Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Март 2018 Кӯришлар: 2094
Печат

 

prezidentlar 2018ДўстликЯратганнинг бандаларига кўрсатган энг улуғ инояти

Дўстликни ардоқлаб, қадрига етган инсон ҳам, халқ ҳам шон-шуҳрат топади. Шарафларга кўмилади…

Дўстлик бобида тожик ва ўзбек миллатларини ҳеч иккиланмай, Аллоҳнинг назари тушган халқлар, деб аташ мумкин. Чунки қондошу жондош,

дилдошу диндош бўлган халқлар ўртасидаги қудратли дўстликнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Бу халқлар дўстлиги ернинг остида илдизлари, ернинг устида шохлари чирмашиб кетган икки улкан чинорни эслатади.

Аслида, ҳаёт ҳақиқати ҳам шундай: қардош икки миллатнинг пийри комиллари Нуриддин Абдураҳмон Жомий ва Низомиддин Мир Алишер Навоийларнинг меҳр-оқибат, муҳаббатдан яралган абадий дўстликлари, ҳали-ҳануз ўз қийматини йўқотган эмас.

Аксинча… Янада гуллаб-яшнаб, мустаҳкамланишнинг янги поғонасига кўтарилмоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз чиқишларидан бирида шундай деган эди:

- Тарихда тожигу ўзбек халқлари каби қондош, жондош бўлиб кетиш ҳолати жуда кам учрайди. Марказий Осиёнинг энг қадимий халқлари бўлган миллатларни мустаҳкам дўстлик ва қариндош-уруғчилик муносабатлари бир-бирига янада яқинлаштиради…

Бизнинг анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва ҳатто, феъл-атворимиз - бир хил. Ҳеч иккиланмай, муболағасиз айтиш мумкинки, икки қўшни мамлакат ташқи сиёсатида очиқ эшиклар усулининг кенг татбиқ этилиши ҳамда замонавий руҳдаги янгича қараш ва муносабатларнинг юзага келиши ўлароқ, халқларимиз ўртасидаги жонажон дўстлик равнақининг олий чўққисига элтувчи давр бошланди, иншооллоҳ.

Бунинг дебочаси сифатида, ҳар икки давлатда ўтказилган маданият кунлари ва саноат маҳсулотлари кўргазмаларини қайд этиш мумкин. Бундан ташқари, Душанбе-Тошкент йўналишлари бўйича ҳаво алоқаларининг ўрнатилиши, Хатлон-Термиз темир йўлларининг қайта тикланиши, темир йўл транзити бўйича тарифларнинг пасайтирилиши, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги мавжуд назорат-ўтказиш нуқталарининг ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиши, томонларнинг электр энергияси, табиий газ экспорти борасидаги келишувларнинг амалга ошаётгани, мамлакатлар пойтахтларида савдо уйларининг очилиши ҳам фикримизнинг далили бўла олади.

Яқинда ўзи олиб бориши зарур бўлган ташқи сиёсат ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шундай деган эди:

- Биз Тожикистон билан катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўлни ҳам очамиз, электр энергияси узатишга келишиб олдик. Бошқа-бошқа масалалар ҳам шундай.

Ҳамма ўтади, бу дунёдан, аммо қўшни билан ёмон бўлганни ҳеч ким кечирмайди…

Дарҳақиқат, қўшни давлат сарвари башорат қилганидек, ишлар олдинга силжий бошлади.

Жорий йилнинг 10 январ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов расмий иш сафари билан мамлакатимизга ташриф буюрди.

Икки давлат бош вазирлари иштирокида Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида ўтказилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлатлар чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларига бағишланган ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси самара бобида истиқболли ўтиб, чегара масалалари тўлиқ ижобий ҳал қилинди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўртасидаги мулоқотнинг ҳам ўзаро тушуниш ва дўстона муҳитда ўтганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Мазкур суҳбат чоғида, Миллат пешвоси Тожикистон сув захиралари, энергетика ва экология соҳасида ҳеч қачон ўз манфаатларини қўшни давлат манфаатларидан юқори қўйиб, қийинчиликлар туғдирмаслигига астойдил урғу бериб ўтди.

Шу улуғ айём, баҳорнинг муборак қадами кўнгилларга чексиз фараҳ бахш этиб, кириб келган кунларда Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари учрашуви жараёнида имзоланиши мақсад қилинган «Фуқароларнинг ўзаро ташрифи тўғрисида»ги ҳужжат муҳим келишувлардан бири бўлади.

Бу эса, чегарадош юртлар вакиллари ўртасидаги қондошлик, қуда-андачилик алоқаларининг янада яхшиланишига, умуман, одамларнинг муносиб турмуш шароитларида умргузаронлик қилишларига хизмат қилиши, шак-шубҳасиз…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ободу кўркам Деваштич

 

Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш

Муфассал...

«Халқ овози» адади 8000 нусхадан ошди!

Янги йилнинг дастлабки кунларида барча соҳаларда ўтган йилда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниши ҳамда янги режалар тасдиқланиши одат тусига кирган. Шундай бўлиши ҳам керак. Аллақачон, тарих саҳифаларига битилган йил ҳаётимизнинг бир бўлагини ўзида мужассам этганлиги - рост. Олдинда турган йил бизни янги нурли чўққилар сари бошлаши, саодатга элтишини чин кўнгилдан истаймиз. Тинчлик ва миллий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2352046

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9344385
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
9038
6995
35048
9280457
117400
109364
9344385

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 29-03-2026 19:29:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015