Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Март 2015 Кӯришлар: 1831
Печат

 

nikholdiТожикистон Республикаси Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида қайд этилганидек, ёш оилаларнинг бузилиб кетиши   сабабларидан бири – аксарият ота-оналар фарзандларини тиббий кўрикдан ўтказмаслиги, уларнинг саломатликлари ҳолатларини  эътиборга олмасдан уйлантиришларида  зоҳир бўлмоқда. Тожикистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида оила қуришни истовчилар тиббий кўриги, тиббий, генетик  ҳамда оилани соғломлаштириш  масалалари бўйича маслаҳатлар, яшаш жойини ҳимоялаш давлат муассасалари томонидан  бепул, фақатгина оила қурмоқчи бўлганлар розилиги билан амалга оширилиши назарда тутилган.

Лекин шунга қарамасдан, улар қонун томонидан белгиланган бу ҳуқуқларидан фойдаланмаятилар.  Худди шунинг учун ҳам, ҳурматли Президентимиз никоҳолди тиббий кўрикни шарт қилиб қўйдиларки, бу масала ёш оилаларнинг хушбахтлиги учун жуда муҳимдир. Никоҳланувчилар учун тиббий кўрикни шарт қилиб қўйилганлиги   мамлакат Президентининг келажак авлод учун ғамхўр ва меҳрибон эканлигининг ифодаси, албатта. 

 Бу таъкиднинг моҳияти шундаки, имонли, инсофли ва яхши ниятли инсон учун оила қуриш, унинг мустаҳкам пойдеворда бўлиши тўғрисида  қайғуриш қанчалик муҳим ва мажбурий бўлса ёки ота-она бўлиш масъулияти кучли бўлса, ўзидан соғлом зурриёт қолдириш, уни соғ-саломат катта қилиб вояга етказиш, тўғри тарбия бериш  шунчалик масъулиятли ва  мажбурий ишдир. Шунинг учун ҳам, ҳар бир йигит ва қиз ёки уларнинг ота-оналари янги оила қуриш ишини масъулиятли деб англасалар, никоҳга кирувчиларнинг пушти ва насли нуқтаи назаридан соғ-саломатлигига ишонч ҳосил қилиш шунчалик зурурдир. Тиббий кўрикдан ўтган ҳар икки ёш, энг аввало, ўз виждони олдида тоза бўлиши масаланинг бир томони бўлса, ҳали оилани қурмай туриб, унинг саломатлиги ҳақида қайғураётганлиги улардаги ана шу никоҳдай муқаддас нарсага бўлган жиддий ва масъулиятли муносабатнинг намоён бўлишидир.

Мамлакат Президенти айтганларидай, бугунги бозор муносабатлари шароитида оила ҳар бир аъзосининг соғлом бўлиши, янги туғилган фарзанднинг соғ ва саломат улғайиши жуда  муҳим ижтимоий ҳамда маънавий масаладир.

Статистика маълумотларига кўра, бугун мамлакат ҳудудида 18 ёшгача бўлган 13 минг нафар ногирон бола ва ўсмирларга давлат томонидан ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ногирон туғилган бу болаларнинг аксарияти қариндошлик никоҳлари ҳамда гиёҳванд ота-оналар фарзандларидир. 

Паёмда касалликларга қарши инсондаги табиий иммунитетнинг йўқолиши – СПИД касалига  йўлиққанлар сони  олти ярим  мингдан ошиб  кетганлиги эслатиб ўтилди.Бу дард вируси жинсий алоқа орқали ўтиши эса, ҳеч кимга сир эмас. Жамиятда соғлом оилалар сонини ошириш мақсадида никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг  шарт қилиб қўйилиши эса, бугунги кунда бутун сайёра бўйича инсон ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солиш манбаига айланган ана шу  СПИД касаллиги олдини олиш имкониятини беради. Шунга кўра, барча  фуқаролар никоҳдан олдин  бешта асосий хасталик – сил, тери-таносил, гиёҳвандлик, ОИТС, руҳий касалликлар бўйича текширилади. Сабаби, бу бешта касаллик бевосита наслга таъсир қилади.

Кузатишлар ва амалиёт шуни тасдиқламоқдаки, никоҳолди тиббий кўрикдан онгли равишда ўтиш, саломатликни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, болалар спорти, оилавий, оммавий спортни ривожлантириш, оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш миллатни соғломлаштирувчи, наслни покловчи, давлатни кучли қилувчи омил сифатида баҳоланмоқда.

