Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Июл 2015 Кӯришлар: 1938
Печат

 

moliya bankiТожикистон Республикаси Молия вазирлиги мамлакат шарқида юз берган табиий офатдан зиён кўрганларга 1 миллион 286 минг сомоний ажратди. Бу ҳақда журналистлар билан ўтказилган матбуот конференциясида Молия вазири биринчи ўринбосари Жамшед Каримзода хабар берди.

- Мазкур маблағлар Тожикистон Президентининг захира фондидан ажратилди, - деди Ж. Каримзода.

– Уйлари тўлиқ бузилган оилалар 10 минг сомонийдан, уйлари қисман хароб бўлган оилалар эса, 6 минг сомонийдан ёрдам олади. Бизнинг маълумотимизга кўра, мазкур маблағлар жойларга етиб борган. Бундан ташқари, табиий офат туфайли зиён кўрганларга уй қуриш учун ер участкалари ажратилади. Қисман вайрон бўлган уйлар тўлиқ тикланади.

Молия вазирининг матбуот варақасида берган маълумотига кўра, мамлакат Президентининг парламентга йўллаган Паёмида белгиланган топшириққа кўра, жорий йил сентябр ойидан бюджет ташкилотлари ходимлари маошлари, нафақа ва талабалар стипендияси оширилиши учун 330 миллион сомоний маблағ ажратилади.

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати бюджет соҳаси ходимлари маошлари, нафақа ҳамда стипендияларни жорий йилнинг 1 сентябридан 15 фоиздан 25 фоизгача оширишни режалаштирган, - деди Ж. Каримзода. – Ижтимоий соҳа ходимлари, жумладан, маориф ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси ишчилари маоши 20 фоизгача оширилиши кўзда тутилган.

- Айни пайтда бутун дунё бўйлаб иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда. Жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми бўлган Тожикистонни ҳам инқироз четлаб ўтмади. Тожикистон Республикаси Ҳукумати иқтисодий инқирозга қарши режаларни амалга ошириш мақсадида 80 миллион АҚШ долларини жалб этишни режалаштирган, - деб маълумот берди Жамшед Каримзода.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат бюджетини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда ва халқаро молиявий институтлар билан бу борада мулоқотлар олиб борилмоқда.

Вазир ноибининг айтишига кўра, Бутунжаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки бу йўналишда мамлакатимизни қўллаб-қувватлаши кутилади. Бутунжаҳон банки билан 30 миллион ва Осиё тараққиёт банки билан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлар ажратилиши юзасидан мулоқотлар давом этмоқда.

Тожикистон Республикасининг ташқи қарзларига тўхталиб ўтган Жамшед Каримзода, жорий йилнинг биринчи ярми якунига кўра, унинг ҳажми 2,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этишини таъкидлаб ўтди. Бу ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 19,5 фоизига тенгдир.

Унинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида ташқи қарзларни тўлаш учун 70,7 миллион доллар ажратилган бўлиб, бу маблағнинг 55 миллион доллари асосий қарзни тўлаш учун ва 15,6 миллион доллари фоизларни тўлаш учун сарфланган.

- Ташқи қарзларни тўлаш учун жорий йил биринчи ярим йиллигида 55,9 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилганди, - деди Ж. Каримзода. – Аммо миллий пул қурбининг пасайиши оқибатида қарзларни тўлаш ҳажми ошди.

Маълум бўлишича, Тожикистоннинг асосий кредиторлари Хитойнинг «Эксимбанки» - 942 миллион АҚШ доллари, Бутунжанҳон банки – 312 миллион АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банки – 262 миллион АҚШ доллари ва Ислом тараққиёт банки 110 миллион АҚШ доллари, ҳисобланади.

Тожикистон Республикаси иқтисодиёти учун жуда муҳим ҳисобланган Роғун ГЭСи қурилишига 2007 йилдан бошлаб 6 миллиард 435 миллион сомоний (1 миллион АҚШ доллари атрофида) маблағ ажратилганлиги ҳақида матбуот конференциясида журналистларга маълумот берилди. Жорий йил Роғун ГЭСи лойиҳасини амалга ошириши учун мамлакат бюджетидан 1 миллиард 650 миллион сомоний маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

- Жорий йил биринчи ярмида Роғун ГЭСи қайта тиклаш ишлари учун 650 миллион сомоний маблағ ажратилди, - деб аниқлик киритди Ж. Каримзода. – Бу маблағларнинг 581 миллион сомонийси ёки 84 фоизи ўзлаштирилган. Ажратилган маблағлар, асосан, бюджет маблағлари ҳамда «Роғун ГЭСи» очиқ шаклдаги акционерлик жамиятининг акция ва сертификатлардан тушган маблағларидир. Аниқроғи, Роғун ГЭСи қурилишига сарфланган 327 миллион сомоний бу – акция ва сертификатлар сотувидан тўпланган маблағдир.

Молия вазири биринчи ўринбосари берган маълумотларга кўра, Роғун ГЭСи акция ва сертификатлари сотувидан тушган маблағ ҳажми 859 миллион сомонийни ташкил этади. Илгари бу маблағлар банкларга қўйилган бўлиб, уларнинг фоизидан тушган маблағ 60 миллион сомонийни ташкил этади. Сотувдан тушган маблағларнинг қолган қисми айни пайтда Молия вазирлиги ҳисобида турибди…

 

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Шерхон САЛИМЗОДА: - Наркотик контрабандалари йўналишлари ўзгармоқда

 

- Ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб 62та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, - деди яқинда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги бошлиғи Шерхон Салимзода. - Жумладан, 4та уюшган жиноий гуруҳ ошкор қилинди.

Муфассал...

Ноннинг шифобахш хусусиятлари

 

Тиббиёт ва табиблар эъзозланган жамият баркамол, келажаги буюк шахслар эътиборида узоқ яшайди.Табобот илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино ва унинг устози Абу Бакр Муҳаммад Закариё, нафақат, Шарқ, балки дунё тиббиётининг асосчиларидан ҳисобланади. Ибн Синодан мерос қолган тиббий билим башариятнинг абадий таълимотига айланиб бўлган. Алломанинг инсон саломатлиги учун яратган дори-дармонлари орасида ноннинг  ҳам муҳим

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592245

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10276654
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2083
10083
2083
10210212
12166
161581
10276654

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 09:34:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015