Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 2449
Печат

 

alisher navoiy 2018Умумтаълим муассасалари учун тузилган адабиёт дастурида Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини кенг қамровда ўрганишга алоҳида  аҳамият қаратилган. Мутафаккир шоирнинг шахсияти ва бой ижодий мероси ўқувчилар учун битмас-туганмас ибрат манбаи эканлиги, шубҳасиз. Улар шоирнинг ҳаёти билан танишишгандан сўнг, унинг лирик жанрда яратилган асарлари ҳамда достонлари, илмий асарлари билан яқиндан танишадилар.

Замонавий таълимда ижодкор асарини янги тамойил талаблари бўйича таҳлил қилиш, ўқувчиларга шу мезонлар асосида таълим бериш бўйича жиддий ишлар қилинмоқда. Профессор Қазоқбой Йўлдошев ўринли таъкидлаганидек: «Ўрганилаётган ҳар бир асардан мафкура эмас, нафосат қидирилса, қаҳрамонлар мансуб ижтимоий табақаларга хос хусусиятларини топишга эмас, балки қаҳрамонлар кечирган ҳиссиётларни, сезимларни кашф этишга эътибор қаратилса, ўқувчилардан баркамол шахс шакллантириш мумкин бўлади».

Шу маънода ўқувчиларни умуминсоний ахлоқ руҳида тарбиялашда бадиий адабиётнинг роли беқиёс эканлигини Навоий асарлари мисолида ҳам кузатиш мақсадга мувофиқ.

Инсон маънавий оламида кўпгина фазилатлар бўлиб, улар кишиларнинг ботиний дунёсида яшайди ва фаолиятида намоён бўлади. Шундай маънавий туйғулардан бири, шубҳасиз, ҳаёдир. У номус, уят, орият, ибо, истиҳола, андиша каби тушунчаларни ўзида мужассам эта олганлиги билан аҳамиятли. Шунинг учун ҳам, ота-боболаримиз ҳаёли кишиларни доимо қадрлаган, ижодкорлар эса, ўз асарларида тараннум этишган. Мир Алишер Навоий ҳам ўзининг «Назм ул-жавоҳир», «Маҳбуб-ул-қулуб», «Хамса» достонларида шарқона ҳаёга қайта-қайта эътибор қаратгани бежиз эмас. Аввало, жамиятнинг тинч ва осойишталиги, эл дастурхонининг маъмурлиги, одамларда меҳр-оқибатнинг устуворлиги, улар қалбида имоннинг мустаҳкамлигидан далолат беради. Мутафаккир шоирнинг фикрича, имон уйининг уч асосий устуни бўлиб, шулардан биринчиси - ҳаё, иккинчиси - вафо, яна бири саховатдир:

Уч қисм ила иймонға бино фаҳм айла,

Аввалғисини анинг ҳаё фаҳм айла,

Иккинчисини дағи вафо фаҳм айла,

Учунчини билмасанг, сахо фаҳм айла.

Демак, киши имонли бўлиши учун биринчи навбатда ҳаё тўйғусига эга бўлиши зарур эканлиги болаларга тушунтирилади. Дарс жараёнида шоирнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан олинган ҳикоятларни ўрганишда ҳам ҳаёнинг муҳим инсоний фазилат эканлиги қуйидаги бадиий матн асосида тушунтирилса, ёшлар бундан зарурий хулосалар чиқарадилар. Яъни гулзорда ўз севгилиси билан ўтирган шаҳзода Ануширвон наргис гулидан уялиб, маҳбубасига, ҳатто, қўл узатишдан ўзини тияди. Навоий буни шоирона изоҳлаб, Ануширвон ҳаё эгаси бўлганлиги учун жаҳонга шоҳ, адолати эса, оламга паноҳ бўлди, деган муҳим хулосани баён  қилади.

Айш, Навоий, неча дилкаш дурур,

Лек адаб бирла ҳаё хуш дурур.

Муҳим инсоний фазилат бўлган, ҳаёни ўзида мужассам эта олган киши камолотга етган ҳисобланади. Навоий асарларидаги кўпгина образлар ана шундай аҳли ҳаё эгалари эканлиги билан ўқувчилар учун қадрдондир. Шоир ҳаё фақат қиз ва аёлларга хос бўлган фазилат, дейилган фикрни жиддий ўйлаб, бунга эътибор қаратар экан, йигитлар учун ҳам ҳаё зарур эканлигини таъкидлаб, «вале одоб била хуштур ҳаё йигитларга», деган муҳим фикрга келади. Улуғ шоирнинг Фарҳод, Мажнун, Фаррух ҳамда Ахий каби яратган ўлмас тимсоллари бунинг ёрқин далили бўла олади.

