Ёшлар: ватанпарварлик ва дўстлик
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси Аҳтам Абдуллозода жорий йил биринчи ярми фаолиятига бағишланган матбуот анжумани чоғида бир қизиқ ва шу билан кишини ўйлантирадиган гапни айтиб қолди:
-Бир йигит мендан: «Энг чиройли кулгу кимга тегишли?» - деб сўради ва бу саволига ўзи жавоб берди: «Энг чиройли кулгу бу болалар кулгусидир. Бироқ, бизнинг болалигимиз фуқаролик уруши даврига тўғри келганди. Сиймомизда ўша даврнинг маъюслиги муҳрланиб қолган».
Ҳақиқатдан ҳам, обод ва тинч давлатда яшаётган болалар кулгусидан чиройлироқ кулгу йўқ. Токи, юртда тинчлигу хотиржамлик ҳукм сураркан, бу Ватаннинг фарзандлари лабини кулгу тарк этмайди.
Мамлакат Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети республика ёшлари орасида ватанпарварлик ва дўстликка йўналтирилган тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Ўтган йили пойтахтда 40 ва мамлакат бошқа минтақаларида 340 та ватандўстликка йўналтирилган тадбир ўтказган бўлса, жорий йил олти ойи мобайнида бундай тадбирлар пойтахтимизда 54 ва республика бошқа минтақаларида 488 тани ташкил қилди.
Комитет раиси Аҳтам Абдуллозоданинг жорий йил олти ойлик фаолият якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилишича, мазкур чора-тадбирлар доирасида, шунингдек, ёшлар учун ички сайёҳлик ташкил қилинди.
Жорий йил «Бу Ватанни биз ёшлар ободонлаштирамиз» шиори остида республикавий кўчат ўтқазиш амалиёти эълон қилиниб, ҳар куни мамлакатнинг турли минтақаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, Хатлон вилоятида 3457 нафар ёшларимиз иштирокида 1130 туп ҳамишабаҳору соя берувчи, 200 туп мевали ва 440 туп турли хил бутагуллар ўтқазилди. Ери мева берувчи дарахтларга мос бўлган Ҳисор ноҳиясида 7 минг туп соя берувчи мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.
Жорий йил 4 апрелидан шу пайтгача дам олиш кунлари «Эрам боғи»да комитет ташаббуси билан маданий тадбирлар йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ҳар ҳафта дам олиш кунларида ўн минг киши у ерга ташриф буюришиб, маънавий ҳордиқ чиқаришди.
Тожикистон ёшлари кунига бағишлаб «Ёшликнинг ўттиз куни» тадбирлари «Ёшлар мамлакат олий мақсадлари давомчилари!» шиори остида ўтказилди.
Комитет Мудофаа, Маориф ва илм вазирликлари, мамлакат Фанлар академияси ва Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда 8 май куни «Тожикистон миллий кутубхонаси» давлат муассасасида Улуғ Ватан урушида эришилган Буюк Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб, «Она-Ватан ҳимояси ҳар бир кишининг вазифасидир» шиори остида илмий-амалий халқаро конференциясини ўтказди. Унда 70 нафар ёш олимлар маърузаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда 2 апрел куни Миллий кутубхонада «Экстремизмга қарши курашда ёшларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорликлари» мавзусида илмий-амалий республикавий семинар ташкил қилинди. Семинар ишида 400 нафар, жумладан, ТБМВ, Суғд ва Хатлон вилоятлари, Душанбе шаҳри ва республика бўйсунишидаги ноҳиялар ёшлари иштирок этишиб, ёшларнинг жаҳолатпараст, террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар сафига кириб кетишлари атрофида сўз юритишди ҳамда ёшларни бу салбий оқибатларга қарши курашда ҳамкорликка чақиришди.
Умуман, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ёшларнинг жаҳолатпараст ҳаракатлар сафига кириб қолишлари олдини олиш учун мамлакатнинг 50 та шаҳру ноҳияларида 103 дан зиёд олий даражадаги учрашув ўтказган бўлиб, унда икки юз минг нафардан зиёд ёшлар, аёллар, уруш ва меҳнат фахрийлари, дин ходимлари, ўқитувчилар, спортчилар ва жамият бошқа табақалари иштирок этди.
Спорт: ягона миллий спорт либоси
Давлат мустақиллигини қўлга киритганимиздан сўнг халқимиз бошидан оғир синов – фуқаролар урушини кечирган бўлишига қарамасдан, Давлатимиз бошлиғи спорт соҳаси тараққиётига ўзига хос эътибор қаратиб келмоқда.
Зеро, мамлакатнинг дунё бўйлаб танилишида спорт соҳасининг ўзига хос ҳиссаси мавжуд.
