Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 25 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1840
Печат

 

saxovatliМетк   қишлоғи Ғончи ноҳияси  марказидан  салкам 60 километр узоқликда Туркистон тизма тоғлари ёнбағрида жойлашган бўлиб ям-яшил арчазор ўрмонлари кўзларга нуру жилғаларидан оқиб тушаётган зилол сувлар қалбларга ҳузур бағишлайди. Қишлоқ анча қадимий бўлиб ўтмишда унинг тоғларида темир   конлари бўлган ва аҳоли темирдан рўзғор асбоблари ясаб рўзғор кемтигига ишлатишган, дейишади.

Бу  гапларда жон бор. Зеро, ҳозиргача темир кавлаб олинган ҳандақлар, қўралар сақланиб қолган жойлар кўзга ташланади.Қишлоқда туғилиб ўсган ва шу қишлоқ мактабида узоқ йиллар  дарс берган филология фанлари номзоди, тажрибали қаламкаш  Сангин  Норматов  ўз китобларида бу ҳақда ибратли ривоятларни келтирган. Албатта, қишлоқнинг бутун ўтмишини кичик бир мақолада ёритиш мушкул ва бу ерда мақсадимиз ҳам бу эмас. Бу чизгилар қишлоқнинг ўз юрти, она Ватани, киндик қони тўкилган масканни обод ва кўркам бўлишини олий мақсад  қилиб, умрини шу йўлга  бахшида этган инсонлар ҳақида…

Дастлабги чизгиларимиз янги ўқув  йилида ёрқин келажакни  яқин ўз елкаларига оладиган болажонларга ҳашаматли мактаб биносини қуриб туҳфа қилган инсон ҳожи Маҳкам Ёқубов ҳақида. Етти ўғил ва икки қизнинг отаси 40 нафар набира ва 3 абиранинг севимли  бобожониси, умр бўйи деҳқончилик қилганлар. Қишлоқ иқлими картошка ва сабзи етиштиришга мос бўлиб, ерли аҳоли  тирикчилиги табиатнинг ана шу неъматига боғлиқ.

-Фарзандларимни деҳқончилик билан вояга етказдим ва ҳозир ҳаммалари уйли-жойли. Лекин деҳқончилик, ерга бўлган меҳрлари ошса-ошдики, камаймади. Президентимиз берган имкониятлардан фойдаланган ҳолда аҳли оиламиз билан бир гектар ер олганмиз.Ўз эҳтиёжимиздан орттириб харажатлардан ташқари 20-25 тонна  картошка сотамиз. Бу йилги ҳосил ёмон эмас. 30 тоннадан кам бўлмаса керак, - дейди М.Ёқубов.

Ана шу отахон фарзандлари билан  маслаҳатни бир жойга қўйиб, қишлоқнинг юқори гузарига янги мактаб қуришни ният қилганини айтганда, хонадон аҳли қўллаб-қувватлашди. Ноҳия раҳбарияти, маориф бўлими, қолаверса, асосий мактабга бориш учун қиш-қировли кунларда 1,5-2 келометрга қатнаб ўқиётган ўқувчиларнинг ота-оналари мамнун бўлишди. Тезда лойиҳа тайёрланди. Қишлоқ аҳли  ҳашарга отланишди.Ва уч ойда 13 синфхона, китобхона, лаборатория ва меҳнат таълими хоналарини ўз ичига олган мактаб биноси  фойдаланишга топшириш учун ҳозирланди.

Отахоннинг бу саховатидан хабар топган Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий синфхоналарни  жиҳозлаш учун салкам 100 минг сомонийга  парта, доска, стол-стул, китоб жавонлари, тўртта компютер  принтер совға қилди. Шу билан бирга, қишлоқ аҳли  хурсандчиликларига шерик бўлган вилоят раиси  ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг чет тили, давлат тили, меҳнат таълими фанларидан олган билимларидан қониқиш ҳосил қилди.

-Шундай  узоқ тоғли қишлоқда ўқувчиларни билимга чанқоқликларини кўриб ҳайратга тушдим. Баъзан кўз-кўз қилиш учун бошқа мактаблардан жалб қилишади. Аммо бу ўқувчилар таҳсинга лойиқ экан, - деди вилоят раҳбари тантанали йиғилишда. Ва шу ернинг ўзида меҳнат таълими  хонасига иккита тўқувчилик дастгоҳи ва ўнта  мусиқа асбоблари совға қилинди.

М.Ёқубов ташаббуси  билан бунёд этилган мактаб  бир сменада 300 нафар  ўқувчини ўқитиш имкониятига эга бўлиб, умумий лойиҳа маблағи  бир миллион сомонийга яқин.

Саховатли инсон ўша куни Тожикистон Маориф ва илм вазирлигининг  фармонига биноан, «Республика маориф ва илм фахрий аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди…

 

ҲАЖГА БОРМАЙ ҲОЖИ БЎЛГАН ОНАХОН

saxovatli 1Меткнинг яна бир саховатли инсонларидан – ёши саксонни қоралаб қолган онахон Норбиби Дўстмуродова шу йил ҳаж зиёратига боришни  ният қилиб, анчагина маблағ жамғариб қўйган эди. Озгина беморлиги сабабми, ноҳия касалхонасига  бораётиб, кўзи Хешикат-Метк қишлоқлари орасида тепаликдан  тушган сел-ёмғирлари асосий  йўлни ўпириб кетганини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. То қишлоққа етиб келгунча хавфли бўлиб қолган мавзе кўз  ўнгидан  кетмасди.

