Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 3134
Печат

 

mirzo habiev 2018Инсон ҳаётининг бош мезони – ҳар бир шахснинг яшашдан мақсади билан белгиланади. Чунки фойдали томонни ўзлаштириш учун интилмоқ, ҳақиқий инсоний  фазилат ҳисобланади. Зеро, донишмандларимиз айтишганидек, инсон икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни ҳам уддалай олмайдиганлар  орамизда бор. Шундай экан, ҳаётимизнинг тўлақонли ва мукаммаллигини  ўтган вақт эмас, бажарган ишларимиз ўлчайди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон навбатдаги Паёмида таъкидлаганидек, мамлакатимиздаги барқарорлик, тинчликнинг қадрига етиш, давлатчилигимизнинг  мустаҳкамлигини таъминлашда раҳбар ходимлардан то оддий халққача  уч нарса: ҳақиқат, ҳалоллик ва Ватан учун фойдали нарсаларга эътибор  қаратишларини алоҳида қайд этди. Бу оддий жумлалар замиридаги мазмун ва моҳиятнинг ҳаётимиз учун қанчалар муҳим эканлигини  изоҳлашга ҳожат йўқ.

Тожикистон  Олий Мажлисига йўлланган навбатдаги Паём ҳам ёш, мустақил мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олди. Жумладан, юртимиз барқарор тараққиётининг асосий омилларидан бири бўлган сайёҳликни ривожлантириш, келгуси авлодларга ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган миллий халқ ҳунармандчилигимизни янада сайқаллаштириш ҳақидаги кўрсатмалари  бой маданий меросимизнинг тараққиёти учун мустаҳкам асос бўлади.

Шу муқаддас Ватаннинг оддий фуқораси сифатида, даврий матбуот ва маҳаллий телевидение орқали берилаётган мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликларни мунтазам кузатиб бораман. Айниқса, Тожикистон Ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсий муносабатлари, хусусан, муҳтарам Президентимизнинг  халқаро майдондаги саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, қўлга киритаётган ютуқларимиз келажак ҳаётимизнинг янада порлоқ бўлишига асос эканлигидан бениҳоя мамнунман.

Узоқ йиллар маориф соҳасида хизмат қилганим ва нафақадаги ўқитувчи бўлганим учун давлатимиз раҳбарининг бу соҳага бераётган эътиборини кузатиб борар эканман, навбатдаги Паёмда келтирилганидек: Ҳукумат қарори билан «2018-2020 йилларда республика умумий таълим муассасаларини фан кабинетлари ва жиҳозланган таълим лабораториялари билан таъминлаш давлат дастури» тўғрисидаги кўрсатмалари соҳанинг янада мукаммаллашувига сабаб бўлади.

Инсон шуни чуқур англаши керакки, ҳаётдаги барча эзгулик ва муваффақиятлар унинг меҳнати эвазига яратилади. Шундай экан, бугунги осойишта ва фаровон ҳаётимиз асосчиси бўлган давлатимиз раҳбарининг  тинимсиз меҳнатларини қадрлаб, барча соҳалардаги ютуқларимизнинг янада юксалишида ҳар биримиз астойдил хизмат қилмоғимиз лозим.

 

Мирзо Ҳабиев,                    

нафақадаги ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси, Ёвон ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СИМ КАРТАНИНГ ЎЗИ – БИР ХАЗИНА

 

Ёки телефонлардан сиз нима мақсадда фойдаланаяпсиз?

Жорий йилнинг 25 январ куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизматининг ўтган йил фаолияти якунига бағишланган матбуот анжумани Алоқа хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Атоев иштирокида бўлиб ўтди. Матбуот анжумани аввалида, Алоқа хизматига тегишли барча идоралар бошлиқларига сўз берилиб, уларнинг ҳисоботлари матбуот

Муфассал...

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2585794

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10233792
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6154
6528
23580
10179764
130885
138877
10233792

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 29-10-2026 15:55:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015