БИР БОҒ ЯРАТСАЙДИМ…
Бир боғ яратсайдим…
Оқшомларида
Серюлдуз кўкига термулиб ётсам.
Лабларимга босиб бойчечакларин,
Субҳида уйғониб, шомида ботсам…
Бемаъни жоҳиллар «миш-миш»ларидан,
Қулоқларим битди,
Куйди юрагим.
Бироз шоирлигим эслаб сўнгги дам,
Илҳом қанотида хаёл сурайин.
Кўзлардан нарида -
Қир ёнбошида,
Пуштиранг ва сарғиш чечаклар аро.
Эрк бериб озода туйғуларимга,
Тоғларим ҳавосин ўполсам зора.
Ғофил хобларида етти ухлаб ҳам,
Шеър нима билмаган тубан издиҳом.
Кўриб девонаваш кезмакларимни,
Ҳайрат ёқаларин йиртарлар мудом.
Худо инсоф берса
Балки, зурёдим,
Ниҳолим авайлаб ёздирар шохлар.
Зоғлар чўқиб кетмас меваларини,
Пайҳон қилмас боғим кўру гумроҳлар.
Руҳим учиб кетса ўз эгасига,
Очкўзлар жисмимдан нимамни олар?
Бу кенглик бағрида
Осмон остида,
Мендан қолса агар… бир китоб қолар…
КАЙҲОНИЙ ХУФИЯЛАР
Ерда,
Одамзоднинг хом зурёдлари
Аҳил яшамасин учун то минбаъд.
Номсиз сайёранинг темиртанлари
Заминга бадарға этилмиш абад.
Шайтондан дарс олиб тил чиқарганлар
Тез урчиб ёйилмиш куррага битдай.
Орифлар лол қолмиш алар олдида,
Ул зотлар ҳақгўйга ташланмиш итдай.
Пармалаб соддадил қавмим онгини,
Генларин пишитди дошқозонида.
Сўнг мўмин қонидан бино қўрқоқлар
Зулматни олқашди ёт лисонида.
Шундай ўтар эди умр якранга,
Ёлғон, фирибларга авом хизматкор.
Тилларнинг остида гунг тиллар ўсди,
Дўстим, деб қучганинг аслида маккор.
Итюрак тўнғизлар яйраб фаровон
Қўриқлар адоват салтанатини.
Нима бўлса бўлсин,
Бирлашмасин эл!
Иблис кўрсатарди кир санъатини.
Мардларнинг руҳи дер:
Бир пайт келади,
Жонки бор, соғиниб бир - бирин қучар.
Пайқаб бир отаю онаданлигин
Тўйиб йиғлаб олар…
Бу кунлар ўтар.
Улар -
Гурзидайин муштга айланиб
Қўрқмай терс борарлар иблис раъйига.
Сенга иш қолмади бу заминда, деб
Оббориб қўярлар чиққан жойига!
Жамшид
ПИРИМОВ,
**
ТОЖИКИСТОН КИМНИНГ ТОЖИ?
- Тожикистон кимнинг тожи?
- Сенинг тожинг, менинг тожим.
Кўзга суртсак тупроғини,
Сенам ҳожи, менам ҳожи.
Даъват этса, «лаббай» демоқ,
Сенинг фарзинг, менинг фарзим.
Хизматини адо этмоқ,
Сенинг қарзинг, менинг қарзим.
Она каби кўтаргайдир,
Сенинг нозинг, менинг нозим.
У – бор, баланд янграгайдир,
Сенинг созинг, менинг созим.
Сомонийлар берган шуҳрат -
Сенинг тахтинг, менинг тахтим.
Тожикистон – эркин давлат -
Сенинг бахтинг, менинг бахтим.
Ўзлигимиз топсак ошгай,
Сенинг қадринг, менинг қадрим.
Меҳр билан тўлиб тошгай,
Сенинг сатринг, менинг сатрим.
Булбул қўнган ул чаманзор -
Сенинг боғинг, менинг боғим.
Пайҳон бўлган гулу гулзор -
Сенинг доғинг, менинг доғим.
Хароб эрса бирор маскан,
Сенинг айбинг, менинг айбим.
Қалб эмас у – ёнмас экан,
Сенинг қалбинг, менинг қалбим.
Бу диёрга қўнса ғубор,
Сенинг гардинг, менинг гардим.
Ҳар бир гадой, ҳар мардикор,
Сенинг дардинг, менинг дардим.
Токи бордир Тожикистон,
Сенам борсан, менам борман.
Хизматга бел боғлаб мудом,
Дастиёрсан, дастиёрман.
- Тожикистон кимнинг тожи?
- Сенинг тожинг, менинг тожим.
