Жорий йилнинг 30 апрелида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг «2015-2016 йиллар куз ва қиш мавсумида Республика ижтимоий-иқтисодий соҳаларини мунтазам ва самарали фаолият юритиш учун тайёрлаш ҳақида»ги 261-рақамли қарори имзоланганди.
Кузнинг изғиринли кунлари келиб, ҳаво совий бошлаган айни пайтда Суғд вилоятида ушбу қарор қай даржада ижро этилмоқда.
Минтақа обу ҳавоси мамлакатимизда қиш фаслини ўтказишга махсус тайёргарлик кўришни талаб этади. Қолаверса, қиш фаслида электр энергияси тақчиллиги юзага келиши шаҳру ноҳия ва қишлоқларда энергиянинг алтернатив турларини захира қилиш заруратини туғдиради. Айниқса, маориф ва илм, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари узлуксиз фаолиятини таъминлаш энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, жорий йилнинг апрел ойида Республика Ҳукуматининг «2015-2016 йиллар куз ва қиш мавсумида жумҳурият ижтимоий-иқтисодий соҳаларини мунтазам ва самарали фаолият юритиш учун тайёрлаш ҳақида»ги 261-рақамли қарори имзоланиб, ижро этилиши учун давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ва барча ташкилоту муассасаларга юборилганди. Хўш, ушбу қарор ижроси қай ҳолда ёки лўнда қилиб айтсак, қиш фаслини ўтказишга қандай тайёргарлик кўрилди?
Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органида мамлакат Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим бошчилигида ўтказилган республика кўчма штаб йиғилишида мазкур масала муҳокама этилди.
Йиғилиш аввалида қиш фаслини ўтказиш масаласи бўйича вилоят комиссияси раиси, Суғд вилояти раиси ўринбосари Заробиддин Файзуллозода Суғд вилояти шаҳру ноҳияларида Республика Ҳукуматининг «2015-2016 йиллар куз ва қиш мавсумида жумҳурият ижтимоий-иқтисодий соҳаларини мунтазам ва самарали фаолият юритиш учун тайёрлаш ҳақида»ги қарорининг ижроси хусусида маълумот берди.
Қиш фаслини ўтказишга ҳозирлик кўриш вилоят комиссияси раисининг айтишича, мамлакат Ҳукумати қарори асосида вилоят Раиси қарори имзоланиб, барча шаҳару ноҳияларда маҳаллий штаблар ташкил қилиниб, 18 банддан иборат тадбирлар режаси ҳам тузилган. Барча ишлар мамлакат Ҳукумати ва вилоят раиси қарори ҳамда ушбу режа асосида йўлга қўйилган.
Бугунгача ижтимоий соҳаларда қиш фаслини ўтказиш захираси қониқарли бўлиб, кўпгина жабҳаларда режа тўлиқ бажарилган. Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра, маориф ва илм соҳаси қиш фаслини талафотсиз ўтказиши учун 9580 тонна кўмир ва 6736 метр куб ўтин кераклиги аниқланган бўлса, бу соҳада 10970 тонна кўмир ва 7,3 минг метр куб ўтин захира қилинди, бу эса, режадагидан 14,5 ва ўтин 9,5 фоизга ортиқдир.
Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари учун белгиланган кўмир режаси ҳам 108 фоизга бажарилиб, 3044 тонна кўмир ва 1356 метр куб ўтин жамғарилди.
Бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим, ўтган йиллари 1 килограмм кўмир нархи қимматлашиб кетиб, керакли даражада захира қилинмай келинган бўлса, жорий йилда давлат бюджет ташкилотларига кўмир етказиб беришни марказлаштириш ижобий натижа берди.
Жорий йил эрта баҳордан вилоят раҳбарияти ташаббуси билан Жаббор Расулов ноҳияси матлубот жамияти қошида жорий этилган кўмир тарқатишни марказлаштириш туфайли ташкилоту муассасалар кўмирни арзон нархда харид қилдилар. Натижада 2 миллион сомоний атрофида бюджет маблағлари тежалди.
Умуман, жорий йил вилоят бюджетидан баъзи шаҳру ноҳиялар ижтимоий соҳасини таъминлаш мақсадида 1,5 миллион сомоний йўналтирилган.
Маориф ва илм, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларини озод электр линияси билан таъминлаш ҳам маҳаллий ижроия органларининг диққат марказида турган масалалардан биридир. Ҳозиргача 468 таълим ва 130 тиббиёт муассасалари озод электр тизими билан таъминланган.
Вилоят аҳолисига ёқилғи етказиб беришни қулайлаштириш учун 682 та кўмир сотиш ва 407 та суюлтирилган газ сотиш нуқталари фаолият юритмоқда.
