Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Июл 2019 Кӯришлар: 1566
Печат

 

devashtich 2019-Хўжанд, бир киши

-Хўжанд, кетяпмиз… Шошилинг…

-Яна икки киши бўлса, жўнаймиз… Деваштичнинг таксичилар қароргоҳида ҳар кун эрта тонгдан аҳвол - шу. Зеро, таксиларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳайдовчиларнинг «клент» учун тортишувларидан йўловчиларнинг ҳам боши қотади. Мусофирлар йўлини яқин қилишни бош мақсад қилиб олган ҳайдовчилар

бир вақтлар ўз иш жойларига эга эдилар. Замона ўзгарди-ю рўзғор кемтигини тўлдириш учун ана шу «масъул» ишга бел боғлашган.

Ва ниҳоят, ҳамроҳим, устоз Юсуфжон Баҳодуров келиб қолди-ю, таксичи Назиржонга «жон» кирди.

- Икки кишимисизлар, кетдик…

Мусофирлар ўрнашиб олгач, ҳайдовчи: - Ҳожибобо, фотиҳа беринг, - деди-да, машинани ўт олдирди…

- Шогирд, кеча бугун бўлиб ўтадиган мажлисдан яна бир огоҳлантирай, деб уч-тўрт марта қўнғироқ қилдим. Лекин садо бўлмади. Тинчликми ишқилиб? - деди Баҳодуров менга юзланиб.

- Ҳа устоз, кеча тоғли ҳудудга, аниқроғи, Росровутга борган эдим (7 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган бу қишлоқ ноҳия марказидан 60 километр узоқликда жойлашган). Шунга… қўнғироқдан бехабар қолибман, - ўзимни оқламоқчи бўлдим.

- Росровутга? Тинчликми? - ажабланди устоз.

-Биласиз-ку. Қишлоқ аҳли тиниб-тинчимас одамлар. Қаердаги ишларни ўйлаб топишади. Бир вақтлар Исоқ Холов деган инсон ўз ташаббуси билан айни қийинчилик йилларда Даҳкат-Росровут ўртасига кўприк қурган эди. Шундан кейин Ҳожи бўлди…

-Ҳа… Ҳожи Исоқми? Кўп йиллар почтачилик қилган инсон. Ҳар куни Даҳкатдан Росровутнинг газета-журналларини аксар вақт эшак билан олиб борарди. Болалари ёнига киргач, унинг қистови билан қишлоқда икки қаватли бино қурдирди, алоқа бўлимини мустақил қилиб олган одам. Ҳақиқатан ҳам, жаннати одам эди, - суҳбатга қўшилди орқа ўриндиқда ўтирган, чеҳрасидан тоғли одамлардан эканлиги яққол аён бўлиб турган отахон.

- Гапларингиз юз фоиз тўғри, - дедим Ю.Баҳодуровнинг саволига жавоб қайтаришга ҳозирланиб, айни пайтда отахонни маъқуллаб. –Ўша Ҳожи Исоқнинг «Ташаббус», деб аталмиш чинор шохлари бугунги кунда барг ёзиб, ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Буни қаранг, ака-ука Мўминовлар 100 минг сомонийга иккита– бири ёшлар, иккинчиси отахонлар учун дам олиш маскани бунёд этибди. Ёки Ҳусниддин ва Аҳмаджон Обидовларнинг икки қаватли хизмат кўрсатиш марказини айтмайсизми? Биринчи қаватда шаҳмат-шашка, стол тенниси, билярд каби спорт турларига мўлжалланган бўлса, иккинчи қаватда ҳаммом, «Ҳусноро» кошонаси, сартарошхона ва тиш табобати ҳужраси ўрин олган.

- Замон талабига яраша иш бўлибди, - суҳбатга қўшилди ҳайдовчи.