Тавоф этсак тупроғини,
Сенам ҳожи, менам ҳожи!
Сайфуллахон ҚОРИХОНОВ.
**
ЯХШИ БОЛА ҚАНДАЙ БЎЛАР?
- Яхши бола қандай бўлар?
- Ширин, яхши қантдай бўлар.
Энг аввало, ҳурмат қилар
Отасини, онасини.
Иш буюрса, йўқ демайди,
Қилиб бир баҳонасини.
-Яхши бола қандай бўлар?
-Ширин, яхши қантдай бўлар.
Бошқаларга ўрнак бўлар
Унинг хулқу одоби ҳам.
Усти-боши кир-чир эмас,
Топ-тозадир китоби ҳам.
-Яхши бола қандай бўлар?
-Ширин, яхши қантдай бўлар.
Билим олиш мақсадидир,
Ўқийверар, ўқийверар.
Ёдлаб шеъру достонларни,
Ўзи ҳам шеър тўқийверар.
-Яхши бола қандай бўлар?
-Ширин, яхши қантдай бўлар.
Дангасалик унга ётдир,
Чаққон, ишчан, меҳнатсевар.
Табиатни хуш кўради,
Ниҳол экар, гуллар экар.
-Яхши бола қандай бўлар?
-Ширин, яхши қантдай бўлар.
Одамларга ёрдам берса,
Дейишади: «Яша, балли!
Бу болами, эй… кўрасиз,
Бир зўр одам бўлар ҳали».
Яхши бола шундай бўлар,
Офтоб кулган кундай бўлар.
Султонмурод ҲОЖИБОЕВ.
**
МУҲАББАТ
Кўксимга сездирмай кирган оққушлар
Кўзлар косасида элтадилар сув.
Оппоқ булутларни кийган юрагим,
Соғинч дарёсида юзларингни юв,
– Муҳаббат келмоқда,
муҳаббат – Сулув.
Шафақранг қадаҳга чўмилган булбул
Оқшомгул баргидан ёзар дастурхон.
Шамоллар силкитган кўк дарахтининг
Тилло сандиғидан тўкилади дон,
– Муҳаббат келмоқда,
муҳаббат – Дармон.
Суви қочиб кетган қудуқлар ичра
Эрийди гуркираб ўсаётган тош.
Туннинг шохларига ўзини осар
Fамзада армонлар кўзларида ёш,
– Муҳаббат келмоқда,
муҳаббат – Бардош.
Меҳрибон парилар тегрангда учар,
Гул сочиб самовий сурмаранг тахтдан.
Кўзимда чақинлар юклаган кема –
Умид соҳилида кўтарар елкан,
– Муҳаббат келмоқда,
муҳаббат – Ватан.
ТЎРТЛИКЛАР
1.
Дил – нуроний жавҳар, эмас обу гил,
Илоҳий асрорга маҳзандир, манзил.
Ул хомуш эмасдир, фақат тинимсиз
Аллоҳ зикри билан гўё бўлур дил.
2.
Аҳли дунё сархуш, ғафлат ичинда,
Нафсини тизгинлаб солмагай изга.
Ўз ҳолини билмас, гўдак сингари
Қўлига не тутса, солар оғизга.
3.
Руҳим – ипак арқон, тан-вужудимни
Маҳкам боғлаб, тутиб тургай, узилмай.
Куну тун қайнатиб турсанг ҳам, шакар –
Новвотга айланмас ипга тизилмай.
Авлиёхон ЭШОН.
**
БИЗДАН ЭМАС
Кимдаким тил ўзга-ю, дил ўзгадир – биздан эмас,
Айтганига беамал тил ўзгадир – биздан эмас.
Қуввати арғамчининг қиллар билан – шоён масал,
Аммо ўрамдан жудо қил ўзгадир – биздан эмас.
Майсаларнинг чўз қулоғин, ёмғирим, сим-сим ёғиб,
Бостириб келган бузуқ сел ўзгадир – биздан эмас.
Эзгулик юкин кўтарган бел сира дард кўрмасин,
Эзгулик юки букар бел ўзгадир – биздан эмас.
Кимки элпарвар ҳамиша элни тутсин бошида,
Мардни кепакка сотар эл ўзгадир – биздан эмас.
Мен элим, деб ростни айтсам дарғазаб бўлгай кими,
Ул кимини нафс қули бил, ўзгадир – биздан эмас.
Вақт жиловин қўлда тутсанг омадинг қўш-қўш келур,
Бесамар ўтса агар йил, ўзгадир – биздан эмас.
Абдували БЕКМУҲАММАД.
Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.
Муфассал...
Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб
Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.
Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,
Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015