Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Июл 2018 Кӯришлар: 2190
Печат

 

bog 20183 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан Исмоил Сомоний ноҳиясида “Болалар боғи”ни тантанали равишда фойдаланишга топширди.

«Болалар боғи»ни бунёд этиш ва Душанбе шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар маркази” давлат муассасаси биносини асосий таъмирдан чиқариш

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил 10 ноябрдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда боғ ва хиёбонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, Душанбе шаҳри ҳудудида спорт майдончаларини қуриш ишларига доир тадбирлар режасига мувофиқ, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ҳукумат иншоотлари қурилиш дирекцияси томонидан йўлга қўйилганди. 60 нафардан ортиқ киши қурилиш ишларига жалб қилинган.

«Болалар боғи» салкам 3 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда болаларнинг сайр қилишлари, ҳордиқ чиқаришлари ва маданий-спорт тадбирларида қатнашишлари учун 500 ўринли амфитеатр, фавворалар, гулзорлар, спорт майдончалари, теннис корти, шахмат ўйини учун махсус жой, қаҳвахона ва бошқа иншоотлар қурилган.

Ёзги амфитеатр ярим доира шаклида қурилган бўлиб, 680 квадрат метр майдонни эгаллайди. 350 квадрат метр майдонда қад ростлаган бир қаватли ёзги қаҳвахона биноси 100 кишига мўлжалланган.

Боғнинг асосий кириш қисмига баландлиги 10 метрга тенг дарвоза ўрнатилган. Унинг атрофига афсонавий ҳайкалчалар жойлаштирилган. Бундан ташқари, асосий кириш йўлининг икки томонида рангли фавворалар қурилган.

Боғнинг бир бурчагидан ўрин олган шахмат столининг ўлчами 15,6х13,2 метрдир.

Душанбе шаҳри «Болалар ва ўсмирлар маркази» биносининг кираверишида арка шаклидаги иккита пергола бор.  

Боғнинг шимолий-шарқий қисмида 60та транспорт воситасига мўлжалланган автотураргоҳ мавжуд. Шунингдек, боғ ҳудудини назорат қилиш учун 30та замонавий кузатув камералари ўрнатилган.

Бундан ташқари, боғнинг ичкарисида 5200 квадрат метр майдонда турли рангдаги тош плиталардан йўлаклар қурилган. Боғ ҳудудида 120тадан ортиқ турли шаклдаги ўриндиқлар бор.

Боғ 30та прожектор ёрдамида ёритилади. Дарахтлар ва биноларга ранг-баранг нур таратиш учун декоратив чироқлардан фойдаланилган.

15 минг квадрат метр майдон кўкаламзорлаштирилган. Боғ ҳудудига чет элдан келтирилган манзарали ва соя берувчи хилма-хил дарахт кўчатлари ўтқазилган. Қайин, сарв дарахти, қорақайин ёнғоғи, заранг дарахти, жўка дарахти, магнолия, арча, ҳинд сирени, “Вуди” олхўриси, оддий қарағай, туядарахт, канзан ва каталпа шулар жумласидандир.

Боғ ҳудудида болаларнинг вақтичоғлик қилишлари учун лойиҳага кўра, 40та турли афсонавий ўйинчоқлар, жумладан, тошбақа, оҳу, эчкича ва бўри, олмахон, каклик, товус, айиқ, бўри ва қуён сингари мултфилмлар қаҳрамонлари жойлаштирилган.

Қолаверса, Туркия ва Италиядан олиб келинган 115та турли чархпалаклар ўрнатилган. Жумладан, ҳаракатланувчи пружинали ўйинчоқлар, аттракционлар, ёғочдан ясалган уйчалар, темир йўл, занжирли кўприк, велосипедлар ва машқ қилиш учун махсус асбоблар бор.

Мазкур боғ Душанбе шаҳри “Болалар ва ўсмирлар маркази” давлат муассасаси олдида жойлашган. Эндиликда болажонлар яратилган барча шароитлардан баҳраманд бўладилар.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон танишув чоғида, боғ ҳудудини ободонлаштириш йўлида қилинган ишларга юқори баҳо берди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Қора либос бизга бегона

 

Санъатшунослик фанлари доктори, профессор, илму техниканинг атоқли арбоби, Тожикистоннинг етакчи санъатшуносларидан бири Муқаддима Ашрафий тожиклар миллий либосига бир қатор илмий ишларини бағишлаган. Унинг "XII-XVII аср тожикларининг  ўрта асрдаги либослари" суратли китобларидан бири тожиклар санъати тарихининг энг кам ўрганилган соҳаси - ўрта аср либосларини акс эттиради. Либослар ҳақида тўлиқ, аниқ, яққол тасаввур берувчи  қадимий

Муфассал...

ҲАЁТНИ СЕВИБ ЯШАГАН АЁЛ

 

Шаҳристон ноҳияси ўзининг такрорланмас манзараси, тоза ҳавоси, бағрикенг, меҳнаткаш халқи билан алоҳида ажралиб туради. Шоира, журналист, ёзувчи Тўтинисо Юсуфбекова ана шу гўзал юртнинг фарзанди. У 1948 йил 22 апрелда Юсуфбек Каримқул ўғли ва Хонпошшо Шодибек қизи оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласида беш нафар фарзанд-тўрт ўғил бўлиб, Тўтинисо оилада ягона қиз эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2547593

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10076078
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1138
8900
36960
10003284
112048
100591
10076078

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 27-09-2026 03:40:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015