Қиш фаслида автоуловлар мунтазам қатновини таъминлаш ва турли автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида сирпанишга қарши моддалар захираси ҳам режага олинган.
Қиш фаслини ўтказиш масаласи бўйича вилоят комиссияси раиси З.Файзуллозоданинг берган маълумотларига кўра, бу тадбир режаси ҳам тўлиқ бажарилган.
Электр станцияларини таъмирлаш ишлари эса, айни пайтда ҳам давом этмоқда. «Қайроққум» сув омборининг 6 агрегатидан 5 таси қиш мавсумини ўтказишга тайёрланган.
Вилоят раиси дастури асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси музхоналарда талабга мувофиқ йўлга қўйилган бўлиб, айни дамда режанинг 50 фоизини ташкил этади. Бу масалада ишлар давом этиб, белгиланган режадаги маҳсулотлар захира қилиниши кўзда тутилмоқда.
Зарафшон водийсида жойлашган Айний ноҳиясида қиш фаслини ўтказиш учун қилинган захирада камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди. Ноҳияда ҳозиргача захиранинг сифатли ижроси таъминланмаган. Шу сабабли, Бош вазир ўринбосари ноҳия раҳбариятининг бу соҳадаги фаолиятини танқид қилиб, қишки захира қилишда маҳсулот сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Жумладан, кўмир захира қилишда, аввал, унинг сифатига алоҳида аҳамият беришни таъкидлади.
Маълумки, турли муассасалар биносида қишнинг совуқ кунларида ҳам мўътадил ҳароратни ушлаб туриш учун сув ёрдамида ягона тизимли иситиш марказлари хизматидан фойдаланиш тежамли ва хавфсиз эканлиги билан ажралиб туради.
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида 11 та сув ёрдамида ягона тизимли иситиш марказлари амал қилиб, сувни иситиш учун кўмирдан фойдаланилади.
Вилоят таълим муассасаларида ҳам ягона тизимли иситиш марказларини ташкил қилиш давом этмоқда. Жумладан, Хўжанд шаҳридаги 20-таълим муассасаси иситишнинг шу усулига ўтиб улгурган. Шунингдек, шаҳру ноҳияларда охирги йилларда қуриб фойдаланишга топширилган таълим муассасаларида ҳам ягона тизимли иситиш марказлари жорий қилинган.
Қиш фаслида ҳарбий қисмларни ёқилғи ва озиқ-овқат билан таъминлаш режа асосида амалга оширилиб, чорва озуқасини захира қилиш борасида ҳам зарур тадбирлар белгиланган.
Мамлакат Бош вазири ўринбосари вилоят халқ хўжалигининг қишни ўтказиш йўналишидаги мавжуд баъзи камчиликларини ҳал этишга ёрдамлашиш учун йиғилишда қатнашган вазирликлар вакилларига ҳам топшириқлар берди.
Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий вилоят аҳолисининг бу масалага катта масъулият билан ёндашиб, қиш мавсумини талафотсиз ўтказишларига ишонч билдирди.
Мамлакат минтақалари халқ хўжалиги соҳаларининг тайёргарлигини ўрганувчи Республика Ҳукумати идоралараро ишчи гуруҳи хулосасига кўра, Суғд вилояти иқтисодий-ижтимоий соҳалари, умуман олганда, қиш мавсумини ўтказиш учун тайёрдир.
Озод МЕЛИБОЕВ,
“Халқ овози”.
Шоир Жамшид Пирим ўғлига табрик ўрнида
Бундан тўрт йил чамаси илгари отахон шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 80 йиллиги тантанасида иштирок этиш учун Душанбега шоён қувонч билан отландим. Шоир Дилмурод Ҳожимуродов билан "Варзоб" совхозида, унинг курсдош оғайнисиникида меҳмон бўлдик. Ўлмас Жамол юбилейи баҳона менга кўпда тунд бўлиб кўринадиган Дилмурод аканинг жудаям одамохун, оғайниларга бемалол ҳадди сиғадиган инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим.
Муфассал...
Биродаркушлик уруши тугаб, дориламон кунлар тонги эндигина отаётган дамлар. Сиёсий ва иқтисодий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарбидан гандираклаб қолган халқнинг кўпчилиги ўзини бозорга савдо-сотиққа урган.
Карим ака (қаҳрамонимиз номи ўзгартирилди) ҳам икки ўғлининг таклифини рад этмай, бозорга чиқишларига ижозат берди. Ўғиллари вилоят маркази, қўшни ноҳиялардан ўсимлик ёғи келтиришиб, жамоат ҳудудида ташкил
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015