Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 09 Октябр 2015 Кӯришлар: 1768
Печат

 

iftixorimЙўлим тўғри бўлса отам йўлидай,

Дилим тўғри бўлса онам дилидай,

Юзим ёруғ бўлса улар юзидай,

Умрим ёруғ бўлса улар умридай.

Аҳад Қаюм.

Келин бўлиб тушганимдан сўнг ота-онам уйига, яъни уйимизга борганимда, кеч бўлар-бўлмасдан отам ҳам, онам ҳам: «Болам, мана, укаларингни, уйдагиларни, бизни кўрдинг, энди уйингга борақол»-дейишарди. Уларни гапларини рад эта олмай, уйга қайтардим.

Аввал ёш бўлганлигим боис, сал аччиғланар эдим, аммо ёшим улғайиб фарзандларим катта бўлгани сайин уларнинг бу сўзлари мағзини аста-секинлик билан чақа бошладим. Улар фарзандларини бахтли бўлиб, оиласини тинч бўлишини ўйлашган экан.

Ота-она… Улар буюк, улуғ зотдирлар. Улар ҳақида қанча гапирсак ҳам, ёзсак ҳам, тугамайди. Ота-она меҳри бамисоли уммондир.

У сувда чўкмайдиган, ўтда куймайдиган муқаддас туйғудир.

Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди.

Душманлар ҳаммани асир олибдилар. Улар ичида она фарзанди билан эди. Қиш фасли, ҳаво совуқ эди. Улар дарё музини ёриб, асирларни сувга солиб қайси асир неча дақиқада ўлишини текшира бошлашибди. Навбат онага келиб, уни сувга туширишибди. Орадан анча вақт ўтибди ҳамки, онани жони узилмас эмиш, ҳамма ҳайрон. Душманлар орасида ҳам доноси бор экан. У она кўзи олдидан фарзандини олиб кетишини айтибди…

Мана, азизлар. Она ҳатто, ўлими олдидан ҳам фарзандини ўйлар экан. «Она ҳатто, юраги уришдан тўхтаганда ҳам фарзандига яхшилик қилаверади»,- деганида буюк чет эл ёзувчиси А. Дюма минг бора ҳақ эди.

Мен ота-онамни бахтим, бойлигим, қувончим деб биламан. Уларни улуғ ёшларга кириб, соғ-саломат юрганликларини ўзи олам-олам бахт эмасми?!

Ота-она учун фарзанд у ёш бўлсин, хоҳ қари бўлсин, барибир фарзанд бўлиб қолаверади. Биз  ҳам мана ўрта ёшга кириб, уларни қадрини билмоқдамиз.

Бола 7 ёшда отам буюк улуғ инсон, у ҳамма нарсани билади, деб отага суянар экан, 17-18 ёшда, отам ҳамма қатори одам-да, мен ҳамма нарсани биламан, деб ўйлар экан. 25 ёшида яна фикри ўзгаради, ундан ўрганиш керак, дейди. 40 ёшда эҳ, отам ёнимда бўлса, таянчим бўларди, дер экан…

Шундан ҳам кўриниб турибди-ки, ота-она фарзандини ўйлайди.

Мен ҳам саккизта фарзандни тарбиялаб, катта қилган, ҳозир ёшлари саксондан ошган бўлса ҳам ҳаммамизни туну кун дуо қилиб, ўйлайдиган ота-онам ҳақида ёзмоқчиман.

Оиламиз қишлоқдаги эл ҳавас қиладиган,  бахтли оилалардан биридир.

Ота-онам тўрт ўғил, тўрт қизни вояга етказиб, уйли-жойли, ўқимишли қилдилар. Отам 45 йилдан ошиқ ўқитувчилик қилганлар. Моҳир педагог-устоз, шунингдек, набираларининг ширин бобоси. Асосан, мактабда қарийб ўттиз йилча директор, ташкилотчи, илмий бўлим мудири вазифасида ишлаганлар. Уч йил Душанбе шаҳри, Турсунзода (олдинги Регар) ноҳиясида ҳам фаолият кўрсатганлар. Қанча-қанча шогирдлар чиқарганлар.

Биз биламизки, ўқитувчилик касби мураккаб, игна билан қудуқ қазигандек қийин аммо шарафли, касбдир. Бу касбда шунча йил ишлашнинг ўзи бўлмайди. Мен ана шундай одам фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Ёшлари саксондан ошса ҳамки, ҳеч жим ўтирмайдилар, боғ яратиб, турли мевалар парвариши билан бандлар. Оллоҳ уларга янада умр ва куч ато этсин.