- Ҳаммадан ажабланарлиси шуки, Абутолибу Абдурозиқ ва Абдузоир Мансуровлар сойдаги «Чашма» чиқинди сув қувурини ҳашар йўли билан тозалатишибди. Биласизми, уч кунлик ҳашарда ҳар куни қишлоқнинг юзга яқин аҳли ташаббускор ака-укаларни қўллаб-қувватлаб ҳашарга чиқибдилар. Ана шу «Чашма»дан тўрт километрга сиғими 100 миллиметрли қувурлар қишлоқ устига чиқарилди. Бунинг эвазига 5 гектар қақроқ ерга «жон» кирди. Бугунги кунда бир гектардан картошка, сабзи, бошқа сабзавот экинлари экилди. Икки гектар боғ яратилди. Ўйлаб кўринг, беш гектар 10 сотихдан тақсимланган тақдирда ҳам йигирма оиланинг ризқу рўзи чиқиб турибди. Ноҳия раиси Сулаймон Зиёзода бу ишларнинг бошида турган инсонларга таҳсин айтиб, ифтихорномалар топширди. Айтишларича, икки-уч йилдан бери ҳарбий даъватни биринчилар қаторида ўринлатиб келаётган Росровут жамоати (раиси Раҳмон Шарипов) ободончиликда ҳам олдинги ўринларга чиқиб олди. Ватан мустақиллигининг 30 йиллигигача 36та турли мақсадга ихтисослашган иншоотлар бунёд этилади ва 11таси, аллақачон, ишга туширилди…

Бу пайтда машинамиз Яхтан қишлоғига яқинлашиб қолган эди. Ноҳия марказидан келишда чап томонда қурилаётган қатор иншоотларда қурувчиларнинг қўли-қўлига тегмайди. Бир томонда 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, аллақачон, бўй кўрсатиб турибди. Яна саккиз ҳужрадан иборат саломатлик маркази… «Суғдсохтмонсоз» пудратчи ташкилоти томонидан қурилаётган бу бино вилоят бюджети ҳисобига бунёд этилмоқда. Яна саккиз ҳужрани ўз ичига олган саломатлик маркази. Икки миллион сомоний маблағ ҳисобига бунёд этиладиган бинода ҳозиргача қарийб бир миллион сомонийлик ишлар бажарилди. Бундан ташқари, Жўрақул Каримов номидаги мактаб таъмирланмоқда. Лекин унинг сифатли таъмирланиши учун мактаб директори Шаҳло Шамсиеванинг елиб-югуришини кўрсангиз…

- Биласизми, устоз, бундан тўрт-беш ой олдин келганимда, қурилиш ишларини сув қилиб ичиб юборган етук мутахасис, муҳандис Ғиёсиддин Нуриддинов билан суҳбатлашган эдим. Ҳар иккала иншоот қурилиш-монтаж ишлари унинг зиммасида эди. Ўзингиз билан кўп йиллар ПМК-34да ишлаб, ўнлаб иншоотлар қурилишида бош-қош бўлган одам. Афсуски, кутилмаган дард уни оёқдан йиқитди, тўшакка михлади. Яна…афсусларким, ноҳиядан ҳар вақт Хўжанд касалхонасига олиб боришда ва келишда дардман бўлишига қарамай, қурилиш ёнидан ўтар экан, ёнидагиларга «бошимни кўтаринглар, қурилишни бир кўрай», - дер экан… Ҳа, дард чекиб ётган вақтда ҳам ўзи пойдеворини қўйган иншоотни ўйлади, «ақалли бир кўрай…» - деди. Мана шундай одам бугун орамизда йўқ,- дедим қурилиш майдонидан кўз узмаган ҳолда…

- Ҳа, дунё ўткинчи, лекин яхши иш, яхши сўз, яхши фарзанд қолади,- деди афсус оҳангида ҳалиги отахон.

- Гапингизда жон бор. Мана, қаранг, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўрунбек Ёқубовнинг набираси Миршакар бобосининг номига бўз ердан иборат «Карнайтепа» мавзесида боғ ташкил этди. 300 туп интенсив сара навли олма, қора олхўри, гилос ниҳолларини ўтқазди. Қаранг, аллақачон, бўй кўрсатибди. Ниҳолларнинг тўла кўкариши учун остига картошка, помидор ва бошқа сабзавотлар экди. Яна Жўрабек Аҳмедов, Абдуворис Бобоевлар қора ҳусайни навли узумзор ташкил этди.

- Айтгандай, йўлнинг икки томонига ниҳол ўтқазиш ҳашарига келган эдик. Ҳайтовур аксарият арчалар «янги жой»га мослашиб олибди,- қувончини яширолмайди ҳамроҳим.