Келин-куёвнинг  тиббий кўрикдан ўтиши, айниқса, йигит-қизларимизнинг бегона юртларга бориб ҳар хил жинсий касалликларни орттириб келаётган  бугунги кунда мавридли масаладир. Ёшларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари тери-таносил касалликлари билан оғриб юрган одамларнинг никоҳланишини тақиқлаш имкониятини беради. Бунинг устига одамнинг ўз касаллигини билатуриб уйланиши ёки эрга тегиши , демак, бошқа бир одамнинг саломатлигини хавф остига солиб қўйиши  ўта кетган ахлоқсизлик эканлиги, шубҳасиздир. Ўзига тери-таносил касаллигини юқтириб олган эр хотинига ана шу дардини юқтирса, бунинг оқибати қандай бўлишини ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг-а!

Никоҳсиз жинсий алоқа –зино қилиш, тасодифан учрашиб, яхши танимайдиган , синашта бўлмаган одамлар билан яқинлик қилиш ҳоллари  тери-таносил касаллигини юқтириб олиш манбаидир. Бунга Сарвар деган ёш йигитнинг саёҳатга бориб, ўзини бокира деб таништирган  нотаниш бир қиз билан яқинлик қилиб, уйига қайтгач, хотини билан қўшилгандан кейин уч ҳафта ўтиб эр-хотин иккаласи ҳам  тери-таносил касалига чалинганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.  

Халқимизда:  «Дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилади», деган нақл  бор. Чунки дарднинг уятли жойи йўқ. Бугунги кунда жинсий касалликни даволашнинг  турли йўллари мавжуд. Ундан қутилиш имконияти бор. Ислом динида ҳам жуфт-ҳалоллар жинсий алоқаси масаласида шарм-ҳаё зарар келтириши таъкидланган. Шунинг учун, ота-она ўз фарзандига бу борада очиқ-равшан гапирмоғи лозим. Жинсий тарбия сир-асроридан хабардор бўлмоқ жоиздир. Зеро, жинсий тарбия маърифатидан  огоҳ бўлмаслик  оғир  фожиаларга, оиланинг барбод  бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳаётда жинсий нуқсонни сир тутиб, оқибати хунук якунланган воқеалар ҳам кам эмас. Қуйидаги ҳикоя бунинг ёрқин мисолидир. 

Абдусатторнинг мўйлови сабза уриб, овози йўғонлашгани  сайин ота-онанинг бир севинчига ўн севинч қўшилар, уни тезроқ уйлантирмоқ орзуси билан эртани кеч қилар эдилар. Ҳар гал уйланиш тўғрисида сўз очилса, Абдусаттор бир қат учиб тушишини, юзлари ғамгин тортиб, қайғу дарёсига ғарқ бўлиб кетишини, ич-ичидан эзилишини ота-она тасаввур ҳам қилиб кўрмаган. Улар хаёли қайси хонадондан келин туширишу  тўй тараддуди билан банд. Абдусаттор уялинқираб, ҳали шошилманглар деса ҳам, уни ҳоли-жонига қўймай, уйланасан, вассалом, деб ота-она ўзларини қатъий ҳукмларини чиқариб қўйдилар.Ота-она ҳукми – вожиб. Уни рад этмоқ фарзанд учун нолойиқ...

Абдусаттор эрлик нуқсони борлигини айтиб, бу сирдан ота-онасини хабардор этмоқ учун нечоғлик ҳаракат қилмасин, бу ишнинг  уддасидан чиқолмади. Тўғриси, йигитлик  ғурури, шарм-ҳаё бунга йўл бермади. Ўзини яна бир карра синаб кўрмоқ ниятида тўйга розилик берди...

Илк висол оқшоми. Бундай пайтда одамзод қандай ҳаяжонлар қуршовида қолишини бошдан кечирганлар яхши биладилар. Келин ва куёв чимилдиқ тортилган хонага кирдилар.

  Бу ҳолатни сурхондарёлик шоир Эшқобил Шукур шундай тасвирлаган:

Чимилдиқ торлари силкинди,

Кемадай чайқалар чимилдиқ.

Юлдузлар қайрайди тилимни,

Бедана бўламан: «питпилдиқ-питпилдиқ».

                             Сочала сочилди, сочала,

                             Юрагим очилди, чечалар.

                            Юракни майдалаб сочайин,

                            Майдалаб-майдалаб сочайин.

Чимилдиқ қиқирлаб кулади,

Пойимга тўшаклар отар гул.

Осмоннинг шакарин яладим,

Булбул бўлиб қолдим. Мен-булбул...