Онажоним Холматова Баргинисо - фаришта аёл. Бировга озор бермайдиган ширинсўз инсон. Бир неча йил мактабда ишлаган онам  моҳир чеварлар. Шу билан биргаликда табиблик ҳам қўлларидан келади. Гул шайдосидирлар. Хонадонимиз ҳовлисига кирсангиз  гулларнинг ҳидидан, турли анвойи гуллар ифоридан маст бўласиз. Ўсимликлар, жонзотлар билан тиллашадилар. Ҳозир нафақада бўлишларига қарамай, доим гуллар парвариши билан овора. Мен онажонимнинг ҳамиша шундай юришларини Худодан сўрайман.

Акам Алижон 5 фарзанднинг отаси, моҳир боғбон, пайвандчи. Улар яратган боғлардаги мевалар ҳосилини кўрсангиз, ҳаммани ҳавасини келтирадиган ўрик, олма, нок, гилослар… Бундан ташқари у киши устачилик билан ҳам шуғулланадилар.

Опам Меҳринисо отамнинг шогирдлари. Ўқитувчи. 30 йилдан буён таълим даргоҳида фаолият олиб борадилар. 3 фарзанднинг меҳрибон онаси.

Акам Баҳодиржон, у ҳам отам изидан борган. Филолог-ўқитувчи, тўрт фарзанднинг отаси.

Опам Савринисо, синглим Хурсаной моҳир тикувчи. Улар онам изидан боришган. Эл суйган тикувчидирлар.

Укам Абдурасул қўли гул уста, элга танилган ҳунарманд. Унинг қўлидан келмаган ишнинг ўзи йўқ. 2 фарзанднинг отаси. Мен ҳам отамнинг шогирдиман, мактабда иш бошлаганимга 22 йил бўлди.

Мана, бу бахтли, эл ҳавас қиладиган оила аҳли ҳаётидан бир шингил, холос.

Ота-она ана шундай фарзандларни катта қилиб, тарбиялаб, вояга етказишса, уларни жаннатий, деб айтиш мумкиндир. Зотан, ота-онани ҳозиги кунда эсдан чиқараётган меҳрсизлар кам, деб ўйлайсизми?!

Айтишларича, фарзанд тириклигида отасини бир марта «сен» дегани учун жаннатга тушмас экан.

Пайғамбаримиз ҳадисларида ҳам: «Кимки учта қиз фарзандни ўстириб, тарбиялаб вояга етказиб, муносиб жойларга узатса, унинг мукофоти жаннатдир»,-дейилган экан.

Шундан кўриниб турибдики, улар олдидаги фарзандлик қарзимизни узишимиз қийиндир. Биз тухумни кафтимизда ўт ёқиб пишириб берсак ҳам, уларни бир кун бешик устида бедор бўлганликларини ҳаққини тўлай олмас эканмиз…

Дунёда энг бахтли инсон ота-онаси соғ-саломат яшаб, уларни дуо қилиб юрганлардир. Мен ҳам бахтли инсонларданман, деб айта оламан, ота-онамга Оллоҳдан саломатлик, узоқ умр тилаб сўзларимни шу тўртлик билан якунламоқчиман.

 

Ҳофиз тўлиб-тошиб нолам дер экан,

Шоир ёза-ёза шеърим дер экан,

Ота-она ўлгунича болам дер экан,

Айтинг дўстлар, фарзанд қачон отам дер экан,

                     онам дер экан?!.

 

Мамлакат Холматова, ўқитувчи,

Ашт ноҳияси, Ошоба қишлоғи.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Улкан тарихий воқеа

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Муфассал...

Умрнинг чорак асри ўтган макон

 

Кабинетимдан кўриниб турган виқорли тоғлар салобати, қоплаган оппоқ қор, жозибали кўкламнинг шишадек беғубор осмонига кўрк бағишлайди. Бу манзара мен учун Худонинг марҳамати эканлигини мамнуният билан қайд қилган бўлардим. Осмонда қуёш чарақлаб турибди, бироқ унинг тафти қайтган. Лолақизғалдоқ офтоби бўлишига қарамасдан, мўътадил иқлим танга роҳат бағишлайди. Рамазон кунларининг мўъжизаси-бу. Нигоҳларим тоғ бошидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073535

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064228
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
288
3030
5768
8024732
3318
108045
8064228

Сизнинг IPнгиз: 18.226.187.198
Бугун: 02-04-2025 02:14:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015