Рангонтоғ этагида жойлашган Рўдакий ноҳияси – азиз ва жонажон Ватанимизнинг обод бир гўшаси, унда турли миллат вакиллари бир тану бир жон бўлиб истиқомат қиладилар. Бир ёни қўшни республика, бир ёни Ёвон ноҳиясига туташ, бир ён пойтахт Душанбе оралаб ҳамиша баҳор Варзоб дараларигача ястанган замин Рўдакий ноҳияси ҳудудига киради. Мазкур ноҳия маъмурий маркази эса, Сомониён шаҳарчасида жойлашган.
Шу боис, шаҳарчани ноҳия қалби, дейишларида ҳам ҳақиқат бор. Зотан, шаҳарча ҳамиша гавжум, ҳамиша ҳаёт қайнайди…
Бир пайтлар Қорахон Сардоров, кейинчалик В. И. Ленин номини олган шаҳар типидаги посёлка сифатида фаолият қилган шаҳарчамиз мустақиллик илк йиллариданоқ тожиклар давлатчилиги асосчиси шоҳ Исмоил Сомоний номи билан атала бошлади. Биз эса, бу билан ҳақли равишда фахрланамиз ҳам. Зеро, орадан минг йиллар ўтиб, тожиклар давлати мустақилликка эришди, ўз нишони, мадҳияси ва ўз ҳудудий бирлигига эга бўла олди. Бу халқимиз учун чиндан ҳам олий туҳфа бўлди. Аммо…
Аммо, истиқлолият илк йилларида Парвардигорнинг бу бебаҳо неъматига ношукрлик қилганлар ҳам топилиб қолиб, мамлакат баъзи районларида тўполонлар чиқишига сабаб бўлдилар ва шунда мустақил давлатимизнинг бешикдалигидаёқ бўғилиб, миллатнинг пораканда бўлиб кетишига бир баҳя қолди. Минг шукрки, Парвардигор ўз раҳматини бу халқдан яна бир бор дариғ тутмади. Халқ бошига Эмомали Раҳмондек етук сиёсатчи, доно раҳбарни ато этди. Ва у раҳбарлик илк кунларидаёқ «Мен Сизларга тинчлик олиб келаман», - дея ваъда берди.
Элим, халқим, юртим, деган банданинг ёри ҳам, мададкори ҳам Худо бўларкан! Ўша, Хўжанддаги XVI тарихий сессиядан сўнг ўз командаси билан тўппа-тўғри пойтахт Душанбе сари йўл олган кундан бошлаб, тинчлик ўрнатиш ниятида, халқига берган ваъдаси устидан чиқиш учун мамлакат нотинч минтақалари, зарур бўлганда, қўшни Афғонистонгача борган раҳбар оқибат, кўзлаган мақсадига эришди - озор топган юртда тинчлик ўрнатилди! Мамлакат тез суръатларда тараққиёт сари юз бурди. Ҳар соҳада муваффақиятлар қўлга киритила бошланди.
Ҳадемай, мамлакатда улкан қурилишлар амалга оша бошлади. Қўрғонтепа-Кўлоб темир йўли қурилиши, «Қулма-Қарақурум» автомобил асосий йўллари қурилишига берилган стартдан сўнг бутун мамлакат енг шимариб, бунёдкорлик ишларига шўнғиб кетди гўё… «Истиқлол» ортидан «Шаҳристон» туннеллари қурилиши ниҳоясига етгач, пойтахт билан Суғд вилояти орасидаги масофа қисқариб, у ёки бу томонга отланган киши эндиликда бемалол 4-4,5 соатлар атрофида кўзлаган манзилига етиб бора оладиган бўлди. Илгарилари эса, бу йўллар қиш мавсумида ёпилгач, йўловчилар сарсон-саргардон бўлиб қолишарди. Эндиликда эса, қишин-ёзин очиқдир бу йўл!
Миллий ўзликни англаш, аждодларга эҳтиром кўрсатмоқ ва тарихий ёдгорликларни эъзозлаш, илму маданиятнинг етук сиймолари, адиблар ва уларнинг шарафига тантаналар ўтказиш катта аҳамиятга эга. Бу яхши анъана доирасида 1994 йили Мир Сайид Али Ҳамадоний ижоди ва фаолиятини ўрганиш йили, дея эълон қилинди. 1996 йили эса, Камол Хўжандийнинг 650 йиллик юбилейи, кейинчалик, аниқроғи, 1999 йили Сомонийлар давлати ташкил топганлигининг 1100 йиллик тўйи кўтаринки руҳда қайд этилди. Шундан сўнг Абуабдулло Рўдакий 1150 йиллиги, буюк имом Абуҳанифа Нўъмон ибни Собит ҳаёти ва фаолиятига бағишланган халқаро симпозиум, Мавлоно Жалолиддин Румий шахсиятларига ҳурмат билдириш йилларини қайд этиш асносида нақадар бой маънавий меросга эга халқ эканлигимиз намоён бўлди.