Ноҳияда олиб борилаётган кенг кўламли ишлардан ёшу қари қаторида таксида кетаётган олти йўловчи ҳам қониқиб гапираётганини кўрар эканман, бошқа ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кўз олдимга келтираман. Бу ерда ноҳиянинг олдинги раҳбарлари фаолиятини камситмаган ҳолда, бугунги раис Сулаймон Зиёзоданинг қутлуғ қадамини таъкидламоқчиман. Аслида бу кўпчиликнинг фикри. Қутлуғ қадам… Гап шундаки, кўп йиллар табиий ёғингарчиликдан маҳрум, ҳатто, эккан уруғи-ю тўрт туп помидори ҳам сувга ялчимаган деҳқоннинг ана шу қутлуғ қадамданми, бахти кулди. Барвақт экилган картошка, сабзавотлар кетма-кет ёққан ёмғирлар билан гуллади. Дашту саҳроларда ўт-ўланларнинг ҳисоби йўқ. Ҳозиргача 114 гектарга яқин боғу токзорлар бунёд этилибди. Шундан 30 гектари узуми ширали, харидоргир токзорлар.

- Бир вақтлари Ғазантаракдан ток қаламчаларини Молдовага олиб борганларини, Ғончининг майизи Намангану Марғилонда ҳам довруқ топганини унутдикми? Ахир, чиллаки, ҳусайни, тагоби, тойфи, кишмиш узумлари кўргазмаларга қўйилганини-чи? Нега бу ҳолга тушиб қолдик? Сув йўқ? Ток қилинглар, лекин меҳр билан… Сув билан таъминлашда ҳокимият қараб турмайди. Даҳанасой сув омбори пиёз учун эмас, фақат боғу ток, аҳолининг томорқаси учун мўлжалланганини қатъий таъкидламоқчиман, - деган эди С. Зиёзода.

Дарҳақиқат, ҳар жабҳада залворли силжиш. Масалан, шундайгина ноҳия газетаси идорасининг рўпарасида иқтидорли техникаларнинг бир маромда ишлашини айтмайсизми? Бу ерда Давлат байроғи майдони, маданият ва истироҳат боғи бунёд этилмоқда. Хўжанд шаҳридаги «ЖДММ-ИС-5» ташкилоти бинокорлари бу масъул ишни ўз зиммаларига олишган. Ташкилот раҳбари Маъруф Бобожоновнинг айтишича, Давлат байроғи 50 метрга қад кўтаради. Лойиҳа бўйича 1,5 миллион сомоний вилоят ҳукумати томонидан қопланади. Ҳозиргача қирқ фоиз ишлар бажарилган. Иш сурати шундай давом этса, август ойига ҳам қолмай, белгиланган режа тўла амалга ошади. Бунинг учун 12 киши тиним билмаяпти. Абдураззоқ ва Абдурозиқ Раҳмоновлар, Шариф ва Меҳрож Кенжаевлар, Саъдулло Усмонов, Абдусаттор Жумаевлар ғайратига таҳсин айтгинг келади.

Хаёл билан бўлиб, такси Хўжандга кириб борганини ҳамроҳимнинг турткисидан пайқаб, «кечирасизлар» деб қўйдим.

Ана шунақа гаплар. Ҳар ким ўз ташвиши билан. Лекин ноҳия раҳбарияти, унинг раиси Сулаймон Зиёзоданинг елиб-югуриши, мақсади битта: ободончилик, бунёдкорлик, халқ осойишталиги, фаровон турмуши. Ахир, олий раҳбаримизнинг бутун фикри-зикри ҳам шу-да…

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир…

 

Ишқ майин ичсанг агар обиҳаётдан кам эмас,

Ишқ майин ичганда кўнгил, билки ҳеч ҳам қаримас.

 

Ишқ майин ичганда бошқа майга ҳожат қолмагай,

Бир умрга ишқ майин сархушлигининг ўзи бас.

Муфассал...

Қалби мардликка маскан эди…

 

Душманнинг жирканчли қадами Ватаннинг кўзга тўтиё тупроғини топтар. Уруш олови тобора кучайиб, аланганинг заҳарли ўткир тили янада кенгроқ ҳудудни ялаб-юлқамоқда эди.

Элнинг қалбида ору номуси, ғурури бўлган содиқ фарзандлари енг шимариб, Ватан ҳимоясига чоғланди…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991077

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478652
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4580
4027
22265
7426653
100296
114875
7478652

Сизнинг IPнгиз: 3.135.193.193
Бугун: 23-11-2024 17:47:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015