Абдусаттор  очилган гулни эслатувчи чироқ тугмачасини секингина босди. Чироқнинг хира кўкимтир нури хонага ажиб бир ҳусн-тароват бахш этган. Келинлик зебу зийнати оро бериб турган уй чироқ шуъласида жилоланиб, яна ҳам гўзаллашган, кишини ўзига мафтун этар даражада товланадир. Чимилдиқ  остида Ойпопук ойдай тўлишиб ўтирадир. Парилардек ясанган келиндан таралган  хушбўй ҳид ёқимли ҳислар қўзғаб шаҳватни жунбушга келтирадир. Оппоқ сурп бурма кўйлак ичидан бўртиб чиққан кўкраги нозик қоматини янада кўркамроқ кўрсатадир. Бошида оқ ҳаррир рўмол, эгнида гулдор камзул, оёғида маҳси. Ойпопукнинг ширмон кулча янглиғ оппоқ юзи, қоп-қора қошлари, узун пайваста киприги, ғунча баргидай нозик лаблари ҳурлар маконидан келиб қолган маликани эслатадир. Оқ рўмоли четидан чиқиб қолган  тим қора жингалак  сочлари бурама зулфига қўшилиб кетиб, ҳуснига ҳусн қўшадир. Уялган пайтида юзлари янада равшан тортиб, чиройлироқ  манзара кашф этадир.

Абдусаттор чўст дўпписини бошидан олиб,  кўк  бахмал куёвлик тўнини эгнидан ечиб, чиройли ҳаракат ила илгичга осиб қўядир. Сўнг чимилдиқ  яқинига  келиб, уни кўтаради-да, Ойпопукка салом берадир. Ойпопук майин бир табассум билан унга боқар ва уятдан юзлари қизариб  саломга жавоб қайтарадир. Келин маҳсисини  ечмоқ истайдир. Абдусаттор юзма-юз ўтириб унга ёрдам бермоқни ихтиёр этадир. 

-Йўқ, йўқ, мен ўзим,- деядир Ойпопук уятдан зўрға ўзини тийиб.

-Келинг, ёрдамлашай,-дея Абдусаттор қўярда-қўймай Ойпопукнинг оёғидан маҳсисини ечиб оладир. Сўнг Ойпопукнинг титроқ қўлларидан  ушлаб уни ўрнидан турғазадир ва  нафис бўйнидан қучоқлаб хонанинг ўртасида келин-куёв учун махсус солинган қалин тўшак сари етаклайдир. Икковлари жимгина  юмшоқ тўшак узра чўзиладирлар, келин-куёвга аталган тўшак қўшилув  оҳангини чаладир. Бир-бирига муштоқ  қалбларнинг, танларнинг  жуфтланишини интизор кутаётган иссиқ ўрин ўз соҳибига қучоқ очадир. Мулойим  кўрпаларнинг қимир-қимиридан ўт чақнайдир, олов чақнайдир. Нафаслар ҳовури кўкка ўрлайдир. Юраклар тепиши кучайиб ажабтовур бир ҳолат юз берадир.

Гўё бир -бирларининг юрак дукурини эшитиб турган каби бўладир. Келинчакнинг нозик қўлларидан тутилиб, тўшакдан юқорироққа, ёстиқ қўйилган жойга даъват этиладир. Ойпопук ёстиққа бош қўяр экан, Абдусаттор секин энгашиб, унинг олмадай қизарган  икки юзидан ўпадир, ўзига яқинроқ тортиб, лабларига лабини қўядир. Келинчак қандайдир ҳуркиниш ила ингичка бели узра чўзилган йўғон билаклар тафтидан маст-алас ҳар  томон тўлғонадир. Кўзлар, юзлар, баданлар ҳузурланиш ҳаваси ила ял-ял  ёнадир. Ҳадик, қўрқув, бегоналик йўқолиб, унинг ўрнини аста-секин бир-бирларига ташналик завқи эгаллайдир. Пар ёстиқ узра тўзғиган сумбул сочларнинг  анвойи бўйи димоққа урилиб безовта этадир. Келинчак ҳуш-беҳуш жонбахш эркалашлар, силаб-сийпалашлар  сеҳрига берилиб кетиб, ўзни унутадир...

Абдусатторнинг нечундир бўғинлари бўшашиб, манглайидан совуқ тер қуйиладир. Кўнглини ўзгача бир изтироб, ҳайрат забт этадир,  нимаданда, кимданда хижолат чекадир. Келинчак эса, буни сезмайдир, сезмоқни истамайдир. Йигит кўксида умидсизлик  шарпаси кезадир. Ишончсизлик лашкарлари саф тортадир. Унинг бу сиридан ёлғиз ўзи воқиф. Ёлғиз  ўзигагина аён бу сирдан келинчакнинг хабари йўқ. Шаҳвоний жиҳатдан ночорлик касали йигитга  азоб берадир..

-Тўй сизга маъқул бўлдими?-деядир йигит ва қизнинг юзларини мулойим силайдир.

-Жуда яхши ўтди. Сизга ҳам маъқул бўлгандир,--деядир Ойпопук чуқур андиша остида.

-Мен учун муҳими, ота-онамни хурсанд кўриш эди,--деядир Абдусаттор ўйчан  ва синиқ бир оҳангда.

