширадиган аралашувлари таъсири остида кескин ички мунозараларга рўпара келиб, бу жараён бизни фуқаролик уруши ва биродаркушлик фожиасигача олиб борди.
Муфассал...
ЗЕБОСАНАМга
Бир зебосанамга бердим дилимни,
Четда қолди мени севган дилдорлар.
Мен уни жонимдан севардим ортиқ,
Ҳажридан дилимда қолди озорлар. Муфассал...
2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015