Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 5809
Печат

 

shirin suz 2017Тил бўлсайди, ўз қалбининг сирдоши,

Кесилмасди тил эгасининг боши.   (А. Фирдавсий)

Қиёмат куни кимга дўзах ўти ҳаром бўлишини айтайми? У ювош, мулойим, яхши муомалали, яхши гапга осон келишадиган одамдир. ( Ҳадисдан).

Биз ҳамиша “Дунёни гўзаллик қутқаради” деган фикрга кўникиб

қолганмиз. Менимча, дунёни барча ёмонликлардан хушмуомалалик, меҳр-оқибат қутқаради, деган бўлардим. Ҳозирги кунда хушмуомалалик, меҳр тобора танқислашиб, ўрнини худбинлик, дилозорлик, ҳасадгўйлик, бир-бирини кўролмаслик, жаҳолат эгалламоқда.

Халқимизда ширинсухан бўлиб, бошқаларни ҳурмат қилиш азал-азалдан қадрланиб келинган. Баъзан орамизда ўзгаларни ҳурмат қилишни эплай олмас дилозорлар, бировни менсимасдан дағал муомалада бўлувчилар учраб туради. Инсоннинг дилига озор бериш, бошқаларни хафа қилиш, биз гуноҳкор, осий бандаларнинг энг катта жирканчли иллатимиздир. Айни пайтда одамлар орасида меҳр-оқибатнинг кўтарилиши фарзандлар ота-оналарининг, қайнона-келин, эр ёки хотин, жигарбанд ака-укалар, дўст-биродарлар, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар бир-бирини хафа қилганлар ҳақида жуда кўп жойда эшитамиз. Инсонлар бир-бирларини қадрига етмасликдан улар орасида яқинлик ришталари йўқолиб бормоқда. Одамлар бир-бирларига нисбатан хушмуомала бўлиб, меҳр-оқибатли бўлсаларгина дунёда эзгулик аталмиш тушунча улуғвор бўлади. Ширинсўз ва ажойиб фикрли, гўзал ташбеҳли сўзлар хушмуомалаликка ярашиб, бу сўзлар хонани безатиб турган гуллар каби инсон кўнглини ҳам безайди.

Аммо баъзида қулоғимизга бир-бирларига қўпол муомалада бўлиб, одамийликка тўғри келмайдиган сўзлар билан дилларини оғритувчи кишилар учрайди. Қўполлик ва қўрслик оқибатида дилларга озор бериш, бўлар-бўлмасга дарғазаб бўлиб ҳақоратлаш, ёқимсиз овозлар билан юракка наштар уриш даражасига бориб етадилар. “Сени Худога солдим”, “жазоингни Худо берсин” деб куйинадилар. Ҳаётда қарғишга учраб, косаси оқармаган, хор-зор бўлган одамлар қанча. Кўпинча баъзи ёшларимизнинг ҳам дағал, қўпол муомаласи одамнинг ғашига тегади.

Қўполлик, дағаллик, кўнгилларга озор бериш, ёлғон сўзлаш оқибатида инсон қалби дарз кетади. Агар тил ҳар нарсани валдирайверса, ўша тил соҳибининг обрўси қоладими?

Қўполлик ва ширин сўзлик натижасини шоир Саъдийнинг қуйидаги мисраларидан ҳам билса бўлади:

Ширин сўзли шилгай душман пўстини,

Дағал сўзли душман қилар дўстини.

Инсонни чинакам инсон қиладиган нарса унинг яхши фазилатлари-ю хушмуомалалиги. Ширинсўзлилик инсон ҳусни. Халқимиз ширин сўз - жон озиғи, деб бежиз айтмаган.

Бир эътибор беринг-а, ширинсухан кишиларнинг истараси иссиқ, чеҳраларидан нур ёғилиб туради. Бундай нигоҳ, бундай меҳр тошни ҳам эритиб юборишга қодир, деб ўйлайсан киши. Ёшу қари ҳар бир инсон ширин сўзнинг гадоси, бир чимдим илиқ сўзга ташна. Бир оғиз сўз билан уни осмонга чиқариб, кўнглини тоғ, вақтини чоғ этиш мумкин. Биргина ширин сўзимизни дилимизда асраймиз, авайлаймиз, лекин айтмаймиз, айтолмаймиз, нега?

“Кимгадир яхши сўз айтмоқчи бўлсанг, ўз вақтида айт. Токи, кейин кеч бўлмасин”...

Бу қадим ота-боболаримиздан қолган ҳикмат. Хушмуомалалик фақат ғалаба келтирса, қўполлик қаршимиздаги барча “эшик” ва меҳр қалбларини ёпиб қўяди. Катта куч билан эришмаган нарсага хушмуомалалик билан эришса бўлади. Сўз гўёки шамол. Шунинг учун ҳам ширин, майин сўз инсон қалбига завқ-шавқ бағишлайди. Баъзи хушмуомала, дилкаш, камтарин кишилар билан гаплашсангиз, дилингиз яйрайди, кайфиятингиз кўтарилади.

Инсонлар умр йўллари жуда қисқа, бир сония. Шу бир лаҳзалик йўлларимизда меҳр-оқибатли бўлайлик.

Инсон кўнгли ўта нозик, унга озор бермайлик. Бир-биримиздан ширин сўзни аямайлик, азизлар!

Кимки бўлса дилозор,

Ундан элу юрт безор.

Азиз газетхон, “ширинсўзлик” ва “дилозорлик” ҳақидаги фикрларингизни ёзиб юборишларингизни кутамиз.

 

Гулчеҳра Сотиболдиева, “Халқ овози”.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Муомала одобини қачон ўрганамиз?

 

Ёхуд маршруткалардаги асабга тегувчи ҳолатлар хусусида

Нафасингдан ўтлар тирилди,

Пул одамнинг хуни эмас-ку,- бу мисралар мен шеърларини севиб мутолаа қиладиган шоир Яҳё Тоғага тегишли. Мисралар менга болаликдан ошно. Қарийбки, ҳаётим шиорига айланган, десам ҳам хато қилмаган бўламан.

Ҳар куни саҳармардондан ишга отланамиз, уззукун руҳият тетиклиги ва

Муфассал...

КУМУШНИНГ НАБИРАЛАРИ

 

Сизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,

Ғоратдир қофия  захиралари.

Энди қоғоз-қалам  беҳол шитирлар,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2516748

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9980704
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2912
2716
19877
9940695
16674
100591
9980704

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 06-09-2026 23:21:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015