Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 23 Феврал 2018 Кӯришлар: 1995
Печат

 

osh 2018Ҳайдарбекни ишдан бўшатишган куни ён қўшниси Сафол бобо оламдан ўтди. Бу хабарни унга хотини етказди.

-Ажаб, озорсиз ва ҳалим мўйсафид эди, - деди Соро хола кўз ёшини енгининг учи билан артар экан.

-Йиғини қўй-да, чўтни келтир, - буйруқ берди Ҳайдарбек. –Битта қайноқ чой ҳам!

-Чўт? Нима учун?

-Ҳисоб-китоб учун…

-Ҳисоб-китоб нега керак? Сафол бобо тўқсон етти ёшда эдилар. Она қорнини ҳам ҳисобласак…

-Кўп эзмаланаверма, хотин, - унинг гапини бўлди Ҳайдарбек. –Менинг ҳисобим бошқа. Лом-мим демасдан чўтни келтир-да, ишингнинг ортидан бўл!

Соро хола чўтни келтирганда, Ҳайдарбек деди:

-Бугун мени ишдан ҳайдадилар.

-Воҳ, мен ўлай… - деди Соро хола ранги ўчиб. –Нима учун? Нима гуноҳ қилиб қўйдингиз?!

-Фарқи нима! –жавоб берди Ҳайдарбек. –Гуноҳ қилдимми, қилмадимми, аҳамияти йўқ энди. Мен энди ишсизман. Яхшиси, ўтир, ўтиру бундан сўнг қандай кун кечиришимиз, нима ейишимиз, нима кийишимиз, қаердан пул топишимизни айт. Мен, сен, ўғлимиз, қизимиз – тўрт хўранда нима қиламиз?

Соро хола чой келтирди-ю, мадорсизланиб курсига ўтирди. Аслида бу гап-сўзларга одатланиб қолган эди: эрини йигирма нечанчи марта ишдан ҳайдаши. Ёмон гумон, ёмон хаёл, ёмон гап… Лекин бу сафар «чўт келтир», дегани хавотирга солди. У ҳеч қачон чўт сўрамас эди. Раҳматлик бобосидан мерос қолган чўт қанча йиллардан буён кераксиз ҳолда уй деворида осиғлиқ ётарди. Бугун унинг керак бўлиб қолганлиги хавотирга солди.

Ҳайдарбек қўйнидан қоғоз ва қалам чиқариб гиламнинг устига, чўтни ўнг тиззаси устига қўйди. Бироз ўйга чўмиб турди-да, бирданига юзликлар қаторидан бир донани чапга ташлади.

-Юз! Юз, дедик! Яна саккизни урамиз!

-Қайси юз? – ҳайрон сўради Соро хола.

-Халақит берма! –буйруқ берди Ҳайдарбек. –Бу ишларга хотиннинг ақли етмайди…

-Хў-ў-ўп, юз ва саккиз бир юзу саккиз бўлади.

Ҳайдарбек ғудурланиб, яна нечта рақам сонларни тилга олди. Соро хола кутиб ўтирди. Йўқ, йўқ! Бир мартагина гапирди:

-Сафол бобо оламдан ўтган, эсингиздан чиқмасин, дадаси. Бориб одамлар қаторида туринг, фотиҳа қилинг, гўру чўпидан қолмай, савоб олинг!

-Кўп эзилдинг-да, хотин! –гўё ўзича пичирлади Ҳайдарбек. –Мен ҳам Сафол бобонинг жанозасини ҳисоб-китобини қилаяпман.

Соро хола бошқа оғиз очмади. Ҳайдарбек яна тўрт чўт урди. Яхши чўт урди. Узундан-узоқ чиқ-чиқу, тиқ-тиқ қилди ва қоғозга нималарнидир ёзди, кўпайтирди, бўлди, камайтирди, кўпайтирди. Бу орада неча марта лабини ҳам тишлаб қўйди, рози-норози бошини ҳам қимирлатди, ўзича «ҳа» ва «йўқ» қилди, хурсанд ва ноумид бўлди. Ниҳоят, Соро холанинг сабр косаси тўлди.

-Янги иш қайда! –хитоб қилди Ҳайдарбек ҳатто бошини ҳам қоғоздан кўтармай.