«Лайли ва Мажнун» достонидаги асосий образлардан бири - Қайс ишқ йўлида «Мажнун» номини олади. Бу йўлда кўп азиятлар чекиб, охир-оқибат маълум муддат табиат бағридан ўзига ҳаловат топади. Ишқ азоби уни не куйларга солмасин, ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қалбидаги йигитлик ҳаёси сўнмаганлиги китобхонни ҳайратга солади. Мажнуннинг қўл-оёқларини боғлаб, ота-онаси ҳузурига олиб келгандаги ҳолат:

Чун кўрди ато било аноси,

Ким, они ҳалок этар ҳаёси.

Хижолатдан ҳаё денгизига ғарқ бўлган Мажнун ота-онаси олдида уялганидан бош кўтара олмас эди. Фарзандига ҳар қандай панду насиҳат ортиқча эканлигини «ато било аноси» ўша лаҳзадаёқ англаб етишади. Навоий асарларнинг маънавий устунларидан бири ҳисобланган ҳаё ҳақида «Маҳбуб-ул-қулуб» асаридаги янада теранроқ талқинга дуч келамиз. Улуғ шоирнинг фикрича, карам билан мурувват ота ва она бўлса, вафо билан ҳаё эса, уларнинг икки эгизак фарзандларидир. Бу «эгизак фарзандлар» имон уйининг асосий пойдеворидир. Навоий талқинича, вафосиз одам субутсиз, ор-номуси йўқ, нопок кимса бўлиб, ундайлар ҳаё туйғусидан бенасиб кишилардир. Шунинг учун ҳам, элу улус доимо улардан жафо чекадилар. Навоий фикрларини давом эттириб, «…кимда бу икки сифат (яъни вафо билан ҳаё – Б.Ф.) бўлмаса, унда имон ҳам йўқ. Ва агар кимда имон бўлмаса, унда одамийлик ҳам йўқ…» деган  қатъий хулосани олға суради.

Асрлар давомида инсон қалбини ўзига мафтун этиб келаётган «Қаро кўзим» ғазалида ҳам ҳаё туйғуси шоирона нуктадонлик билан мисралар қатига муҳрланган. Маъшуқа юзларидаги терни кўрган ошиқ ҳолатига эътибор қаратиш ўринлидир:

Юзида терни кўриб ўлсам, эй рафиқ мени,

Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Байтдаги ботиний фикрни англамоқ учун тер ва гулоб сўзларига эътибор қаратиш лозим. «Гулоб-гул суви, атиргул япроқларидан олинадиган хушбўй ичимлик» (Алишер Навоий асарлари тилининнг изоҳли луғати 1-жилд, 417-бет). Гулоб гулни маълум бир ҳароратда қиздиришдан ҳосил бўлади. Демак, аниқ бўладики, гулобнинг дояси - ҳарорат. Хўш, маъшуқа юзидаги тернинг-чи? Тер инсоннинг руҳи ҳолатига боғлиқ бўлиб, у уялиш; хижолат белгисидир. Янада аниқроғи, тер ҳаё нишонасидир. Ҳаёли ёр ҳузурида бўлиш, у билан ширин суҳбатлар қилмоқ ошиқ учун катта бахт ҳамда доимий орзудир. Ҳазрат Навоий ҳаёга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлар экан, унинг бағрида иффатни, хижолат тортишни, уялиш ва ор-номусни, ножўя ва ношоиста ишлардан ўзини тия олиш каби ҳолатларни кўради. Шундай ноёб  фазилатлар улуғ шоирнинг шахсиятида ҳам мужассам эканлигини замондошлари ўз хотираларида қайд этишган.

Устози Жомий йўлидан бориб, тасаввуфдаги нақшбандийлик тариқатини қабул қилган Алишер Навоий табиатан, бениҳоят, хоксор ва камтарин, андишали ҳамда ҳаёли шахс эканлиги тарихий манбалардан маълум.

Таъкидланган фикрлардан маълум бўладики, Навоий ўз шахсий ҳаётида ва асарларида қалб кўзгуси аталмиш ҳаёга катта эътибор ва алоҳида масъулият билан муносабатда бўлганлиги, бугунги давримиз учун ҳам муҳим тарбиявий қимматга эгадир. Шундай экан, ҳаё туйғусини дарсда ва ундан ташқари ўтказиладиган тарбиявий тадбирларда ёшлар қалбига сингдиришдек улкан вазифа замонавий таълим тизимидаги асосий ишлардан бири ҳисобланади.

 

Бахтиёр ФАЙЗУЛЛОЕВ,

филология фанлари номзоди, доцент, Хўжанд шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тинч элнинг боғи гуллар

 

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…

Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи

Муфассал...

Ҳаётий муҳим ҳужжат

 

Жорий йил 22 март – Халқаро сув кунини нишонлаш айёмида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклиф қилган ва БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган янги глобал ташаббус – 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи жараёни расман бошланади. Давлатимиз сарвари ўтган йил 22 декабрда мамлакат Олий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990616

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477830
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3758
4027
21443
7426653
99474
114875
7477830

Сизнинг IPнгиз: 3.129.42.198
Бугун: 23-11-2024 17:00:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015