Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Апрел 2015 Кӯришлар: 1992
Печат

 

musulmankaБугунги кунда жаҳон ҳамжамияти Сурия, Тунис, Миср, Ямандаги  ўта мудҳиш вазиятдан ҳамда унинг Алжир, Судан, Иорданиядаги акс-садосидан, терроризм ва экстремизмнинг кескин  ўсишидан, «Ислом давлати» жиҳодчиларининг қалтис ҳаракатларидан, «динсизлар»нинг оммавий қатл этилишидан жиддий ташвишга тушяпти. Узун соқол ва қора ниқоблар жангариларнинг расмий кийимларига айланган бўлиб, улар қотиллик содир этишда бунинг ортида ўзларининг асл башараларини бекитишга уринадилар.

Исломчилар ўзига тегишли ва бегона аёлларни ўзларига ўхшайдиган либосларга буркамоққа интилмоқдалар. Ёпилган юз – атрофдагилар учун хавфли белги. Ташқи кўриниш – ҳар бир кишининг шахсий иши. Бироқ, бугун ҳижоб бегона ва бошқалар томонидан мажбурлаб ўратилганлик характерига эга. Унга ўралишнинг ўзи диний эмас, балки мафкуравий кўринишга эга бўляпти.

Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳри маориф ва илм бўлими ёшларга миллий бош кийими – дўппи кийишни таклиф қилди. Бу янгилик, тўғрироғи, миллий кийинишга қайтишга тавсия этиш мақсадига қаратилган бўлиб, уни ижро этиш ҳар кимнинг ўз хоҳишига боғлиқ. Рўмол ўраб юришни маъқул кўрувчи қизлар таълим муассасаларига шундай боришлари мумкин. Анъаналар тикланишига хизмат қилувчи бу таклиф аксарият ота-оналар ва мактаб ўқувчи қизлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон маҳаллий қизлар ва аёлларни  бошқа мамлакатлар кийиниш услубидан нусха кўчирмасдан, азалий миллий либосларга эътибор қаратишга чақирди ва қора кийимларга салбий муносабат билдирди.  Бу ўринда Давлат бошлиғи, нафақат, қора ранг, балки сўнгги вақтларда бошқа маданиятга эргашиб, ҳиндча, покистонча, эронча, арабча ва туркча кийимларни кийиб, ўз миллий, гўзал либослари ва бош кийимларини унутган аёлларни назарда тутди. Тожиклар миллий либоси сатр ва ҳижоб эмас, балки узун енгли кўйлак ва рўмолдан иборатлиги, бунда қора ва бир хил рангли мато рол ўйнамаслиги таъкидланди. Совет давригача Тожикистон ҳудудида аёллар, асосан, бурқа ва паранжи кийиб юришган. Паранжига қайтишни аксарият тожик аёллари исташмайди. Ҳижобдан чачвонгача эса, унча йироқ эмас.

Тожикистон энциклопедиясидаги мамлакат минтақалари либослари суратларида аёллар бошларини дўппи, рўмол ёки енгил ёпинчиқлар билан ўраганлар. Халқ услубидаги либослар байрамона ва гўзал кўринишда. Қадимда дўппи ўз эгаси ҳақида кўп маълумотни берарди. Дўппида тикилган нақшлардан унинг эгаси қандай иш билан шуғулланиши ва қаердан эканлигини аниқлаш мумкин эди. Нақш турли-туманлик бўлиб ажралиб туради ҳамда маҳаллий ранглар уйғунлиги ва шарқ ҳунарманд аёлларининг фантазияларини ўзида акс эттиради. «Дўппи» номи туркча «тепа» деган сўздан келиб чиққан. Марказий Осиёда дўппилар мусулмон дини кириб келишидан аввал пайдо бўлган. Бугунги юртдошларимиздан фарқли ўлароқ, қадимий кишилар дўппини бошининг тепасигагина киймасдан, у билан пешона ҳам қошларигача ёпишган. Конус кўринишидаги бош кийимлари ўша вақтларда инсоннинг космос билан алоқаси мавжудлигини билдириш учун хизмат қилган, деган фикрлар ҳам мавжуд. Болалар дўппиларини янги туғилган чақалоқлар бошига тумор сифатида кийдиришган. Марказий Осиёга Исломнинг келиши билан эса, манбаларда таъкидланишича, айнан, дўппи мусулмонлар диний унсурига айланган. Ўтган даврда бош кийими эгасининг мақоми ва жамиятнинг қайси табақасига мансуб эканлигини  кўрсатиб турарди. Зардўзли дўппиларни Шарқда зодагонлар ҳамда бундай қимматбаҳо совғага муносиб кўрилган кишилар кийишарди. Турли вилоятларда тикилган дўппилар нақшлари билан ажралиб турарди. Бадахшон дўппиларини қизил, яшил, кўк ва оқ ранглар геометрик нақш ва қадимий ориёийлар рамзий ифодаси уйғунлаштирилгани билан билиш мумкин эди. Тожикистон шимолида дўппилар тўртбурчак кўринишга эга бўлиб, зардўзлик билан афсонавий қушлар тикилган. Мамлакатимизнинг Хатлон вилоятида эса, дўппилар гуллар, шохчалар ва барглар билан ясатилган.  Эркаклар дўпписи учун қора матода бодом ёки  ёвуз руҳларни қўрқитувчи ва бошни тўрт томонидан ҳимоя қилувчи тўртта аччиқ қалампир нусхасини тикиш машҳур бўлган.

