1977 йилнинг баҳори. Ёвонлик мулло Омон Кароматов оиласи ҳозирги Хуросон ноҳиясининг «Ғаллаобод» жамоатига қарашли Меҳнатобод қишлоғига кўчиб келди.
Ерга меҳр қўйган мулло Омон ўша вақтдаги «XXIV-партсъезд» совхозидан ижарага ер олиб пахта, пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиб, мўл ҳосил олгач,бошқалар хўжалик юритишнинг бу усули деҳқон учун манфаатли эканини англашди.
Ёвонда ҳам «ижара»нинг катта нонини еб ўрганган одам бу ерда ҳам бошқаларга ибрат бўлди.
Маҳалла масжитида имомлик қилиб, халқни ҳақ йўлига ва ҳалол меҳнатга руҳлантиргани ҳурмат-эътиборини янада зиёда қилди.
У киши рўзғор юритиш, болалар тарбиясида ҳам намуна эди. Турмуш ўртоғи «Қаҳрамон она» Кўкай опа билан бирга баракали умри азизи давомида 11 нафар фарзанд (6 ўғил ва 5 қиз)ни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказди. Уларга касб-хунар, маълумот олиш шароитини яратди.
Болаларни уйли-жойли қилгач, 2004 йили аввалига ўзи, кейин орадан беш йил ўтиб умр йўлдоши билан ҳаж зиёратига бориб, ҳалол меҳнат самараси эзгулик эканини қишлоқ аҳлига яна бир бор исботлади.
1994 йили тиббиёт олийгоҳининг стомотология факултетини битиргач, тўнғич ўғиллари Раҳмонқул ноҳияда тиш духтури бўлиб меҳнат қилмоқда. Олий тоифали мутахассис.
Иккинчи ўғиллари Раҳимқул ёшлигидан диний таълимни тўлиқ эгаллаб, бугун маҳалла масжитида имом – отанинг жамоатчилик вазифасини қўлидан олди. Бундан ташқари деҳқон хўжалиги механизатори, моҳир ошпаз ва пайвандчи ҳам. «Қўлни ишга, юракни ёрга» берган тақволи кишилардан бири
Укаси Абдусалом унга ҳар ишда ёрдамчи, маслаҳатчи.
Отанинг кейинги ўғиллари Абдураҳмон ва Абдумўмин Россияда меҳнат муҳожирлиги билан машғул.
Раҳмонқулнинг тўнғич ўғли Абдуғаффор Осимий номли политехника университетининг бешинчи босқичида ўқийди, кичиги Абдуманнон эса, отасига ўхшаб шифокор бўлмоқчи. У - учинчи курс талабаси.
2008 йили колхоз ва совхозлар парчаланиб кичик-кичик деҳқон хўжаликларига бўлиниб кетаётган вақтда Абдусамад ака ва укалари маслаҳати билан 7 гектар ерни ажратиб падари бузрукворлари шарафига «Мулло Омон» номли деҳқон хўжалигини туздилар.
Кароматовлар оиласидаги тотувлик, ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш ўз самарасини кўрсатмоқда. Уларнинг деҳқон хўжаликлари пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиб Хуросон ноҳиясида пешқадамлар сафидан ўрин олган. Қатор йиллардан буён «Мулло Омон» деҳқон хўжалиги намуна сифатида танланиб семинарлар ўтказилиб, унинг илғор тажрибалари оммалаштирилмоқда.
Бу деҳқон хўжалиги билан яқиндан танишиш учун борганимизда, Хўжамастон тоғидан кўтарилган қуёш ўз заррин нурларини энди соча бошлаганди. Оқ, пушти ва қизил рангда товланаётган дарахт гуллари ажиб бир манзарани намоён этар, эрта бўлишига қарамасдан кенг далада иш қизғин эди.
Хўжалик аъзолари Адолат, Улфатой, Орзигул, Махсумой ва Ойбаҳорлар кузги картошка чопиғи билан машғул.
Ишбоши Абдусамад акаси Раҳмонқул билан пайванд қилинган дарахтларни кўздан кечирар, хўжаликнинг пахта экинига ажратилган қисмида механизатор Раҳимқул «Т-28» трактори билан ишлов бермоқда.
Биз билан суҳбатда «Мулло Омон» деҳқон хўжалиги раиси Абдусамад Кароматов шундай деди:
-«Бузрукворимиз мулло Омон ҳазратлари нафақат уламо, балки, ҳақиқий деҳқон эдилар. Мен отам изидан бориб бир неча йилдан бери шу деҳқон хўжалигини бошқариб келмоқдаман. Ака-укаларим яқиндан ёрдам қўлини чўзиб турибдилар. Катта акам шифокор бўлишига қарамасдан, дарахтларнинг янги-янги навларини пайванд қилишга ҳам уста. Мана, кўриб турганингиздек барча дарахтлар пайвандланган. Бу - акамнинг иши. Деҳқон хўжалигимиз 7 гектардан иборат бўлиб, 1 гектари боғ, 3 гектари полиз экинлари учун ажратилган ва қолган 3 гектарига «флора» навли оқ пахта уруғини қадашни режалаштирдик.
Сифатли шудгор, сара уруғ, кетма-кет ишлов беришга қатъий риоя қилиб, минерал ва маҳаллий ўғитлардан меъёрида фойдаланиш ҳамда заҳарли химикатлар ўлчамини билишлик, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишнинг асосий омиллари деб биламан.
Ўтган йили пахтадан мўл ҳосил олиб яхши натижаларга эришдик. Жорий йилда пахта ҳосилдорлигини 35 центнерга етказиш ниятидамиз.
Масъулиятни ҳис қилиб, эл фаровонлиги йўлида тинмай меҳнат қилаётган бундай азамат-фидойи деҳқонларга каттадан-катта муваффақиятлар тилаб хайрлашдик.
Тоғаймурод Бадалов,
Хуросон ноҳияси, Ғаллаобод жамоати.
Тожикистон Республикаси бундан 28 йил муқаддам, 1991 йил 9 сентябрда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу қутлуғ кунни халқимиз азалдан кутганди. Чунки мустақиллик халқимизга дунёнинг бебаҳо неъмати - озодлигу эркинлик ва гуллаб-яшнашни ато этди. Бу қимматли неъматга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон - миллий давлат тикловчиси, тинчлик ва бирлик меъморининг
Муфассал...
Умумтаълим муассасалари учун тузилган адабиёт дастурида Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини кенг қамровда ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилган. Мутафаккир шоирнинг шахсияти ва бой ижодий мероси ўқувчилар учун битмас-туганмас ибрат манбаи эканлиги, шубҳасиз. Улар шоирнинг ҳаёти билан танишишгандан сўнг, унинг лирик жанрда яратилган асарлари ҳамда достонлари, илмий асарлари билан яқиндан танишадилар.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015