Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 2203
Печат

 

bajva 201728 август куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Армия штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажвани қабул қилди.

Учрашувда дунёнинг кўпгина мамлакатлари, айниқса, мусулмон давлатларидаги беқарорлик ва нотинчлик билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа

халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Минтақавий ва халқаро тинчлигу барқарорликни таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашга ёрдам беришу фаол иштирок этиш, Тожикистоннинг дунёнинг барча мамлакатлари, жумладан, бизга дўст бўлган Покистон билан ҳамкорликларининг асосий йўналишларидан бири сифатида зикр этилди.

Сўнгги йилларда Тожикистон ва Покистон миллий армиялари, махсус хизматлари ва ҳуқуқ ҳимояси органларининг ўзаро алоқалари кенгайиб, янги даража ва мазмун касб этиб бораётганидан қониқиш билдирилди.

Суҳбатдошлар томонлар манфаатларини эҳтиром этиш ва ўзаро тушуниш асосларида давом этаётган муносабатларни келгусида янада кенгайтиришга тайёрликларини қайд қилишди.

Томонлар хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи имзоланган келишувларни амалга татбиқ этиш жараёни, Тожикистоннинг минтақавий таҳдидларга қарши курашда хавфсизлик потенциалини кучайтиришда рол ўйновчи Покистон Ҳукумати томонидан кўрсатилган ҳарбий-техник ёрдами ўзаро эҳтиёжлар ва манфаатларга мувофиқ, дея аталди.

Учрашувда, шунингдек, Афғонистон ҳарбий-сиёсий вазиятини меъёрлаштириш йўналишида икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликлар, терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш, давлат чегараси ҳимоясини мустаҳкамлаш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Давоми. Бошланиши ўтган сонларда)

26 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти республика Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқаришга ёрдам бериш ва бунга тез муддатда эришиш мақсадида “Душанбе-Қўрғонтепа” автомобил йўлининг қайта қурилиши лойиҳаси билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Муфассал...

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз

 

Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2579468

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10203796
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3066
6010
24032
10151415
100889
138877
10203796

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 24-10-2026 13:37:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015