Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 2463
Печат

 

oilaОила халқимиз учун қадимдан муқаддас ҳисобланиб, унда ёш авлод тарбияланган ҳамда энг улуғ инсоний қадриятлар, хусусан, муҳаббату садоқат, самимияту вафодорлик ва бир-бирини тушунишу сабрли бўлиш шаклланиб келган.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг бу йилги мамлакат Олий Мажлисига йўллаган  Паёмида бу масалага жиддий диққат қаратиб,

ёш оилаларнинг бузилиш ҳолатлари йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги жамиятимизнинг қусурли томонларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Таассуф билан қайд қилиндики,  фaқат 2014 йил давомида 95500 оила никоҳлари қайд этилган бўлиб, улардан 9 минги бекор қилинган, бу эса 2013 йилга нисбатан 9,5 фоиз кўпдир.

Соғлом оиладан соғлом жамият ва соғлом авлод вужудга келади. Шу муносабат билан мамлакат Президенти ташаббуси билан 2015  йил   “Оила йили”  деб эълон қилинди ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Давлат бошлиғининг бу яхши ташаббуси борасида оммавий ахборот воситаларида кўпгина таҳлилий материаллар  нашр этилди. Жорий йилнинг 3 февралида Тожикистон Республикаси Президентининг 352 сонли “2015 йилни Оила йили деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Бундан кейин мамлакат фуқаролари ушбу масала юзасидан бетарафлик қўрсатмасдан, бор куч-ғайратларини оилаларнинг мустаҳкам бўлишига ва оиладорлик маданиятини юксалтиришга сарфлашларига ишончим комил.

Шунинг баробарида, Тожикистон Республикаси Адлия кенгаши Давлат бошлиғининг Олий Мажлисга йўллаган  Паёмида кўрсатилган дастуру ҳидоятларини ижро этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар режасини   ишлаб чиқди ва тасдиқлади.  “2015 йил – Оила йили” мавзусида ташкил этилган давра столларида оилавий   ишларни кўриб чиқишда керакли тадбирларни амалга ошириш, хусусан, никоҳ қайдларини бекор қилиш, оталиқ ва никоҳ ёшини тайинлаш, оилалар бузилишининг олдини олиш борасидаги вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳнинг салбий  оқибатларини тушунтириш, қишлоқ, шаҳарча ва жамоатларда учрашувлар ташкил этиш, оилавий муносабатларни ҳимоялаш, никоҳларни бекор қилиш борасидаги суд амалини оилалар бузилиши сабабларини аниқлаш билан якунлаш Адлия кенгаши раҳбарлигида олиб бориладиган  тадбирлардан саналади.

Жумладан, тасдиқланган тадбирларни ўтказиш борасида 14 майда Тожикистон Республикаси Адлия кенгашида “Оила қонунчилигини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра столи бўлиб ўтди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тожикистондаги Тараққиёт дастури, Адлия вазирлиги, Тожикистонда инсон ҳуқуқи борасидаги ваколатдор, “Қишлоқ тараққиёти” ИНИС жамият ташкилоти вакиллари, Душанбе шаҳри ва республика бўйсунишидаги ноҳиялар судлари раислари ва судялари иштирок этишди. Давра столи иштирокчилари Оила кодекси ва Тожикистон Республикаси “Оилада зўравонликнинг олдини олиш борасида”ги қонуннинг амалда тадбиқ этилиши оилавий ҳуқуқ манфаатларини ҳимоялашда шароит яратиб берганлигини таъкидлаб ўтишди. 

