Мустақиллик шарофати билан юртимизда ҳар бир йилга ўзига хос ном бериш ва шу йилга бағишланган жабҳага жиддийроқ эътибор қаратиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва масала моҳиятини жамоатчиликка етказиш яхши бир анъанага айланиб улгурди. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ўзининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2015 йилни Оила йили, деб эълон қилишни тавсия этди.
Бу ҳам ўз ўрнида оилаларимиз соғломлиги ва унда вояга етиб, камол топаётган миллат давомчилари тақдири давлат раҳбарияти назаридан четда қолмаганлигини кўрсатади.
Оила йили муносабати билан юртимиз пойтахти – Душанбе шаҳридан бошлаб, мамлакатимиз барча вилоятлари, шаҳар ва ноҳиялари ҳаттоки, чекка-чекка қишлоқларда ҳам турли тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан яқинда давлат ҳокимияти Панжакент шаҳар ижроия органи ташаббуси билан шаҳар Маданият қасрида «Оила - жамиятни олға етакловчи куч» мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияни Панжакент шаҳар раиси ўринбосари Маҳбуба Ҳабибий очиб берди. Унда оиланинг жамиятдаги роли, соғломлиги, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ва шунга ўхшаш долзарб мавзулар юзасидан, жумладан, Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири Г. Иноятованинг «2015 йил-Оила йили», шаҳар суд раиси ўринбосари Тахмина Пўлодийнинг «Никоҳлар бекор бўлишининг асосий омиллари», шаҳар Саломатлик ва репродуктив маркази шифокори Матлуба Икромованинг «Қариндош –уруғ ўртасидаги никоҳлар ва уларнинг кўнгилсиз оқибатлари», Муҳаммад Башаро номидаги шаҳар марказий масжиди бош имомхатиби Муҳаммадамин Ғаффоровнинг «Урф одатларни тартибга солишда аёллар роли», Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Панжакент шаҳридаги бўлими ходими Муҳайё Бобокалонованинг «Аёллар ўртасидаги жиноятчилик», Панжакент шаҳридаги педагогика билим юртининг менежмент факултети декани, иқтисод фанлари номзоди Умеда Боқиеванинг «Миллий либос - миллат кўзгуси» мавзусидаги маърузалари тингланди.
Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам Панжакент шаҳар раиси ўринбосари Маҳбуба Ҳабибий билан анжуман борасида суҳбат уюштирдик.
-Дастлаб, суҳбатимизни шу кунга қадар шаҳарда Оила йилига бағишлаб ўтказилган чора-тадбирлар ҳақида бошласак. Чунки ҳар бир ўтказиладиган тадбир иштирокчиларга ўзгача таассурот ва янги фикр беради. Шундай эмасми?
-Албатта, ҳар бир ўтказиладиган тадбир қайси доирада бўлишидан қатъий назар маълум бир мақсадга йўналтирилган бўлади. Биз ҳам шу мақсадда Оила йили муносабати билан турли тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз. Энг аввало, шу нарсани таъкидлаб ўтиш ўринлики, маълум бир миқдордаги одамларни тўплаб, улар ўртасида ташкил этиладиган тадбирдан кўра оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда бериб бориладиган кўрсатув ва эшиттиришларнинг ўрни бўлакча, деб ўйлайман. Биз ҳам шу мақсадни кўзлаган ҳолда, шаҳримиздаги «Симо» телевидениеси орқали йил бошидан буён юртдошларимизда оила маърифатини юксалтириш мақсадида «Фурўғи андеша» ва шаҳримиздаги намунали, маҳалласида эҳтиромга сазовор оилалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Оила - жамиятнинг асосий устуни» номли кўрсатув ташкил этдик. Бундан ташқари 15 - май Оила куни муносабати билан шаҳардаги Камол Хўжандий боғида 18 та ёш оилалар иштирокида тантанали тадбир ўтказилди. Шаҳар миқёсида «Ёшларда оила маданияти» номли кўрик-танлов ташкил этилди. Ушбу кўрик танловда ўнта ёш оилалар қатнашишди ва энг яхши оила сифатида Алиева Нилуфар оиласи топилди. Бу жойга муносиб кўрилган оила кейинчалик вилоят миқёсида ўтказилган кўрик танловда ҳам фаол қатнашди. Бундай тадбирлар шаҳримизнинг ҳар бир жамоатида, ташкилот ва муассасаларида ва ҳаттоки қишлоқларда ҳам ўтказилиб келинмоқда ва йил охирига қадар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бугун шаҳар ҳокимияти томонидан барча ёш оилалар қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Мисол учун шу йилнинг ўзида шаҳримиздаги бир қанча ёш оилалар ер участкалари билан таъминланди.