Мана, орадан 21 йил ўтар-ўтмас Шарқ буюк мутафаккири, аллома Мир Сайид Али Ҳамадонийнинг 700 йиллик юбилейи арафасида турибмиз. Шунингдек, жорий йилда Ҳисори Шодмоннинг 3000 йиллик тўйига жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Боз устига бу йил Машҳад шаҳридан Камол Хўжандий хоки туробидан намуна келтирилиб, улуғ шоир ватани - Хўжандда рамзий оромгоҳ барпо этилди ва шоир китоблари нашр этилди. Инчунин, жорий йилда XIX аср охирлари ва XX аср бошларидаги адабиётимизнинг етук шахсиятларидан бири Нақибхон Туғрал таваллудига 150 йил тўлиши муносабати билан унинг ижоди ва фаолиятига бағишланган адабий кечалар мунтазам ўтказилиб келинаётир ҳамда ширинкалом шоир шеърларига куй басталаниб, машҳур қўшиқчилар томонидан ижро этилаётгани ҳам халқимизнинг юксак эстетик ва бадиий дид соҳиби эканлигидан далолат беради.
Бугунги жамиятимиздаги эврилишлардан бадиий сўз санъатининг Сомонийлар давридаги каби юксак чўққига етиб, том маънода илму адаб масканига айланаётганлиги гувоҳи бўлиб турибмиз.
Энди пойтахтимиз Душанбе шаҳрига тўхталадиган бўлсак, ўн йил бурун шаҳримизга ташриф буюрган меҳмон бу ердаги бунёдкорлик ишларидан ҳангу манг бўлиб қолиши турган гап. Бу қадар замонавий иншоотлар, турли номдаги парклар, сайилгоҳлар, Наврўзгоҳ… Барчаси ИСТИҚЛОЛ шарофатидан. Яқинда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган рейтингга кўра, Президентимиз қасри - Қасри Миллат мажмуаси ҳашамати ва архитектураси бўйича Америка Қўшма Штатларидаги Оқ уйдан кейин 2-ўринда турар экан. Бундан фахрланмай бўладими, ахир?!.
Энди яна шаҳарчамизга қайтсак. Мустақиллик йилларида шаҳарчамизда ҳам катта ўзгаришлар юз бериб, турли иншоотлар қад кўтарди. Сомониён шаҳарчаси раиси Холназар Баротов шаҳарчамизнинг ҳамма томонлама гўзал ва чирой очишига саъй-ҳаракат қилиб келмоқда. Бу ишлар бевосита Рўдакий ноҳияси раиси Юсуфий Муҳаммадраҳим раҳбарлиги остида амалга ошаяпти, албатта. У киши илгари шаҳарчамиз раиси, сўнгра ноҳия раиси ўринбосари эканлигидаёқ бунёдкорлик ишларига қўл урган эдилар. Юсуфий Муҳаммадраҳимнинг ноҳия раиси сифатида ишга келганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаса-да, ноҳия маркази ва қишлоқ жамоатлари ҳудудида катта ишлар амалга оширилмоқда.
Дарвоқе, халқ-урф одатларини қайта тиклаш, аждодлар меросини ўрганиш борасида ҳам талай ишлар йўлга қўйилган. Яқиндагина шаҳарча марказий боғида «Оши палав» кўрик-танлови ўтказилгани сўзимиз далилидир. Ушбу кўрикда халқимизнинг азиз ва қадрли таоми ош дамланиб, 40 дан ортиқ иштирокчи уста-ошпазларга бор маҳоратларини ишга солиб, ўз санъатларини кўрсатишга кенг имкон берилди. Натижада, Россия жамоати усталарига биринчи, Зайнабобод жамоатига иккинчи, ноҳия Сув хўжалиги идораси ошпазларига эса, учинчи ўрин насиб этди. Шаҳарчамиз усталарига эса, «Энг яхши безак учун» соврини берилди. Ўрин ололмаган ошпаз-усталарга ҳам ноҳия ҳукумати ҳамда Сомониён шаҳарча жамоати томонидан тайёрланган эсдалик совғалар тақдим этилди.
Азиз Ватанимиз давлат истиқлолияти 24 йиллиги арафасида турар эканмиз, кўнгилларни ажиб бир фараҳ, шодлик туйғулари қамраб олади. Тобора шахдам ва устувор қадамлар ташлаб, ривожланиш сари илгарилаб бораётган мамлакатимиз ва унинг фуқароларига байрам муборак бўлсин, дея бор овоз-ла қутлагиси келади кишининг. Байрам муборак бўлсин, байрам муборак бўлсин!
Дилором ҚАЛАНДАРОВА,
Сомониён шаҳарчаси раиси аппарати раҳбари.
1. Ёмғир шивалаган кунда
Апрел ойининг бошроғи эди. Тошкентдан қадрдон дўстим Хуршид Дўстмуҳаммаддан SMS хат олдим. У бу хатда курсдош дўстимиз Йўлдош Исмоиловнинг дунёдан ўтганлиги ҳақида ёзганди. Қайғуриб!
Энг қадрли, энг қадрдон дўстларимдан бирининг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Жанозаси ўтган экан. Энди, албатта, фотиҳа ўқиш, оила
Муфассал...
Туннинг қаро кунлар руҳидай ғамангез арвоҳи ҳақида хаёл суриш нечоғлик оғир. Кузакнинг дилгир тунлари менинг хотирамда маҳзун кечади...
Кузак туни...
Телбавор синоат сукутнинг оёғига чалкашиб ётган девона ўйлар...
Мезон торлари...
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015