-Нега «қайда» бўларкан? Иш қидиринг-у иш топинг, олам тўла иш!

-Мумкин сенга иш топилса, мумкин менга ҳам… аммо мен энди ярим йил ишламасам ҳам бўлади, - жавоб берди Ҳайдарбек.

- Тушунмадим, ярим йил ишламасангиз кунимиз қандай ўтади?! Очликдан ўлишимиз мумкин-ку.

Ҳайдарбек, ниҳоят, бошини кўтарди, хотинининг юзига қаради, чўт ва қаламу қоғозни четга суриб деди:

-Мен очликдан ўлмайман, аммо сен ўлишинг мумкин…

-Нафасингизни ел учирсин, дадаси! Тавба, тавба, тавба! –хавотирланиб кўкрагига туф-туф қилди Соро хола. –Ўйлаб, андиша қилиб гапиринг, ўлиш ҳам осон бўлибдими?

-Ўзинг ўлимдан гап очдинг-да, - эътироз билдирди Ҳайдарбек. Мен ўликлардан гапирдим, сен эса – ўлимдан. «Ўлим» билан «ўлик»нинг фарқи ердан осмонгача, ақлсиз хотин!

 Соро хола бироз жим қолди-да, эри билан баҳслашиб ўтирмасдан, эрининг ҳисоб-китоб асрорларини билишга қарор қилди. Бунинг учун мулойимроқ бўлиши ва яхши муомала қилиши керак. Шунинг учун ҳам деди:

-Хайр майли, дадажониси, умрингизда бир марта дилингизнинг асрорини ошкор қилинг-чи. Осмон ўпирилиб ерга тушмаса керак. Сизгинага ўлибгина қолай. Бу қадар нимани ҳисоб-китоб қилаяпсиз?!

-Бу асрор эмас, - жавоб берди Ҳайдарбек бирданига мулойимлашиб. –Сафол бобонинг ўлими ва мурдасидан нима манфаат ва зарар етишини ҳисоб қилдим, хотин.

-Кимга?

-Кимга бўлади? Ўзимга!

-Қандай?

-Мана бундай. Икки карра икки неча бўлади?

-Тў-ўрт… Нима эди?!

-Ҳали ҳам ҳисобни билар экансан, маладес. Ёмон эмас. Энди мен айтай, сен сана, жамла, хўпми?

-Хўп бўлади.

-Сафол бобо ўлди, раҳматлик бўлди. Энди биз бир ҳафта у кишининг ҳовлисида ўтирамиз-турамиз, юрамиз. Неча кун бўлади?

-Етти кун…

-Давоми: раҳматликнинг еттисидан сўнг йигирмасини беради. Тўғрими?

-Ҳа, тўғри…

-Неча кун бўлади?

-Саккиз кун.

Етти-ю йигирмадан сўнг қирқ дегани бор. Саккизнинг устига қўш!

Хола бармоқларини буклаб-буклаб ростлади-да, деди:

-Тўққиз бўлади…

-Яна йигирманинг тайёргарлик кунлари борки, бизсиз ўтмайди. Ахир, ён қўшнимиз. Қирқнинг тайёргарлик кунлари бор. Бир кун олдидан ва бир кун кетидан, жамла, хотин.

Хотин тағин бармоқларини ишга солиб жамлади-да, деди:

-Ўн бир бўлади!

Ҳайдарбек қўшди:

-Бобонинг меҳрибон ўғли йил ҳам берадими?

-Беради…

-Йил тайёргарлигига ҳам тўрт-беш кун вақт кетадими?

-Кетади…

-Неча кун бўлди?

-Ўн олти кун…

-Офарин! Энди яна бир нарсани ҳисоблаймиз: дафн кунидан то йилгача душанбалик ва жумалик деган гаплари ҳам бор-ку. Борми?

-Бор, бор.

-Қанча бўлади?

Бу марта Соро хола узундан-узоқ ҳисоб қилди. Ўрта мактабни битирганига йигирма уч йил ўтганлигидан, бир йилда неча ҳафта борлигини ҳисоблай олмади. Шунинг учун ҳам Ҳайдарбекнинг ўзи хотинига ёрдам берди.