-Фарзандлар тарбияси ҳақида жуда кўп гапирилмоқда ва ҳатто, бу борада қонун ҳам қабул қилинди. Сизнингча, оиланинг бола тарбиясидаги роли қандай?
-Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам доимо таъкидлаганларидек «яхши тарбия оиладан бошланади». Ҳақиқатдан ҳам, оила инсоннинг дастлабки тарбия маскани ҳисобланади. Ва ота-оналар ҳам гўдакларини ватансеварлик, инсонпарварлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилишади. Лекин бугунги кунда оталарнинг меҳнат муҳожирлигида юрганликлари ҳам оиладаги фарзанд тарбиясига салбий таъсир ўтказмоқда. Бундан ташқари ҳозир баъзи оилалардан ҳам ота ва ҳам она меҳнат муҳожирлигида юришибди. Бундай ҳолатларда фарзандлар бобою бувиси ва қариндош-уруғлари қарамоғида қолишади. Бу ўз таъсирини ўтказмасдан иложи йўқ. Лекин қариндош-уруғлар болага меҳр беришса ҳам, ота-она берган меҳр, тарбия, фарзанд учун барчасидан устун. Бундан ташқари болаларнинг кейинги тарбиясини ҳам тўғри йўлга қўйиш мақсадида мактабларда турли тадбирлар, намунали дарслар ва шунга ўхшаш танлову йиғилишлар ўтказилиб келинади. Шаҳардаги маданият қасрида турли маданий тўгараклар фаолият юритади ва уларда бугун 300 га яқин болалар шуғулланиб келишмоқда. Мактабдан ташқари тарбия марказлари фаол бўлиб болалар дарс машғулотларидан сўнг ушбу марказларда, турли тўгаракларда фаол қатнашиб келишади. Афсуски, бугун аксар ота-оналар фарзандларини едиришу ичириш ва кийдириш билан банд бўлиб қолишмоқда ва гўёки ўзларининг болалари олдидаги ота-оналик вазифаларини ижро этгандек.
Бугунги илму техника ривожланиб бораётган замонда ҳар биримизнинг қўлимизда уяли телефонлар. Агар биз катталар бу алоқа воситасини ўзимизнинг муайян бир мақсадимизга кўра ишлатадиган бўлсак, ҳозирги пайтда ёш авлод вакиллари, айнан мактаб ўқувчилари ҳам кенг кўламда фойдаланишмоқда. Энди эътибор беринг, ҳали вояга етмаган мактаб ўқувчиси ундан қайси мақсадда фойдаланади? Бу нарсани аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда рейдлар ўтказдик. Ҳар бир боланинг қўлида телефон. Ота-оналар фарзандларига бу алоқа воситасини олиб бериш билан бирга унга доимий маблағни ҳам оила бюджетидан ажратишади. Бундан ташқари ҳали вояга етмаган бола саломатлигига ҳам унинг ёмон таъсири борлигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Бу масала юзасидан бугун ҳар биримиз бош қотирмоғимиз керак. Чунки ёшлар бизнинг келажагимиз ва бизнинг асосий вазифамиз уларнинг соғлом ва билимли бўлиб вояга етказишдан иборатдир.
-Қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида қандай чора-тадбирлар режалаштирилиб, ўтказилиб келинмоқда?