-Болаларим, биринчидан,  қариликданми, тобим қочиб  турибди. Иккинчидан, қишлоқ  йўлига кўприк қуришни  ният қилдим. Худо ўзи  ҳажимни қабул  қилса не ажаб,- деди Норбиби она болаларига маслаҳат солар экан.

Онахонни бу гапидан бироз  ўйга толган  фарзандлар кейинроқ   меҳрибон, замоннинг оғир-енгилини ўз кўзи билан кўрган онажонлари ташаббусига  таҳсин айтдилар. Қолаверса, унинг савоб амалига  кўмаклашишларини  таъкидладилар.

Қалбида юрт ободлиги ниҳолини парваришлаган онахоннинг ташаббусини эшитган қишлоқ фаолларидан бири Абдурауф Абдураупов  раҳбарлигида иккинчи кўприкни  ҳам қуришни бошлаб юбордилар.

Шундай қилиб, 50 кун ичида ноҳия йўлсозлик муассасаси ишчилари қишлоқ аҳли кўмаги билан иккала кўприкни ҳам қўлдан чиқардилар. Кўприклардан бири 6 метр, иккинчиси 10 метр,  энига эса, 4,5 метрни ташкил этиб, кўприксозлик  талабларига  биноан бунёд  этилди. Иккита темир платформа вилоят бюжети ҳисобидан ажратилди.

Вилоят раиси иштирокида ҳар  иккала кўприк ҳам фойдаланишга топширилди. Унинг умумий  маблағи 200 минг сомоний бўлиб, ундан тенг ярми Норбиби она ҳиссаси…

Шу  ернинг  ўзида Норбиби она  кўпчиликнинг фатвоси  билан ҳожибиби унвонига мушарраф бўлди ва кўприк қурилишида  бош-қош бўлган ҳожибибининг катта ўғли Шодимурод  Дўстмуродов «Фахрий  йўлсоз» нишони  билан тақдирланди…

Ҳаж зиёратига бориб келган, юрт тинчлигини бузиб, ўз ҳамюртига ўқ отишу Ватан хоинлигигача борган, эл ичида юзи қора бўлган  нонкўрларга бу хайрихоҳ  инсонларнинг иши ибрат эмасми?

 

ЭЗГУ ИШЛАР СОҒЛИҚҚА ҲАМ БОҒЛИҚ…

Бундан икки йил бурун қишлоққа кираверишда ҳашар йўли билан қурилган мактабнинг шундоққина ёнида саломатлик нуқтаси пойдевори  ҳам олинган эди. Бино қурилиши турли  сабабларга кўра  бироз  чўзилиб қолди. Ноҳия халқ вакиллари депутати Авезбой Раҳмонов ўз захирасидан ишни давом эттирди. Буни кўрган қишлоқ аҳли четда қараб турмади, 20 минг сомонийдан зиёдроқ ёрдам қилди. Қишлоқда кўзда тутилган фараҳбахш тантаналар  баҳона бўлиб  вилоят раиси табобатхонадаги қурилиш ишларини  кўздан кечирди. 9 хонадан  иборат бўлган табобатхонанинг ҳозиргача бештаси  битказилган эди. Яна тўртта хонада иш давом этмоқда. Агар  белгиланган хоналар тўла фойдаланишга топширилса, 15 та табобат аравалари қўйилиб, стационар (яъни кундузги табобат) даволаш йўлга қўйилади.

-Мазкур табобатхонанинг ишга туширилиши кадрларга ҳам боғлиқ,-дейди кўп йиллик меҳнати учун вилоят раиси томонидан қадрланган  Авезбой Раҳмонов. -Ҳозир бу ерда  икки нафар шифокор ишлайди.  Айни  пайтда, тиббиёт коллежида қишлоқнинг 3 нафар қизи таҳсил олмоқда ва келгуси йили сафимизга қўшиладилар.

Ана шундай  эзгу ишлар, қўли очиқ, саховатли инсонлар туфайли қишлоқларимиз ободу кўркам бўлиб бормоқда. Қўйилган  ҳар бир ғишт, ўтқазилган ҳар бир ниҳол мустақиллик, унинг  мустаҳкам келажаги учун… Тоғли  қишлоқ бўлган Меткда ана шундай эзгу ишларни кўриб, Ватаннинг келажаги буюклигига ишончинг ошади, ошаверади…

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Ғончи ноҳияси. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳаромхўрлик – виждоннинг фалаж бўлгани

 

Парвардигор одамзотни ўзига энг яқин мавжудот қилиб яратган ва уни маънавий дунёсини обод қилиш учун иймон, виждон, номус, инсоф, ҳалоллик ва адолат сингари покиза ҳамда улуғ инсоний фазилатлар билан сийлаб қўйибди.

Аллоҳнинг бу марҳаматини тўғри фаҳмлаб, ундан имкон қадар баҳра олган одам боласи ўзининг "умр қасри"ни юқорида зикр этилган, ота-боболар бошларига тож қилган зийнатлар билан нақшу нигор айласа, ҳаёти том маънода

Муфассал...

ҲАМКОРЛИКНИНГ СТРАТЕГИК ХУСУСИЯТИ

 

Тожикистон ўз табиий бойликлари, мавжуд иқтисодий имконият ва экспорт-импорт потенциали орқали, Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликларни йўлга қўйиш иқтидорига эга.

Айни пайтда, бу борадаги алоқалар Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари билан самарали олиб борилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990957

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478362
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4290
4027
21975
7426653
100006
114875
7478362

Сизнинг IPнгиз: 3.147.65.47
Бугун: 23-11-2024 17:35:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015