-Бир йил эллик икки ҳафтадан иборат бўлади, қовоқ калла? Ҳар ҳафтада бир жумалик ва бир душанбалик бор, ақлсиз. Хулоса қилиб айтганда, Сафол бобонинг ўғли бир йилда бир юз тўрт марта душанбалик ва жумалик бериши керак, каллаварам!

-Ҳа, тўғри айтдингиз, - рози бўлди шўрлик хотин. –Эллик икки жумалик ва эллик икки душанбалик. Тушунарли!

-Тушунган бўлсанг, ана шу бир юзу тўртга ўн олтини қўш.

-Бунисиниям ўзингиз қўша қолинг, - талаб қилди Соро хола. –Менинг ақлим етмаяпти.

-Айтдим-ку, сенинг сочинг узун, ақлинг калта-да, - қаноатмандона хитоб қилди Ҳайдарбек ва вараққа қараб жавоб берди: -Ҳаммаси бир юз йигирма кун бўлади. Энди ақлинг етгандир?!

Соро хола ҳали ҳам ҳайрон эди.

-Нимасига ақлим етсин? Бу бир юз йигирма куннинг сизга нима дахли бор? Мободо, Ҳотами Той бўлдим деб, муйсафиднинг етти, йигирма, қирқ, йили ва жумалик ҳамда душанбаликларига ўз чўнтагингиздан харажат қилмоқчи эмасмисиз?! О, ҳамёнингизда бир мири ҳам пулингиз йўқ-ку!  Балки ҳамённинг ўзи ҳам йўқдир! Мободо, қарзу қаволага ботмоқчимасмисиз?! Сиздан ҳар бало чиқади!

Ҳайдарбек кулди.

-Айтдим-ку, тағин ақлинг калталик қилди, шайтон хотин. Гап шу ҳақда борадики, энди бир йилда умримнинг бир юз йигирма куни Сафол бобонинг ўлими, мотами, маърака-ю маросимлари ҳисобидан ўтади, хотин! Худо раҳмат қилгур муйсафид вақтида ўлди-да… Дарвоқе, Садафмоҳ ва Шаммагул кампирлар ҳам оғир бемор эканликларини эшитдим. Шу гап тўғрими?

-Ҳа, чол, жуда тоблари қочиб қолган-ов…

-Энди хулоса қиламиз: агар уч қўшнинг ўлиб қолишса, ақлсиз хотин, масалан, эртага Садафмоҳ ва Шаммагул ҳам оламдан ўтса, бир йил ишламасдан, бекор, салтанг юрсанг, кунинг Амир Олимхоннинг қасрида яшаётгандек тўқ, яхши ўтмайдими?! Уч юз олтмиш беш кун!..

Шу пайт Соро хола кутилмаганда ҳушёрлик ва зийраклик зоҳир қилди:

-Хато қилдингиз, эркак. Сиз айтган маърака ва маросимлар уч юз олтмиш кун бўлади. Шунда ҳам бемор Садафмоҳ ва Шаммагул кампирлар эртагаёқ у дунёга кетиб қолишса… Ана, айтайликки, кетишди ҳам. Шунда ҳам беш кун етмайди. Яна беш кунни нима қиласиз?

-Яна беш кунними? –сўради Ҳайдарбек. –Тағин беш кун… Гапинг тўғри! Ҳақиқатдан ҳам, тағин беш кун қолаяпти.

-Фикрлаш керак, хотинжон, фикрлаш. Кел икковлашиб фикрлаймиз!

Ҳайдарбек ва Соро хола ўйга чўмишди. Гапнинг тўғриси, иккаласи ҳамон ўй суришаяпти.

Мумкин бирор ақлли одам чиқиб, тўғри маслаҳат берар, қолган беш кунда Ҳайдарбек нима есин-у, нима ичсин! Сизнинг ақлингиз тўла, нима маслаҳат берасиз?

Азизи Азиз, ёзувчи.

Тожикчадан Неъмат Муҳаммад  Саид таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

ЁМҒИРЛИ КУН

 

Кўйлагинг ивибди монанди саҳоб,

Қошларинг эгилмиш - қаноти уқоб,

Лабларинг баргидан   тўкилур гулоб,

Ёмғирли бир кунда келдинг, хуш келдинг.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990548

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477689
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3617
4027
21302
7426653
99333
114875
7477689

Сизнинг IPнгиз: 3.144.103.20
Бугун: 23-11-2024 16:54:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015