Тожикистон Олий суди фуқаролик ишлари   бўйича Суд коллегияси раиси Тоҳир Қодирзоданинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва оила қонунчилигини такомиллаштиришда суд роли”, Тожикистон Республикаси Президенти аппарати масъул ходими, исломшунос Тоҳир Рашидовнинг “Оилани соғломлаштириш, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳ Ислом дини назарида”, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги вакили Ш. Раҳматуллоевнинг “Оилани соғломлаштириш борасида никоҳ курувчи шахсларнинг тиббий кўриги, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳларнинг манфий омиллари”, Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим Р. Қобилованинг “Алимент ундириш борасидаги баҳсли масалалар” тўғрисидаги маърузалари давра столи иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Адлия кенгаши раиси ўринбосари Мавлуда Пўлодий давра столини якунлар экан, келгусида ҳам оилалар бузилишини камайтириш ва мамлакатда қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳларни  камайтириш борасида давра столи ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Адлия кенгашида Душанбе шаҳри Сино ноҳияси суди судяси (ҳозир Ҳисор ноҳияси суди раиси ўринбосари) Далер Зуҳуров ва Адлия кенгаши аппарати ходими, ушбу сатрлар муаллифи раислигида Тожикистон Республикасининг “Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунига боғлиқ ўқув-суд иши ўтказилди. Жорий йилнинг 17 апрелида Исмоил Сомоний ноҳияси судида суд раиси биринчи ўринбосари М. Раҳмонзода  раислигида “2015 йил - Оила йили” мавзусида давра столи ўтказилди. Ноҳия суди судялари  йил бошидан буён никоҳларни бекор қилиш тўғрисидаги оилавий ишларни кўриб чиқишдаги заминалар Исмоил Сомоний  ноҳияси маҳаллий давлат ҳокимияти органи қошидаги аёллар билан ишлаш комитети ва Душанбе шаҳридаги маҳаллалар раислари билан 25 та хусусий ажримлар қабул қилган. Оилалар бузилиши сабаб ва омилларини аниқлаш уларнинг  олдини олиш борасида керакли чораларни ишлаб   чиқиш, Тожикистон Республикасининг “Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонуннинг бандларини тушунтириш борасида 35 та кўчма суд ишлари, маҳалла аҳли, ўрта умумтаълим муассасалари ва олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларда 52 та учрашув ва суҳбатлар уюштирилди. Даврий матбуотда 31 та мақола, телевидение ва радиода 15 та кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилдики, буларнинг барчаси манфаатдан холи эмас.

Бизнинг буюк аждодларимиз, хусусан, Рўдакий, Ибн Сино, Носири Хусрав, Саъдий, Имоми Аъзам,  Кайковус, Абдураҳмон Жомий, Аҳмад Дониш ва бошқалар фарзанд тарбияси ва оила борасида кўпгина асарлар яратган бўлиб, уларда ота-она ўрни, турмуш ўртоғини танлаш, аёл одобу маърифати борасида кўпгина кўрсатма ва насиҳатлар мавжуд. Бу асарлар ҳаммамиз учун бебаҳо хазина ва адаб манбаси бўла олади.  

Мамлакат Президентининг Паёмида қайд этилган масалалардан яна бири, бу ёшларнинг оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтишларидир.

Саҳобалардан бири ривоят қиладилар: “Ўз қариндош-уруғларингиз билан турмуш қурманг, вагарна сизнинг фарзандларингиз дунёга нуқсон билан келади”. Кайковус эса шундай ёзади: “Аёлни бошқа қабиладан танланг, бегоналарни ўзингга қариндош қилгинки, яқинларинг сенинг аҳлинг бўлсин”.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон айтганларидек, “...Ижтимоиётнинг асосий қадрияти бўлган оилани мустаҳкамлаш учун халқимизнинг муқаддас ва қадрли  рукнларидан бўлган  тожик оиласининг ҳақиқий моҳиятини, асл сиймоси ва  ҳақиқий нуфузини  устувор ҳимоялаш ва сақлашга  ҳар томонлама ҳаракат қилмоғимиз лозим”.

 

Шоира ШАРИФЗОДА,

 Тожикистон Республикаси Адлия кенгаши аппарати судлар бошқармаси етакчи мутахассиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

Аёл – раҳбар, сиёсатчи, турмуш ўртоқ…

 

Ёхуд жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида

Аёл бир қўли билан бешик тебратса, иккинчи қўли билан дунёни тебратади, деган гап бежизга айтилмаган. Ҳақиқатдан ҳам, аёл – оналар бугунги кунда қайнона-қайнота хизмати, рўзғор юмушлари, фарзанд тарбиясининг уддасидан чиқибгина қолмасдан, балки жамият ҳаётида ҳам муносиб фаолият юритишяпти. Тожикистон Республикаси Президенти ҳам мустақилликнинг илк йиллариданоқ жамиятда хотин-қизлар мавқеини юксалтириш масаласига алоҳида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073700

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064268
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
328
3030
5808
8024732
3358
108045
8064268

Сизнинг IPнгиз: 3.145.57.4
Бугун: 02-04-2025 02:30:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015