Ёшлигимиздан ота-боболаримизнинг: -Мана, яна бир баҳорга эсон-омон етдик,- деган гапларини кўп эшитганмиз. Ўша пайтлар, шоир айтганидек: -Бир қадар ёш бўлганимиз учун ҳам, ҳа, бобом омади гап, шунчаки айтдилар-қўйдилар-да, деб ўйлаган бўлишимиз мумкин. Аммо бугун “балоғат пайти етиб”, англаймизки, бу шунчаки айтилган гап эмас, бутун бошли сарҳисоб экан.
Шу биргина сўзнинг замирида ўтган баҳордан бу баҳоргача бўлган бир йил давомида юз берган воқеа-ҳодисалар хотирланар, шу муддат давомида қўлга киритилган ютуқ ва камчиликлар кино тасмасидай инсон шуурида бир-бир гавдаланиб ўтар экан...
Давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, 9 сентябр ана шундай бир йиллик ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинадиган муҳим санага айланди. Мустақиллик куни назарда тутилиб, байрамдан байрамгача, деган ибора ҳам кенг ишлатила бошланди. Агар ҳар бир инсон туғилган куни ёки қутлуғ ёши арафасида ўз ҳаёти сарҳисобини хаёлидан ўтказса ёки ёр-дўстлар унинг ҳаётда эришган ютуқ ва камчиликларига баҳо беришса, Мустақиллик куни арафасида ёш давлатимизнинг босиб ўтган йўли, қўлга киритган ютуқлари хаёлимизни банд этади.
Дарҳақиқат, давлатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида ўтган бир йиллик муддатни хаёлдан ўтказсак, бунёдкорлик ва ободончиликнинг ранг-баранг ютуқлари кўзга ташланади.
Тарих дарёсининг бир тўлқини мисол ўтган шу бир йил ичида минглаб километр йўллар қайта қурилди, юз гектарлаб боғлар яратилди, юзлаб иншоотлар қад ростлади. Қишлоқлар, посёлкалар ва ҳатто, мустақил мамлакатимиз тарихида илк бор Сайҳун мисол шаҳарчалар бунёд этила бошланди...
Буларнинг ҳаммаси тинчлик, тўқлик ва фаровонлик натижасидандир. Юртдаги фаровонлик яна бир ҳолатда яққол намоён бўлади. Бу бозорларимизда! Сотувчи билан харидор юз кўришадиган макон – бозорга ҳар бир киши бир юмуш билан тушади. Бозорларимиз ҳамиша гавжум. Ҳаёт қайнайди. Айниқса, қишлоқ ҳаётини бозорсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бутун бошли оиланинг етти кунлик тирикчилиги ҳафтада бир бўладиган бозор билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда ҳар бир қишлоқ бошида бир бозорнинг амал қилиши ҳам мустақиллик шарофати ила. Мустақиллик бизга тенгсиз имкониятлар берди. Мустақил Тожикистон тарихи, деб номланган дафтарнинг ҳар бир варағи – истиқлолиятимизнинг ҳар бир йилини муносиб нақшлар ила безаш эса, ўз қўлимизда!
Истиқлолиятнинг 23 йиллигидан 24 йиллигигача бўлган фурсат орасида юртимизнинг шаҳру ноҳияларида бунёд этилаётган юзлаб халқ ва жамият учун муҳим иншоотлар қатори Хўжанд-Fафуров магистрал йўли ёқасида ҳам яна бир янги «Ваҳдат» номли бозор қуриб, битказилди.
Мамлакат Ҳукуматининг иқтисодий сиёсат йўналишидаги оқилона мақсадларидан бири кичик ва ўрта ишбилармонлар учун қулай шароит яратиш, маҳсулотнинг эркин сотилиши ва шу асосида иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда иш жойлари яратиш бўлиб, ушбу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарийб тўрт гектар майдонни эгаллаган «Ваҳдат» бозорининг қурилишидан асосий мақсад мамлакатда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидандир.
«Фароз» ёпиқ типдаги ҳиссадорлик жамияти томонидан янги қурилган ушбу бозорда икки қаватли маъмурий бино, 130 та қурилиш материаллари магазини, 300 та шундай нуқталар, 2 та замонавий ошхона, пайвандлаш цехи, ёнилғи сотиш нуқтаси, машиналар турар жойи ва техник назорат нуқтаси мавжуд бўлиб, ходимларнинг сифатли иш фаолиятини кузатиш учун 58 та назорат видео камералари ўрнатилган.
Шунингдек, аҳолига баланд сифатли маиший хизмат кўрсатиш ва одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида бозор ҳудудида «Амонатбонк», вилоят атроф-муҳитни ҳимоялаш бошқармаси, ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги бошқармаси хизмат кўрсатиш хоналари ташкил этилган бўлиб, «Равзанаи ягона» («Ягона дарича») усулида фаолият олиб боради.
Масъулларнинг айтишларича, янги қурилган «Ваҳдат» бозори тўлиқ ишга тушиши баробарида бу ерда 1000 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз қулай шароит ва яхши маошли доимий иш ўринларига эга бўлишади.
Юртимизда бозорларнинг ва турли-туман хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари сонининг кундан-кунга ортиб бораётгани Истиқлолият берган кенг имкониятлар туфайлидир.
Истиқлолият мислсиз имкониятлар бераётганлиги сир эмас. “Ваҳдат” бозори Истиқлолиятнинг 24-йили бўсағасида эришилаётган ютуқларнинг “хамир учидан патири”. Истиқлолиятнинг бир ёки бир неча йилида юртимизда юз йилликлар давомида эришилмаган ютуқларга эришилаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу юртнинг келажаги нақадар порлоқ эканлигини англагаймиз.
Озод МЕЛИБОЕВ,
“Халқ овози”.
ЯХШИЛИК ҚИЛ, КЕЛСА ҚЎЛИНГДАН
Яхшилик қил, келса қўлингдан,
Яхшиликдан яхши нима бор?
Одамларга қилсанг яхшилик,
Икки дунё бўлмагайсан хор.
Муфассал...
Кейинги йилларда жамиятимизда ҳар бир соғлом фикрли шахсни ўйлантирадиган, нохуш ва манфий ҳодиса юз бермоқда. Бу ҳаётнинг қадрига етмаган бир гуруҳ ёшларнинг ўз жонларига қасд қилишларидир. Бундай манфий ҳодиса имон заифлиги нишонасидир. Зеро, кўриб-билиб ўз жонига қасд қилиш Ислом динида ҳам гуноҳ ва ҳам ҳаром амал. Ўзгаларни ўлдириш ҳақидаги ҳар гуноҳ ўз жонига қилган шахсга ҳам бевосита дахли бор.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015