Тожикистонлик спортчилар жорий йил олти ойи мобайнида турли халқаро мусобақалар ва турнирларда иштирок этишиб, 642 та медални қўлга киритишди. Бу ўтган йилга нисбатан 62 тага кўп демакдир.
Жумладан, спортчилар 387 та олтин, 125 та кумуш ва 130 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Аҳтам Абдуллозода ҳисобот даврида Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети 36 та спорт беллашувлари, жумладан, 12 та республика чемпионати ва 24 та республикавий турнир ўтказганини таъкидлади.
Республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда 2 минг 680 спортчи – 2 минг 302 эркак ва 378 аёл иштирок этди.
2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Ёзги олимпиада учун Тожикистон 15 та йўлланма олишга умид қиляпти.
Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раисининг сўзларига кўра, мамлакатда спортчиларни тайёрлаш ва олимпия ўйинларида чиқиш қилишлари учун яхши шароитлар яратилган.
Мамлакат спорти раҳбарияти, Миллий олимпия комитети ва спорт федерациялари дзюдо, кураш ва бокс намояндаларининг муваффақиятларига ишонишяпти. Тожикистонда мавжуд бўлган спортнинг ҳар бир олимпия турига 15 дан зиёд истиқболли спортчи белгиланган бўлиб, улар бир минг Америка доллари ҳажмида стипендия олишади.
«Бундай ҳолатни бирон-бир қўшни мамлакатда учратиш мумкин эмас. Олимпиадага тайёргарлик ва тожикистонлик спортчиларнинг халқаро турнирларда чиқишлари учун 700 минг сомонийдан зиёд маблағ ажратилган. Олимпия лицензиясига даъвогарлик қилувчи ҳар бир спортчига ҳар йили 20 минг АҚШ доллари ажратилади»,- қайд қилиб ўтди Абдуллозода.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси миллий спорт либосининг дизайни ишлаб чиқилди. Яқин вақтлардан бошлаб спортчиларимизни ягона миллий либосда кўришимиз мумкин.
Сайёҳлик: расмга ол ва сайтга қўй
Жаннатмакон мамлакатимиз сайёҳлар эътиборини жалб этиш учун катта имкониятларга эга. Виқорли тоғлар, тоғ бағридан шовуллаб оқадиган зилол сувли дарёларимиз ва гўзал табиатимиз бу соҳани ривожлантириш учун катта истиқболга эга. Шу сабабли ҳам, мамлакатда сайёҳлик соҳаси тараққиёти янги поғоналарни забт этяпти.
Йил бошидан буён мамлакатимизга 147 минг 265 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди.
«Халқаро таҳлилчилар маълумотига мувофиқ, ҳар бир сайёҳ Тожикистонда бўлган вақтида ўртача 500 Америка доллари ҳажмида маблағ сарфлайди. Умуман, бу сарф-харажатларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, жорий йил олти ойи мобайнида юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар мамлакат иқтисодиётига 73 миллион доллар маблағ жалб қилинди. Сайёҳлар умумий сони йил бошидан буён 177 минг кишидан зиёддир»,- деди Аҳтам Абдуллозода.
Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси: «Биз Тожикистон Республикасининг сайёҳлик имкониятларини ўзида акс эттирувчи сайтни ишга тушириш ниятимиз бор. Шунингдек, бу сайтларга республика турли кўнгилочар масканлари тўғрисида қисқа-қисқа видеороликлар ҳам жойлаштириш режалаштириляпти. Бироқ, соҳани ривожлантириш фақат биз билан боғлиқ эмас. Сиз, республика фуқаролари ҳам бунга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Мисол учун, ҳар бирингиз интернет ижтимоий тармоқларида саҳифангиз бор. Гўзал табиатимизнинг бир кўринишини суратга тушириб, сайтга жойласангиз, бу ҳам соҳа тараққиёти учун хизмат қилади»,- деди.
Мамлакатимизга сайёҳлар, асосан, Қирғизистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Россия Федерацияси, АҚШ, Хитой, Туркия, Арманистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардан ташриф буюришган.
Г. Аюпова,
«Халқ овози».
Олийгоҳ томонидан шанбаликка сафарбар этишди. Ижарага олинган уйнинг битта хонасида яшайдиган беш йигит ҳаммадан олдин тайинланган жойга етиб бордик. Қишлоқда бундай юмушларни деярли ҳар куни бажарганимиз учун шанбалик бизга одатдаги ишдек туюларди. Бир зумда шаҳарлик курсдош қизларга иш қолдирмай, гуруҳимизга ажратилган жойни тозалаб ташладик. Ҳали вақтимиз борлиги учун сояроқ жой қидириб, йўл четидаги дарахт тагини танладик.
Муфассал...
31 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон-Россия дўстлик муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015