Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 1846
Печат

 

akademiyai ilmhoМамлакат олимлари орасида бир неча йилдан буён Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарвоз ноҳиясида археологик қазиш ишлари пайтида кашф этилган қадимий Карон шаҳар эканлиги ва унинг ёши атрофидаги баҳслар давом этиб келмоқда.

«Биз мазкур баҳсларга хотима ясаш мақсадида, Дарвоз ноҳиясига таниқли археолог-олимлардан ташкил топган илмий экспедиция уюштирдик.

Экспедиция тадқиқт ишларининг натижалари Тожикистон Фанлар академияси Тарих институти илмий кенгашида муҳокама этилди. Хулоса қуйидагича: Карон шаҳардир. Археологлар у ерда қадимий шаҳарга тегишли кўплаб белгилар борлигини тасдиқлашди, - деб хабар берди Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти Фарҳод Раҳимий илмий муассасанинг олти ойлик фаолияти якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Аммо оммавий ахборот воситаларида Карон шаҳрининг ёши 4 минг йилга тенг деган, маълумотлар илмий жиҳатдан тасдиқланган эмас. Ҳозирча экспертлар бу қадимий шаҳарнинг ёшини аниқлаш билан шуғулланишмоқда. Унгача аниқ бир нарса дейиш қийин. Зеро, бу шаҳар қолдиқларида тарихнинг турли даврларига тегишли осори-атиқалар пайдо қилинган. Уларни ўрганиш, қайси даврга тўғри келишини илмий жиҳатдан исботлаш Карон шаҳрининг аниқ ёшини белгилашга ёрдам беради».

Тожикистон ва Россия археологлари 2012 йил Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарвоз ноҳияси ҳудудида қадимий шаҳар – Карон жойлашганлигини аниқлашганди. Тадқиқотларига кўра, бу шаҳар денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликдаги 100 гектар майдонда жойлашган бўлиб, жуда тараққий этган қадимий масканлардан ҳисобланади. Археолог-олимларнинг ақидасига кўра, мазкур шаҳарнинг тарихини тўлиқ ўрганиб чиқиш учун 15 йилдан ортиқ муддат лозим бўлади.

Фанлар академияси президенти ҳисобот даврида муассаса олимлари томонидан 594 илмий иш, жумладан, 44 китоб ва монография, илмий мажмуа, брошюралар, 550 илмий мақола чоп этилганлигини таъкидлаб ўтди. Чоп этилган илмий мақолалардан 509 таси республика илмий журналларида, 41 мақола МДҲ давлатлари ҳамда хориж мамлакатлари илмий журналларига тўғри келиши қайд қилинди.

- Кейинги пайтлар нафақат республикамиз жамоатчилиги, балки бутун дунё соғлом фикрли кишиларини ташвишга солган ёшларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилишларининг асосий сабаблари уларнинг жаҳолат ботқоғига ботганлиги ҳамда саводсизликларидадир, - деди Фарҳод Раҳимий матбуот конференциясида. – Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун шу масалага тўхталар экан, бу муаммога жуда ҳаққоний баҳо берганди: «Китобга меҳр қўйган ёшлар ҳеч қачон экстремистик гуруҳларга тарафдор бўлмайди». Дарҳақиқат, башариятни ташвишга солган экстремистик, террорчи гуруҳларнинг ёшларни ўз сафларига жалб қилишига қарши биргаликда кураш олиб борилмаса, самара бермайди.  Шунинг учун ҳам, Давлатимиз бошлиғи Эмомали Раҳмон таъкидлаганларидек, терроризм, экстремизм, наркотиклар ноқонуний муомаласига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориш жаҳон давлатлари олдида турган энг муҳим ва долзарб масалалардан биридир.

Жорий йил апрел ойида Непалда юз берган кучли зилзиладан сўнг қирғизистонлик олимларнинг яқин келажакда Қирғизистон ҳудудида Непал зилзиласидек шиддатли ер қимирлаши рўй бериши мумкин, деган баёнотларига тўхталар экан, Фанлар академияси президенти шундай деди:

- Жаҳон илми ҳозиргача зилзилани олдиндан айтиб бера олмайди. Фақат айрим илмий тадқиқотлар ёрдамида ер қатламидан радон тарқалиши шиддатини кузатиб, зилзила рўй бериши эҳтимолини 48, 24 соат илгари тахмин қилиш мумкин. Фанлар академияси қошидаги Геофизика хизмати ходимлари энг замонавий рақамли сейсмометрик асбоблар ёрдамида Тожикистон ва унга чегарадош давлатлар ҳудудида олти ой давомида 6940 марта ер қимирлашини қайдга олишди. Уларнинг аксарияти шу қадар кучсизки, махсус асбобларсиз зилзилани ҳис этиш қийин. Кейинги 150 йил, айниқса, сўнгги 55-60 йил мамлакатимиз сейсмик ҳолатини ўрганиш Тожикистонда жуда кучли зилзилар рўй бериши эҳтимоли йўқлигини кўрсатади. Дарҳақиқат, мамлакатимиз сейсмик фаол ҳудудда жойлашган ва бизда тоғли минтақалар жуда кўп. Тоғ жинсларининг осон кўчиши ер қимирлашининг оқибати зарарли бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам, айрим зилзилалар катта вайронагарчиликка сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бунга ўтган аср бошида рўй берган Сарез зилзиласи ёки ўтган аср ўрталаридаги Ҳоит зилзиласини мисол келтириш мумкин. Умуман, мамлакатимиз сейсмология соҳаси олимларининг тадқиқоти яқин келажакда Тожикистонда кучли зилзилалар рўй беришини инкор этади, - деди Фарҳод Раҳимий.

Шунингдек, Фарҳод Раҳимий жорий йил Рамазон ойи 29 кун давом этишини илмий жиҳатдан асослаб берди…

 

Искандар Маҳмадалиев,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Ошиқ кўнглим зор йиғлади…

 

Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Муфассал...

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2135912

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8355835
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1011
3393
6820
8326697
4404
99827
8355835

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.188
Бугун: 02-07-2025 05:54:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015