Ойпопук эса, йигитнинг титраётганини пайқамайдир. 

Шундай қилиб келин-куёв анча маҳалгача у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашадир.  Ойпопукни ширин уйқу босадир.

Абдусаттор ўрнидан секин қўзғалиб, ташқарига чиқадир. Кеча ойдин. Юлдузлар бири қўйиб, бири ёнади. Улар ҳам йигитнинг ҳолига ачинган каби. Йигит шу туришда тонг оқараётганини фаҳмлаб, яна ичкари кирадир. Қайлиғи ширингина ухлаётган эди. Унинг тартибсиз тўзғиган майин сочларини тузатиб, енгилгина силаб-сийпалайдир. Сўнг, хайр азизам, хайр, дея оғринибгина пичирлайдир.

Тонг саҳарлаб чимилдиқни тарк  этган Абдусаттор туртина-сурина қишлоқ кўчалари бўйлаб оғир-оғир қадам босар экан, энди бошқа қайтиб келмаслик андишасини ўкинч  ва алам  билан эслар, айни маҳалда бегуноҳ бир қизнинг бахтига зомин бўлгани учун ўзини койир эди. Энди унинг учун уятнинг аҳамияти қолмаган. Шунинг учун ҳам, биринчи дуч келган йўловчига ўз сиридан сўз очадир. Буни қарангки, йўлдоши духтур экан. У йигитга тиб кўригидан ўтишни, бу нуқсонни даволаш йўли билан бартараф этиш мумкинлигини айтадир.

Энди келинчакдан эшитайлик. Ўша куни бутун қишлоқ бўйлаб куёвнинг қочиб кетганлиги тўғрисида дув-дув гап тарқаладир. Абдусатторнинг ота-онаси – ҳайрон. Минг бир хаёлга борадир. Ҳатто, келинига қиз чиқмаган деган айб қўядир. Келин бечоранинг ҳам кутилмаган зарбадан боши қотган. Кўзидан оқаётган дув-дув ёшни арта-арта ота-онасига поклиги, бокиралиги тўғрисида сўзлайдир. Туҳмат тошини, маломат тошини кўтаролмай қийналадир. Қайнона ва қайнота  олдида ўзининг гуноҳсизлигидан ҳисоб берадир. Духтурлар келинчакнинг поклиги тўғрисида хулоса берганларидан сўнггина куёв тарафнинг кўнгли тинчланадир...

Орадан икки ҳафта ўтиб, Абдусаттордан хат келди. У хатда қишлоқдан кетиб қолиш сабабини аниқ баён этган эди. Шундагина ота-она хатога йўл  қўйганини, ўғлининг хоҳиш-иродасини ҳисобга олмаганини пайқайдилар. Келинчак эса ҳавойи гап-сўзларга ишонмай, ўзининг ҳақлигида устувор турганлиги ила бахтиёр.

Абдусаттор табобатдан сўнг қишлоққа, қайлиғи ёнига қайтди ва Ойпопукни ўзгача бир меҳр билан бағрига тортиб, ўз саргузаштини сўзлаб берди. Бир ой  илгари ўзаро қовушолмай изтироб билан ўтган висол кечасининг  бугунги шукуҳи, завқи ўзгача эди...Янгаларнинг пойинтар-сойинтар гап-сўзларига ўрин қолмайдир...

Бу ҳикояда бўлғуси куёвтўра ҳам, келинпошшо ҳам ўз дардини табибдан яширмаслиги керак,  деган маъно бор. Зеро, шайх Аттор айтганидай:

Сиринг пинҳон тутма икки кишидан,

Бири яхши – табиб, бири – яхши дўст.

 

Сулаймон Эрматов.

Сиз суратларда Ҳисордаги  республика махсус низомдаги мактаб-интернатда тарбияланаётган  ногирон, мажруҳ, ақли заиф болаларни кўриб турибсиз

- Бу болаларнинг аксарияти, - дейди мактаб-интернат сарвари Наргиз Муқимова, - никоҳолди тиббий кўрикдан ўтмай,  қариндошлик белгилари асосида уйланган ота-оналарнинг фарзандларидир. 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тўйлар неча кун давом этмоқда?

 

Ёхуд миллий қонунларга киритилган ўзгартишларнинг манфаати хусусида

Ўтган йили мамлакатимизда бир қатор қонунлар, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни, бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритиш чоғида, мамлакат аҳолисининг таклиф ва тавсияларини ҳисобга олишдан мақсад: уларни халқ манфаати йўлида такомиллаштиришдан

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

 

14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркманистоннинг томонларни қизиқтирган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990771

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478044
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3972
4027
21657
7426653
99688
114875
7478044

Сизнинг IPнгиз: 18.217.207.112
Бугун: 23-11-2024 17:16:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015