-Жуда ўринли савол. Аёлнинг оиладаги роли жуда муҳим. Бу борадаги ишларнинг ижобий ҳал этилишида шаҳримиз раҳбарияти, хусусан, Суғд вилояти раиси муҳтарам Абдураҳмон Қодирийнинг ҳиссалари жуда катта. У киши бу вазифага тайинланган биринчи кунданоқ «Ёш оилаларнинг бузилиб кетиш сабабларини биринчи навбатда қизларимизнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликларида деб биламан»,-дея таъкидлагандилар. Ҳозирги пайтда турмушга чиқаётган қизларимиз оддий рўзғор ишлари - пазандалик, чеварлик ва шунга ўхшаш кундалик уй ишларини бажара олмайдилар. Шулар баҳона оилавий жанжаллар келиб чиқади. Ва шу масала юзасидан барча мактабларда ўчоқ, тандир ўтқазиш ва кейинчалик тикув ва тўқув асбобларини ўрнатиш, тўгараклар ташкил этиш борасида топшириқ бердилар. Албатта, бошида бу нарса қандай амалга оширилиши мумкин, деган ўйлар пайдо бўлганди. Шундан кейин 134 та таълим муассасаларимиздан 118 тасида тандир, 120 тасида ўчоқ, 20 дан ортиқ мактабларда рўзғор юритиш тўгараклари фаолият қила бошлади ва бугунги кунда мактабларимизда 86 та гилам тўқиш ускуналар ўрнатилган. Ва бу нарса қизларимизнинг мактаб давриданоқ уй ишларини пухта эгаллашларига имконият яратиб берди. Шунингдек, гилам тўқиш борасидаги вилоят раисининг алоҳида топшириқлари ҳам бор. Ҳозирги вақтда эса, юз нафардан ортиқ хотин-қизлар тикувчилик сирларини ўрганиб келишмоқда. Улар, асосан, сайёҳлар учун мўлжалланган кичикроқ шаклдаги каштачилик, гиламчалар тайёрлашиб, сотишади ва шу йўл билан ўз оила бюджетларини таъминлашмоқда. Бундай тўгараклар педагогика, тиббий коллежлари ва касбу ҳунар лицейида фаолият юритмоқда.
- Кейинги пайтларда қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳ ҳақида кўп гап-сўзлар бўляпти. Бу тўғрида, ҳатто, Ҳукумат даражасида ҳам гапирилмоқда. Шу ҳақда нима дейсиз?
-Яқинда шу масала юзасидан Панжакент шаҳар ҳокимияти мажлислар залида Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Лола Бобоҳожиева иштирокида мажлис ўтказди. Ушбу мажлиснинг ҳам асосий мавзуларидан бири сиз таъкидлаганингиздек қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари натижасида дунёга келадиган ногирон болалар ҳақида эди. Мана шу конференциямизда мамлакатимизда дунёга келадиган ногирон болаларнинг 30 фоизини қариндош-уруғлар ўртасида бунёд этилган оилалар фарзандлари ташкил этиши ҳақида таъкидланди. Бундан ташқари шаҳримизнинг барча қишлоқларида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, Панжакент шаҳридаги ногиронлар ва қариялар уйида давлат қарамоғида бўлган 20 нафар ногирон болаларнинг 28-30 фоизини ҳам яқин қариндошлар ўртасида қурилган оилалар фарзандлари ташкил этаркан.
Бугун бу масалага, ҳатто, Давлат бошлиғи ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Албатта, биз ҳам бу борада омма ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидение орқали қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳларнинг аянчли оқибатларга олиб келиши ва бу фақат бир оила учун эмас, балки бутун бир миллат тақдирига жиддий хатар солаётганлигини таъкидлаб келмоқдамиз. Бу, албатта, келажакда ўз самарасини беради, деб ўйлайман.
Суҳбатдош:
Зуҳриддин УМАРОВ, Панжакент шаҳри.
Аёл киши дунёга келибдики, бахтли бир хонадоннинг бекаси бўлишни орзу қилади. Кичкина қизалоқлардан: «Катта бўлсанг ким бўласан?»- деб сўрасангиз, уларнинг аксариятидан: «Келин бўламан»,- деган жавобни олишингиз тайин. Яъни, келажакда турмушга чиқиш, фарзандларни дунёга келтириш туйғулари ҳар бир қизалоқ қалбида кичкиналигиданоқ жойланган бўлади. Лекин ҳаёт қизалоқлар ўйлаганидек беғубор, ғаму ташвишлардан холи бўлмайди.
Муфассал...
30 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиш, яратувчанлигу ободончилик ишлари жараёни билан танишиш ва бир қатор янги иншоотларни очиш мақсадида, Суғд вилоятига ташриф буюрди.
Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида мамлакат Президенти «Суғдполитекс»
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015