Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 3038
Печат

 

b gafurov 2018Бобожон Ғафуров ноҳияси меҳнаткашлари янги – 2018 йилни янгича ғайрат билан бошладилар. Ноҳия раиси  Назирий Зариф Вализоданинг айтишича, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ноҳия меҳнаткашларини халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўтган йилгига қараганда, самаралироқ ишлашга ва янги марраларни эгаллашга руҳлантирган.

Бултурги натижалар эса, қувончли бўлди.  Ноҳия раиси ўринбосари Мастура Комилийнинг айтишича, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш аввалги йилга қараганда, 394 миллион сомонийга ортган. Қишлоқ хўжалиги меҳнатсеварлари ҳам ўтган йилни муваффақиятли якунлашди. Жумладан, олдинги йилга нисбатан 5 минг тонна кўп пахта хирмони уйилди. Шунингдек, ғалла, мева, сабзавот, узум, полиз маҳсулотлари, гўшт, сут, тухум тайёрлаш режалари ҳам ортиғи билан бажарилди.

 

«Панжшанбе» бозори обод бўлади

Фақат Тожикистонда эмас, бутун Марказий Осиёда машҳур бўлган Хўжанддаги «Панжшанбе» бозорининг ташқи қиёфаси янада кўркамлашади. Меъморий жиҳатдан кўпчилик эътиборини тортиб келаётган бозор биносини таъмирлаш ва обод этиш вақти етган. Яқинда вилоят раиси вазифасини ижро этувчи қилиб тайинланган Ражаббой Аҳмадзода иш фаолиятини Хўжанддаги бозорлар вазиятини ўрганишдан бошлар экан, шундай қарорга келди. Хўжанд шаҳри раҳбариятига Халқаро Наврўз байрамигача «Панжшанбе» бозорини обод этиш ва қиёфасини кўркамлаштириш вазифаси топширилди.

Ражаббой Аҳмадзода «Панжшанбе»дан ташқари, «Афросиёб» бозори ва «Баҳор» савдо маркази фаолияти билан танишди. У бевосита харидорлар, сотувчилар билан суҳбатлашар, сотилаётган мева-сабзавот, кийим-кечаклар, бошқа товарлар сифати билан танишар экан, айрим маҳсулотлар, жумладан, мол ва қўй гўшти нархини пасайтириш зарурлигини таъкидлади. Ражаббой Аҳмадзода бозорга олиб кирилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифати текширилганидан сўнггина, сотишга ижозат берилиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у бозор раҳбарларига сотувчилар учун шароитни яхшилашни тайинлади.

Ражаббой Аҳмадзода «Баҳор» савдо марказида халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари сотилаётган растада савдо қилаётган тожирларга кўпроқ маҳаллий ҳунармандлар тайёрлаган буюмларни сотишни тавсия этди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан билдиришларича, Ражаббой Аҳмадзода «Панжшанбе» мавзесига ташрифи пайтида масъул шахсларга Шайх Муслиҳиддин жоме масжиди ва унинг ёнидаги  тарихий обида – Шайх Муслиҳиддин мозорини ободонлаштиришни ҳам тайинлаган.

 

«Тез ёрдам» қўллаб-қувватланди

Вилоятдаги тиббий «Тез ёрдам» хизмати ходимлари беморлар чақириғига янада тезроқ етиб бориш имконига эга бўлишди.  Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи томонидан «Тез ёрдам» станцияларига 30та янги машина тақдим этилди.  Жумладан, Панжакент шаҳрига 4та, Хўжанд, Истаравшан шаҳарлари, Бобожон Ғафуров ва Деваштич ноҳияларига 3тадан замонавий автомобил берилди.

Вилоят раиси ўринбосари Назира Ғаффорийнинг айтишича, кейинги бир йилнинг ўзида, «Тез ёрдам» хизматлари иккинчи марта янги машиналар билан таъминланди. Бундан олдинроқ тиббиёт ходимларига 25та машина берилганди. Замонавий «Хундай Старекс» машиналарини сотиб олиш учун 1,4 миллион сомоний маблағ ажратилди.

 

Касбини эъзозлаётганлар билан учрашув

Исфара шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг тўғри касб танлай олишлари учун тез-тез тадбирлар ўтказилади. Ана шундай тадбирлардан бири Лаккон қишлоғидаги 54-ўрта умумтаълим муассасасида бўлиб ўтди. Олий тоифали ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси Нодира Отахонова ташаббуси билан ўтказилган «Касбим - фахрим», мавзусидаги бу тадбирга турли касб эгалари ташриф буюришди. Улар орасида, жумладан, ўқитувчилар Савринисо Исоқова, Сарвиноз Юсупова, Жавлон Барот, Ҳусния Зайнобиддинова, шифокор Зоҳидахон Ҳайитова, чевар  Жамила Назаровалар бор эди.

Меҳмонлар ўқувчиларга ўз касбини эъзозлаб меҳнат қилган инсоннинг кам бўлмаслиги, Ватан тараққиётига ҳисса қўшиб, элда обрў топиши ҳақида ҳаётий мисоллар билан сўзлаб беришди. Улар ўқувчилар берган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

Ўқувчилар касбни танлаш борасида саҳначалар кўрсатишди, шеърлар ўқишди. Абдумалик Маликов, Меҳрангез Маҳкамова, Гулжаҳон Орипова каби ўқувчиларнинг чиқишлари тадбирда қатнашган кишиларда катта таассурот қолдирди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

ҲАЁТНИ СЕВИБ ЯШАГАН АЁЛ

 

Шаҳристон ноҳияси ўзининг такрорланмас манзараси, тоза ҳавоси, бағрикенг, меҳнаткаш халқи билан алоҳида ажралиб туради. Шоира, журналист, ёзувчи Тўтинисо Юсуфбекова ана шу гўзал юртнинг фарзанди. У 1948 йил 22 апрелда Юсуфбек Каримқул ўғли ва Хонпошшо Шодибек қизи оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласида беш нафар фарзанд-тўрт ўғил бўлиб, Тўтинисо оилада ягона қиз эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2601638

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10314840
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2279
6675
40269
10210212
50352
161581
10314840

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 08-11-2026 13:27:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015