Тожикистон Республикаси руҳонийлари ҳалигача тожик аёллари учун ҳижоб кийиш анъанавийми ёки йўқлиги борасида исботли жавоб бера олишмади. Диний арбоблар мусулмон аёллари очиқ жойларини бегона кўзлардан пана бўлиши учун ҳам ёпиб юришлари керак, деган фикрлар билан чекланишади, холос.

Дин соҳаси мутахассиси К. Боев шундай дейди: «Биз бошқа исломий мамлакатлар – арабча, Эрон ёки Туркияга хос бўлган диний либосларни кийишларига қарши чиқамиз… Аксарият аёлларимиз кийимининг асосий рангини ташкил қилувчи қора ранг мамлакатимизда мотам либоси ҳисобланади».

Гарчи, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашига биноан, тожик аёлларининг ҳатто, мотам либоси ҳам қора рангда эмас. Қора матолар ёки плашларга ўралиш турклар, эронликлар, араб мамлакатлари аёлларига хосдир. Марказий Осиёда эса, атлас, адрас, панбархат матоларидан оч ёки ёрқин рангли бош рўмоллари, миллий либослар кийиш одат тусига кирган.

Ўз тарихий анъаналари ва миллий қадриятларга эга бўлган тожик аёллари кийиниш масаласида бегона давлатлар аёлларининг ташқи кўриниши ва диний либосларига тенглашишлари тўғри келмайди. Чунки Ислом дини тақлид қилишни тақиқлайди. Мантиқан олиб қараганда ҳам, (Ислом динига умуман алоқаси бўлмаган) Хитой корхоналари томонидан тайёрланган бегона  юрт либосларига бурканган маҳаллий аёллар беўхшов ва бемаъни кўринадилар. Айтганча, аҳоли умумий сонининг атиги 2-3 фоизини мусулмонлар ташкил этувчи Хитойда соғлом фикрлаш молиявий фойда ва тижорат мақсадларидан устун келади. Бу ерда, хайриятки, мусулмон аёллар либослари, жумладан, ҳижоб ва сатрлар ишлаб чиқариш тақиқланди.

Ҳаётий  ҳақиқатга таяниб айтсак, ҳижоб кийиш – аёлларнинг имонли бўлишларига кафолат бера олмайди. Ҳижобга ўралган юзда ўзига тортувчи макияж қилингани, хорижий автомашиналарга ўтириб, масжидга эмас, номаълум томонга кетаётган мусулмон аёллар ҳаракати қандай бемаъни эканлигининг тез-тез гувоҳи бўлиб турамиз. Яхши хислат, энг аввало, ақл ва юракда туғилади. Ва улар ўзларининг, анъанавий-оммавий либосларига бурканган бўлса, янада яхши.

Ташқи кўриниш кўп жиҳатдан инсон ҳаракатини белгилайди. Кийимдаги тартиблилик, талабчанлик ва камтарлик интизомга чақириб, ишдаги аҳилликка тайёрлайди. Айнан шунинг учун ҳам Тожикистон Маориф ва илм вазирлиги «олтин ўрта»ликни топиш учун мактаб ўқувчилари ва студент қизлар либосларини тартибга солувчи махсус қўлланмани чиқарди ҳамда таълим муассасаларига ҳижобда ҳам, мини-юбкада ҳам келишни тақиқлаб қўйди.

 

Алфия Баширова.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Паёмдан руҳланган аёллар

 

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими

Муфассал...

Қақроқ чўлда токзорлар

 

Ноҳия ҳукуматидан хабар бердилар: Бекат мавзесида ток ўтқазилади!

Биз – янгиликка ўч «хабарчилар» белгиланган майдонга етиб келганимизда, аллақачон, ўнлаб деҳқонлар, Хуштоир Мухлон қишлоқ аҳолиси, мутахассислар, ноҳия қишлоқ хўжалиги идорасидан вакиллар, меҳнат фахрийлари шу ерда эди.

Бизни кутиб олган «Хуштоир Мухлон» деҳқон хўжалиги раиси, ўз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990886

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478204
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4132
4027
21817
7426653
99848
114875
7478204

Сизнинг IPнгиз: 13.58.200.78
Бугун: 23-11-2024 17:28:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015