Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2169
Печат

 

spitamen rayonСпитамен ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги санасигача камида 120та иншоот бунёд этилади. Жумладан, хизмат кўрсатиш, саломатлик марказлари ва уйлари, кутубхоналар, тикувчилик цехлари, ҳаммомлар, спорт майдончалари фойдаланишга топширилади.

Ноҳиядаги ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада шонли санани муносиб кутиб олиш учун ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу гуруҳлар олдига ҳар бир аҳоли

манзилини ободонлаштириш, аҳолига қулайликлар яратиш вазифалари қўйилган.

Яқинда ноҳия марказида мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ноҳия раиси Акрам Сулаймонзода ишчи гуруҳлари ўз олдиларидаги вазифалар нақадар муҳимлигини англаган ҳолда фаолият юритишлари, бунёд этилажак ҳар бир иншоотнинг айни муддатида фойдаланишга топширилиши учун ҳар бир масъул раҳбарнинг мунтазам равишда қурилиш майдончаларида бўлиб, ишнинг бориши билан танишиб туришлари зарурлигини таъкидлади.

 

Гулистонлик саноатчилар ютуғи

Гулистон шаҳрида йилнинг биринчи ярмида 1,8 миллиард сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,4 миллион сомоний ортиқдир.

Шаҳарда саноатни янада ривожлантириш учун тобора кўпроқ хорижий инвестициялар жалб этилмоқда. Шаҳар саноатига киритилган 254 миллион сомонийлик инвестициянинг 211,7 миллион сомонийси хорижий давлатлар чекига тўғри келади.

Ҳозир Гулистонда вилоят саноат маҳсулотларининг учдан биридан кўпроғи ишлаб чиқарилмоқда.

Саноатга эътиборнинг кучайиши шаҳарда ўртача иш ҳақининг ортишига олиб бормоқда. Ҳозирда ўртача ойлик иш ҳақи 1776 сомонийга етди. Бу вилоятдаги энг яхши кўрсаткич саналади.

 

Онахон ҳиммати

Аштлик Турсунбиби Одибоева ўзининг нафақа пулига Мулломир ва Қулихўжа қишлоқларини ноҳия маркази билан боғлайдиган кўприкни таъмирлаш ва қайта қуришга сарфлашга аҳд қилди.

Понғоз қишлоқ жамоатининг Бободархон қишлоғида яшайдиган 76 ёшли бу онахон 18 йил олдин нафақага чиққанди. Йиллар орасида онахон жамғарган нафақа пулининг чўғи анчагина кўпайган. Етти нафар фарзандини оқ ювиб-оқ тараб катта қилган онахоннинг фикрича, инсон фақат ўзи ё оиласинигина эмас, балки ҳамқишлоқлари, юртдошлари манфаатини ҳам ўйлаши зарур.

Онахоннинг ўғли Фируз Одибоевнинг айтишича, Турсунбиби опа ҳар гал кўприкдан ўтганда уни тузатиш ҳақида ўйлайверган. Чунки бир неча йил олдин сел келиши натижасида кўприк зарарланган эди. Ҳайдовчилар машиналарида кўприкдан ўтиб олгунча хавотирланишган. Бу хавотирликни онахон сезмай қолмаган ва нафақа пулини кўприкни тузатиш учун сарфлаш нияти қатъийлашаверган.

Шундай қилиб, онахон ҳиммати билан кўприкни қайта қуриш иши бошланиб кетди. Кўприкнинг узунлиги 13, эни деярли 5 метр. Уни қайта қуриш учун 22 минг сомонийга яқин маблағ зарурлиги ҳисоблаб чиқилган.

Онахоннинг ҳимматидан руҳланган кўприк қурувчилари ғайрат билан ишлашмоқда ва уни қисқа фурсатда фойдаланишга топширишмоқчи.

 

Келажак учун қайғуриш

Хўжанд шаҳрида соҳа мутахассислари ўтказган тадқиқотлар ва таҳлилларга кўра, чақалоқлар ўлимининг асосий сабаби уларнинг енгил вазнда туғилишларидир. Етарли оғирликда бўлмаган чақалоқлар эса, муддатидан олдин туғилиш билан боғлиқдир. Кейинги пайтларда, айнан, ана шундай туғилиш кўпаймоқда.

Хўжанд шаҳридаги 1-саломатлик марказида учрашувда айни шу ташвишли ҳолат ҳақида ҳам гап борди. Шунингдек, учрашув қатнашчилари она ва болалар ўлими олдини олиш, уйда кўз ёриш хатарини тушунтиришнинг нечоғлик зарурлиги ҳақида фикрлашишди. Мазкур учрашувда шифокорлар, фаол аёллар, қайнона ва келинлар қатнашишди.

Мулоқотда қатнашган Хўжанд шаҳар раиси ўринбосари Фируза Нуруллозода болаларнинг соғлом ўсмаслигига оилавий ажралишлар, қариндошлар орасидаги никоҳ, оиладаги зўравонликлар ҳам таъсир кўрсатаётганини мисоллар билан айтди. У она ва бола ўлими, чақалоқларнинг ногирон туғилаётгани ниҳоятда ташвишли эканлигини таъкидлади. Энди шифокорлар ташвишли воқеалар юз бераётган маҳаллаларда маҳалла қўмитаси раиси, аёллар кенгаши раиси, кўпни кўрган кишилар билан бирга уйма-уй юриб, оилаларнинг яшаш тарзи билан танишишмоқда.

Мулоқотда Тожикистон Халқ-демократик партиясининг Хўжанд шаҳар қўмитаси аёллар билан ишлаш бўлими мудири Зеварой Бобоева, Хўжанд шаҳар таваллудхонаси врачи Наргис Ҳасанова она ва бола ўлимининг олдини олиш, уйда туғилган боланинг қийналиб ўсиши каби муаммолар ҳақида фикр билдиришди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

Фаросат, фиросат ва адабий ҳаё

 

Университет таҳсили давомида бир устоз беш йил мобайнида беназир Абдулла Қаҳҳорнинг қуйидаги сўзларини ёддан айтиб, бизниям шу парчани беихтиёр ёд олишга мажбур этганди:  «Шеър – фикр экстракти бўлиши жиҳатидан ҳикмат, кўнгилга йўл топиши, ундан ўзига ҳамоҳанг садо чиқариши жиҳатидан мусиқа. Шеър – ошиқнинг оҳи, мусибатдийданинг кўз ёши, саодат ва сурур ифодаси бўлган қаҳқаҳа товуши. Шеър – кўнгилнинг ойнаси, кўнгилда нима

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2456090

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9799783
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2482
3052
5534
9773770
44093
122773
9799783

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.138
Бугун: 14-07-2026 20:02:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015